Category Archives: Фирқалар

 Бу категорияда Аҳли суннат ва жамоат эътиқодига зид тасаввурдаги фирқалар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Жамоатлар кўпайди …

Жамоатлар кўпайди …

Савол: Ҳозирги кунга келиб турли жамоат ва оқимлар пайдо бўлди. Уларнинг ҳар бири фирқаи ножия – (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «жаҳаннамдан қутилган гуруҳ» дея таърифлаган ном остда тўпланишмоқда. Аммо биз уларнинг қайси бири ҳақиқат узра турганини била олмаяпимз. Шу боис, сиз жаноблардан, бизга бу жамоатларнинг энг афзалини пешларидан юришимиз учун кўрсатиб беришингизни сўраймиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7122 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу жамоатларнинг барчаси фирқаи ножия гуруҳи ичига кириб, бандани иймон аслидан чиқарадиган гуноҳни қилганлари мустаснодир.

Бироқ, бу жамоатлар ҳақиқатни топиш ва унга амал қилишларига қараб кучли ва кучсизликда, далиллар ва амал қилишдаги хатолари билан бир–биридан фарқ қилади. Улар ичидаги ҳидоятлангани далилни тушуниш ва унга амал қилиш билан бахтиёррроқ бўлганидир. Сиз уларнинг дунёқарашларини ўрганинг ва ҳақиқатга эршагаётганидан айрилмай, бирга бўлинг. Мусулмон қардошлари бўлган бошқаларни камситманг–ки, уларнинг ҳам эришган ҳақиқатлари бор. Сиз айрим масъалаларда ўзингизга мухолиф бўлган одамлар оғзидан чиққан бўлса ҳам, ҳақиқатга эргашинг! Чунки, ҳақиқат – мўъминнинг йўлбошчисидир. Қуръон ва суннатда келтирилган далилнинг қувватлиси ҳақиқат ва ботил ўртасини ҳал қилувчи мезондир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мисрдаги жамоатлар …

Мисрдаги жамоатлар …

Савол: Мисрда фаолият кўрсатаётган ва мен назарда тутаётган Мусулмон Биродарлар, Ансорус суннаҳ, Жамъийяш Шаръийя, Салафийя, ат–Такфир вал–Ҳижраҳ ва бошқа жамоатларга мусулмоннинг муносабати қандай бўлиши керак? Буларга нисбатан Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис муносиб келадими: «Ўлим келгунича дарахт илдизини тишлаб бўлсада бу фирқалардан йироқ тур! Шундай қол!» (Имом Бухорий 3411, Имом Муслим 1847, Абу Довуд 4244, Ибн Можа 3979, Имом Аҳмад 5/387)?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6280 – 4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу жамоатларнинг ҳар бирида тўғрилик ҳам, хатолик ҳам бор. Уларнинг айримлари ҳақиқатга бошқаларидан кўра яқинроқ ва фойдаси кўпроқдир. Сиз уларнинг ҳар бири билан улардаги ҳақиқат узра ҳамкор бўлишингиз, хатоларига эса насиҳат қилишингиз, шубҳали нарсалардан шубҳасиз нарсалар учун воз кечишингиз керак.

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ҳақиқатга яқинроқ бўлган исломий жамоатлар

Ҳақиқатга яқинроқ бўлган исломий жамоатлар

Савол: Бугунги Ислом оламида турли фирқа ва тасаввуф оқимлари бор. Масалан, Таблиғ, Мусулмон Биродарлар жамоатлари, суннийлар, шиалар. Булар ичидан қайси бири Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини татбиқ қилади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6250 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини татбиқ қилишга энг яқинлари Аҳли суннат, яъни, Ҳадис аҳли, «Ансорус суннаҳ» кейин эса Мусулмон Биродарлар жамоатидир. Бу ва бошқа жамоатларнинг барчасининг ҳам хатоси ва тўғрилиги бор. Сиз бу жамоатлар билан Қуръон ва суннатга риоя қилаётганларида ҳамкор бўлинг, хато қилсалар насиҳат қилиб, эзгулик ва тақвога чорлаб, улардан йироқ туринг.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Бир жамоатга чекланмаслик

Бир жамоатга чекланмаслик

Савол: Мен дорулфунунда ўқийман ва бу ердаги турли оқим ва жамоатларга мансуб талабалар ўртасидаги фикр ва дунёқарашларни кузатаман. Уларнинг барчаси ўзининг афзал эканини иддао қилиб, тарафдорлар сонини орттириш учун ҳаракат қилади. Улар Мусулмон Биродарлар, қирқ кун ёки тўрт ой даъватга чиқадиган Таблиғ, Ансорус суннаҳ, Абдулҳамид ибн Бодис раҳбарлигидаги Ислоҳ жамоатларидир. Шу боис мен сизлардан бизнинг ва хориждан келиб бизга ва Исломга зарар етказаётган оқимлардан сақланиб, динимизнинг саодатини таъминлаш учун тўғри йўлни кўрсатишингизни сўрайман.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4093 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз бирон жамоатга мансуб бўлмай, ҳақиқат ва ҳақиқатга далолат қилган нарсалардан айрилманг. Ҳамкор бўлишга лойиқроқ бўлган жамоат эса, салаф солиҳ имомлари қилган соғлом эътиқодга, Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилишга қатъий риоя қилган ва дин номи билан янги пайдо бўлган бидъату хурофотлардан йироқ бўлган жамоатдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мусулмон қайси гуруҳда бўлиши керак?

Мусулмон қайси гуруҳда бўлиши керак?

Савол: Ҳар бир мусулмоннинг ўз исломий фирқаси ёки жамоат амири бўлиши керакми? Ахир бу, мусулмонлар ва улар яхлитлигининг парчаланишига олиб бормайдими:

﴿وَلا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا﴾

«ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур» (Анфол: 46)?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4161 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмон Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида келган таълимотларга талаффуз, амал ва эътиқод нуқтаи назаридан амал қилиши, Аллоҳ йўлида суюб, Аллоҳ йўлида нафратланиши, Аллоҳ йўлида дўстлашиб, Аллоҳ йўлида душман бўлиши ҳамда имкони борича ҳақиқатга яқин одамлардан бири бўлишга ҳаракат қилиши керак.