Category Archives: Аллоҳ йўлидаги дўстлик ва душманлик

Қоида: Кофирларни дўст тутиш – ҳаромдир!

Қоида: Кофирларни дўст тутиш – ҳаромдир!

Савол: Сиздан «Кофирларни дўст тутиш – ҳаромдир» жумласидан мақсад нима эканини мисоллар билан батафсил тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз?

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 2179):

Алҳамдулиллаҳ …

Тўғри, мисоллар масъалани яна ҳам ойдинлатиб беради. Шунинг учун мисоллар келтиришни бошлаймиз ва илм аҳллари ва даъват имомлари эслатиб ўтган кофирларни дўст тутиш кўринишларини нақл қиламиз:

Кофирларнинг куфрига розилик ёки шубҳада бўлиш ёхуд уларни кофир ҳисоблашдан бош тортиш ёда уларнинг динларини мақташга журъат этиш.

Аллоҳ таоло кофирларнинг куфрига рози бўлган одам ҳақида:

﴿ وَلَكِنْ مَنْ شَرَحَ بِالْكُفْرِ صَدْرًا

«Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур)»– деди (Наҳл: 106).

Аллоҳ таоло тоғутга кофир бўлишни:

﴿ فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى

«Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди» (Бақара: 256) дея фарз ва шарт қилган бўлса, муширикларни мусулмонлардан устун кўрган яҳудийлар ҳақида:

﴿ وَيَقُولُونَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا هَؤُلَاءِ أَهْدَى مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا سَبِيلاً

«Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда кофир кимсалар ҳақида: «Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра туғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?»– деган (Нисо: 51).

Кофирларга ҳукм қилишлари учун мурожаат этиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» (Нисо: 60).

Кофирлар билан дўстлашиш ва уларни севиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22).

Кофирларга таяниш, уларни суянчиқ қилиб олиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар» (Ҳуд: 113).

Кофирларга мусулмонлар зарарига ёрдам ва кўмак бериш.

Аллоҳ таоло:

﴿ وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ

«Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар» деган бўлса (Тавба: 71), кофирлар ҳақида:

﴿ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ

«Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига хамкордирлар» (Анфол: 73) ва:

﴿ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ

«Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир»– деган (Моида: 51).

Кофирларнинг жамиятларига уйғунлашиш, партияларига аъзо бўлиш, уларнинг сонини кўпайтириш, (бирон заруратсиз) улар яшаётган давлат фуқаролигини қабул қилиш, армияларида хизмат қилиш ва ҳарбий саноатларини ривожлантиришга ҳисса қўшиш.

Кофирларнинг қонунларини Ислом ўлкаларига олиб келиш ва у билан ҳукм қилиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!» (Моида: 50).

Кофирларни бутунлай яхши кўриш, уларни ёрдамчи ва кўмакчи қилиб, ўз тақдирини уларга боғлаш.

Аллоҳ таоло буни таъқиқлаб шундай деди:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар» (Моида: 51).

Кофирлар билан Ислом дини зарарига муроса қилиш.

Аллоҳ таоло:

﴿ وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ

«Улар сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик-муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!)»– деди (Қалам: 9). Бу ҳукмга Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган кофирлар билан бирга ўтириш ва уларнинг ҳузурига кириш ҳам киради. Аллоҳ тало айтди:

﴿ وَقَدْ نَزَّلَ عَلَيْكُمْ فِي الْكِتَابِ أَنْ إِذَا سَمِعْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ يُكْفَرُ بِهَا وَيُسْتَهْزَأُ بِهَا فَلَا تَقْعُدُوا مَعَهُمْ حَتَّى يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ إِنَّكُمْ إِذًا مِثْلُهُمْ

«Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз» (Нисо: 140).

Кофирларни мусулмонларни қўйиб сирдош ва маслаҳатчи қилиб олиш ва уларга бутунлай ишониш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ هَا أَنْتُمْ أُولَاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلَا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ وَإِذَا لَقُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمُ الْأَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ إِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик. Ҳой (мўминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар ҳамма китобларга иймон келтирасизлар-у (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари ҳоли қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!» — деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади ва бошингизга мусибат етса, севинишади» (Оли Имрон: 118 – 120).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқаси Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр сари отландилар. Ҳарратул Вабра деган жойга етганларида жасоратли ва қўрқмаслиги билан танилган бир одам етиб келди. Саҳобалар уни кўриб севиндилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Сизга эргашиш ва ёнингизда ҳалок бўлиш учун келдим,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ва Расулига иймон келтирдингми?»– деб сўрадилар. У: Йўқ,– деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Орқангга қайт! Мен мушрикдан фойдаланмайман!»,– деб йўлларига давом этдилар. (Бир) дарахтнинг тагига етиб борганимизда ҳалиги одам (яна) етиб келди ва аввалги гапларини айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (яна): «Қайт, мен мушрикдан ёрдам олмайман!,– дедилар. Одам (орқасига) қайтди ва Байдо (ялангиликка) етиб келганларида яна келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги гапларини такрорладилар: «Аллоҳ ва Расулига иймон келтирдингми?!». Одам: Ҳа,– дегач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Биз билан) юр!»– дедилар (Имом Муслим 3388).

Ушбу насслардан кофирларга мусулмонларнинг аҳволларидан огоҳ, сирларидан воқиф қилиб, мусулмонларга зарар бериш учун турли ҳийлаларни қилишга имкон яратиб берадиган мансабларни бериш ҳаром экани яққол кўринади.

Кофирларга мусулмонларга раҳбарлик, муваҳҳидлар устидан ҳукм қилувчи ва мусулмонларни хўрловчи, мусулмонлар билан ибодатлари ўртасига ғов қўядиган бошқарув мансабларини бермаслик.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» (Нисо: 141).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳунинг ушбу ривоятини нақл қилди: Мен Умар разияллоҳу анҳуга: Менинг насроний котибим бор,– десам: Аллоҳ сени ўлдирсин, Аллоҳнинг:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар» (Моида: 51) оятини эшитмаганмисан?! Ҳақ йўлга ўтган биронтасини котиб қилиб олсайдинг?!,– деди. Мен: Котиблиги менга, дини эса ўзига!,– десам: Аллоҳ уларни хор қилган экан, мен уларни ҳурматли қилмайман! Аллоҳ уларни хўрлаган экан, мен уларни азиз қилмайман! Аллоҳ уларни йироқлатган экан, мен уларни яқинлаштирмайман!,– деди.

Шунингдек, ҳозирги кундаги кофирларни хонадонларга хизматчи ўлароқ олиб келиш, уларнинг уйнинг нозик тарафларидан воқифликлари, мусулмон фарзандларни куфр асосида тарбиялашлари, уларни мусулмонлар яшаётган диёрларга олиб келиб хизматчи, ҳайдовчи, ўқитувчи ва ишчи мақомларини бериш, мусулмон оила билан аралашиб юришлари, бундан ташқари болаларни куфр ўргатадиган мактабларга, миссионерлик курслари, институтлари ва дорулфунунларига қайд эттириш ва кофир оилалар билан бирга яшаш, шу ҳукмдадир.

Кофирларга кийиниш, ташқи кўриниш, гапириш ва бошқа ҳолатларда менгзаш ҳам кофирларга бўлган муҳаббатни ифодалайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир»– деганлар. Шу боис кофирларга уларнинг хусусиятларидан бўлган одатлари, ибодатлари, белгилари, ахлоқлари, масалан, соқолларни қириш, мўйлабларни узайтириш, зарурат бўлмаса тилларида гапириш, кийиниш тарзлари, ейиш, ичиш ва бошқа нарсаларда менгзаш, ҳаромдир.

Кофирлар қалин яшайдиган ўлкаларда бирон ҳожат ва зарурат бўлмай истиқомат қилиш.

Шунинг учун ҳам, ўзининг диний анъаналарини ошкора қила олмайдиган ва ҳижрат қилишга кучи етадиган заиф иймонли мусулмонларнинг кофирлар муҳитида яшашлари, ҳаромдир. Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деган:

﴿ إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنْفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنْتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُولَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا فَأُولَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا

«Албатта мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофир­лар қўл остида яшашга рози бўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?» — деганларида: «Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» — дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ авф этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир» (Нисо: 97 – 99).

Аллоҳ таоло куфр диёрида ҳижрат қилишга қодир бўлмаган ночор мусулмонларнинггина истиқомат қилишларини узр деб белгилади. Шунингдек, у диёрларда Аллоҳ йўлига чорлаш ва ўша ўлкаларда Ислом динини ёйиш каби диний манфаатлари бўлган одамларга ҳам истиқомат қилиш узри берилган.

Кофирлар яшаётган ўлкаларга бормоқчи бўлган одамга ўзида шубҳаларни даф қиладиган билими, шаҳватларни тўсадиган иймони бўлиши, мусулмонлиги билан иззатли, фитна ўринларидан йироқ, душманларнинг макру ҳийлаларидан огоҳ бўлиши шарт қилинади. Бинобарин, у ўлкаларга Аллоҳ йўлига даъват қилиш ва Исломни ёйиш учун саёҳат қилиш ҳам, жоиз балки фарздир.

Кофирларни мақташ, уларни мудофаа қилиш, уларнинг маданият ва савияларини олқишлаш, ботил эътиқод ва фосид динларига эътибор бермай ахлоқ ва маҳоратларига лол қолиш.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى

«Сиз кўзларингиз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган — ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир» (Тоҳа: 131).

Шунингдек, кофирларни эъзозлаш, қаҳрамонлик ифодасидаги лақабларни тақиш, уларга биринчи бўлиб салом бериш, йиғинлар ва йўллардан ўтишда уларни муқаддам қўйиш ҳам бордир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Яҳудий ва насронийларга биринчи бўлиб салом берманглар! Агар улардан биронтасига йўлда дуч келсангиз, уни энг тор тарафидан ўтишга мажбурланглар!»– деганлар (Имом Муслим 4030).

Кофирларнинг тақвимига амал қилиб, мусулмонларнинг шонли тарихларини тарк этиш.

Анъана ва Янги йил байрами каби мелодий байрамларни ифодалайдиган куфр тақвимларига таяниш. Ҳолбуки, Янги йил байрами уларнинг эътиқодида Ийсо алайҳиссаломнинг таваллуди билан чамбарчас боғланган бўлиб, уни ўзлари ўйлаб топишган. Уни байрам қилиш Ийсо алайҳиссаломнинг динида йўқдир. Бу тақвимни истеъмол қилиш насронийларнинг шиор ва байрамларини қайта жонлантиришда иштирок этиш, демакдир. Ҳолбуки, саҳобаларнинг Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Ислом солномасининг бошланиши учун кофирлар тақвимидан воз кечиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага қилган ҳижратлари билан тайинлаши, бу ва ғайри динларнинг ўз хусусиятларидан ҳисобланган бошқа мавзуларда ҳам мўминларнинг кофирларга мухолиф бўлишларининг фарз эканига далолат қилади. Аллоҳ барчамизга бу масъалаларда мададкор бўлсин!

Кофирларнинг байрамларида иштирок этиш ёки ёрдам бериш ёхуд барйамлари билан табирклаш ёда байрам ўтказилаётган маконларга бориш.

Муфассирлар Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ

«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар» (Фурқон: 72) оятидаги «ёлғон гувоҳлик бермас»ликдан мақсад, «кофирларнинг байрамлари» эканини баён қилишган.

Кофирларнинг хунук исмларини қўймаслик.

Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдулуззо (Уззонинг қули) ва Абдулкаъба (Каъбанинг қули) каби ширкни ифодалаган исмларни ўзгартирганлар.

Кофирлар учун гуноҳларининг мағфирати ва Аллоҳнинг раҳматини тилаш.

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَنْ يَسْتَغْفِرُوا لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوا أُولِي قُرْبَى مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ

«На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир» (Тавба: 113).

Айтиб ўтганларимиз кофирлар билан дўстлашишнинг ҳаром эканини ифодалайдиган мисоллар шодасидир. Аллоҳ таолодан эътиқод соғломлиги ва иймон қувватини сўраймиз. Мададкор – Аллоҳнинг ўзгинасидир!

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/2179

Нега Ислом дини кофирларга ўхшашни таъқиқлаган?

Нега Ислом дини кофирларга ўхшашни таъқиқлаган?

Савол: Нега Ислом дини мусулмонлар учун кофирларга менгзашни таъқиқлаган?

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 121554):

Алҳамдулиллаҳ …

Бошқаларга ўхшашлик одамзот нафсига ташқаридан кириб келадиган ҳолат бўлиб, ўхшаган одамнинг кимга ўхшаган бўлса ўшанга чуқур муҳаббати борлигини ифодалайди. Кўпинча, бу, иллатли кўриниш бўлади. Шариат бу ҳолат – «Мусулмонларнинг кофирларга менгзаши»га катта эътиборни қаратди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни бутунлай ҳаром қилиб: «Ким бир қавмга менгзаса, бас, у, улардан биридир» дедилар (Абу Довуд 4103). Аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисни «Саҳиҳу Аби Довуд» асарида саҳиҳ деди.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: Ушбу ҳадис менгзаган одамнинг ўзини ўхшатган одамга ўхшатишини ҳаром қилишини тақозо этадиган даражадаги «яхши» ҳолати бўлсада, унинг зоҳири менгзаган одамнинг кофир бўлишини тақозо этади. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ﴾

«Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир»– деган (Моида: 51).

Бу оятни мутлақ ўхшашликка ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлиб, у, куфрни ифодалаб, унинг бўлакларининг ҳаромлигини тақозо этади. Ҳатто баъзида менгзаган одамнинг кимга нақадар ўхшаган бўлса, ўшанча муштарак эканини билдиради. Яъни, менгзаши куфрда ёки гуноҳда ёхуд аломатда бўлса, менгзаган одамга ҳам ўша ҳукм берилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу оят менгзашни таъқиқлайди («Иқтизоус сиротим мустақийм» китобидан қисқартириб олинди: 2/270, 271).

Мусулмонларга кофирларга ўхшашни таъқиқлашнинг ҳикматларини менгзашнинг зарарлари ва унинг ёмон осорларида ҳис этиш мумкин.

Шу осорлардан:

1 – Мусулмоннинг кофирга менгзаши, мусулмоннинг кофирнинг кўринишини ўзидан устун кўришига далолат қилади. Бу, мусулмонниг ички дунёсида Аллоҳнинг шариати ва хоҳишига оз бўлсада эътироз борлиги туфайлидир.

Эркакшода аёл, Аллоҳ яратган ўз жинсидан норози ва унга қарши бўлган бўлади. Бинобарин, мусулмон ҳам кофирга ўхшаса, кофирнинг кўринишини Аллоҳ ҳурмат қилган ва бўлишига буюрган амридан кўра яхшироқ деб эълон қилган бўлади.

2 – Бошқаларга менгзаш ироданинг кучсизлиги ва руҳий мағлубиятга далолат қилади. Шариат эса мусулмонларнинг бундай мағлубиятни, гарчи ҳаётда воқеъ бўлган бўлсада, эълон қилишларига рози бўлмайди.

Зеро мағлубиятни эътироф этиб эълон қилиш, кучсизнинг заифлиги, кучлининг эса қудратини кучайтиради. Бу эса кучсизнинг оёққа туриши ва ўз йўлини тузатиб олиши олдида ғов бўлиб туради.

Шу боис бўлса керак, ҳар бир халқ ичидан етишиб чиққан оқил инсонлар халқларининг душманларига тақлид қилишларига норози бўлишади. Ҳатто, душманларининг ўзлариникидан кўра яхшироқ мерослари, анъаналари ва либослари бўлишига қарамай ўзларининг мерослари, анъаналари ва либослари билан ажралиб туришни юракдан исташади. Чунки улар олис руҳий ва ижтимоий уфқларни кўзлайдилар ва бу билан душманга сиёсий қарам бўлиб қолишдан огоҳ қиладилар.

3 – Ташқи кўринишдаги ўхшашлик, кўнгилдаги муҳаббат ва дўстликни келтириб чиқаради. Зеро одамзот ўзи суйган одамга ўхшагиси келади. Мусулмонлар эса кофирлардан бир неча турдаги безорликка буюрилганлар. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ لَا يَتَّخِذْ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنْ اللَّهِ فِي شَيْءٍ إِلَّا أَنْ تَتَّقُوا مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمْ اللَّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللَّهِ الْمَصِيرُ ﴾

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» (Оли Имрон: 28);

﴿ لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ ﴾

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иймон асосларининг энг мустаҳками: Аллоҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душман тутиш, Аллоҳ йўлида суюш ва Аллоҳ йўлида нафратланишдир» (Табароний ривояти. Аллома Албоний «ас–Силсилатус саҳиҳаҳ» да (998) бу ҳадисни саҳиҳ деди).

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус сиротим мустақийм» китобида (1/549) шундай деган: «Ташқи кўринишдаги ўхшашлик ички дунёда дўстлик, муҳаббат ва дўстлашишни келтириб чиқаради. Бинобарин, ички дунёдаги муҳаббат ҳам ташқи кўринишдаги ўхшашликни келтириб чиқаради. Буни ҳис этиш узвлари ва тажрибалар кўрсатиб турибди».

Кофирларга ўхшашлик диннинг ушбу асоси – кофирлардан безор бўлиш ва улардан нафратланишни заифлатади.

4 – Кофирларга ташқи кўринишда ўхшаш бундан кўра хатарлироқ нарсага олиб боради. У ҳам бўлса, ички дунёда кофирларга менгзашдир. Бунинг оқибатида, банда, кофирлар эътиқодидек эътиқод қилади, уларнинг йўллари ва фикрлари тақозоси билан ўйлай бошлайди. Демак, ташқи кўриниш билан ички дунё ўртасида мустаҳкам алоқа бўлиб, улар бир–бирига таъсир кўрсатади.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус сиротим мустақийм» китобида (1/548) шундай деган: «Зоҳирий ишлардаги ўхшашлик ва шаклдошлик ички дунёдаги ўғирлик ва хуфёна юксалиш асосида менгзашлик ва шаклдошликни келтириб чиқаради. Биз, мусулмонлар билан бирга яшаган яҳудий ва насронийларнинг бошқалардан кўра куфри озроқ, яҳудий ва насронийлар билан бирга яшаган мусулмонларнинг эса бошқалардан кўра иймони озроқ бўлганига гувоҳ бўлганмиз».

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ташқи зийнатлардаги менгзаш, шариат, ҳис этиш узвлари ва ақл далолат қилганидек, ички дунёқарашдаги мувофиқликка чорлайди. Шу боис шариат (мўъминларга) кофирлар, ҳайвонлар, шайтонлар, аёллар ва аъробийларга ўхшашни таъқиқлади» (ал–Фурусийяҳ, 122).

Айтиб ўтганларимиз шариатнинг мусулмонларга мушрикларга ўхшашликни ҳаром қилган айрим зоҳирий ҳукмлар, холос. Мусулмон Аллоҳ таолонинг ҳукмларига итоат этиши, Аллоҳ таоло бандаларини дунё ва охиратда ҳикмат, манфаат ва саодати бўлган нарсаларгагина буюрган эканига ишониши керак.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/121554