Category Archives: Нафл рўзалар

Бу категорияда ошуро рўзаси ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

2011 йилги ошуро рўзаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм


ЧАҚИРИҚ

Ҳурматли меҳмонлар!

Ҳурматли меҳмонлар! Кеча саҳифамизга қўйган чақириғимизда Уммул Қуро тақвимига кўра 5 декабрь душанба кунини ошуро куни ўлароқ эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Бироқ, зулҳижжа ойининг охирги куни ҳаво булутли бўлгани ва муҳаррам ойининг ҳилоли кўринмагани учун, Саудия Арабистони Қироллиги Бош Муфтийси 6 декабрь ошуро куни эканини эълон қилди. Шу боис юқоридаги чақириғимизда 5 декабрь кунини ошуро куни деб эълон қилганимиз учун меҳмонларимиздан кечирим сўраймиз ва ошуро рўзасини 5 ва 6 декабрь кунлари тутишга ва бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини амалга ошириб, Қиёмат кунида шафоатларига лойиқ бўлишга чақирамиз!

 

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти

Қазо ва нафл рўзаларни битта нийят билан тутиш жоизми?

Қазо ва нафл рўзаларни битта нийят билан тутиш жоизми?

Савол: Қазо ва нафл рўзаларни битта нийят билан тутилса бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Чамамда савол бераётган аёл, масалан, Арафа ёки Ошуро кунларидаги рўзани қазо нийяти билан тутишни сўраяпти, шекилли. Агар шундай бўлса, аёл кишининг Арафа кунги рўзани қазо нийяти билан тутишининг зарари йўқ ва бу билан Арафа кунидаги рўзанинг савобига ҳам эга бўлади. Шунингдек, Ошуро кунидаги рўзани ҳам қазо нийяти билан тутса савобли бўлаверади.

Суҳандон: Ҳурматли шайх, шаввол ойининг олти кунини тутса ҳам–ми?!

–        Шаввол ойининг рўзасидан илгари рамазон ойининг рўзаси тўлиқ тутилган бўлиши керак. Масалан, рамазон ойидан беш кун рўзани тутмаган ва уларни бирин–кетин тутган ва шундан кейингина шаввол ойининг олти кунлик рўзасини пайдарпай бўлмаган ҳолда тутган бўлса ҳам, бунинг зарари йўқ. Муҳими, шуни билишимиз керакки, рамазон ойи рўзасининг қазосинини тугатишимиз керак. Бу, кўпчиликка муаммо бўлиб қолмоқда. Баъзи аёллар рамазон кунларининг қазосини тутмай туриб шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиш жоиз, деб ўйламоқдалар ва бу билан шаввол ойини олти кунлик рўза ва қазо билан торайтирмоқдалар. Бу – хатодир. Чунки, рамазоннниг қазоси шавволнинг олти кунлик рўзасидан илгари тутилиши керак.

–        Ҳурматли шайх, демак, рамазон рўзасини тўлиқ тутилганидан кейингина шаввол ойидаги олти кунлик рўзани тутиш керак экан–да?

–        Албатта.   

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Шаввол рўзаси қачон тутилади?

Шаввол рўзаси қачон тутилади?

Суҳандон: Ироқлик тингловчимиз сўрамоқда: Рамазон рўзасининг қазосини тутишдан илгари шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутиш жоизми? Агар жоиз бўлмаса шаввол ойининг душанба кунги рўзасини рамазон рўзасининг қазоси нийятида ва шаввол рўзасини душанба кундаги савоб нийятида тутилса бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Шаввол ойидаги олти кунлик рўзанинг савоби, рамазон ойининг рўзаси тўлиқ тутилганидан кейингина ҳосил бўлади. Рамазон ойи рўзасидан қазоси бўлган одам шу қазоларни тутганидан кейингина шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким рамазон рўзасини тутса ва унга шаволнинг олти куни (рўзаси)ни қўшиб қўйса» дедилар. (Ҳа): «Рамазон рўзасини тутиб, кейин шавволнинг олти кунлик (рўзаси)ни қўшиб қўйса» дедилар (Имом Муслим 1984). Рамазондан қазоси бўлган одам, рамазонни тўлиқ тутмаган ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, биз, рамазон ойи рўзасидан қазоси бўлган одамга: Аввало, шу қазойингизни, сўнгра шавволнинг олти кунлик рўзасини тутинг!,– деймиз. Мабодо шу олти кунлик рўза душанба ва пайшанба кунларига тўғри келиб қолса, уларнинг нийяти билан шавволнинг олти кунлик, душанба ва пайшанба рўзаларининг савоби ҳосил бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дарҳақиқат, амаллар нийятларга қараб бўлади. Ҳар бир кишига қилган нийяти бўлади»– деганлар (Имом Бухорий 1; Абу Довуд 2203; Ибн Можа 2247). 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Биров шаръий узр билан рўзасини очди …

Биров шаръий узр билан рўзасини очди …

Суҳандон: Тингловчимиз мисрлик Исмоил Муҳаммад сўрамоқда: Биров рамазон ойида шаръий узри бўлгани учун рўзасини очган эди. Шу одам рамазон ойида қазо қилган рўзаларини тутмай туриб, шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутиши жоизми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Рамазон ойининг рўзасини бутунлай тутмай туриб, шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутиши жоиз эмас. Яъни, агар одам рамазон ойининг бир ёки ундан кўра кўпроқ кунлари рўзасининг қазосини тутмай туриб, шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазон рўзасини тутиб, кейин шавволнинг олти кунлик (рўзаси)ни қўшиб қўйса» дедилар (Имом Муслим 1984). Маълумки, бирон кишининг рамазон ойидан бир кунлик қазоси қолсада: У рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутди!,– деб айтилмайди. Балки: Рамазонни озгина кам ёки ярмини ёхуд чорагини ёда шунга ўхшаш қисминигина тутди, холос,– дейилади. Шунга биноан, биз бу кишига: Аввало зиммангиздаги рамазон қазосини, кейингина шаввол ойининг олти кунлик рўзасини тутинг!,– деймиз.  

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Шаввол ойининг ўттизинчи кунида рўза тутиш …

Шаввол ойининг ўттизинчи кунида рўза тутиш …

Савол: Тақвимга кўра шаввол ойи йигирма тўққиз кун деб ёзилган бўлса, ўттизинчи куни рўза тутишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Тақвимлар (фалакиёт) ҳисоблар(и)га асосланади, ҳилолни кўришга эмас. Шунинг учун ҳам тақвимларда ойларнинг барчаси ҳали етиб келинмаган бўлсада, йилнинг бошидан охиригача белигилаб қўйилади. Шу муносабат билан биз шундай деймиз: Агар тақвимда ойлар йигирма тўққиз кун қилиб кўрсатилган бўлса ва ундан олдинги ой ўттиз кун бўлиб тугалланган бўлса, кейинги ойнинг ўз ҳолича қолиши асос қилиб олинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У (рамазон ҳилоли)ни кўрмай туриб рўза тутманглар ва у (шаввол ойининг ҳилоли)ни кўрмай туриб оғиз очманглар. Агар ҳаво булутли бўлса саноқни ўттиз кун қилиб тугалланглар!»– деганлар. Шунга биноан шаввол ойи тақвимда йигирма тўққиз кун қилиб белгиланган бўлсада, бу ойни ўттиз кун қилиб ҳисоблашни айта оламиз.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.