Category Archives: Дам солиш

Бу категорияда руқя яъни дам солиш ҳақидаги фавтолар билан танишасиз.

Қуръон ўқиб дам солиш

Савол: Қуръон билан даволаниш, дам солиш, Муъаввазот сураларини ўқишга одатланиш ва Қуръондан туморлар ясашнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2392 – 4):

Аввало, Қуръон билан даволаниш, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида нақл қилинган ҳадисга кўра, жоиздир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан бир нафар одамлар сафарга чиқиб, араб қабилаларидан бирида қўноқладилар ва ўзларини меҳмон қилишларини сўрадилар. Бироқ қабиладагилар уларни меҳмон қилишдан бош тортдилар. Баногоҳ, қабила сардорини чаён чақиб олди ва қўлларидан келган барча нарсани қўллаб кўрсаларда нафи тегмади. Ичларидан баъзилари: Қўноқлаётган анави нафарнинг олдига боринглар. Шояд уларнинг ичида бу ҳақда бирон маълумот бордир,- дейишди. Нафар олдига келиб: Эй жамоат, сардоримизни чаён чақиб олди ва биз қўлимиздан келган барча нарсани қилсак-да фойдаси бўлмади. Шунинг учун ичингизда (уни даволай оладиган кишининг маълумоти) борми?,- дедилар. Битталари: Ҳа, мен дам соламан. Лекин, сизлардан меҳмон қилишингизни сўрасак рад этдингиз. Бизга бирон нарса бермасангиз дам сола олмайман,- деди ва улар билан бир неча қўйга келишди. Бориб дам солганида бемор худди тушовдан қутилган (туя)дек, довдирамай юра бошлади. Қабиладагилар келишилган қўйларни бердилар. Нафардагилар (қўйларни кўриб): Орамизда бўлиб беринглар!,- дейишди. Дам солган одам эса: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига боргунча бўлишманглар. Биз бўлган воқеъани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб, Унинг нимага буюришига қараймиз,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, бўлган воқеъани айтиб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг руқя эканини қаердан билдингиз?! Тўғри қилибсизлар, (қўйларни) бўлишиб олинглар! Бўлиширкан менга ҳам бир ҳисса ажратинглар!»– дедилар» (Имом Бухорий 2156, Имом Муслим 2201, Термизий 2063, Абу Довуд 3418, Ибн Можа 2156, Имом Аҳмад 3/50). Бу ҳадис Қуръон билан даволаниш машру эканига далолат қилади.

Иккинчидан, Қуръондан тумор қилиб олиш – гуноҳ йўлини тўсиш учун туморлар тақишнинг ҳаром эканига далолат қиладиган ҳадисларнинг умумий маъноларига биноан айтилган уламоларнинг қувватли қавлларига кўра, жоиз эмасдир.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Сура ўқиб жин чиқариш

Сура ўқиб жин чиқариш

Савол: Баъзи дўстларимиз Қуръон оятларини тиловат қилиш йўли билан одамлар ичига кириб қолган жинларни чиқарадилар. Бундай касалларни даволаш асносида, айрим дўстларимизнинг айтишича, Жибриил алайҳиссолату вассалом самодан тушиб, жинни чиқаришларида ёрдамчи бўлар экан. Бу гап ўртамизни бузди ва одамлар турли ихтилофларга кирдилар. Биз бу масъалада кенгроқ маълумот ва жавоблар беришингизни сўраймиз: Жибриил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин бирон кишига ёрдам ёки юқоридаги дўстларимиз гумон қилишганидек кўмакчи бўлиш учун тушиши мумкинми?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9645 – 1):

Жин теккан беморни Қуръон ўқиб дам солиш биан даволаш мушруъ бўлгани боис, оятлар ёки суралар ёки битта сурани ўқиш билан даволаш мумкин. Аммо биз Жибриил алайҳиссаломнинг нозил бўлиши ҳақида биронта далилга эга эмасмиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Даволаниш учун қабрпараст олдига бориш

Даволаниш учун қабрпараст олдига бориш

Савол: Биров оғир касал бўлиб оғриқнинг қаттиқлигидан барча докторларга борсада, Аллоҳ уларнинг қўлида тузалиб кетишни насиб этмади. Сўнгра у қабрда ётган мурдалардан мадад сўраб, уларни васила қиладиган одамнинг олдига борди ва Аллоҳ таоло ўша қабрпараст василачининг қўлида унга даво берди. Бу бориш бир неча марта такрорланди ва одамлар уни ибрат ўлароқ қабул қилдилар ва зеҳнларда унинг Аллоҳга ширк келтириши билан даволай олишига ишонч ўрнашди. – Бундай тушунчалардан Аллоҳга сиғинамиз – Айтингларчи, ўша одамнинг олдига даволаниш нийятида бориш жоизми? Унинг олдига боришнинг динимиздаги ҳукми нима?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7324 – 2):

Қабрдаги мурдалардан мадад ва тилак сўраш каби ширк амалларини қилаётган одам олдига дуо ва дамлари билан шифо излаб бориш, гарчи ундан баъзи одамлар фойдаланишган бўлсада, ҳаромдир. Чунки унинг дам солиш муолажаси гоҳида тақдир ҳукмига тўғри келиб қолиши ва одамлар тарафидан ўша шахс сабабли даволангани тушунилиши мумкин. Гоҳо эса унинг касали шайтонларнинг иши туфайли бўлиб, беморни мушриклардан шифо сўраш ва уларнинг олдиларига боришга рағбатлантирган бўлиши ва у сўрагач қилаётган оғриқларини тўхтатишган бўлиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Даволаниш учун шайхга бориш

Даволаниш учун шайхга бориш

Савол: Оғир касаллик пайти бошқа чора қолмагач шайхнинг олдига даволаниш учун боришнинг ҳукми нима? Шайх ҳам кўп беморларни даволайди ва улар Аллоҳнинг изни билан соғайиб кетдилар. Биз бу ерда шифо бергувчи Аллоҳ эканига, эътиқод қилсакда, айрим одамлар бунга қарши чиқмоқдалар. Биз: Шайх доктор каби воситадир, деяпмиз. Сиз жанобларнинг бу ҳақдаги фикрингиз қандай?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9440 – 1):

Беморнинг мубоҳ дори–дармонлар, шаръий дам солишлар ва машруъ дуолар билан даволанишлари жоиз бўлиб, ғайб илмини иддао қиладиган, тилсим ва ширк азойимлари тайёрлайдиган фолбину найрангбозлар олдига «шайх» деб аталса ҳам бориш ҳаромдир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Оятларни ювиб ичиш

Оятларни ювиб ичиш

 

 

Савол: Айрим уламолар Қуръон оятларини қора тахтага ёзиб, ёзувни сув билан ювиб илмдан фойдаланиш ёки дунё топиш ёхуд соғликка эришиш ёда хотиржам бўлиш ёки бошқа мақсадлар нийятида ичишади. Бундан ташқари тахтачаларга ёзиб, асраши учун бўйинларига осиб олишади. Шундай қилиш мусулмон учун ҳалолми ёки ҳаромми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1257–1):

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон оятлари, зикрлар ва таркибида ширк ёки тушунарсиз сўзлар бўлмаган дуолар билан дам солишга рухсат берганлар. Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Авф ибн Молик разияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни келтирган: «Биз жоҳилият пайтида дам солар эдик. Шунинг учун: Ё Расулуллоҳ, бу ҳақдаги фикрингиз қандай?,– деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга қандай дам солишингизни кўрсатинглар. Модомики ичида ширк бўлмас экан ундай дам солишнинг зарари йўқ» дедилар» (Имом Муслим (Нававий шарҳи) 14/178; Абу Довуд 4/214).

Уламолар айтиб ўтилган суратдаги руқяларнинг Аллоҳнинг тақдири билангина таъсир кўрсата оладиган сабаб деган эътиқод билан бўлсагина жоиз эканига қарор қилганлар. Аммо руқя нияйтида Қуръондан бўлмаган нарсани бўйинга тақиш ёки бирон узвга боғлаб олиш ҳаромдир, ҳатто ширкдир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад»ида Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировнинг қўлида мис ҳалқани кўрди ва: «Бу нима?»– дедилар. У одам: Воҳина (заифликдан асровчи),– дегач: «Уни чиқар! У сенда кучсизликни кучайтиради. У қўлингда туриб вафот этсанг (жаҳаннамдан) ҳеч қачон қутила олмайсан!»– дедилар» (Имом Аҳмад 4/445; Ибн Можа 2/1167).

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким (балоларни даф қилиши учун) тумор тақса Аллоҳ унинг мақсадини бермасин! Ким (хотиржамлигини қўриш учун ) тумор тақса, Аллоҳ унга истаган нарсасини бермасин!» дедилар» (Имом Аҳмад 4/154; Ҳоким «Мустадрак» 4/417). Яна Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоятида: «Тумор таққан одам ширк келтирибди» дейилган (Имом Аҳмад 4/156). Имом Аҳмад ва Абу Довудлар Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дам солиш, тумор ва азойимлар – ширкдир» деганларини эшитганман» деганини ривоят қилишган (Имом Бухорий 5/130; Имом Муслим (Нававий шарҳи) 17/87).

Агар тақиб олган нарсаларига Қуръон оятлари ёзилган бўлса, тўғри, уни тақиш уч сабаб туфайли таъқиқланган: Биринчиси: туморларни тақиш хусусида таъқиқлар келган ва биронта туморни айирмаган ҳадислар бор. Иккинчиси: гуноҳнинг олдини олиш. Чунки уларни тақиш бошқа турдаги туморларни тақишга олиб боради. Учинчиси: тақилган оятлар ҳожат, истинжо ва жимо пайтларида таҳқирланиши мумкин.

Қуръон оятларини тахта ёки товоқ ёки тошларга ёзиб, сув ёки заъфарон ёхуд бошқа нарсалар билан ювиб, уни барака ёки илмдан истифода этиш ёхуд дунё топиш ёда соғлиқ ва хотиржамликка эришиш ёки бошқа мақсадларда ичиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишларни ўзлари ёки бошқалар учун қилмаганлар ёки сабаблар бўлишига қарамай биронта саҳобага ёки умматидан бирон кишига рухсат бермаганлар. Ҳатто биронта саҳобанинг буни қилгани ёки қилишга рухсат берган осори ҳам нақл қилинмаган. Шунинг учун уни қилмаслик, шариатда мавжуд бўлган Қуръон оятлари, Аллоҳниг гўзал исмлари, пайғамбарона зикр ва дуолар ва бошқа, таркиби ёки маъносида ширк бўлмаган нарсалар билан кифояланиш, Аллоҳга тавба, бошга тушган мусибатларни кушойиш қилиши, ғам–ғуссаларни кетказиши ва фойдали билимлар ато этиши умидида Аллоҳ шариатлаган нарсалар билан яқин бўлиш, авлодир. Шунинг ўзи кифоядир. Шариатдаги нарсалар билан кифояланган кимсани Аллоҳ таоло бошқаларидан беҳожат қилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён