Category Archives: Гуноҳлар

 Бу категорияда катта ва кичик гуноҳлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.       2008-11-08

Катта гуноҳ қилган одамнинг ҳукми?

Катта гуноҳ қилган одамнинг ҳукми?

Савол: Аҳли суннат ва жамоат назарида катта гуноҳни қилган одамнинг ҳукми нима?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Ундай одам катта гуноҳни қилишга журъат этгани, уни мудом қилгани ва унинг хатарига лоқайд қарашани учун аҳли суннат назарида фосиқ ва иймони нуқсонли одам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг бошига қаттиқ азоб келиши, ҳатто кофир ва муртад бўлиб қолишидан хавф қиламиз. Чунки гуноҳлар – куфр даракчисидир. У бир пайдо бўлдими кўпайиб, қалбни ўз асоратига олади. Иймон заифлашиб, зино, маст қилувчи ичимликлар, қўшиқ, кибр, мусулмонлар ҳаққига ўғирлик, қотиллик, талон-тарожлик, туҳмат ва бошқа нарсалар билан тажовуз қилиш каби ҳаром нарсаларга интилиш кучаяди.

Гуноҳларни мудом қилиш қалб ва узвларнинг тоат-ибодат сари интилишига тўсқинлик қилади ва унга намоз ўқиш, садақа бериш ва бошқа ибодатларни қилиш оғир келади. Буларнинг диндан чиқишдан огоҳлантириш эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Шояд бу, ҳадисларда айрим катта гуноҳларга «куфр» сўзини ёки «иймонни йўқ қилиш» каби сўзларни истеъмол қилишдаги сир бўлса, ажаб эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Мусулмонни ҳақорат қилиш фосиқлик, уни ўлдириш эса куфрдир» (Имом Бухорий 46, 5584, 6549; Имом Муслим 97; Термизий 1906, 2559; Насоий 4036, 4038);

«Зоний мўъмин бўла туриб зино қилмайди» (Имом Бухорий 2295, 5150, 6274, 6284, 6312; Имом Муслим 86, 87; Термизий 2549; Насоий 4787, 4788, 4789).

Биз шундай деймиз: «У – иймони камайган ёки Аллоҳ, охират куни, илоҳий китоблар ва пағамбарларни тасдиқлаши билан мўъмин, бироқ гуноҳларни қилгани ва лоқайд қарагани учун фосиқдир».

Хаворижлар бу борада қаттиққўллик қилдилар ва гуноҳ қилган одамни кофир деб ҳисобладилар.

Мўътазилалар эса гуноҳ қилган одамни иймондан чиқарган бўлсаларда, куфрга қўшмадилар. Лекин гуноҳ қилган одам уларнинг фикрича жаҳаннамда мангу қолади.

Муржиалар эса гуноҳ қилган одамнинг иймони тўкис эканини айтиб: «Куфр билан амал фойда бермаганидек, иймон бўлса гуноҳ ҳам зарар қилмайди»– дедилар.

Аҳли суннат эса мўътадил йўлни тутиб, гуноҳ қилган одамни «У – фосиқ бўлиб, иши охиратда Аллоҳга ҳаволадир. Гарчи Аллоҳ жаҳаннамга киритса ҳам, шафоатчиларнинг ҳомийлиги ва раҳмлилар раҳмлиси бўлган Аллоҳнинг раҳмати билан уни қайта жаҳаннамдан чиқаради»– дедилар.

Манбаъ: «Фатаава фит-Тавҳид», савол № 5.

Гуноҳларни қилиш очиқ куфр эмасдир

Гуноҳларни қилиш очиқ куфр эмасдир

Савол: Айрим одамлар: «Ўсим (судхўрлик)га асосланган банк ҳисоботлари ва пойдевори – очиқ куфрдан ҳисобланади»– демоқдалар. Бизга буни тушунтириб берсангиз. Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий жавоб беради:

Бу, очиқ куфрдан ҳисобланмайди. Очиқ куфр – ҳалол деб ҳисоблашдир. Динда фарз (бўлган нарсани инкор этиш) ёки ҳаром эканига далолат қилган нарсани ҳалол деб ҳисоблаш – очиқ куфрдир. Бироқ, гуноҳларни қилиш очиқ куфр ҳисобланмайди. Хавориж ва мўътазилалар мазҳабигина «Гуноҳларни қилиш – очиқ куфрдандир»– деб ҳисоблайди.

Аҳли суннат гуноҳларни қилишни очиқ куфрдан деб ҳисобламайди. Очиқ куфр – ҳеч шубҳаси бўлмаган аниқ нарсадир. Бу мавзуда очиқлик қаерда? Биров зино қилса: «Бу аниқ кофир бўлди!», бошқаси ўсим билан муомала қилса: «Бу – аниқ куфрдир»– десангиз. Ахир, бу – очиқ куфр эмас-ку! Бироқ, биров: «Мен зино қилдим ва зино қилиш ҳалолдир» деса, унга насслар тушунтирилса ва шундан кейин ҳам: «Йўқ, зино – ҳалолдир!» деса, бу – очиқ-аниқ куфрдир.

Ёки биров Аллоҳни ҳақорат қилса ёхуд Аллоҳни, Аллоҳнинг китоблари, пайғамбари ёки динини масхара қилса, бу – очиқ куфрдир.

Бироқ, гуноҳ ишни қилган одамнинг ишини очиқ куфр деб аташ, очиқ куфрни нотўғри изоҳлаш учун зўрлашдир. Бундай қилиш эса яхши эмасдир.

Манбаъ: «Ажвибатун муфидаҳ ан асъилатин адийдаҳ».

Катта гуноҳлар ва уларнинг ўлчовлари

2008-11-08

Катта гуноҳлар ва уларнинг ўлчовлари

Савол: Ҳурматли шайх, биздан илгари яшаб ўтган халқларда бўлмаган гуноҳларга ҳукм қилишимиз мумкинми?

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий жавоб беради:

Шубҳасиз, гуноҳлар катта ва кичик гуноҳларга бўлинади. Аллоҳ таоло:

«Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, қилган кичик гуноҳларингизни ўчирамиз ва сизларни улуғ манзил — жаннатга киритамиз » (Нисо: 31)– деди.

Уламолар катта гуноҳларнинг саноғи ва ўлчовида турли фикрларни айтдилар. Баъзилар: «Уларнинг сони етмишта» деса, баъзилар: «Еттита», баъзилар эса: «Етти юзта» десалар, айримлар: «Улар – бутун шариатлар ҳаром эканига қарор қилган нарсалардир»– дедилар.

Бироқ, катта гуноҳлар ҳақида айтилган сўзларнинг тўғрироғи ва тадқиқотқчи уламолар таъкидлаган ушбу таърифдир: «Катта гуноҳлар – охиратда жаҳаннам, лаънат ва ғазаб билан ваъда қилинган, дунёда эса ҳад-жазолар белгиланган амаллардир».

Баъзилар бу таърифга «Қилган одамдан иймонни кетказадиган» ҳамда «Биздан эмас» ва «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан воз кечган» деб айтилган гуноҳларни ҳам киритдилар. Масалан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизга қарши қурол кўтарган одам биздан эмасдир» (Имом Бухорий: Диятлар (6874), Имом Муслим: Иймон (98), Насоий: Таҳримуд-дам (4100), Ибн Можжаҳ: ал-Ҳудуд (2576), Имом Аҳмад (2/3, 2/16, 2/53, 2/142, 2/150)) ва: «Бизга қаллоблик қилган одам биздан эмасдир» (Имом Муслим: Иймон (101), Имом Аҳмад (2/417))– дедилар.

Масалан: ўғирлик, зино ва қотилликни олайлик. Улар ҳад-жазо белгилангани учун – катта гуноҳдир. Чақимчилик ҳам катта гуноҳлардан ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатга чақимчи кирмайди»– деганлар (Имом Бухорий: ал-Адаб (6056), Имом Муслим: ал-Иймон (105), Термизий: ал-Бирр вас-Силаҳ (2026), Абу Довуд: ал-Адаб (4871), Имом Аҳмад (5/382, 5/389, 5/397, 5/402, 5/404)). 

Аллоҳ таоло етимлар молини ноҳақ еган одамга жазони ваъда қилди. Етимлар молини ейиш ҳам – катта гуноҳдир:

«Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз қоринларига олов еган бўладилар. Ва албатта жаҳаннамга киражаклар!» (Нисо: 10).