Category Archives: Қазо рўзалар

Қазо рўзасини тутиш нийятида ўлди …

Қазо рўзасини тутиш нийятида ўлди …

Савол: Қазо рўзаларини тутиш нийяти бўлсада, тута олмай оламдан ўтган одамнинг ҳукми нима? Унинг қазосини оталари номидан ўғиллари тутиб берса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9861-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Рамазон ойида шаръий узри сабабли рўза тута олмаган ва чин нийяти бўлсада имкони бўлмагани учун вафот этган одам зиммасида на қазо ва на каффорта қолади. Аммо қазоларни узрсиз кечиктириб оламдан ўтган бўлса, унинг қариндошларидан бирига унинг номидан қазоларини тутиб бериши машруъ бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зиммасида рўзаси бўла туриб вафот этган одамнинг (бу) рўзасини, валийси тутиб беради»– деганлар. Муттафақун алайҳ (Термизий 2621; Насоий 463; Ибн Можа 1079; Имом Аҳмад 5/346).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳар рамазон кўзи ёриди …

Ҳар рамазон кўзи ёриди …

Савол: Ҳар рамазонда кўзи ёриган ва зиммасидаги қазо рўзани тута олмаган хотиннинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9861-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳар рамазонда кўзи ёриган хотин рамазон ойида тута олмаган кунларининг саноғича қазони рамазон ойидан сўнгра тутиб беради. Агар қазо рўзаларини келгуси рамазон ойигача шаръий узри бўлмай тутмаган бўлса, қазони тутиш билан бирга тутмаган ҳар куни учун битта мискиннинг қорнини тўйдириши шартдир. Агар қазо рўзаларини тутмаганига шаръий узри бўлса, (каффорат бермай) қазоларининг ўзинигина тутади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

28 ёшдан ўттиз беш ёшгача рўза тутмадим …

28 ёшдан ўттиз беш ёшгача рўза тутмадим …

Савол: Йигирма саккиз ёшимдан ўттиз беш ёшимгача рўза тута олмадим. Ундан кейин Аллоҳга тавба қилдим. Ҳозир эса ўша йиллар давомидаги рўзаларим қазосини тутиш ёки тутмаслик ёхуд каффоратини бериш ҳақида бошиб қотиб қолган. Сизлар менга нима қилишим кераклигини тавсия этасизлар? Ҳақиқатан бошим қаттиқ қотган. Аллоҳ сизларни муносиб тақдирласин, менга тушунтириб беринглар.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11506):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар мазкур одам рўзаларни тутмаган пайтида намоз ўқиб юрган бўлса, рўзаларининг қазосини тутиб, қазосини тутиб беришда кечиккани учун ҳар бир куни бадалига ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки гурунч каффорат беради. Агар рўзаларни тутмаган пайтида намоз ўқимаган бўлса, қазосини тутиш фарз бўлмайди ва тавба қилиб қўйиши кифоядир. Чунки намоз ўқимаслик катта куфр ва муртадлик ҳисобланиб, қазоларини ўқиб беришга буюрилмайди. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қазо рўзасини эрнинг ризоси бўлмаса ҳам тутилади …

Қазо рўзасини эрнинг ризоси бўлмаса ҳам тутилади …

Савол: Хотин кишининг эрига хабар бермай, рамазон ойида тута олмаган кунларининиг рўзасини тутиб беришининг ҳукми нима? Чунки у, рўза тутаётган пайтида эрига айтишдан тортинди. Агар бундай ҳолатда қазо рўзани тутиш жоиз бўлмаса, мазкур хотин каффорат бериши керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12582):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотин киши эрининг хабари бўлмаса ҳам, зиммасидаги рамазон рўзаси қазосини тутиб бериши шарт. Хотин кишига зиммасидаги фарз рўзани тутиб бериши учун умр йўлдошининг ризолиги шарт қилинмайди. Мазкур хотин тутган рўза, раводир. Фарз бўлмаган рўзаларни эса хотин киши ёнида бўлган эрининг ижозати билангина тутиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «модомики эри ёнида экан, хотин кишининг рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни унинг ижозатисиз тутишини таъқиқладилар» (Имом Бухорий 4968; Имом Муслим 127; Термизий 1183; Насоий 2433; Абу Довуд 2209; Ибн Можа 2044; Имом Аҳмад 2/491).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Душанба ва пайшанба кунги рўзаларни қазо ўлароқ тутиш

Душанба ва пайшанба кунги рўзаларни қазо ўлароқ тутиш

Савол: Рамазон ойида қазо қилинган рўзаларни душанба ва пайшанба кунлари тутса бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11810-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Душанба ва пайшанба кунги рўзаларни ўтган рамазон ёки бошқа нафл рўзаларнинг қазоси ўлароқ тутиш жоиздир. Фақатгина, жума кунининг ўзинигина рўзага хослаб олиш таъқиқланган.