Category Archives: Қуръон Карим

Бу категорияда Қуръон Карим ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Қуръон ўқиб дам солиш

Савол: Қуръон билан даволаниш, дам солиш, Муъаввазот сураларини ўқишга одатланиш ва Қуръондан туморлар ясашнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2392 – 4):

Аввало, Қуръон билан даволаниш, Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида нақл қилинган ҳадисга кўра, жоиздир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан бир нафар одамлар сафарга чиқиб, араб қабилаларидан бирида қўноқладилар ва ўзларини меҳмон қилишларини сўрадилар. Бироқ қабиладагилар уларни меҳмон қилишдан бош тортдилар. Баногоҳ, қабила сардорини чаён чақиб олди ва қўлларидан келган барча нарсани қўллаб кўрсаларда нафи тегмади. Ичларидан баъзилари: Қўноқлаётган анави нафарнинг олдига боринглар. Шояд уларнинг ичида бу ҳақда бирон маълумот бордир,- дейишди. Нафар олдига келиб: Эй жамоат, сардоримизни чаён чақиб олди ва биз қўлимиздан келган барча нарсани қилсак-да фойдаси бўлмади. Шунинг учун ичингизда (уни даволай оладиган кишининг маълумоти) борми?,- дедилар. Битталари: Ҳа, мен дам соламан. Лекин, сизлардан меҳмон қилишингизни сўрасак рад этдингиз. Бизга бирон нарса бермасангиз дам сола олмайман,- деди ва улар билан бир неча қўйга келишди. Бориб дам солганида бемор худди тушовдан қутилган (туя)дек, довдирамай юра бошлади. Қабиладагилар келишилган қўйларни бердилар. Нафардагилар (қўйларни кўриб): Орамизда бўлиб беринглар!,- дейишди. Дам солган одам эса: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига боргунча бўлишманглар. Биз бўлган воқеъани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб, Унинг нимага буюришига қараймиз,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, бўлган воқеъани айтиб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг руқя эканини қаердан билдингиз?! Тўғри қилибсизлар, (қўйларни) бўлишиб олинглар! Бўлиширкан менга ҳам бир ҳисса ажратинглар!»– дедилар» (Имом Бухорий 2156, Имом Муслим 2201, Термизий 2063, Абу Довуд 3418, Ибн Можа 2156, Имом Аҳмад 3/50). Бу ҳадис Қуръон билан даволаниш машру эканига далолат қилади.

Иккинчидан, Қуръондан тумор қилиб олиш – гуноҳ йўлини тўсиш учун туморлар тақишнинг ҳаром эканига далолат қиладиган ҳадисларнинг умумий маъноларига биноан айтилган уламоларнинг қувватли қавлларига кўра, жоиз эмасдир.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Кейинги сурани олдин ўқиш

Савол: Биров жамоатга ҳуфтонда имом бўлиб намоз ўқир экан, биринчи ракаатга Фотиҳа сурасидан кейин Масад, иккинчи ракаатга эса Фил сурасини зам сура қилиб ўқиди. Мен эса баъзи устозлардан кейин келган суранинг олдин келган сурадан илгари ўқиш жоиз эмаслигини эшитган эдим. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга бу ҳақдаги фикрингизни билдирсангиз.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3132):

Агар иш айтилганидек бўлса, бу ишнинг зарари йўқ. Бироқ иккинчи ракаатдаги сура Қуръонда ёзилган тартибга кўра биринчи ракаатда ўқилган сурадан кейин келган бўлиши яхшироқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Сураларга ким ном қўйган?

Савол: Сураларга ким ном қўйган? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам−ми? Нега шундай ном қўйилган?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2376-2):

Биз сураларнинг барчасини номлаш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирон насс борлигини билмаймиз. Бироқ айрим саҳиҳ ҳадисларда Бақара, Оли Имрон каби талайгина сураларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номлаганлари нақл қилинган. Бундан, бошқа сураларни саҳобалар тарафидан номлангани маълум бўлмоқда.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қуръон рақобати

Савол: Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилингани ҳақида шубҳаланган кимсаларни нимага чақирди?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6193-5):

Аллоҳ таоло уларни Қуръонча ёки унинг ўн ёки битта сурасича асар келтиришга чақирди. Улар келтира олмадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ الْإِنْسُ وَالْجِنُّ عَلَى أَنْ يَأْتُوا بِمِثْلِ هَذَا الْقُرْآنِ لَا يَأْتُونَ بِمِثْلِهِ وَلَوْ كَانَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ ظَهِيرًا﴾

«Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар»» (Исро: 88);

﴿أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِعَشْرِ سُوَرٍ مِثْلِهِ مُفْتَرَيَاتٍ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾

«Ёки: «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўқиб чиқарган», дейдиларми? Айтинг: «У ҳолда, агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шунга ўхшаш ўнтагина «тўқилган» сура келтирингиз!»» (Ҳуд: 13);

﴿أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾

«Ёки: «Уни (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! Айтинг (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтирингизлар!»» (Юнус: 38).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қуръондаги матнлар Аллоҳнинг каломими?

Савол: Ҳозирги кундаги Қуръон Каримларга ёзилган оятлар Аллоҳнинг ўз каломими ёки қўлимиздаги ёзилган оятлардан бошқача Аллоҳнинг каломи ҳам борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9450-8):

Қўлимиздаги Қуръонда ёзилган оятлар Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни Алоҳнинг ўзи ҳақиқатда гапирган ва Аллоҳдан Жибриил алайҳиссалом эшитиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушиб ўқиб берган ва ёзишга буюргандир. Саҳобалар Қуръонни ёзиб, салафлар келгуси авлодларга қўлма–қўл етказгандир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён