Category Archives: Рўза ва дунё ишлари

Буғни ҳидлаш

Буғни ҳидлаш

Савол: Биз фильтрлаш муассасасида ишлаймиз. Рамазон ойи келганида иш устида ҳам рўза тутамиз. Бу муассасанинг марказидан буғ кўтарилиб туради. Биз эса нафас олар экан уни ютамиз. Бу ютиш рўзамизни бузадими? Тутаётган рўзамиз фарз ёки нафл бўлишидан қатъий назар, ўша буғни ютган кунимизнинг қазосини тутиб беришимиз керакми ёки каффоратини беришимизми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11310):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, сизларнинг рўзангиз раводир ва бирон нарса қилишингизнинг кераги йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рўзадор чўмилиши мумкинми?

Рўзадор чўмилиши мумкинми?

Савол: Рўзадор пешин намозидан сўнгра ҳовузда сузиб салқинласа бўладими? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3738):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, рўзадор ҳовузда чўмилиши мумкин. Меъдасига сув кирмаслиги учун эҳтиёт чораларини кўриб чўмилса, унинг рўзасига таъсир қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадорлик пайтида ғусл қилганлари ривоят қилинган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ов қилиш рўзани бузадими?

Ов қилиш рўзани бузадими?

Савол: Рамазон ойининг наҳорларидан бирида тоққа бориб, ифтордан кейин пишириб ейиш учун милтиқ билан баъзи ҳайвонларни овладим. Менинг бундай қилишим гуноҳми ёки қилган ишим учун қандай каффорат беришим керак? Рамазон ойида ов қилиш ҳаромми? Жарима беришим керак бўлса нима қилишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11583):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Рўзадорнинг рўзасига овини ўлдиришининг таъсири йўқдир. Шу боис, сизнинг рўзангиз раво бўлиб, у кунги рўзангизнинг қазосини тутмайсиз.

Рамазон ойида овга чиқишнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рўзадорнинг сўлакни ютиши

Рўзадорнинг сўлакни ютиши

Савол: Рамазон наҳорида рўзадорнинг ўз сўлагини ютиши рўзасини бузадими? Чунки оғзимда, кўпинча Қуръон ўқиганимда ва масжидда турганимда кўпгина сўлак тўпланади ва мени қийнайди.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9584-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Рўзадорнинг ўз сўлагини ютиши, гарчи кўп бўлсада ва масжидларда кўп келсада, рўзасини бузмайди. Агар масжидда турганингизда балғам ёки бурун суви келиб қолса, уларни масжидга тупурманг ва қоқманг, балки, дастрўмол билан артинг.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

          Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Атир ҳиди рўзани бузадими?

Атир ҳиди рўзани бузадими?

Савол: Рамазон ва бошқа ойларда атир ва ҳашаротларни йўқотиш учун ишлаб чиқарилган дориларнинг ҳидлари рўзани бузадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7845-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

 Атир ва бошқа нарсаларнинг ҳидлари рамазон ва бошқа ойларда фарз ва нафл рўзаларни очмайди.