Category Archives: Каффоротлар

Бу категорияда рўзани бузган ёки тутмаган одамларга жорий қилинган каффоротлар билан танишасиз

Рамазонда қасддан еб, ичишнинг каффорати

Рамазонда қасддан еб, ичишнинг каффорати

Савол: Рамазон ойида шаръий баҳонаси бўлмай рўзасини қасддан очган одамнинг каффорати нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11491-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар рўзадор қасддан жимо қилиб рўзасини очган бўлса, Аллоҳ таолога тавба қилиш билан бирга ўша куннинг қазосини тутиши ва каффоратини бериши керак. Каффорат эса битта мўъмин қулни озод қилиш, агар бунга кучи етмаса пайдарпай икки ой рўза тутиш, бунга ҳам кучи етмаса олтмишта мискиннинг қорнини тўйдиришдир. Хотин киши жимога мажбурланмаган бўлса, у ҳам мазкур ишларни қилиши шарт. Агар рўза қасддан еб ёки ичиб очилган бўлса, унинг қазосини тутиб, тавба қилиш етрли бўлиб, каффорат берилмайди.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бадавлат одам рўзаси учун фидя берса бўладими?

Бадавлат одам рўзаси учун фидя берса бўладими?

Савол: Бир бадавлат ва соғлиги жойида бўлган одам бор. Афсуски, зиёли одамлардан бири унга рўза тутмаслик ва тутмаган ҳар куни учун мискинларни тўйдириш ҳақида фатво берибди. Унинг ҳужжати, гўё Аллоҳ унинг рўзасига муҳтож эмас эмиш. Айтингчи, у бировларни тўйдириш билан рўза тутмаса бўлаверадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7890-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур бадавлат одамга рўза тутмаслик ва ўрнига бировларни тўйдириш ҳақида фатво берган одам хато иш қилибди. У ё ҳар нарсани қилишга журъатли ёки мутакаббир ва фитнага тушиб қолган одамдир. Чунки рамазоннинг наҳорида касаллик, сафар ва бошқа шаръий узрлар каби узри бўлган одамгина рўза тутмаслиги мумкин. Рўза тута олмаган одам қазосини тутиб беради. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ﴾

«(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунлари­нинг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади» (Бақара: 185).

Рўза тутишга кучи етмайдиган бемор ва ёши кексайиб қолган ва мутахассис докторлар рўза тутиши зарарли эканини таъкидлашган қарияларгина тута олмаган рўзалари учун мискинларнинг қорнини тўйдирадилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Каффорот рўзасини кечиктириш

Каффорот рўзасини кечиктириш

Савол: Биров каффорот рўзасини қишгача кечиктириб тутмоқчи бўлса ва умри етмай ўлиб қолса нима бўлади?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 350):

Агар бандага каффорот рўзасини тутиш фарз бўлган бўлса, уни тезроқ тутиб беришга шошилиши керак. Чунки фарз ибодатлар зудлик билан қилиниши керак. Бироқ кунларнинг узун ва иқлимнинг иссиқ бўлгани боис ёз кунлари тутиб беришга қийналадиган бўлса, у рўзани қиш кунларига кечиктиришнинг гуноҳи йўқдир. Чунки у, узр сабабли кечиктирган бўлади. Агар у кунларга ета олмай вафот этса гуноҳкор бўлмайди. Чунки у, узр сабабли кечиктирди. Бироқ, у рўзани унинг номидан валийси тутиб беради. Агар валийларидан биронтаси тутиб бермаса, қолдирган ҳар бир куни учун битта бечоранинг қорнини тўйдирилади.   

 

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

Зиммасидаги рўза пайдарпайлиги бузилди …

Зиммасидаги рўза пайдарпайлиги бузилди …

Савол: Бировнинг пайдарпай рўза тутиши фарз эди. Бу пайдарпайлик шаръий сабабга кўра узилди. Бу билан пайдарпайлик узиладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 342):

Бировнинг пайдарпай рўза тутиши фарз бўлиб, бу пайдарпайлик шаръий ёки ҳиссий сабабларга кўра узилса, пайдарпайлик узилган ҳисобланмайди. Айтайлик, биров икки ой пайдарпай рўза тутиши керак эди ва сафарга чиқди. Агар шу сафарида рўза тутмаса пайдарпайлик бузилмайди. Чунки у рўза тутмасликда рухсатлидир. Шунингдек, шаръий узр билан ҳам пайдарпайлик узилмайди. Масалан, шу тутаётган икки ойи орасида рамазон ойи ёки Қурбон ҳайити ёки ташриқ кунлари ёхуд шунга ўхшаш бошқа бирон кун келиб қолса, пайдарпайлик бузилмайди. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.  

 

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.

Рамазон ойидаги такрорий жимоънинг кафороти

Рамазон ойидаги такрорий жимоънинг кафороти

Савол: Агар бир кунда ёки рамазон ойида бир неча марта жимоъ қилинган бўлса, каффоротлар ҳам жимоъ сонича бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 315):

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабига кўра, бир кунда қилинган биринчи жимоъ учун каффорот берилмаган бўлса ва такрор жимоъ қилинса, ўша кун учун битта каффорот кифоядир. Агар икки кунда такрор жимоъ қилинса ҳар кун учун алоҳида каффорот берилади. Чунки ҳар бир кунги рўза мустақил ибодат ҳисобланади.

  

Манбаъ: Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд.