Category Archives: Жиноят ва жазолар

Бу категорияда жиноятлар ва Ислом динида жиноятлар учун тайинланган жазолар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Зўравонлик билан олинган қўйнинг гўшти

 

Зўравонлик билан олинган қўйнинг гўшти

Савол: Тортиб олиб, сўйилган гўштнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6522-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, (бировнинг мулкини) тортиб олиш Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги қавлларига кўра жоиз эмас.

﴿ وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ ﴾

«Бир‒бирингизнинг молларингизни ноҳақ емангиз!» (Бақара: 188);

«Қонларингиз, мулкларингиз(ни талон тарож қилиш) ва номусларингиз(ни тўкиш) сизларга ҳаромдир» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 105, Имом Муслим 1679, Имом Аҳмад 18986).

Агар шариатга биноан сўйилган бўлса гўштини ейиш мумкин. Бироқ, тортиб олган одам қўйнинг қийматини эгасига бериши, Аллоҳ таолога тавба қилиши, истиғфор айтиши, тортиб олган одам қўйдан фойдаланмаслиги, аксинча, уни камбағаллар ва муҳтож маҳбусларга садақа қилиб юбориши кеарк

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий