Category Archives: Пайғамбарлар

Бу категорияда Одам алайҳиссалом ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Хазир алайҳиссалом дарё ва чўлларда посбонми?

Хазир алайҳиссалом дарё ва чўлларда посбонми?

Савол: Хазир алайҳиссалом дарё ва чўлларда посбонми? У, йўлдан адашган одамларга чорласалар ёрдам берадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1727 – 6):

Уламоларнинг саҳиҳ қавлларига кўра Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлига биноан Хазир алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигидан илгари вафот этган:

﴿وَمَا جَعَلْنَا لِبَشَرٍ مِنْ قَبْلِكَ الْخُلْدَ أَفَإِنْ مِتَّ فَهُمُ الْخَالِدُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз. Бас, агар сиз ўлсангиз, улар абадий қолурларми?! (Йўқ, улар ҳам мангу қолмаслар)» (Анбиё: 34).

Унинг у пайтларда тирик экани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришганини фараз қилсак ҳам, суннат Хазир алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнгра маълум вақтдан сўнгра вафот этгандир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Бу кечангизда нималар бўлганини сизга айтиб берайми? (Кейинги) юз йилнинг бошида Ер юзида ҳозирги тирик инсонлардан биронтаси ҳам қолмайди» (Бухорий 1/37, 141, 149; Имом Муслим Нававий шарҳи 16/89; Абу Довуд 4/516; Термизий 4/520).

Шунга кўра Хазир алайҳиссалом ҳам бошқа маййитлар каби уни чорлаганларни эшитмайди, дуоларини қабул қилмайди ва талаб қилсада адашган одамларни тўғри йўлга солмайди. Бугунги кунда тирик эканини фараз қилсак ҳам, у – ғоибдир. Унинг бундай ҳолати бошқа ғойибларга ўхшайди: унга дуо қилиш, қийинчилик ва машаққат пайтларида ёлбориш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа пайғамбарлардан афзаллиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа пайғамбарлардан афзаллиги

Савол: Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа пайғамбарлардан нима нарсалар билан афзал қилди?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3089-3):

Аллоҳ таоло бандаси ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа махлуқотлар ва пайғамбарларга нисбатан кўп нарсалар билан афзал қилди. Шулардан:

– Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни, Иброҳим алайҳиссаломни халил қилиб олганидек, ўзи учун халил қилиб олди;

– Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун инсоният учун пайғамбар қилиб юборди. Ундан аввалги пайғамбарларни эса ўзининг қавмигагина юборган эди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман»» (Аъроф: 158);

﴿وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ﴾

«Эсланг (эй аҳли китоб), Аллоҳ барча пайғамбарлардан: «Мен сизларга қандай Китоб ва ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) келгач, албатта унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз», деб аҳд-паймон олгач, уларга: «Мана шу аҳд-паймонимни иқрор бўлиб қабул қилдингизларми?» — деди. У пайғамбарлар: «Иқрормиз», деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди: «Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман»» (Оли Имрон: 81).

– Бошқа пайғамбарларга берилмаган катта шафоатнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилиши ва бундан бошқа Суютийнинг «ал-Хасоис» китоби каби китобларда баён қилинган машҳур фазилатлар бор.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий
Аъзо:            
   Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Хазир (Хизр) алайҳиссалом кўринадими?

Хазир (Хизр) алайҳиссалом кўринадими?

Савол: Ислом Оламининг талайгина давлатларидаги саводсиз одамлар ва кўпгина мутасаввиф олимлар Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши бўлган Хазир алайҳиссалом ҳозир ҳам ҳаёт экани, у дунёни айланиб юриб, турли шаклларга кира олишини, унинг сояси йўқлиги, Илёс алайҳиссалом у билан бирга эканини, омилар «Хазир бизни зиёрат қилиб, ҳаққимизга дуо қилса кўзни юмиб очгунча камбағал бўлсак бойга, ғазаб қилса бой бўлганлар қашшоққа айланади, касал бўлсалар соғаяди»– деб эътиқод қиладилар. Бундан ташқари: «Хазир алайҳиссалом гоҳида гадой суратида, гоҳида эса терисидан йиринг ва фасодлар оққан касал суратида келади. Агар уни одамлар уйларидан ҳайдасалар уларнинг бахтиқароликларига, уни олқишласалар ва яхши кутиб олсалар у кетиши биланоқ касалликларидан асар ҳам қолмайди ва уларнинг бахтиёр эканига далил бўлади»– деб тушунадилар. Айтингчи, Мусо алайҳиссаломнинг йўлдоши Хазир алайҳиссалом ҳозиргача тирикми? Хазир алайҳиссалом пайғамбарми? Хазир алайҳиссалом ҳақида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида бирон хабар келганми?       

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6001):

Хазир алайҳиссалом, Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан бири бўлиб, у ҳам бошқа одамлар сингари вафот этган. У на дунёни айланиб юради ва на турфа шаклларда намоён бўла олади, на бойлик ва на қашшоқликка сабаб бўла олади. Тарафимиздан бу ҳақдаги муфассал фатвойимиз баён қилинган (Қаранг: фатво № 5513) ва унинг матни қуйидагичадир:

«Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгандир:

﴿وَمَا جَعَلْنَا لِبَشَرٍ مِنْ قَبْلِكَ الْخُلْدَ أَفَإِنْ مِتَّ فَهُمُ الْخَالِدُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?»– дедилар. (Саҳобалар: Ҳа,– дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди,– дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар» (Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 116; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).

Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаёти учун қурилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзоднинг нақл қилинган далиллар исботланиши учун, шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ».

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нуҳ алайҳиссаломдан илгари расул бўлганми?

Нуҳ алайҳиссаломдан илгари расул бўлганми?

Савол: (Айтишларича), расулларнинг сони уч юз ўн учта бўлиб, уларнинг биринчиси Нуҳ ва охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эмишлар. Айтингчи, Нуҳ алайҳиссаломдан олдин ҳам расул бўлганми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6147-7):

Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломдан кейин Ер юзига юборилган расулларнинг энг биринчисидир. Бунинг дараги икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Шафоат ҳақидаги узун ҳадисда келган: «Мўъминлар Нуҳнинг олдига келиб: Сиз Аллоҳ таолонинг Ер аҳлига юорган илк расулисиз. Роббимизга биз учун ҳомий – шафоатчи бўлинг,– дейдилар» (Имом Бухорий 3092, 4343; Имом Муслим 284, 287).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хазир алайҳиссалом тирикми?

Хазир алайҳиссалом тирикми?

Савол: Хазир алайҳиссалом, одамлар айтганидек, ҳозир ҳам тирикми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5513-1):

Уламоларнинг қувватли қавллари – жумҳури уламоларнинг қарори шуки, Хазир алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг умумий маъноларига кўра вафот этгнадир:

﴿وَمَا جَعَلْنَا لِبَشَرٍ مِنْ قَبْلِكَ الْخُلْدَ أَفَإِنْ مِتَّ فَهُمُ الْخَالِدُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан аввал ҳам бирон одамзодга абадий ҳаёт берган эмасмиз» (Анбиё: 34).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларининг охирларида биз билан бирга кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқидилар. Салом бергач ўринларидан турдилар ва: «Бу кеча туш кўрдингизларми?»– дедилар. (Саҳобалар: Ҳа,– дедилар). – Юз йилнинг бошида бугун Ер юзида (тирик) бўлган бирон кимса қолмайди,– дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Одамлар, бу юз йил ҳақида сўз борган ҳадисларни тилга олар эканлар хато фикрларни айтмоқдалар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бугунги кундаги Ер юзида яшаётган одамлардан биронтаси қолмайди» дейишлари билан ўша асрдаги авлоднинг бутунлай йўқ бўлишидан хабар бердилар» (Имом Аҳмад 2/88; Имом Бухорий 576; Имом Муслим 2537; Абу Довуд 4348; Термизий 2251).

Бундан ташқари, бу – одамзод ҳаётига қўрилган Аллоҳнинг суннатидир. Одамзод нақл қилинган далиллар исботланиши учун шунга амал қилиши мажбурийдир. Бизнинг маълумотларимизга кўра, бундан Хазир алайҳиссалом истисно қилингани ҳақида бирон ҳужжат йўқ.  