Category Archives: Болани олдириш

Ушбу категорияда Наслни чеклаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Эрим боламни олдирди …

Эрим боламни олдирди …

Савол: Мен мисрликман ва бир неча йилдан буён Германияда яшайман. Ўртамиздаги биринчи муаммо мен оила қурганимиздан кейин ҳомиладор бўлганимдан кейин бошланди. Буни эшитган эримнинг телбаликдан сочлари тикка бўлди. У, боладан қутилиш учун касалхоналарни қидира бошлади. Ўша пайтда ҳомилам уч ойлик эди. Мен бечора ҳеч нарсадан хабарсиз, чунки тил билмас эдим. Унинг талабига кўра боламни олдирдим. Унинг боламни олдиришдаги ҳужжати шу эдики, болалар кўп харажатларга сабаб бўлар эмиш. Шуни ҳам айтишим керакки, эримнинг бошқа рўзғори ҳам бўлиб, у мендан аввал олмон аёлга уйланган ва ундан битта фарзанди бор. У бола чўчқа гўштини ейди, ароқ ичади ва Ислом ҳақида бирон нарса билмайди. Эрим эса унинг барча истакларини муҳайё қилади. Эрим ҳам ароқ ичади ва одатларининг барчаси европалашган. Мен бу ҳаётдан тўйиб бир неча марта ажралмоқчи бўлдим. Лекин, фойдаси бўлмади. Мен муслима аёлман ва динимни севаман. Айтингларчи, менинг шу киши билан турмушимни давом эттиришим ҳаромми? Мен эрим билан ажрашиб, ўз ватанимга қайтмоқчиман. Шундай қилишим жоизми? Эримнинг мендан фарзанд кўришни хоҳламаслиги тўғрими?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7725):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар болани олдириш ҳақидаги ҳолат сиз айтганингиздек бўлган бўлса эрингизнинг зурриётни ёқтирмагани ва сизнинг рози бўлганингиз боис ҳар иккингиз ҳам гуноҳкор бўлибсиз. Иккинчидан, агар эрингиз ароқ ичса, чўчқа гўштини еса ва биринчи хотинига едирса ва сиз шу сабабли ажралмоқчи бўлсангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Агар эр рози бўлса ва талоқ қўйса, иш тамом. Акси тақдирда, ўртангизни айириш шаръий маҳкаманинг ҳукмига қолади.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Олти ойлик боламни олдирдим …

Олти ойлик боламни олдирдим …

Савол: Аввалги эрим бадхулқ бўлиб, ароқ ичар ва менга ёмон муносабатда бўлар эди. Мен ундан бир қиз кўрдим ва иккинчи фарзандимизга ҳомиладор бўлганимда ўртамиздаги алоқа ёмонлаша бошлади. Эрим кунларнинг бирида олдимга келиб қорнимга қаттиқ урди ва мендан қон кела бошлади. Ўша пайтда олти ойлик ҳомиладор эдим. Унинг менга нисбатан ахлоқсизлиги ва ёмон муомаласи туфайли болани тушуриш учун замонавий тиббиёт ва халқ табобатида нима кўрсатилган бўлса ўша дорини истеъмол қилдим ва тақрибан ўн беш кун ўтгач бола тирик туғилди ва ўлди. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бунинг шаръий ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4287):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, сизнинг бу ишингиз мункар ва Аллоҳга осийликдир. Чунки  эрингиз сизга ёмон муомалада бўлганида ҳам, сиз болани тушурмаслигингиз керак эди. Энди қилган ишингиздан кўнгилдан пушаймон бўлиб, Аллоҳга тавба қилинг. Чунки сиз сабаб қилиб кўрсатаётган бадхулқлик, болани олдиришга омил бўла олмайди. Бундай ҳолатда болани олдириш катта гуноҳларнинг каттароқларидан ҳисобланади. Сиз хун пули – дият ва каффорот беришингиз керак. Бу – битта қулни озод қилиш, агар бунга қодир бўлмасангиз кетма–кет икки ой рўза тутиш, демакдир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Боқа олмаслик хавфида болани олдириш

Боқа олмаслик хавфида болани олдириш

Савол: Бир хотин икки ёки уч ойлик ҳомиладор бўлганида, камбағалликдан қўрқиб боласини олдирди. Унинг бундай қилиши жоизмиди ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3710):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек кабағалликдан қўрқиб болани олдирилган бўлса, бу – катта гуноҳларнинг каттароғидандир. Чунки бу иш билан Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлингандир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

СПИД (ОИТС) касаллиги билан оғриши мумкин …

СПИД (ОИТС) касаллиги билан оғриши мумкин …

Савол: СПИД (ОИТС) касаллигига чалинишининг катта эҳтимоли бўлган ҳомилани олдиришнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11848):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Гарчи СПИД касаллигининг вируси билан оғриш эҳтимоли бўлсада, ҳомилани олдириш жоиз эмас. Қўмита мазкур хотин ва унинг эрига Аллоҳ таолодан чиройли гумонда бўлиш, хотинга соғлик тилаш ва уни барча ёмонликлардан асраши учун дуода бўлишни тавсия этади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Давоси бўлмаган ногирон болани олдириш

Давоси бўлмаган ногирон болани олдириш

Савол: Менинг ўғлим анемия (камқонлик) касали билан туғилди. Иккинчи фарзандим туғилганида докторлар менинг фарзандларим мазкур касаллик билан туғилишларини, чунки у касаллик ирсий эканини айтдилар. Мен рағбатим бўлсада, келгуси жигарбандларимга шафқат қилиб, фарзанд кўришдан тўхташга қарор қилдим. Бундан ташқари, у касалликни даволаш учун катта маблағлар сарфи ҳам менинг зиммамдадир. Докторларнинг айтишича, туғма камқонлик касаллигининг аниқ давоси ҳам йўқ эмиш. Саволим шундан иборат: Менинг бу ишим тўғри ва шаръийми ёки йўқми? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангизлар.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 21336):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз ишингизни Аллоҳга топшириб, Унга таваккул қилинг. Зурриёт учун ҳаракат қилаверинг. Чунки сабабларни сабаблантирилган нарсаларга таъсири Аллоҳнинг қўлидадир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён