Category Archives: Тавҳид

Бу категорияда тавҳидга тааллуқли фатволра билан танишасиз.

Намоз қабул бўлиши учун соғлом эътиқод нима?

 

Намоз қабул бўлиши учун соғлом эътиқод нима?

 

Суҳандон: Намозхонларнинг намозлари қабул қилиниши учун зарур бўлган исломий соғлом эътиқод нима?

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Аллоҳ таоло намозхонларнинг намозини қабул қилиши учун исломий соғлом эътиқод, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон ҳақида сўраган пайтида Жибриил алайҳиссаломга берган жавобда акс этган эътиқоддир: «(Иймон) ─ Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, Охират куни ва тақдирнинг яхши ва ёмонига ишонишингиздир» (Термизий 2610).

 

Мана шугина Аллоҳ таоло намозларини қабул қиладиган соғлом эътиқоддир. Бу эътиқод қабул ва итоатнинг тўкислигини кафолатлайди. Бу эса «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дея гувоҳлик бериш билан амалга ошади. Ўша пайтдагина одамзот мусулмон бўлиб, унинг намози ва бошқа ибодатлари раво бўлади.

 

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Тавҳидни рўёбга чиқариш

 

Тавҳидни рўёбга чиқариш

 

Суҳандон: Мусулмон тавҳидни қандай рўёбга чиқариши мумкин?

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Аллоҳ таолога самимий бўлиш ─ ибодатни ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзи учунгина қилиб, риёкорлик ва хўжакўрсинга қилмай, динни Аллоҳнинг ўзи учунгина холис ибодат қилиш билан бирга рўёбга чиқариши мумкин. Бу, масаланинг ибодатга тааллуқли қисми.

 

Рубубийятга тааллуқли қисми эса: банда Аллоҳнинг ўзигагина суянади ва Ундангина мадад сўрайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиваччаси бўлмиш Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумога (хитобан) шундай деган эдилар: «Йигитча, Мен сенга баъзи жумлаларни ўргатаман: Аллоҳни ёдингда тут, Аллоҳ сени асрайди! Аллоҳни ёдингда тут ва Уни қаршингда кўрасан! (Яъни Аллоҳнинг мададини рўпарангда кўрасан). Тиласанг Аллоҳдан тила ва мададни Аллоҳдангина сўра! Унутма: Уммат сенга бирон нарса билан фойда бериш учун бирлашса, Аллоҳ сенга тақдир қилганича фойда бера оладилар. Агар Уммат сенга бирон нарса билан зарар  бериш илинжида тўпланса, Аллоҳ сенга тақдир қилганича зарар бера оладилар» (Термизий 2516, 2706).

 

Шу боис, банда доимо Аллоҳ таолодан ҳақиқат ва тавҳид узра устивор туришни тилаши керак. Чунки аксарият одамларда тавҳиднинг асли бўлсада, лекин тавҳидга нуқсон етказадиган ишлардан ҳам қўлларини тортмайдилар. Масалан, одамлар орасида кенг ёйилган ва лоқайд бўлишган бир мисолни келтирмоқчиман. У ─ сабабларга суянишдир. Маълумки, Аллоҳ таоло нарсалар учун сабабларни тақдир қилиб қўйган. Аллоҳ таоло касалликдан тузалиш учун ҳам, жаҳолатдан қутилиш учун ҳам, фарзандлар учун ҳам сабабларни яратиб қўйган. Ва ҳоказо.

 

Айрим одамлар сабабларгагина суянадилар. Биров касал бўлса худди шифо қўлларида бўлганидек касалхона ва докторларга бутунлай суяниб олишади ва Аллоҳ таоло тузалиш учун уларни гоҳида Аллоҳнинг марҳамати билан фойда берадиган ва гоҳида Аллоҳнинг адолати ва тақдири билан фойда бермайдиган сабаб қилиб қўйганини унутишади. Шу боис, инсон, сабаб қилиб қўйган Зотни ва сабаб учун фикр юритиш лозимлигини унутмаслиги керак.

 

Тўғри, биз нарсаларнинг вужудга келишидаги сабабларнинг аҳамиятини инкор этмаймиз. Бироқ бу таъсир Аллоҳнинг изни бўлмай амалга ошмайди. Аллоҳ таоло қуйидаги оятда сеҳргарлар ҳақида шундай деди:

 

﴿فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ

 

«Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар» (Бақара: 102).

 

Хуллас, тавҳидни рўёбга чиқариш ─ қалбнинг умид ва қўрқув билан Аллоҳ таологагина боғланиб, ибодатни Унгагина хослаш билан амалга ошади.    

 

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Мусулмон тавҳидни қандай рўёбга чиқаради?

 

Мусулмон тавҳидни қандай рўёбга чиқаради?

 

Суҳандон: Мусулмон тавҳидни қандай рўёбга чиқаради?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Мусулмон тавҳидни «Ла илаҳа илаллоҳ» яъни «Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқ ва Аллоҳдан бошқа сиғинилаётган барча тангрилар ботил» шаҳодатини ихлос билан келтирсагина рўёбга чиқара олади. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ هُوَ الْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ هُوَ الْبَاطِلُ

«Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи эканидир» (Ҳаж: 63, Луқмон: 30).

Бундан ташқари, тавҳидни эргашиш яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилиш, ундан ўнг ёки чапга оғмаслик, илгарилаб кетмаслик ёки ундан ортда қолмаслик билан ҳам рўёбга чиқариш мумкин.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Иймон тавҳидми?

 

Иймон тавҳидми?

Суҳандон: Иймон тавҳид ҳисобланадими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Иймон ва тавҳид гоҳида бир–биридан фарқли, гоҳида муштарак бўладилар. Тавҳид ─ Аллоҳ азза ва жаллани Ўзига лойиқ ва хос бўлган рубубийят, улуҳийят ва исму сифатларда яктолаш, демакдир. Шу боис уламолар ─Аллоҳ уларни раҳмат қилсин!─ тавҳидни уч тур: Рубубийят тавҳиди, Улуҳият тавҳиди ва Исму сифатлардаги тавҳидга бўлдилар. Бу турларнинг барчаси ушбу оятда бирга келган:

﴿ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا فَاعْبُدْهُ وَاصْطَبِرْ لِعِبَادَتِهِ هَلْ تَعْلَمُ لَهُ سَمِيًّا

«У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг ҳожасидир. Бас, сиз Унга ибодат қилинг ва бу ибодатда сабр-тоқатли бўлинг! Унинг учун бирон «тенг» (исмдош)ни билурмисиз?! (Йўқ! Билмассиз!)»» (Марям: 65).

Бу оятдаги:

﴿ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا

«У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги бор нарсаларнинг ҳожасидир» жумласи рубубийят тавҳидини;

﴿فَاعْبُدْهُ وَاصْطَبِرْ لِعِبَادَتِهِ

«Бас, сиз Унга ибодат қилинг ва бу ибодатда сабр-тоқатли бўлинг!» жумласи улуҳийят тавҳидини;

﴿هَلْ تَعْلَمُ لَهُ سَمِيًّا

«Унинг учун бирон «тенг» (исмдош)ни билурмисиз?!» жумласи исму сифатлардаги тавҳидни ифодаламоқда.

Бу, воқеъда иймонни акс эттирадиган тақсимотдир. Зеро Аллоҳ таолога бўлган иймон унинг рубубийяти, улуҳийяти ва исму сифатларига ишонишни тақозо этади. Шунга кўра Аллоҳни яктолаган муваҳҳид Аллоҳга иймон келтирган мўъмин ҳисобланса, Аллоҳга иймон келтирган мўъмин Аллоҳ таолони яктолаган муваҳҳид ҳисобланади. Гоҳо тавҳид ёки иймонга ёт унсурлар кириб, уларни озайтиради. Шунинг учун иймоннинг кучайиб камайиши, уламоларнинг қувватли қавлидир. Ҳақиқатан, иймон ўзининг ҳақиқати, осорлари ва тақозоларида кўпайиб, озаяди: одамзот гоҳида қалбида ўта хотиржамликни ҳис этиб, гўё ўзи иймон келтираётган ғайб нарсани кўргандек бўлса, гоҳида мана шу аниқ ишончнинг озайиши рўй беради. Агар сиз ишончнинг фарқли бўлишини билмоқчи бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг Иброҳим алайҳиссалом ҳақида айтган ушбу оятини ўқиб кўринг:

﴿وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِ الْمَوْتَى قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِنْ قَالَ بَلَى وَلَكِنْ لِيَطْمَئِنَّ قَلْبِي

«Иброҳим: «Парвардигор, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деганида, Аллоҳ: «Ишонмайсанми?» — деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонаманку, лекин дилим яна ҳам таскин топиши учун»» (Бақара: 260).

Бундан ташқари, биз иймониннинг осорлари ва тақозолари билан кўпаяётгани (кучаяётгани)га ҳам шоҳид бўлмоқдамиз: ким солиҳ амални кўп қилса унинг иймони кучайиб, ихлосли мўъминлар қаторидан жой олмоқда.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Эътиқод ва тавҳид мунозаралари

Normal 0 21 false false false MicrosoftInternetExplorer4 /* Style Definitions */ table.MsoNormalTable {mso-style-name:»Normal Tablo»; mso-tstyle-rowband-size:0; mso-tstyle-colband-size:0; mso-style-noshow:yes; mso-style-parent:»»; mso-padding-alt:0cm 5.4pt 0cm 5.4pt; mso-para-margin:0cm; mso-para-margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; font-size:10.0pt; font-family:»Times New Roman»; mso-ansi-language:#0400; mso-fareast-language:#0400; mso-bidi-language:#0400;}

 

Эътиқод ва тавҳид мунозаралари

 

Суҳандон: Абдуллоҳ ибн Абдурраззоқ сўраяпти: Эътиқод, тавҳид ва илмий мунозаралар тарқоқликка ҳамда меҳнат, фикр ва даъватнинг зое бўлишига сабаб бўлмоқда,─ деган одамнинг ҳукми нима? Ушбу савол соясида бизни (Тўғри йўлга) йўлласангиз.  

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Эътиқодга тааллуқли мавзулар ҳақида чуқурроқ савол бериш, салаф солиҳ одатидан эмас ва улар бундай қилишдан қайтарар эдилар. Чунки, эътиқодий масалалари ғайб ишларидан бўлиб, уни одамзот кайфияти ва ҳақиқатига эътибор бермай итоат билан қабул қилиши фарздир. Шу боис биров Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан Аллоҳ таолонинг:

 

﴿الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى

 

«Раҳмон (Аллоҳ) Аршга кўтарилди» (Тоҳа: 6) ояти ҳақида: Аллоҳ таоло Аршга қандай кўтарилган?,─ деб сўраганида (норозилигидан) бошларини қаттиқ қимирлатиб терга ботган ва: «Ҳой, Сен! Кўтарилиш ─ номаълум, қандайлиги ─ ақл олмас, кўтарилишга иймон келтириш ─ фарз, у ҳақда сўраш ─ бидъатдир. Сен эса бидъатчи экансан!»,─ деб жавоб берган ва ўша жойдан ─ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларидан чиқаришга буюрган эди.