Category Archives: Исм ва сифатлардаги тавҳид

 Бу категорияда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлардаги тавҳидига тааллуқли фатволар билан танишасиз.

«Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзларини кириштириб ёзиш

Савол: Сизларга одамлар ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлган мавзу ҳақида бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: Идлиб вилоятидаги масжидлардан бирининг дарвозасининг пештоқига «Аллоҳ» сўзи (арабча имлода) «Муҳаммад» сўзига кириштириб ёзилган. Буни кўрган одамларнинг айримлари: Бундай услуб билан ёзиш мумкин эмас. Чунки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг мақомига чиқарилибди. Бу , ақлга сиғмайди,- деса, бошқалар: Бундай ёзиш ҳаром эмас. Чунки Аллоҳ таоло ўз исмини пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исми ёнида зикр қилган,- дедилар. Сиздан, (бу масъалада) тўғри ечимни умид қилиб қолар эканман, ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8377):

Шариат матнларининг кўп жойида Аллоҳ таолога яктолик шаҳодати, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг пайғамбари эканига келтирилган шаҳодатга боғлаб келтирилган. Масалан, намознинг азон ва такбирида иккиси бир-бирига боғланган. Ҳадисда шундай дейилган: «Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бериш …». Ва бундан бошқа вояга етганлар иймон келтириши фарз бўлган очиқламаларда, ҳар иккиси, яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Муҳаммадур Расулуллоҳ» ёнма-ён келган.

«Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзларини (арабча имлода) бир-бирига кириштириб ёзиш, Қуръон Каримда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ҳам келмаган бўлсада, унда катта хатар бор. Чунки бу, насронийларнинг ботил учлик (Аллоҳ, Ўғил ва Муқаддас руҳ) эътиқодига менгзашдир. Ота, Ўғил ва Муқаддас руҳ (уларнинг эътиқодига кўра) яхлит тангридир!

Яна, бундай ёзишда ботил ваҳдатул вужуд эътиқодининг рамзи ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида меъёрдан ошган тасаввурга ва Унга Аллоҳ таоло билан бирга ибодат қилишга олиб борадиган ғулув ҳам бор. Шу боис «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзларини (арабча имлода) жимжимадор қилиб бир-бирига кириштириб ёзиш таъқиқланиши лозим.

Аслида, «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» сўзларини масжид дарвозасининг пештоқига ва бошқа жойларга ёзиш мумкин эмас. Бундай ёзув таъқиқлар ичида ер олиш билан бирга, турли шубҳаларни келтириб чиқаради.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

«Эй Қулайлаштирувчи», деб дуо қилиш

Савол: Аллоҳдан ёрдам тилагида бўлар экан одамнинг: Эй Ёрдамчи!, Эй Рабб!, қулайлик истагида эса: Эй, Қулайлаштирувчи!, Эй, Осонлаштирувчи!, Эй, Роббим!, дея дуо қилиши жоизми? Булардаги меъёр қандай бўлади? Буларни билмасдан ёки унутиб ёхуд қасддан айтган одамларнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9766):

Тилга олганингиздек дуо қилишингиз жоиздир. Чунки, сиз қилаётган чақириғингизда ёрдамчи, қулайлаштирувчи ва осонлаштирувчи зот дея Аллоҳ таолони назарда тутаяпсиз. Сиз унутсангиз ҳам, билмасангиз ҳам ёки қассддан айтсангиз ҳам, уларнинг охирида «Эй, Роббим!» дея очиқ айтмоқдасиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аллоҳ хоҳлаган нарсасигагина қодирми?

 

Аллоҳ хоҳлаган нарсасигагина қодирми?

Савол: Аллоҳ таолога нисбатан: «У хоҳлаган нарсасигагина қодир»– деб айтишнинг ҳукми нима?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Бу жумла – шубҳа уйғонтирадиган жумладир. Бу жумлани Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) каби айрим уламолар ҳам истеъмол қилишган бўлсаларда, яхши нийят билан истеъмол қилишган. Яхшиси, бу жумлани истеъмол қилинмагани маъқул. Чунки, бу жумла Аллоҳнинг қудратини Аллоҳ хоҳлаган нарсаларгагина чеклаб қўяди. Аслида эса, Аллоҳ таоло барча нарсага борлиқ ва тақдир нуқтаи назаридан қодирдир. Бунга махлуқотларнинг барча ҳаракатлари, ҳаракатсизликлари ва феъллари (ишлари) киради.

Қадарийя-мўътазила фирқасининг муршидалар номли бир гуруҳи бўлиб, улар «Аллоҳ Ўзи хоҳлаган барча нарсага қодирдир» жумласини истеъмол қилади ва Аллоҳ хоҳламаган нарсаларни Аллоҳнинг қудратидан чиқарадилар. Аллоҳ таоло уларнинг гапларидан буюкдир!

Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) уларга мустақил бир рисола билан жавоб берди ва унда Аллоҳнинг барча нарсага қодирлиги умумий эканини ифодалаган матнларни келтирди. У матнлар, Қуръоннинг қирқдан ортиқ ерида зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам жуда кўп баён қилинган. Агар Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаган нарсасигагина кучи етиши ҳақида биттагина ҳужжат бўлса ҳам, бу Аллоҳнинг хоҳламаган нарсасига кучи етишини инкор этишга далил бўла олмайди. Балки, Аллоҳнинг ҳар нарсага кучи етиши – қодирлигининг бир парчасидир.

Демак, «Аллоҳ хоҳлаган нарсасигагина қодир» деб айтилган жумлани талаффуз қилиш жоиз эмас. Чунки унда таъқиқланган маъно бор. Мўътазилалар бу жумла билан Аллоҳнинг бандаларининг ишлари – амалларини яратишга қодир эканини инкор этмоқчи бўладилар.

Валлоҳу аълам.     

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

 

 

Сифат турлари

 

Сифат турлари

Савол: Аллоҳнинг исмларидан олинган сифатлар барчаси зотийдир деб айта оламизми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий жавоб беради:

Аҳли ҳақ (аҳли суннат) тасаввурида сифатлар икки қисмга бўлинади. Зотий сифатлар иззат, қудрат, азамат, кибр, илм, эшитиш, кўриш, қўл ва оёқ каби Аллоҳ таолодан айрилмайдиган сифатлардир. Уламолар наздида «ихтиёрий» деб ҳам, «феълий» деб ҳам аталган сифатлар бор. Улар хоҳиш ва иродага боғлиқ сифатлардир. Масалан, ғазабланиш: Аллоҳ оҳласа ғазабланади. Рози бўлиш: Аллоҳ хоҳласа рози бўлади. Гапириш: Аллоҳ қачон ва қандай хоҳласа гапиради. Гапириш-калом зотий-феълий сифатлардан бўлиб, қадимги турдандир.  Аллоҳ хоҳлаган пайтида гапиради. Аллоҳ Ўз қудрати ва хоҳиши билан гапиради.