Category Archives: Тақдир

Бу категорияда тақдирга тааллуқли фатволар билан танишасиз.

Дуо қазони қайтарадими?

Дуо қазони қайтарадими?

Савол: Дуо қазою қадарни қайтарадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 89469):

Аллоҳ таоло дуо қилишни машруълаштирди ва дуо қилишга буюриб:

﴿وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ﴾

«Роббингиз: Менга дуо қилингиз, ижобат қиламан!,– деди» (Ғофир: 60);

﴿وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ﴾

«Бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар (айтинг): Мен яқинман ва Менга дуо қилганларнинг дуоларини қабул қиламан»– деди (Бақара: 186).

Агар банда машруъ сабабни қилиб дуо қилса, шунинг ўзи қазою қадардандир. Аллоҳ хоҳласагина қазони қазо билан қайтариши мумкин. Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Банда қилган гуноҳи билан ризқдан маҳрум бўлади. Тақдирни дуогина қайтара олади. Умрни эса яхшилик қилиш узайтиради» деганлари ворид бўлган (Имом Аҳмад 5/277, 280, 282; Термизий 4/448; Ибн Можа 1/35).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён