Category Archives: Рўза ва ҳайз ёки нифос қони кўрган аёл

  Бу категорияда рўза ва ҳайз ёки нифос қони кўрган аёл ҳқидаги фатволар билан танишасиз. 

Ҳайз қора рангда келганида рўза тутдим …

Ҳайз қора рангда келганида рўза тутдим …

Савол: Ҳижрий 1400 йили рамазон ойида ҳайз одатим тўхтаб, ўн кундан кейин қайталанди ва тўрт кун давом этди. Дори ичганимдан кейин қон келиши тўхтади. Мен тўрт кун давомида рўза тутдим ва намозларимни жамлаб ўқидим. Мазкур тўрт кунда келган қоннинг рангги қора эди. Айтингларчи, мен шу тўрт кунлик рўзамнинг қазосини тутишим керакми ёки у кунлари тутган рўзам кифоями? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга фатво беринглар.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3550-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз ўша тўрт куннинг қазосини тутиб беришингиз керак. Чунки, ўзингиз айтганиниздек, сиздан рўзасини тутган у кунларда қора рангдаги қон келган ва қон келган пайтда рўза тутиш мумкин эмас. Қон ранггининг қора экани, унинг ҳайз эканига далолатдир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ёшлигида ҳайз аҳкомларидан бехабар эди …

Ёшлигида ҳайз аҳкомларидан бехабар эди …

Савол: Ёши олтмишларни қоралаб қолган кампир бир неча йиллар давомида ҳайз аҳкомларидан бехабар эди. У, омманинг оғзидан эшитган гапларга таяниб, ҳайз кўрган кунларидаги рўзасининг қазосини тутмади. (У энди нима қилиши керак?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1790):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У, бу қилмиши туфайли Аллоҳ таолога тавба қилиши керак. Чунки у, илм аҳлларидан сўрамаган. У тутмаган кунларининг сони қанча эканига гумони қониқса, ўшанча куннинг рўзасини тутиш билан бирга, у кунлар қазосини тутишни кечиктиргани боис ҳар бир куни эвазига, агар қодир бўлса, битта мискинни ярим соъ (тақрибан бир ярим кило) буғдой ёки хурмо ёхуд гурунч ёда шунга ўхшаш маҳаллий озиқлар билан тўйдириб каффорат бериши шарт. Агар тўйдиришга қодир бўлмаса тўйдириш ундан соқит бўлади ва рўзасининг қазосини тутиб бериши кифоя қилади.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотиним рамазон ойидан илгари туғди …

Хотиним рамазон ойидан илгари туғди …

Савол: Хотинимнинг рамазон ойидан тақрибан етти кун илгари кўзи ёриди ва рамазон ойи киришидан илгари туғруқ қони тўхтади. Унинг тутган рўзаси тўгал ҳисобланадими ёки қазосини тутиб бериши керакми? Хотинимнинг айтишига қараганда, у, рўзани пок ҳолатида тутган эмиш. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10138):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар иш сиз айтгандек бўлса рафиқангизнинг поклигида рамазон ойида тутган рўзаси раводир ва унинг қазосини тутиши лозим эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳайздан пок бўлгач сариқ суюқлик кўрди …

Ҳайздан пок бўлгач сариқ суюқлик кўрди …

Савол: Холам рамазон ойида субҳи содиқдан илгари ҳайзидан пок бўлиб, ўша куни рўза тутди. Бироқ пешин намозини ўқимочқи бўлиб қинидан сариқ рангли суюқлик келганини кўрибди. Унинг ўша куни тутган рўзаси равоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13507-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар поклик субҳи содиқдан илгари ҳосил бўлган ва холангиз рўза тутган бўлса, унинг рўзаси раводир. Чунки Умму Атийя разияллоҳу анҳонинг: «Покликдан сўнг сариқ рангли суюқликнинг таъсири йўқдир» (Имом Бухорий 1/84; Абу Довуд 307; Насоий 368; Ибн Можа 647; Доримий 1/215; Абдурраззоқ 1216) осорига биноан поклидкан сўнгра сариқ суюқлк кўришнинг рўза ва намозга таъсири йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рамазон ойида ҳайз қони келди

Рамазон ойида ҳайз қони келди

Савол: Ўн бир ёшлик қизнинг ҳайз қони келди. У, рўза тутиши керакми? Шуни ҳам айтишимиз керакки, унинг соғлиғи яхши эмас ва рўза тутишга қурби етмайди. У нима қилиши керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3325-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, мазкур қизнинг рўза тутиши лозим бўлади. Чунки тўққиз ёки ундан кўра каттароқ ёшда ҳайз қонининг келиши, қизларнинг балоғат ёшига етганининг аломатидир. Бу қиз агар рўза тутишга кучи етса, рўзасини ўз вақтида тутиши фарздир. Агар тутишга кучи етмаса ёки ўта қийналиб кетса, рўзасини очаверади ва кучи етган кунида рўза тутмаган кунларининг қазосини тутиб беради. 