Category Archives: Доктор, табиб ва ҳамширалар

Бу ккатегоряида Доктор, табиб ва ҳамширалар ҳақидаги фатволар билан танишасизлар.

Ҳамширалар «Раҳмат фаришталари»ми?!

Ҳамширалар «Раҳмат фаришталари»ми?!

Савол: Кўпинча касалхонадаги ҳамшираларга «Раҳмат фаришталари» дейишади. Бундай дейиш равоми ёки йўқми?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 13):

Ҳамшираларни бундай исм билан аташ жоиз эмас. Чунки, ҳамширалар ҳаётда кўриб турганимиздек насроний ёки будавий бўлиб, калта кийинишган, зийнатларини кўрсатишган, ажнабий эркаклардан пардаланиш ёки ҳижобланишни хаёлига ҳам келтирмаган бўлишлари мумкин. Раҳмат фаришталари эса мўъминларнинг жонларини олиш учун ёнларида жаннат кафани, иплари ва жасминлари билан осмондан тушадиган фаришталардир.

Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида юзта одамни ўлдиргач тавба қилган ва ҳижрат қилар экан вафот этган одам ҳақидаги ҳадис бор. Унинг руҳини олиш учун раҳмат ва азоб фаришталари тортишиб қоладилар … Бу – раҳмат фаришталари Аллоҳ таолонинг бўйинсундирилган бандалари бўлиб, уларга раҳматни олиб тушиш вазифаси юкланган. Шу боис ҳамшира аёлларни гарчи қалбларида меҳрибонлик бўлса ҳам, беморларга шафқат билан қарасалар ҳам, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар исми билан аташ жоиз эмас. Балки уларга ишларига муносиб бирон бошқа исмни топиш керак. Валлоҳу аълам.     

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.