Category Archives: Жинлар

Бу категорияда жинлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Тутқаноқ касалининг давоси

Тутқаноқ касалининг давоси

Савол: Бизнинг Мисрда жин сабабли тутқаноқ касали бўлган одамни даволаш учун Марий Жоржес (Мария Григорий) черковига, қишлоқларда кўпайган афсунгар ва коҳинлар олдига олиб борадилар. Бундан гоҳида фойда ҳам бўлади. (Айтингчи), шундай қилиш жоизми? Сўрашимнинг сабаби, тутқаноғи тутиб қолган одамни тезроқ олиб бориб даволанмаса, ўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, кексаликдан бошқа барча касалликнинг давоси бўлганидек, бу касалликнинг шаръий давоси борми? Бу ҳақда батафсил маълумот беришингизни сўраймиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8122 – 3):

Тутқаноқ касалини даволатиш учун черковга, сеҳргар ва фолбинлар олдига бориш жоиз эмас. Рухсат берилган даволаниш эса, тутқаноқ касалига мубтало бўлган одамга Оятул Курсий, Фотиҳа, Ихлос ва Муаввазатайн (икки Қул аъузу) каби сураларни ўқиш ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ зикр ва дуолар билан дам солиб даволашдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жинлар билан кўришганми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жинлар билан кўришганми?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жинлар билан кўришганлари ҳақида маълумотлар борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2231-2):

Ҳа, саҳиҳ суннатда бу ҳақда ривоятлар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўришганлари ҳақида саҳобларага дарак бериб, уларга жинларнинг изларини кўрсатганлар. Бу ҳақда Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ)нинг Аҳқоф сурасининг ушбу оятига ёзган тафсирига қаранг:

﴿ وَإِذْ صَرَفْنَا إِلَيْكَ نَفَرًا مِنَ الْجِنِّ يَسْتَمِعُونَ الْقُرْآَنَ

««(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг Қуръон тиловат қилганимни) эшитишиб …» (Аҳқоф: 29).

Раҳмон ва Жин сураларида бу мавзуга тааллуқли тафсилотли жавобларни олишингиз мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Пайғамбаримиздан илгари жинларга ҳам пайғамбар юборилганмиди?

Пайғамбаримиздан илгари жинларга ҳам пайғамбар юборилганмиди?

Савол: Пайғамбаримиздан илгари жинларга ҳам пайғамбар юборилганмиди? Улар инсонлардан илгари яратилганми? Уларнинг шариатлари нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5848-2):

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун инсу жин учун пайғамбар қилиб юборди. Алло таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик» (Сабаъ: 28);

﴿قُلْ أَيُّ شَيْءٍ أَكْبَرُ شَهَادَةً قُلِ اللَّهُ شَهِيدٌ بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لِأُنْذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ﴾

«Айтинг (сўранг): «Қай нарса энг улуғ гувоҳ бўлур?» Айтинг: «Аллоҳ У мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳдир. Сизларни ва Қуръон етиб борган кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга — мана шу Қуръон ваҳий қилинди» (Анъом: 19);

﴿ وَإِذْ صَرَفْنَا إِلَيْكَ نَفَرًا مِنَ الْجِنِّ يَسْتَمِعُونَ الْقُرْآَنَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوا أَنْصِتُوا فَلَمَّا قُضِيَ وَلَّوْا إِلَى قَوْمِهِمْ مُنْذِرِينَ • قَالُوا يَا قَوْمَنَا إِنَّا سَمِعْنَا كِتَابًا أُنْزِلَ مِنْ بَعْدِ مُوسَى مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ وَإِلَى طَرِيقٍ مُسْتَقِيمٍ • يَا قَوْمَنَا أَجِيبُوا دَاعِيَ اللَّهِ وَآَمِنُوا بِهِ يَغْفِرْ لَكُمْ مِنْ ذُنُوبِكُمْ وَيُجِرْكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ • وَمَنْ لَا يُجِبْ دَاعِيَ اللَّهِ فَلَيْسَ بِمُعْجِزٍ فِي الْأَرْضِ وَلَيْسَ لَهُ مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءُ أُولَئِكَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳак (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни — Қуръонни тингладик. Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳан) ўзга (Унинг азобидан қутқаргувчи) «дўстлар» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар»» (Аҳқоф: 29 – 32);

﴿قُلْ أُوحِيَ إِلَيَّ أَنَّهُ اسْتَمَعَ نَفَرٌ مِنَ الْجِنِّ فَقَالُوا إِنَّا سَمِعْنَا قُرْآنًا عَجَبًا • يَهْدِي إِلَى الرُّشْدِ فَآمَنَّا بِهِ وَلَنْ نُشْرِكَ بِرَبِّنَا أَحَدًا﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг Қуръон тиловат қилганимни) эшитишиб, (ўз қавмларига қайтиб боришгач,) дедилар: «Дарҳақиқат бизлар ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга иймон келтирдик. Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз»» (Жин: 1 – 2).

Бу ва бундан бошқа шу маънодаги оятлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги инсон ва жинлар учун умумий экани, жинларнинг шариати Ислом шариати экани, уларнинг инсонлардан илгари ёки кейин яралишларининг Ислом шариатига риоя қилишларида аҳамияти йўқлигини кўрсатмоқда.

Бизнинг жинларнинг ўзларига хос пайғамбар юборилгани ҳақида ҳеч қандай маълумотимиз йўқ. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён