Category Archives: Рўза ва мусофир

Бу категорияда рамазон ойидаги мусофирларнинг аҳкомлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Учоқда рўза тутиш

Учоқда рўза тутиш

Савол: Учоқда учиш асносида рамазон рўзасининг ифтори қандай бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5468):

Агар рўзадор рамазон наҳорида учоқда бўлса ва рўзасини кечқурунга етказмоқчи бўлса, учоқ йўловчиларига нисбатан қуёш ботсагина рўзасини очиши мумкин.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Учоқда рўзани очиш

Учоқда рўзани очиш

Савол: Рўзадор учқичга ўтирса ва у кўтарилгач соат ёки ойнаи жаҳон воситасида ифтор маҳали кирганини ўрганса–ю, қуёш ҳануз ботмагани ва чарақлаб турганини кўриб турса, ўша жойга яқин шаҳарнинг тақвимига кўра рўзасини очса бўладими? Агар у ўз юртида рўзасини очганидан кейин учқичга ўтириб кўтарилгач қуёшнинг чарақлаб турганини кўрса нима қилади?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1693-2):

Агар рўзадор учоқда соат ёки ойнаи жаҳон воситасида ифтор маҳали бўлганини ўрганган, лекин қуёш ботмаганини кўрган бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра рўзасини очмайди:

﴿ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ﴾

«… сўнгра рўзани кечқурунгача етказиб тугалланглар!» (Бақара: 187). Бу ғоя мазкур рўзадор учун модомики қуёшни кўриб турар экан ҳануз амалга ошмагандир. Агар у кундуз тугаб ўз юртида ифтор қилиб учоққа ўтирган ва сўнгра осмонга кўтарилгач қуёшни кўрган бўлса, овқатланиб кетаверади. Чунки унинг ҳаққида рўза тугагандир. Чунки у кетаётган маҳалида ўзи учган шаҳарнинг ҳукмида бўлади. Яъни, унинг учун учоққа ўтирган шаҳарда рўза куни тугагандир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Роҳатли воситалар билан сафар қилганда рўза тутиш – жоиздир

Роҳатли воситалар билан сафар қилганда рўза тутиш – жоиздир

Савол: Биз ҳозир учқич, машина ва поезд каби роҳатбахш нақлиёт воситалари билан сафарларга чиқмоқдамиз. Рўзадор, алҳамдулиллаҳ, олис-олис масофаларни, хусусан учқичларда сафарга чиққанида, ҳеч қийналмай босиб ўтмоқда. (Айтингчи), бундай ҳолатда рўза тутиш афзалми ёки тутмасликми?

Аллома Абдулазиз ибн  Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Мусофир одам рўза тутиш ёки тутмасликда ихтиёрлидир. Шаръий ҳужжатларнинг зоҳирига қаралса, унинг рўза тутмаслиги, хусусан рўза тутиши қийин бўлса, афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

«Сафарда рўза тутиш – яхшилик эмас» (Имом Бухорий 1810, Доримий 1709);

«Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларининг қилинишини ёқтирмаганидек, рухсатларининг қилинишини суяди» (Имом Аҳмад 5600, 5606, 5866, 5873).

Агар рўза тутиш оғирлик қилмаса, рўза тутган одамга бунинг зарари йўқдир. Бироқ рўза тутиш оғирлик қилса, бундай мусофирнинг рўза тутиши макруҳдир.

Аллоҳ тавфиқ эгасидир.

 

Манбаъ: «ал­Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ».

Сафар пайтида жинсий алоқа қилган рўзадорнинг ҳукми

Сафар пайтида жинсий алоқа қилган рўзадорнинг ҳукми

Савол: Аллоҳ таоло мусофирнинг рўза тутмаслигига рухсат берди. Мусофир билан хотини бирга бўлса ва рамазон ойининг кундузида қовушса, бу ишнинг шаръий ҳукми нима бўлади? Аллоҳ сизга хайрли мукофотлар берсин, бизга буни яхшилаб тушунтириб берсангиз. Сизнинг тушунтиришингизни сабрсизлик билан кутмоқдамиз.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар мазкур одам қаср сафарига чиққан ва бу сафари гуноҳлар қилинадиган сафар бўлмаса, унинг рамазоннинг кундузларида рўза тутмаслиги мубоҳдир. Бунга Қуръон, суннат ва ижмоъ далолат қилади. Ҳатто айрим уламолар у кунлари, гарчи рўза тутса ҳам, рамазон рўзасидан ҳисобланмайди, деганлар. Унинг мазкур сафарида рўза тутмаслигига далолат қилган Қуръон ва суннат насслари рўзани очувчи таом ва ичимликлар билан, рўзани очувчи жинсий алоқа ўртасини айирмаган. Шунинг учун ҳам, мазкур одам бу очувчилар билан фойдаланиши мумкин. Сўнгра, саволда айтиб ўтилган ва рамазон айёмида рўзасини очган мусофирга бирон каффорот лозим эмас.

Балки, масъала бундан ҳам кенгроқдир. Агар мусофир рамазон кунлари жинсий алоқа қилса унинг рўзасигина бузилиб, каффорот бериши лозим эмасдир. Чунки у, жинсий алоқага қасд қилган пайтида оғзини очишга ҳукм қилинганлар қаторида эди. Унинг рўза пайтида қилган ушбу жинсий алоқаси, жинсий алоқа қилишидан илгариги рўзасини тутмасликка буюрилган пайтида амалга ошгандир.

Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: «ал­Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ».