Category Archives: Тишларни даволаш (Стоматология)

Бу категорияда Тишларни даволаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Тилла тиш қўйдирсам бўладими?

Тилла тиш қўйдирсам бўладими?

Савол: Менинг баъзи тишларим йўқ. Шунинг учун фарфор (чинни) тиш қўйдирмоқчи бўлдим. Бироқ, доктор тилла тиш қўйдиришни маслаҳат берди. Унинг айтишича, бошқа моддалардан қилинган тишнинг зарари кўпроқ экан. Одамлардан эса эркакларнинг тилла тиш қўйдиришлари мумкин эмаслигини кўп эшитаман. Шунинг учун ҳам, бу мавзуни аввало Аллоҳга, сўнгра эса сизларга кўтариб, тўғри жавоб беришингизни умид қиламан. Айтинглар–чи, одам вафот этса тилла тишлари билан дафн этилаверадими? Аллоҳ таоло сизларни барча яхшиликларга муваффақ қилсин (омийн), менга тушунтириб берсангизлар?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3319):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар доктор ўз касбини пухта эгаллаган ва сизга бошқа моддаларни қўйиб тилла тиш қўйиш афзал эканини хулоса қилган бўлса, сизнинг тилла қўйишингизнинг зарари йўқ. Акси тақдирда, қўйдирмаслигингиз керак.

Агар банда оғзидаги тилла тишлари билан вафот этса, мулкинининг ҳимояси ва Аллоҳ таоло таъқиқлаган беҳуда кетишнинг олдини олиш учун, тишни суғуриб олинади. Агар суғуриб олиш қийин ёки маййитнинг танасига зарар берадиган бўлса, тиши билан кўмилаверади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тишни тилла билан қоплатиш

Тишни тилла билан қоплатиш

Савол: Эшитишимга қараганда, эркак киши тилла ва кумуш тиш қўйдирса бўлаверар эмиш. Тишни олдириб тилла ёки кумуш тиш қўйдириш ёки тишни тилла ва кумуш билан қоплатишнинг ҳукми нима? Жоиз ёки жоиз эмаслигига Қуръон ва суннат билан жавоб берсангиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2387–8):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қавл ва амал нуқтаи назаридан ўзгармас қоида, эркак кишининг тилла ва кумушдан қилинган идиш, тақинчоқ, газлама ва шу каби истеъмол молларини ишатишининг ҳаромлигидир. Булар ичидан жоизлиги истисно қилинган кумуш узук ва кумуш суви югуртирилган идишлар, мустаснодир.

Тилла ва кумушнинг ҳар иккисидан ёки биттасидан тиш ёки бурун ясаш ҳамда тишларни қоплатиш учун, мазкур таъқиқда истисно йўқдир. Фақатгина, ясаш эҳтиёжи зарурат бўлса, тилла ва кумушдан тиш ёки бурун ясаш ёхуд уларнинг ҳар иккиси ёки улардан биттаси билан тишни қоплатиш, жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Саудиялик эркакларнинг тилла тиши бор …

Саудиялик эркакларнинг тилла тиши бор …

Савол: Саудиялик эркак ва аёллар бирон докторнинг тавсиясини олмай, тилла тиш қўйдирадилар. Уларнинг бундай қилишлари ҳалолми ёки ҳаромми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6558–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бирон зарурат йўқ экан, эркакларнинг тилла тиш қўйдиришлари ҳаром бўлсада, (зарурат туғилганида) Абу Довуд, Термизий, Имом Аҳмад ва Насоий раҳимаҳумуллоҳлар Абдурраҳмон ибн Тарфаҳ раҳимаҳуллоҳ бобосидан ривоят қилган ҳадисдаги шартга кўра эса жоиздир: «Арфача ибн Зайд разияллоҳу анҳунинг Килоб жанггида бурни кесилди ва кумушдан бурун ясатди. Бироқ, у бадбўй бўлиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тилла бурун қўйдиришга буюрдилар» (Термизий 1770, Насоий 5161, Абу Довуд 4232).

Хотин–қизларнинг эса тилла билан зийнатланишларига рухсат берган далилларга кўра, тиллани ишлатишларининг зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Ёшлик чоғимда тилла тиш қўйдирдим …

Ёшлик чоғимда тилла тиш қўйдирдим …

Савол: Ёшлик чоғимда, тақрибан, саккиз ёшларимда тилла тиш қўйдирган эдим. Тиллани ишлатиш ҳаром эканини ўрганганимдан кейин уни бир неча марта чиқариб ташлашлари учун докторга бордим. Бироқ, уни синдириб чиқаришдан бошқа чора топа олмадилар. Мен энди нима қилишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6755–4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, тилла тишингизнинг қолишида бирон зарар йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сунъий тиш ишлаб чиқариш

Сунъий тиш ишлаб чиқариш

Савол: Мен ҳаётининг бўсағасидаги ёш йигитман. Ўзим ва оиламнинг тирикчилигини ўтказиш учун бир лойиҳа тайёрламоқчиман. Бу лойиҳа сунъий тиш ишлаб чиқарадиган ва тайёрлайдиган корхонадир. У тишларни кукундан тайёрланади. Кукунни эса аввал пиширилиб, кейин тиш тайёрлаб сотилади. Бу кукун тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарадиган ширкатда тайёрланади ва номи «Супер акрил» деб аталади. Мен Исломнинг шу лойиҳа ҳақидаги ҳукмини билмоқчиман. Аллоҳ таоло сизларни яхши мукофотлар билан тақдирласин, (менга тушунтириб берсангизлар)?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12293):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар бу модданинг таркибига ҳаром қилинган нажас нарсалар қориштирилмаган бўлса, уни ишлатиш жоиздир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён