Category Archives: Дори ва даволаниш

Бу категорияда дорилар ва даволаниш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Қон олишни ўрганиш

Қон олишни ўрганиш

Савол: Докторлар беморлардан қон олишни билишлари, бунга маҳоратли бўлишлари учун эса машқ қилишлари керак. Айрим беморлар бутунлай ва сурункали беҳуш бўлиб, уларнинг тузалишларидан умид бўлмайди. Биз ўша беморлардан қон олишни машқ қилсак ва бу қон олишларимиз уларга зарар бермай, бизга фойда бергудек бўлса, гуноҳкор бўламизми? Бундай қилиш ҳам заруратлар қаторига кирадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6908–5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ўрганиш ёки маҳорат касб этиш учун, гарчи тузалиш умидлари бўлмасада, беморлардан қон олиш жоиз эмас. Чунки бундай қилиш беморлар учун зиён ва зулмдир. Аммо бировнинг ақли ҳуши жойида бўлиб бошқаларнинг манфаати учун қон беришга розилик билдирса, ундан қон олишнинг зарари йўқ. Бунда ҳам унга зарар бермаслик шартдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Чақалоқнинг жуссасини зудлик билан кўминглар!

Чақалоқнинг жуссасини зудлик билан кўминглар!

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамду санолар, энг охирги Пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин. Сўнг …

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси Бош Муфтий жанобларига Тиббиёт факультети вакили доктор Усома Шабакший номидан, у кишининг идорасидан Умумий Омонатлар бўлимига ва у ердан Катта Уламолар Қўмитасига 29 /07/ 1399 ҳижрий йил қуйидаги сўров билан юборган 1557 сонли мактубини кўриб чиқди: «Бизга Жидда шаҳридан 27/ 11/ 1379 ҳ.й.да берилган … сонли кимлик гувоҳномаси эгаси жаноб Й. А. А. 14/ 05/ 1399 ҳ.й.да туғилган фарзандининг жуссасини ногирон туғилгани сабабли жарроҳлик факультети фойдаланиши учун ташлаб кетмоқчи бўлди. Бироқ, биз тиббиёт факультетининг масъул ходимлари ўлароқ мазкур чақалоқни формалин суюқлиги ичида жарроҳлик бўлими музейида муҳофаза қилишдан бошқа чорамиз йўқ. Шундай қилишимиз қонуний шаръий нуқтаи назаридан жоизми ёки уни зудлик билан дафн этишимиз керакми?

Менинг бу мавзуни сизларга кўтаришимдан мақсад, агар рухсат берсангизлар, мазкур жуссани жарроҳлик бўлими музейига қўйсак ва ундан факультетимиздаги барча талабалар фойдаланишса».     

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2521):

Мазкур чақалоқни зудлик билан ювиш, жанозасини ўқиш ва мусулмонлар қабристонига дафн этиш фарздир. Уни, гарчи валийси рухсат берган бўлсада,  юқоридаги ва бошқа мақсадлар учун ишлатиш жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тиббиёт музейи очилмоқда …

Тиббиёт музейи очилмоқда …

Савол: Сиз жанобларга шуни билдирмоқчимизки, Ҳоилдаги Шаръий Тиббиёт Маркази шаръий тиббиётга оид музей очмоқчи. Мазкур музейга намуналар, расмлар ва шаръий тиббиёт ҳақидаги маълумотлар қўйилади. Биз намойиш қилмочи бўлган намуналар ичида вафот этган инсонларнинг аъзолари ҳам бўлиб, уларда илмий ҳақиқатлар очиқ кўриниб туради. Бу аъзоларни махсус суюқлик ичида муҳофаза қилинади ва махсус жойда намойиш этилади. Ушбу намуналарнинг аҳамияти шундаки, биринчидан, улар ҳаётда камдан–кам учрайди, иккинчидан эса, уларнинг тиббий тадқиқотлар билан шуғулланаётган мутахассислар учун маърифий аҳамияти катта. Масалан: олов куйдирган аъзо. Шунингдек, баъзи шаръий тиббий ҳолатларнинг фотосуратлари ҳам намойиш қилинади. Албатта, ўлган инсоннинг ҳурматини бажо келтириб, суратларни намойиши чоғида уларнинг авратлари кўрсатилмайди. Шунинг учун, сизлардан, қилаётган ишимиз шариатга зид бўлмаслиги учун, бу ишлар ҳақидаги фикрингизни билдиришингизни сўраб қоламиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 21710):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Инсоннинг кесиб олинган аъзосини сақлаб туриш жоиз эмас. Балки инсон ҳурмати ва узвларини таҳқирлашдан ҳимоя қилиш учун, уларни дарҳол дафн этилиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмоннинг ўлгандан кейинги ҳурмати тириклигидаги ҳурматига ўхшайди» ва: «Ўликнинг суягини синдириш, тириклигида синдириш кабидир»– деганлар (Абу Довуд 3207).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Дорига берган пул ортиб қолди …

Дорига берган пул ортиб қолди …

Савол: Бировнинг яқини касал бўлиб, унинг дориси хорижда сотилар экан. Шу боис беморнинг яқини бировга ўша дорини олиб келиши учун бориб келиш чипталари ва у ерда қолиш учун зарур шароитлар бадалига 9 000 риёл пул берди. Пулни олганидан сўнгра, сафардан илгари бемор ўлиб қолди. Пулни олган одам нима қилиши кеарк?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3582–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар иш савол сўраган одам айтганидек бўлиб, пулни хориждан дори олиб келиш чун берилган ва сафарага чиқилишидан илгари бемор ўлиб қолган бўлса, пулни бериш сабаби йўқолгани учун ишлатиши мумкин бўлмагани боис, эгасига қайтариб бериши керак. У пулдан ишлатишга лойиқ заррача ҳаққи қолмагани боис, пул олган кимсанинг бирон танга ҳам олиши жоиз эмасдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Текинга берилган дориларни сотиш

Текинга берилган дориларни сотиш

Савол: Ширкатлар, даволашда фойдаланишлари учун докторларга текинга дори–дармонлар берадилар. Бу дориларнинг бозорларда сотиш таъқиқланади ва устига: «Бу дори бепул ва уни сотиш таъқиқланади!»– деб ёзиб ҳам қўйилган. Докторлар эса ўша ёзувларни ўчириб ҳийла қиладилар ва дориларни сотадилар. Шундай қилиш жоизми? Агар мазкур дориларни тақдим этаётган ширкат вакили бу ишлардан воқиф бўлса–ю, докторнинг талабига биноан дорилар сонини ошириб беришда давом этаверса гуноҳкор бўладими? Шундай дориларни сотиб олаётган ёки сотаётган дорихоналардан хабардор бўлган кимсанинг мазкур дорихоналар билан муомала қилишининг ҳукми нима?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 21772–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аслида, доктор мазкур дори–дармонларни қабул қилмаслиги керак. Уни сотиши эса жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар:         Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён