Category Archives: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Бу категорияда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ушбу салавотни айтиш жоизми?

Ушбу салавотни айтиш жоизми?

6 – Савол: Айрим одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Аллоҳим, қалблар табиби ва офият дориси бўлган пайғамбаримиз Муҳаммадга салавот йўлла!»– деб салавот айтишади. Шу салавотни айтиш машруъми?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Бу салавот машруъ салавот эмас. Чунки унинг маъносида одамларда шубҳа туғдирадиган ноаниқликлар бор. Лекин, энг афзал салавот иброҳимий салавотдир:

«اللَّهُمَّ، صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللَّهُمَّ، بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ»

«Аллоҳим, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига салавот йўллаганингдек салавот йўлла! Дарҳақиқат, Сен ҳамдлар ва улуғликларга лойиқ Зотсан. Аллоҳим, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига баракот йўллаганингдек баракот йўлла! Дарҳақиқат, Сен ҳамдлар ва улуғликларга лойиқ Зотсан» (Имом Бухорий 3119; Имом Аҳмад 18129).

Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган салавотдир. Бу салавот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан турли матнларда келган бўлиб, уларнинг қайси бирини айтилса ҳам машруъ бўлаверади. 

 

Манбаъ: «Турли фатволар ва мақолалар девони», 1 жузъ.

Ҳозирги Инжилда ҳидоят ва нур борми?

 

Ҳозирги Инжилда ҳидоят ва нур борми?

Савол (1): Бир дўстим менга варақа жўнатибди. Ундан бир нусха олиб сизларга жўнатаяпман ва сизлардан жавоб кутиб қоламан:

… Мазкур миссионер шундай дейди: «Қуръон, Инжил ва насоролар (христианлар)га очиқ ишоратлар қилиб ўтган. Қуръон Инжилда ҳидоят ва нур борлигини (Моида: 46), Инжилнинг бутун башарият учун ҳидоят эканини (Оли Имрон: 34), яҳудий ва насоролар самовий китоблар ўқишини (Бақара: 113), уларнинг Инжил талабларига кўра ҳукм қилишларини (Моида: 47), агар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръон ҳақида шубҳаланиб қолса аҳли китоблар – яҳудий ва насороларга мурожаат этиши лозимлигини (Юнус: 95) таъкидлаган. Қуръон, ўзининг ҳеч бир оятида Инжилнинг бузилганлиги ёки ишончга нолойиқ эканини зикр қилмаган. Агар Инжил ҳозирги мусулмонлар ўйлаганидек бузилган бўлса эди, Қуръон уларга насороларнинг аҳли китоблардан экани ва улар самовий китобларни ўқишаётган эканини насиҳат қилмас эди. Агар Инжил мусулмонлар айтишаётганидек муҳарраф – бузилган ёки самога кўтарилган бўлса эди, Қуръон насороларга Инжилни ўзлари учун ҳакам қилиб олишга ишора ва насиҳат қилмаган бўлар эди. Чунки, Қуръоннинг насороларга бузилган ёки самога кўтарилган Инжилга ҳукм қилишлари учун мурожаат этишга ишора қилиши мантиқий бўлмас эди. Ахир Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръондан шубҳаланганмиди?!».

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11419-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

«Қуръон Инжил ва насоролар (христианлар)га очиқ ишоратлар қилиб ўтган. Қуръон Инжилда ҳидоят ва нур борлигини (Моида: 46), бутун башарият учун ҳидоят эканини (Оли Имрон: 34) зикр қилган».

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда Инжилни зикр қилган ва насороларни Аллоҳ Инжилда нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилишга буюрган. Аллоҳ нозил қилган нарсалардан бири эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигидан башорат ва Унга иймон келтиришнинг фарзлигидир. Ҳатто Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбардан, ўзидан кейин юбориладиган пайғамбарга иймон келтириш аҳдини олди. Шунинг учун ҳам Ийо алайҳиссалом ва Унинг умматига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган пайтида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, У олиб келган ҳукмларга ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлиги бутун инсоният учун эканлигига иймон келтиришлари фарз бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ﴾

«Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва Сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» (Моида: 48).

Аллоҳ таоло Қуръон Каримни ўзидан аввалги самовий китобларни тасдиқловчи ва уларни ўз ичига олган ҳолатида нозил қилгани, улар ичидаги хоҳлаган ҳукмларни мансух – бекор қилгани, Қуръонга иймон келтирган аҳли китоб – яҳудий ва насороларни мақтаб, иймон келтирмаганларини мазаммат қилгани, Роббилари тарафидан қўйилган аҳду паймонни бузганликларини ва Унинг буйруқларига итоатсизлик этганларини баён қилди:

﴿ لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ • ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِنَ اللَّهِ وَحَبْلٍ مِنَ النَّاسِ وَبَاءُوا بِغَضَبٍ مِنَ اللَّهِ وَضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الْمَسْكَنَةُ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانُوا يَكْفُرُونَ بِآَيَاتِ اللَّهِ وَيَقْتُلُونَ الْأَنْبِيَاءَ بِغَيْرِ حَقٍّ ذَلِكَ بِمَا عَصَوْا وَكَانُوا يَعْتَدُونَ • لَيْسُوا سَوَاءً مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ أُمَّةٌ قَائِمَةٌ يَتْلُونَ آَيَاتِ اللَّهِ آَنَاءَ اللَّيْلِ وَهُمْ يَسْجُدُونَ •  يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَأُولَئِكَ مِنَ الصَّالِحِينَ • وَمَا يَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ يُكْفَرُوهُ وَاللَّهُ عَلِيمٌ بِالْمُتَّقِينَ

«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди. Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мусулмонларнинг) аҳди паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди. Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечораҳоллик ёзиб қўйилди. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир. (Аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам) баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амал­лардан қайтарадилар ва яхшилик қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандирлар. Улар қилган бирон яхшилик беркитилмайди (яъни зое бўлмайди). Аллоҳ тақводорларни билгувчидир» (Оли Имрон: 111 – 115);

﴿وَلَتَجِدَنَّ أَقْرَبَهُمْ مَوَدَّةً لِلَّذِينَ آمَنُوا الَّذِينَ قَالُوا إِنَّا نَصَارَى ذَلِكَ بِأَنَّ مِنْهُمْ قِسِّيسِينَ وَرُهْبَانًا وَأَنَّهُمْ لَا يَسْتَكْبِرُونَ • وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنْزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَى أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا مِنَ الْحَقِّ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ • وَمَا لَنَا لَا نُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَمَا جَاءَنَا مِنَ الْحَقِّ وَنَطْمَعُ أَنْ يُدْخِلَنَا رَبُّنَا مَعَ الْقَوْمِ الصَّالِحِينَ • فَأَثَابَهُمُ اللَّهُ بِمَا قَالُوا جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ جَزَاءُ الْمُحْسِنِينَ﴾

«Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Иймон келтирган зотларга энг яқин дўст бўлгувчилар эса: «Биз насронийлармиз», деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор эканлиги ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир. Улар пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитган пайтларида унинг ҳақ эканини билганлари сабабли кўзларидан ёш қуйилаётганини кўрасиз. Улар: «Парвардигоро, иймон келтирдик. Бас, бизни гувоҳлик бергувчилар қаторига ёзгин», дейдилар.

И з о ҳ. Ушбу оятлар Ҳабаш давлатидаги насронийлар ҳақида нозил бўлган. Исломнинг илк даврларида Макка мушриклари пайғамбар алайҳис-саломга иймон келтирган саҳобаларга турли тазйиқлар ўтказиб, мусулмонлар учун Маккада яшаш ниҳоят даражада қийинлашиб кетганида расулуллоҳ бир қанча саҳобага Ҳабаш юртига ҳижрат қилишни буюрдилар. У ерда насронийлар яшар эдилар. Мусулмонлар борганларида Ҳабашистон подшоҳи Нажоший улардан ким эканликларини ва қайси динга ишонишларини сўраб-суриштиради. Булар ўзларининг араб юртидан келганликларини, динлари Ислом, пайғамбарлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом эканини айтадилар. Нажоший: «Бу қандай дин ва қайси китобга амал қилади, у қандай пайғамбар?» — деб сўраганида, мусулмонлар пайғамбар алайҳис-салом ҳақларида маълумот бериб, Исломнинг моҳиятини сўзлаб берадилар ва Қуръон оятларидан тиловат қиладилар. Шунда Нажоший ва бошқа насроний уламо ва роҳиблар Ислом ҳақ дин эканига, Қуръоннинг эса илоҳий китоб эканига тан берадилар ва бу китоб оятларининг таъсиридан кўзёшларини тўхтата олмай қоладилар. Нажоший эса: «Бу китоб билан бизнинг Инжилимизнинг асли — манбаи биттага ўхшайди», дейди ва мусулмонларга бу юртда бемалол яшашлари учун қулайликлар ҳозирлаб беришни буюради. Бу воқеалардан хабар топган ўша ерлик яҳудийлар: «Насронийлар ўз динларидан чиқиб, мусулмон бўлиб кетдилар», деб маломат қилганларида, насроний уламо ва роҳиблари уларга жавобан бундай дейдилар.

«Бизга нима бўлдики, ўзимиз Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз-у, яна парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга (жаннатга) дохил қилишини тамаъ қиламиз?!». Бас, шу гаплари сабабли Аллоҳ уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий яшайдиган жаннатлар билан мукофотлади. Бу чиройли амал қилгувчиларнинг мукофотидир» (Моида: 82 – 85);

﴿قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ • وَقَالَتِ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ وَقَالَتِ النَّصَارَى الْمَسِيحُ ابْنُ اللَّهِ ذَلِكَ قَوْلُهُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ يُضَاهِئُونَ قَوْلَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ قَبْلُ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ • اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ

«Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз! Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а! Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир» (Тавба: 29 – 31).

Бундан бошқа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган китоб аҳлларини мақтаб, иймон келтирмаганларини эса қоралаб нозил бўлган талайгина оятлар бор.

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга нозил қилган Инжил пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келишидан башорат берган бўлсада, китоб аҳллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига иймон келтирмадилар. Шундай бўлишига қарамай, сизлар Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръонни ўзингиз учун далил ўлароқ ишлатиб, яҳудийларнинг Ийсо ибн Марямни осганлари ҳамда ўлдирган эканларига иймон келтирмоқдасизлар ва буни Инжилда бор дея гумон қилмоқдасизлар. Аллоҳ таоло эса, сизларни ва бундай гумонларни айтган яҳудийларни ёлғончига чиқариб, Қуръон Каримида шундай демоқда:

﴿وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ﴾

«Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ» (Нисо: 157).

Сизлар «Масиҳ Ийсо ибн Марям – Аллоҳнинг ўғлидир!»– деб гумон қилдингиз. Аллоҳ таоло эса Ўзининг ўғли бўлишидан кўра буюк бўлган Зотдир. Аллоҳ бу борада ҳам сизларни ёлғончига чиқарди ва қуйидаги оятлари билан сизларни кофир дея эълон этди:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ﴾

««Аллоҳ-Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир» (Моида: 17).

Сизлар: «Ийсо алайҳиссалом Аллоҳ билан бирга илоҳдир»– дея гумон қилдингиз. Аллоҳ таоло бу гапларингиз билан кофир бўлганингизни шундай ифодалади:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلَّا إِلَهٌ وَاحِدٌ وَإِنْ لَمْ يَنْتَهُوا عَمَّا يَقُولُونَ لَيَمَسَّنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾

««Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди» (Моида: 73).

Сизлар Инжилда бўлмасада: «Чўчқа гўшти – ҳалол!» дедингиз ва роҳиблик билан сиғина бошладингиз. Инжилда эса роҳиблик йўқ эди. Ҳатто сизлар роҳибликни, Аллоҳ ва Аллоҳнинг шариати изн бермаган бўлсада, дин қилиб олдингиз. Бу ва бундан бошқа ифтироларингиздан сўнг яна: «Инжил бузилмаган. Ундан бирон нарсани яширмаганмиз ва унга бирон нарсани қўшмаганмиз»– дея иддао қилиб, етмаганидек ўз гумонларингиз ва бидъатларингизнинг исботи учун Қуръоннинг муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш оятларини ҳужжат ўлароқ олиб, муҳкам – қатъий ҳукмларини фитна уруғини сочиш, Исломни қоралаш ва тилингизни бурро қилиш учун ишлатмоқчи бўлаяпсизларми?! (Кўзларингизни очинглар), Аллоҳ таоло сизларга шундай хитоб қилмоқда:

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ﴾

«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди» (Моида: 15); 

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَى فَتْرَةٍ مِنَ الرُّسُلِ أَنْ تَقُولُوا مَا جَاءَنَا مِنْ بَشِيرٍ وَلَا نَذِيرٍ﴾

«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) аввалги пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на бирон (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на бирон (дўзах азобидан) қўрқитгувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга дин ҳукмларини баён қилган ҳолда келди» (Моида: 19);

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ وَلَا تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ إِلَّا الْحَقَّ إِنَّمَا الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ رَسُولُ اللَّهِ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ فَآَمِنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَلَا تَقُولُوا ثَلَاثَةٌ انْتَهُوا خَيْرًا لَكُمْ إِنَّمَا اللَّهُ إِلَهٌ وَاحِدٌ سُبْحَانَهُ أَنْ يَكُونَ لَهُ وَلَدٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَكَفَى بِاللَّهِ وَكِيلًا • لَنْ يَسْتَنْكِفَ الْمَسِيحُ أَنْ يَكُونَ عَبْدًا لِلَّهِ

«Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, ал-Масих Ийсо бинни Марям фақат Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! «(Тангри) учта (яъни, Аллоҳ Марям ва Ийсо учалалари ҳам тангрилардир)», демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳ якка-ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир. Масиҳ ҳам, … Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар» (Нисо: 171, 172).

Агар сизлар ушбу оятларга амал қилмасангизлар, Аллоҳ таоло қуйидаги оятда баён қилган кимсалар қаторида бўласизлар:

﴿إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلًا • أُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا

«Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150, 151).

 

Яҳудий ва насоролар самовий китобларни ўқийдиларми?

Савол (2): Қуръон: «Яҳудий ва насоролар самовий китобларни ўқийдилар»– деб айтганми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1132-2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қуръон, китоб аҳлларининг самовий китобларни ўқишига қуйидаги оятида ишора қилган:

{وَقَالَتِ الْيَهُودُ لَيْسَتِ النَّصَارَى عَلَى شَيْءٍ وَقَالَتِ النَّصَارَى لَيْسَتِ الْيَهُودُ عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْ فَاللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ﴾

«Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ эмаслар», де­йишди. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Ҳолбуки улар (яъни яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам) китоб (яъни Таврот, Инжил) тиловат қиладилар, шунингдек, билмайдиган кимсалар уларнинг гапига ўхшаш гап айтдилар. Бас, уларнинг ўзаро ихтилоф қилиб ўтган нарсалари ҳақида Аллоҳ Қиёмат Кунида ҳукм қилади» (Бақара: 113).

Аллоҳ таоло ушбу оятда ҳар икки тараф – яҳудий ва насороларни, қўлларида аниқ ва тасдиқловчи ҳужжатлар бўлишига қарамай, ўжарлик ва зулм қилиб бир-бирларини инкор этганликлари учун қаттиқ огоҳлантирган. Масалан, яҳудийларни Ийсо алайҳиссалом рисолатига, У олиб келган шариатга қўлларидаги китоб – Тавротни ўқишларига қарамай кофир бўлганликлари учун маломат билан огоҳлантирган. Чунки улар, Аллоҳ таоло Тавротда яҳудийлардан Ийсо алайҳиссаломга ва Ийсо алайҳиссалом олиб келган шариатга иймон келтириш аҳдини олганини тиловат қилишар эди.

Аллоҳ таоло насороларни эса, Инжилни ўқиганлари ва Инжилда ўзидан аввалги китоб – Мусо алайҳиссалом олиб келган Таврот ичидаги Аллоҳ ҳалол қилган айрим нарсалардан ташқари барча нарсаларни тасдиқлаш зарурлиги баён қилинганига қарамай Мусо алайҳиссаломга кофир бўлганлари учун маломат билан огоҳлантирди.

Бунинг маъноси, Аллоҳ таолонинг Таврот ва Инжилга кириб келган ўзгартишлар, яҳудий ва насороларнинг ҳар бири пайғамбарининг Китобидан яширган нарсаларни тасдиқлаши, дегани эмас. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръоннинг бошқа оятларида уларнинг ўз пайғамбарларининг китобларига қилган жиноятларини очиб ташлаган. Улар бунга қарши ўз гумонларига таяниб, Қуръон ичидан одамларни шубҳалантириш нийятида бир-бирига ўхшаш оятларни ҳужжат қилиб келтирадилар. Аслида эса, уларга қарши ишлатилган бошқа далиллар – нассларни бузиш, нассларнинг айримларини яшириш, Китобнинг бир қисмига иймон келтириб, бошқа қисмига кофир бўлишни бир-бирига боғлаш керак. Чунки, у икки китобнинг асли, худди Қуръон каби, Аллоҳнинг даргоҳидан келган. Уларнинг ҳар бири бошқасини тасдиқлайди. Барча пайғамбарларнинг аввалгилари кейингиларидан муждалар бериб, кейингилари аввалгиларини тасдиқлаганлар. Шунинг учун ҳам, уларнинг барчасига ва барчаси олиб келган таълимотларга иймон келтириш фарздир. У таълимотларнинг бир қисмига иймон келтириб, бошқасига иймон келтирмаганлар у таълимотларнинг барчасига кофир бўлган бўлади. Ўтган оятни тасдиқлайдиган қуйидаги далилларни келтирамиз:

﴿إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلًا • أُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا • وَالَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَلَمْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ أُولَئِكَ سَوْفَ يُؤْتِيهِمْ أُجُورَهُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا﴾

«Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз. Аллоҳ, ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ) муносиб мукофотларини ато этажак. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 150 – 152). Ушбу оят маънолари умумий бўлиб, унинг остига яҳудийлар, насоролар ва улардан бошқалар ҳам киради.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِمَّا كُنْتُمْ تُخْفُونَ مِنَ الْكِتَابِ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ • يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ • لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ قُلْ فَمَنْ يَمْلِكُ مِنَ اللَّهِ شَيْئًا إِنْ أَرَادَ أَنْ يُهْلِكَ الْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَأُمَّهُ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَقَالَتِ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى نَحْنُ أَبْنَاءُ اللَّهِ وَأَحِبَّاؤُهُ قُلْ فَلِمَ يُعَذِّبُكُمْ بِذُنُوبِكُمْ بَلْ أَنْتُمْ بَشَرٌ مِمَّنْ خَلَقَ يَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ وَيُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَلِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ • يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَى فَتْرَةٍ مِنَ الرُّسُلِ أَنْ تَقُولُوا مَا جَاءَنَا مِنْ بَشِيرٍ وَلَا نَذِيرٍ فَقَدْ جَاءَكُمْ بَشِيرٌ وَنَذِيرٌ وَاللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) сизлар китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур-Очиқ Китоб келдики, Аллоҳ у сабабли ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилур. «Аллоҳ-Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар Аллоҳ Масиҳ бинни Марямни, унинг онасини ва ердаги барча кишиларни ҳалок этишни истаса, ким Аллоҳ тара­фидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!» Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаган суратда яратур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. Яҳудий ва насронийлар: «Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз», дедилар. Айтинг: «У ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди?! Йўқ! Сизлар ҳам У яратган барча одамлар каби одамсизлар. Ўзи истаган кишисини мағфират қилур, истаган кишисига азоб берур». Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Факат унинг Ўзига қайтилур. Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) аввалги пайғамбарлардан анча замон ўтиб: «Бизга на бирон (жаннат ҳақида) хушхабар бергувчи ва на бирон (дўзах азобидан) қўрқитгувчи келмаган», демасликларингиз учун сизларга дин ҳукмларини баён қилган ҳолда келди. Мана сизларга хушхабар бергувчи ва (дўзахдан) қўрқитгувчи бўлган зот келди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!» (Моида: 15 – 19). Ушбу оятлар яҳудий ва насоролар учун умумийдир.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ • وَقَالَتِ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ وَقَالَتِ النَّصَارَى الْمَسِيحُ ابْنُ اللَّهِ ذَلِكَ قَوْلُهُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ يُضَاهِئُونَ قَوْلَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ قَبْلُ قَاتَلَهُمُ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ • اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ • يُرِيدُونَ أَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ • هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ • يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْأَحْبَارِ وَالرُّهْبَانِ لَيَأْكُلُونَ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَيَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنْفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ﴾

«Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз! Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а! Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир. Эй мўминлар, ўша донишмандлар, роҳиблардан кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақ (йўл) билан ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг!

И з о ҳ . Бу оятларда одамларнинг пул-молларини талон-торож қиладиган яҳудий донишмандлари ва насроний роҳиблари билан биргаликда мусулмонларнинг орасидаги айрим бойликка муккасидан кетган ва тўплаган мол-дунёларининг закотини бермайдиган кимсалар ҳам ашаддий азобга дучор бўлишлари баён қилингандир» (Тавба: 29 – 34).

Ушбу ва ундан кейинги ва олдинги кўплаб оятлар яҳудийлар ҳақида бўлиб, уларнинг барча қилмишларини очиб ташлагандир. Шунингдек, Аллоҳ улар ҳақида мана бу оятни ҳам нозил қилган:

﴿أَفَتَطْمَعُونَ أَنْ يُؤْمِنُوا لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَرِيقٌ مِنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلَامَ اللَّهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِنْ بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ﴾

«Уларнинг иймонга келишларига орзуманд бўласизми (эй мўминлар)? Ҳолбуки улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитадилар, сўнгра, уни англаб етганларидан кейин билиб туриб ўзгартирадилар» (Бақара: 75).

Яна Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِذْ قَالُوا مَا أَنْزَلَ اللَّهُ عَلَى بَشَرٍ مِنْ شَيْءٍ قُلْ مَنْ أَنْزَلَ الْكِتَابَ الَّذِي جَاءَ بِهِ مُوسَى نُورًا وَهُدًى لِلنَّاسِ تَجْعَلُونَهُ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا﴾

«(Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар ҳақидаги) кўп (оят)ларини эса яшириб юрадиган (ва (ундаги оятларда) на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?!)» (Анъом: 91).

Ушбу оятларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги каби таълимотларни яширган насоролар ҳақида айтилганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло насороларга раддия ўлароқ:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ﴾

««Аллоҳ – Марям ўғли Ийсодир» деганлар кофир бўлдилар» (Моида: 17) оятидан то:

﴿لُعِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ﴾

«Бану Исроилдан кофир бўлганлар кофир бўлдилар» (Моида: 78) оятигача нозил қилди.

Аллоҳ таоло яҳудий ва насоролар ҳақида шундай деди:

﴿وَمَا تَفَرَّقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمُ الْبَيِّنَةُ (4) وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ حُنَفَاءَ وَيُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُؤْتُوا الزَّكَاةَ وَذَلِكَ دِينُ الْقَيِّمَةِ (5) إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا أُولَئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّةِ

«Китоб ато этилган кимсалар фақат уларга очиқ ҳужжат — пайғамбар келганидан кейингина бўлиниб кетдилар (яъни айримлари ўша — ўзлари кутган пайғамбарга иймон келтирдилар, айримлари эса унга кофир бўлдилар)! Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир. Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар» (Баййина: 4 – 6).

Шунча оятлардан кейин ҳам «Қуръон Қуръон нозил бўлганидан кейин унга иймон келтирмаган, Тавротни бузган, Инжилни таҳриф этган, Инжилга Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳнинг ўғли ва илоҳликда Аллоҳнинг ўртоғи эканини, яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни осган ва қатл этганликларини қўшган, ёхуд,  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги ва сифатларини яширган яҳудий ва насороларни мақтаган»– деб қандай айтилиши мумкин?! Агар санаб ўтилган бу нарсалар таҳриф ва яшириш, қўшимча ва камайтириш бўлмас экан, у икки тарафнинг ўз пайғамбарларининг китобларига қилган жиноятларини нима деб аташ мумкин?!   

 

Қуръон, насороларнинг Инжил билан ҳукм этиши ҳақида айтганми?

Савол (3): Қуръон Моида сурасининг қирқ еттинчи оятида насронийларнинг Инжил билан ҳукм қилишлари кераклигини баён қилганми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1132-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу билан ушбу оятга ишора қилинмоқда:

﴿وَلْيَحْكُمْ أَهْلُ الْإِنْجِيلِ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فِيهِ وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

««Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар», (дедик). Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир» (Моида: 47).

Ушбу оятда, насронийлар учун, қилган гумонларига ҳужжат йўқдир. Чунки ундан мақсад, Ийсо алайҳиссаломнинг «ўғиллиги», Аллоҳ билан бирга «илоҳлиги», унинг самога кўтарилишидан илгари «осилгани» ёки «қатл этилгани» ёхуд «ўлгани» ёда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ даргоҳидан пайғамбар бўлиб келиши ҳақидаги башорат» баён қилинмаган сохта Инжиллар эмас, балки Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга нозил қилган (ҳақиқий) Инжилдир. Агар ушбу оятга ундан кейинги оят:

﴿وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ﴾

«Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 48) ни илова қилиб тушунгудек бўлсак, юқоридаги оятнинг Иброҳим ва Мусо алайҳимассаломларнинг саҳифалари, Довуд алайҳиссаломнинг Забури, Таврот ва Инжилнинг Қуръон тасдиқлаган ва бекор қилмаган қисми ва ҳукмларигагина амал қилишга буюрганини билиб оламиз.

Оятларни тушуниш учун уларни бирлаштириб қараш керак. Кўнгилларида қинғирлик ва ғашлик бўлиб, мақсадлари ботил нарсалар билан баҳс қилишдан нарига ўтмайдиган фитначи ва ғаламислар каби қисқартма оятлар олдида туриб олинмасагина, оятларнинг маънолари ва уларнинг моҳиятлари кўринади:

﴿يُرِيدُونَ أَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди» (Тавба: 32).   

 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шубҳалангани маҳал Инжилга мурожаат этиши керакми?

Савол: Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръон ҳақида шубҳаланганида китоб аҳли бўлган насроний ва яҳудийларга мурожаат этишга Юнус сурасининг тўқсон бешинчи оятида буюрганми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1132-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

У Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига ишора қилмоқда:

﴿فَإِنْ كُنْتَ فِي شَكٍّ مِمَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ فَاسْأَلِ الَّذِينَ يَقْرَءُونَ الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг!» (Юнус: 94).

Бу оятда улар(нинг гаплари) учун ҳужжат йўқдир. Чунки ҳукмни шартга боғлаш шартнинг амалга ошиши ёки мавжудлигини талаб қилмайди. Гоҳида ҳукмни бўлши мумкин бўлмаган нарсаларга ҳам боғлаб келтириш мумкин. Масалан:

﴿وَتِلْكَ حُجَّتُنَا آتَيْنَاهَا إِبْرَاهِيمَ عَلَى قَوْمِهِ نَرْفَعُ دَرَجَاتٍ مَنْ نَشَاءُ إِنَّ رَبَّكَ حَكِيمٌ عَلِيمٌ﴾

«Мана шулар Иброҳимга қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Парвардигорингиз ҳикмат эгаси ва билгувчидир» (Анъом: 83);

﴿ذَلِكَ هُدَى اللَّهِ يَهْدِي بِهِ مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَلَوْ أَشْرَكُوا لَحَبِطَ عَنْهُمْ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾

«Ана ўша зотларга Китоб, Ҳикмат ва пайғамбарлик берганмиз. Бас, агар бу оятларни ана улар (яъни Макка мушриклари) инкор этсалар, Биз бу оятларни инкор қилмайдиган қавм (яъни мўмин-мусулмонлар) учун тайёрлаб қўйганмиз» (Анъом: 88).

Аллоҳ таоло бу оятлар ўртасида мазкур пайғамбарларнинг ширк келтирсалар қилган барча амаллари бутунлай бекор бўлишини таъкиддамоқда. Ҳолбуки, пайғамбарлардан ширк амали ҳеч қачон содир бўлмайди. Чунки уларнинг ҳаммаси тавҳид асосида бу дунёдан айрилдилар. Зеро улар ширкдан маъсумдирлар. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ • بَلِ اللَّهَ فَاعْبُدْ وَكُنْ مِنَ الشَّاكِرِينَ﴾

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб колурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»» (Зумар: 65, 66).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон шубҳаланмадилар ва китоб аҳлларидан сўрамадилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушуб хитобдан шубҳани кетказиш учун савол бериш заруратини тушунмадилар. Балки, ундан «Китоб аҳлларида кофирлар сизни ёлғончи қилган нарсаларда сизни тасдиқловчи нарсалар бор»– деган маънони тушундилар. Қуйидаги оятларда ҳам ўша ифодалар бор:

﴿قُلْ كَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ وَمَنْ عِنْدَهُ عِلْمُ الْكِتَابِ﴾

«Мен билан сизларнинг орамизда Аллоҳ ва Китоб — Қуръон илмидан хабардор бўлган (яъни, Аллоҳнинг каломини бандаларнинг сўзларидан ажрата оладиган) ҳар бир киши етарли гувоҳдир» (Раъд: 43);

﴿قُلْ أَرَأَيْتُمْ إِنْ كَانَ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَكَفَرْتُمْ بِهِ وَشَهِدَ شَاهِدٌ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ عَلَى مِثْلِهِ فَآمَنَ وَاسْتَكْبَرْتُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾

«Айтинг: «(Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, сизлар (унга иймон келтиришдан) кибр-ҳаво қилсангизлар (яъни сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!), Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»» (Аҳқоф: 10);

﴿أَوَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ آيَةً أَنْ يَعْلَمَهُ عُلَمَاءُ بَنِي إِسْرَائِيلَ﴾

«Ахир (Қуръон ҳақида) Бани Исроил олимлари ҳам билишлари (Макка мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан Аллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил эмасми?! » (Шуъаро: 197).

Бу ва бунга ўхшаш оятлардан мақсад китоб аҳлларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни мушриклар рад этган тавҳидга бўлган даъватлари ҳамда инсониятга юборилган элчилар инсонлар эканини тасдиқлайдиган маълумотлар борлигига далолат қилмоқда. Ҳолбуки, инсонларни элчи қилиб юбориш Аллоҳнинг доно суннати бўлиб, Аллоҳ таоло унга Юнус сурасининг илк оятларида ишора қилган:

﴿ أَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا أَنْ أَوْحَيْنَا إِلَى رَجُلٍ مِنْهُمْ أَنْ أَنْذِرِ النَّاسَ وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا أَنَّ لَهُمْ قَدَمَ صِدْقٍ عِنْدَ رَبِّهِمْ ﴾

«Бу одамлар учун ўзларидан бўлган бир кишига (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломга, кофир) кимсаларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг, иймон келтирган зотларга эса улар учун Парвардигорлари ҳузурида азалий рост мартаба борлиги ҳақида хушхабар етказинг, деб ваҳий юборганимиз қизиқ туюлдими?!» (Юнус: 2).

Юқорида зикр қилинган оят тафсирлари ва бошқа муфассал ва муҳкам оятлар муташобиҳ оятлардан назарда тутилган маъноларни тушуниб олишда кўмакчи бўла олади ва ундан америкалик миссионер дўстингиз айтган гапларга жавоблар топилади.      

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Дунё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли яратилганми?

Дунё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли яратилганми?

Савол: Биз тарафда дунё ичидаги барча нарсалари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфайли яратилгани, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлмаса яратилмас экани одамлар ўртасида ёйилиб, улар учун оддий «ҳақиқат»лардан бирига айланиб қолди. (Шу тўғрими?). Тингловчиларнинг саволларига жавоб бераётган ҳурматли шайх жанобларининг, агар айтилган гаплар тўғри бўлса, етарлича далиллар билан тушунтириб беришини илтимос қиламан. Аллоҳ устларингиздан мукофотлар ёғдирсин.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 46):

Бу гапларни омманинг айрим қатламлари тушунмасдан гапириб юради. Ҳатто айрим одамлар: Бу дунё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли яратилган. Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлмаса эди, бу дунё яратилмас эди,– дейдилар. Бу, асоси бўлмаган ботил ҳамда фосид сўздир. Чунки Аллоҳ таоло бу дунёни Аллоҳни таниш ва билиш, Аллоҳга ибодат қилиниши учун яратди. Дунё ва ундаги махлуқотлар Аллоҳнинг исм ва сифатларини, қудрат ва илмини танишлари ҳамда Унинг ўзига шериксиз ибодат ва итоат қилишлари учун яратилганлар, Муҳаммад ёки Нуҳ ёхуд Мусо ё Ийсо ёда бошқа бирон пайғамбар сабабли яратилмаганлар. (Аллоҳ уларнинг барчасига салавоту саломлар йўлласин!). Балки Аллоҳ таоло махлуқотларни шериксиз ўзигагина сиғинишлари учун яратган.

(Ҳа), Аллоҳ таоло дунёни ва бошқа махлуқотларни Ўзига сиғинишлари, Ўзини танишлари ва улуғлашлари ҳамда Аллоҳ барча нарсага қодир ва барча нарсани билиб тургувчи Зот эканини билишлари учун яратди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

{ وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ }

«Инсон ва жинларни Ўзимгагина ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт: 56). Аллоҳ бу оятда инсон ва жинларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли эмас, балки, Ўзига ибодат қилишлари учунгина яратганини баён қилди.

Аллоҳ таоло улар қаторида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам Ўзига ибодат қилиши учун яратган. Аллоҳ таоло айтди:

{ وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ }

«(Шунингдек) то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99);

{ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَمِنَ الْأَرْضِ مِثْلَهُنَّ يَتَنَزَّلُ الْأَمْرُ بَيْنَهُنَّ لِتَعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا }

«Аллоҳ етти осмонни ва Ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни етти қават Ерни) яратган зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни етти қават осмон ва етти қават Ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)» (Талоқ: 12);

{ وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا بَاطِلًا }

«Биз осмон ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз» (Сод: 27).

Демак, Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзига ҳақ билан сиғинишлари, итоат этишлари ва Аллоҳни улуғлашлари, Аллоҳ барча нарсага қодир ва барча нарсани Билгувчи Зот эканини билишлари учун яратди.   Эй тингловчи, сиз эшитган гаплар асоссиз ботил нарсалардир. Аллоҳ таоло махлуқотни, жинларни, инсонларни, само ёки ерни ва бошқа нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бирон бошқа пайғамбар сабабли яратмади. Балки дунёни ва ундаги махлуқотларни Ўзигагина шериксиз сиғинилиши, Аллоҳнинг исму сифатлари танилиши учун яратди. Мана шугина – ҳақиқатдир ва унга далиллар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг шарафлиси ва фазилатлиси, пайғамбарларнинг охиргиси ва Одам зурриётининг саййиди бўлсаларда, Аллоҳ таоло Уни Аллоҳга ибодат қилиши учун яратди. Одамларни эса Роббиларига сиғинишлари учун йўқдан бор қилди. Аллоҳ таоло махлуқотларни, одамларнинг афзаллари бўлсаларда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли яратмади.

Ҳой тингловчи, Сиз буни яхши билинг ва бошқаларга ҳам етказинг! Чунки бу – муҳим масъала. Ўзларини олимдек кўрсаларда ҳақиқий билимлари бўлмаган жоҳил ва ғулув кетганларнинг кўпи бу хатога қўл урмоқдалар. Аслида уларнинг аксари оми ва савиясиз гумроҳ инсонлардир.

Билимли ва онгли инсонлар бу гапларнинг нотўғри, Аллоҳ таоло махлуқларни Аллоҳнинг Ўзигагина шериксиз ибодат қилишлари, Аллоҳнинг исм ва сифатларини, Аллоҳнинг Ҳаким ва Билгувчи, Эшитгувчи ва Ижобат қилгувчи Зот эканини, Аллоҳгина барча нарсага қодир, ўз сифати, исмлари ва ишларида комил олий Зот эканини билишлари учунгина яратган эканини жуда яхши биладилар.        

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нури яратилганми?

Биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нури яратилганми?

Тингловчи: Баъзи одамларнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурдан яратилган. Аллоҳ таоло илк яратган нарса – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нуридир»– деганларини эшитдим. У одамлар Қуръон ўқишади ва савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўликларга бағишлашади. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бу гапларнинг тўғри ёки нотўғри экани ҳақида менга тушунтириб берсангиз. 

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 45):

Одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нурдан яратилгани ҳақидаги гапларининг асоси йўқ. Уларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нурдан яратилгани ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нури илк ўлароқ яратилган махлуқ экани ҳақидаги гаплари сохта-тўқима хабарларга асосланган, ботил гаплардир. У гапларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилингани ҳақида ҳужжат йўқдир. Балки у ҳадислар уйдирма ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатланган ёлғон ҳадислардир.

Ҳақиқат шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа инсонлар каби ҳақир сувдан яратилган. Аллоҳ таоло уни нурдан эмас, отаси Абдуллоҳ ва онаси Оминанинг сувларидан яратган. У – нурдан яратилмаган. Бироқ, Аллоҳ таоло Уни башарият учун ёғду ва Аллоҳ йўлига чақириш, ҳақиқатни одамларга баён этиш, уларни тўғри йўл ва эзгуликларга йўллаш учун нур сочувчи чироқ қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло ваҳий қилганидан сўнг нур бўлдилар. Йўқса, У зот ҳам бошқа инсонлар каби ҳақир сув: ота ва онанинг сувидан яратилган одамлардан бири бўлиб қолар эдилар.

Аммо айрим адашган, жоҳил ва суфий одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нурдан яратилгани ҳамда илк ўлароқ Унинг нури яратилгани ҳақида айтишаётган гаплари, юқорида айтиб ўтилганидек, асоссиз, ботил ва уйдирма хабарлардир. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида шундай дейди:

{إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا • وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُنِيرًا}

«Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни Унинг динига) даъват қилгувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз» (Аҳзоб: 45, 46).

Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло ваҳий қилган Қуръон ва суннатдан сўнгра нурли чироқ бўлдилар.  

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурдан яралганми?

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурдан яралганми?

Тингловчи: Биз тарафларда қилинадиган хутбаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа инсонлар каби тупроқдан эмас, нурдан яратилган эканини эшитамиз. Шу гап тўғрими?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 44):

Бу гап тўғри эмас ва унинг асоси ҳам йўқ. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа инсонларни яратганидек ҳақир сувдан: отаси Абдуллоҳ ва онаси Оминанинг сувларидан яратган. Ҳолбуки Аллоҳ таоло Қуръон Каримида бу ҳақда шундай дейди:

{ ثُمَّ جَعَلَ نَسْلَهُ مِنْ سُلَالَةٍ مِنْ مَاءٍ مَهِينٍ }

«Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди» (Сажда: 8).

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Одам алайҳиссалом наслидан бўлиб, Одам алайҳиссаломнинг барча насли ҳақир сувдан дунёга келган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам улардан биридир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нурдан яратилгани ҳақидаги ривоятнинг асоси йўқдир. У ҳадис мавзуъ – сохта-уйдирма ҳадис бўлиб, ботил ва асоссиздир. Айримлар уни Аҳмад ибн Жобирнинг «Муснад»ида борлигини айтадилар. Бу ҳадиснинг асоси йўқ. Баъзилар эса Абдурраззоқнинг «Мусаннаф»ига нисбатлайдилар. Бунинг ҳам асоси йўқ. Хуллас, у ҳадис ботил бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган асоси йўқ. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Одам алайҳиссалом зурриётини яратган нарсадан яратган. Одам алайҳиссалом зурриёти ичидан эса пайғамбарларни яратган. У, эркак ва хотиннинг сувидан яратилган. Шугина маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, айрим ғулув кетганлар ва жоҳил инсонлар тушунганидек, нурдан яратилган эмас. Бу гапнинг асоси йўқ ва ботилдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари нурдирлар. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган ҳидояти, Қуръон Карими ва суннати мутоҳҳараси билан одамларга нур қилган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

{ قَدْ جَاءَكُمْ مِنَ اللَّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُبِينٌ }

«Аллоҳ тарафидан сизларга нур ва очиқ китоб келди» (Моида: 15). Бу нур –  ўзига Аллоҳ ваҳий қилган нур билан нур бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни нур деб атади. Чунки Аллоҳ таоло Уни Унга юборилган ҳидоят билан нур қилди. Буни Аллоҳ таоло ушбу оятларда ҳам таъкидлайди:

{إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا • وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُنِيرًا}

«Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни Унинг динига) даъват қилгувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз» (Аҳзоб: 45, 46).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ёғду сочган чироқдир. Аллоҳ таоло ато этган Қуръон ва суннат билан нур бўлиб, улар билан йўлларни ёритди. Мустақим Йўлни кўрсатди. У иккиси билан одамларни эзгулик сари йўллади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурдир ва нурни олиб келгандир. Бунинг маъноси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нурдан яратилган, дегани эмас. Балки У ҳам ҳақир сувдан яратилди. Бироқ, Аллоҳнинг Унга юборган ҳидояти ва ўргатган илми билан нур бўлди. Пайғамбарлар – нурдирлар. Уламолар – ҳақиқат уламолари – нурдирлар. Уламолар Аллоҳ берган ҳидоят ҳамда пайғамбарлар – уларнинг барчасига салавоту саломлар бўлсин! – олиб келган нурдан иқтибос қилганлари боис Олам учун ёғдудирлар.          

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.