Category Archives: Фаришталар

Бу ерда фаришталарга қандай иймон келтириш ҳақида ёзилган китоб ва мақолалар билан танишасиз

Фаришталар нурдан яралган

Фаришталар нурдан яралган

Савол: Фаришталар нимадан яратилган?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 28):

Фаришталар нурдан яратилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Фаришталар нурдан, жинлар оловнинг алангасидан, Одам эса сизларга тавсифланган нарса (яъни, лой)дан яратилган»– деганлари вориддир (Имом Муслим 2996; Имом Аҳмад 6/168). Ҳа, Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Оиша разияллоҳу анҳодан мазкур ҳадис ривоят қилинган.   


        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.