Category Archives: Фитр закоти

Бу категорияда Фитр закоти ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хонадонида 1 соъ таоми бўлган одам фитр садақаси берадими?

Хонадонида 1 соъ таоми бўлган одам фитр садақаси берадими?

Савол: Мен фақир одамман ҳамда ота–онам ва фарзандларимдан ташкил топган оиланининг тирикчилиги билан овораман. Рўза ҳайити яқинлашмоқда ва хонадонимда бир соъ таомдан бошқа нарсам йўқ. Менинг номимдан ким фитр садақасини беради?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12411):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат савол берган одам айтганидек бўлса, у, бир соъ таомни, агар ўзи ва қарамоғидаги кишиларнинг эҳтиёжидан ортиқ бўлса, Ҳайитга ўтар кечаси ёки эрталаб (бамдод намозигача) ўз номидан фитр закоти қилиб чиқаради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Аввало ўзингдан кейин эса қарамоғингдагилардан бошла!»– деганлар (Лафз имом Муслимники, 2/692 – 693 (997); Имом Шофиий эса: «Ўзингдан бошлаб садақа қил! Агар сендан ортиб қолса оилангга, олиангдан ортиб қолса ақраболарингга (садақа қил)» ҳадисини «Муснад»да нақл қилди (Сундий тартиби) 2/68, 69, «ал–Умм» 8/15; насоий 5/70, 7/304 (4656, 2546); Ибн Ҳмббон 8/128 (3339); Байҳақий 4/178, 10/309).

Агар қарамоғида бўлган оила аъзоларининг фитр ўлароқ чиқаришга бирон нарсалари бўлмаса, фитр закотини чиқариш улардан соқит бўлади. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا﴾

«Аллоҳ ҳар бир жонга тоқатига кўра мажбурият юклайди» деган (Бақара: 286) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  шундай деганлар:

«Садақа – эҳтиёждан ортиқча бўлса берилади» (Имом Бухорий 2/117, 6/190; Имом Муслим 2/717 (1034); Имом Аҳмад 2/230, 245, 278, 394, 402, 434, 476, 480, 501, 524, 527, 3/434; Абу Довуд 2/312 (1676); насоий 5/62, 69 (2534, 2543, 2544); Дору Қутний 3/296; Абдурраззоқ 9/76 (16403, 16404); Ибн Хузайма 4/97 (2439); Байҳақий 4/154, 177, 180; 7/466) ва: «Мен сизларни бирон нарсага буюрсам ундан қодир бўлганингизчасини бажо келтирингиз!»– деганлар (Имом Бухорий 6858; Имом Муслим 1337; Термизий 2679; насоий 2619; Ибн Можа 2; Имом Аҳмад 2/508).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фитр садақасини йиғиб, жойига бермас эдим …

Фитр садақасини йиғиб, жойига бермас эдим …

Савол: Ёшлик чоғимда фитр закоти вожиб эканини билмас эди. Менга уни тарқатиш мажбурияти тушар, мен тўпланган фитр закотининг бир қисмини йўқ қилиб юборар ва уни ҳақдорларга етказмас эдим. Ҳозирги кунда эса йўқ қилганим фитр закотининг миқдорини беришга қодирман. Агар йўқ қилганларимни тўлаб берсам, қилмишимга каффорат бўладими? Йўқса, мен нима қилишим керак? Шуни ҳам айтиши керакки, мен баъзи пайтларда ишласам ҳам, лекин ҳануз отамнинг нафақаси билан яшаб келмоқдаман.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 88252):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз Аллоҳга тавба қилишингиз, қолган ишингизга қазо ўлароқ  ҳозирги кунда сизга берилган ўша мажбуриятни бажо келтиришингиз, Аллоҳ таолодан буни қабул қилиши ҳамда қилмишингизни мағфират қилишини умид этишингиз керак. Дарҳақиқат, У тавбаларни қабул қилгувчи ва меҳрибон зотдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фитр закотини бир кишигагина бериш керакми?

Фитр закотини бир кишигагина бериш керакми?

Савол: Фитр закотини бир киши бир шахсгагина бериши керакми ёки бир неча кишига тақсимлаб берса ҳам бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7230):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бир киши фитр закотини бир неча кишига тақсимлаб бериши жоиз бўлганидек, бир кишининг ўзигагина бериши ҳам раводир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фитр закотини бериш асносида бирон дуо ўқиладими?

Фитр закотини бериш асносида бирон дуо ўқиладими?

Савол: Фитр закотини чиқариш асносида ўқилиши керак бўлган бирон дуо борми? Агар бўлса у қайси дуодир?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 65054):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Биз, фитр закотини чиқариш асносида ўқиладиган муайян дуо борлигини билмаймиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Амакиваччалар номидан фитр закотини бериш

Амакиваччалар номидан фитр закотини бериш

Савол: Мен амаким вафот этгач унинг болаларини ўз хонадонимга қўшиб олдим. Ҳар рамазон ойи келганида мен ёки уларнинг акаси, хонадонда яшаётган барчамизнинг номидан фитр закотини берамиз. Шундай қилишимиз жоизми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 78221):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар воқеъ айтилганидек бўлса, иккингиздан бирингизнинг ўзи ва оиладаги барча киши номидан фитр закотини чиқариши, жоиздир.