Category Archives: Ийсо алайҳиссалом

Бу категорияда Ийсо алайҳиссалом ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига қайта тушишининг далили нима?

Ийсо алайҳиссалом қаерда?

Савол: 1. Ийсо алайҳиссалом тирикми ёки ўлганми? Бунга Қуръон ва ҳадисда ҳужжат борми?

2. Агар ҳаёт ёки вафот этган бўлса, у ҳозир қаерда? Бунинг Қуръон суннатдан ҳужжати нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1621-1, 2):

Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги кунимизгача ўлмаган, тирикдир. Уни яҳудийлар ўлдирмадилар ва осмадилар ҳам. Фақат уларга осиб ўлдирганларидек туюлди. Аллоҳ Ийсо соллаллоҳу алайҳи ва салламни танаси ва руҳи билан самога кўтарди. У ҳозир осмондадир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг яҳудийларнинг уйдирмалари ва уларга раддия бериш ифодаланган ушбу оятдир:

{ وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا • بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا }

«Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 157, 158).

Аллоҳ таоло (бу оятда) яҳудийларнинг: «Уни биз ўлдирганмиз! Уни биз осганмиз!» деган сўзларини чиппакка чиқариб, Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ўз даргоҳига кўтарганидан дарак берди. Бу – Аллоҳ таолонинг Ийсо соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган раҳмати ва эҳтироми ҳамда Унинг Аллоҳнинг хоҳлаган пайғамбарларига берадиган мўъжизалардан бири бўлиши эди. Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаётининг аввалию охири мўъжизалар билан тўладир. Аллоҳ таолонинг: «Уни Ўзига кўтарди» ояти Аллоҳ таолонинг Ийсо алайҳиссаломни танаси ва руҳи билан кўтарганини ифодалаб, яҳудийларнинг уни осиб ўлдирганларини бутунлай инкор этмоқда. Чунки осиш ва ўлдириш, танагагина бўлади. Руҳнинг ўзини Аллоҳга кўтарилиши эса, яҳудийларга тўлақонли раддия бўла олмас эди. Чунки Ийсо алайҳиссалом руҳ ва танадаги ҳақиқатдир. Ийсо алайҳиссаломни бирон бир қарина бўлсагина ё танага, ёки руҳга мансуб қилиб тилга олиш мумкин. Ийсо алайҳиссаломнинг руҳ ва танасини бирга кўтариши, Аллоҳнинг комил қудрати, ҳикмати, ҳурмати ва хоҳлаган элчисига ёрдам беришга қодир эканини кўрсатмоқда. Зеро буни оятнинг якунидаги: «Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» жумласи ифодаламоқда. Бунинг яна ҳам кенг ва аниқроқ тафсилоти, учинчи саволга берилган жавобда келади.       

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига қайта тушишининг далили нима?

Савол: Агар Ийсо алайҳиссалом тирик бўлса замона охирида тушиб, одамлар ўртасида ҳукм қилиб, ҳукмида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динига эргашадиган бўлса, бунинг далили нима? «Ийсо алайҳиссалом замона охирида Ерга тушмайди ва одамлар ўртасида ҳукм қилмайди», деб гумон қилаётган одамга қандай жавоб беришимиз керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1621-3, 4):

Ҳа, Ийсо ибн Марям алайҳимассалом замона охирида Ер юзига тушади ва одамлар ўртасида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатига эргашиб ҳукм қилади: хочларни парчалайди, чўчқаларни ўлдиради, жизъяни бекор қилади ва одамлардан Исломнигина қабул қилади. Унга ўлимидан илгари бутун аҳли китоб: христиан ва яҳудийлар иймон келтирадилар. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا﴾

«Ҳар бир аҳли Китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсо алайҳиссаломга) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур» (Нисо: 159).

Аллоҳ таоло, яҳудий ва христиан аҳли китобларнинг барчаси Ийсо алайҳиссаломга тез кунда ўлимидан илгари иймон келтиришларидан хабар берди. Бу эса, унинг замона охирида одил ҳакам ва Исломга чақирувчи бўлиб келганида рўй беради. Бунга Ийсо алайҳиссаломнинг тушишларини баён қилган ҳадис ҳам далолат қиладики, уни бир оз кейин келтирамиз. Бу маъно – аниқдир. Чунки гап яҳудийларнинг Ийсо алайҳиссаломга қарши тутган жабҳалари, Унга қилган қилмишларини ҳамда Аллоҳ таолонинг уни қутқаришдаги суннати ва душманларининг ҳийлаларини пучга чиқаргани ҳақида кетади. У ердаги жар (қаратқич келишик) ҳолатидаги икки олмошнинг гап кетишини риоя қилиш ва олмошлар боғланган исмни бирлаштириш нуқтаи назаридан Ийсо алайҳиссаломга қайтиши аниқдир. Мутавотирлик даражасига етган кўплаб ҳадисларда ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни самога кўтарган ва У (Ийсо алайҳиссалом) замона охирида Ер юзига адолатли ҳакам бўлиб қайта тушади ва Масиҳуд Дажжолни ўлдиради. Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) Ийсо алайҳиссаломни кўтарилиши ва замона охирида нозил бўлиши ҳақида турли йўллар билан ривоят қилинган ҳадисларни тилга олиб шундай деди: «Бу ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Усмон ибн Абу Ос, Абу Умомаҳ, Нувос ибн Самъон, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Мужаммеъ ибн Жория, Ҳузайфа ибн Усайд разияллоҳу анҳумлар тарафидан ривоят қилинган. У ҳадисларда Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши ва нозил бўлиш жойи кўрсатиб ўтилган (Имом Бухорий 2109: Имом Муслим 155; Термизий 2233; Абу Довуд 4324; Ибн Можа 4078; Имом Аҳмад 2/538)».

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадис ўшалардан биридир: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, тез кунда ичингизга Ибн Марям адолатли ҳакам бўлиб нозил бўлади ва чўчқаларни ўлдиради, жизъяни бекор қилади ва биров қабул қилмайдиган даражада молу мулк кўпайиб кетади»(– дедилар). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Агар хоҳласангизлар ушбу оятни ўқинглар!,– деди» (Нисо: 159:

﴿وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ﴾

«Барча аҳли китоб унга (Ийсо алайҳиссаломга) ўлимидан илгари иймон келтиради»).

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган бошқа ҳадисда эса шундай дейилган: «Имомларингиз ўзингиздан бўлган бир пайтда, Ибн Марям ичингизга тушиб келса нима қиласиз?!» (Имом Муслим 155; Имом Аҳмад 2/336).

«Саҳиҳ» ҳадис тўпламида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадиси келтирилган: «Умматимнинг бир гуруҳи Қиёмат куни ҳақиқат узра қолиб, жанг қилиб турадилар. Сўнгра Ийсо ибн Марям алайҳиссалом нозил бўлади. Уларнинг амири: Келинг, бизга намоз ўқиб беринг!,– дейди. У: «Йўқ, сизлар Аллоҳнинг бу умматга марҳамати ўлароқ бир-бирингизга амирсизлар»,– дейди» (Имом Муслим 156; Имом Аҳмад 3/384).

Демак, ҳадислар Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариати билан ҳукм қилиши, Ийсо алайҳиссалом намозда бу умматнинг имоми эканига далолат қилади. Бундан бошқа ҳадислар ҳам бўлиб, улар унинг бу умматга нозил бўлиш кунлари ҳақида шубҳага ўрин қўймайди. Бу ерда Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши билан, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан пайғамбарлик ниҳоясига етгани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Чунки, Ийсо алайҳиссалом янги шариатни олиб келмайди.

Аллоҳ аввалда ҳам, охирда ҳам ҳакамдир ва У хоҳлаган нарсасини қилади ва хоҳлаганидек ҳукм қилади. Унинг ҳукмига тўғаноқ йўқдир. У – Азиз ва Ҳаким зотдир.  

Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ийсо алайҳисаломдек самога кўтарилмаган?

Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ийсо алайҳисаломдек самога кўтарилмаган?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг энг афзали экан, нега энди Ийсо алайҳиссалом ўрнига У кўтарилмади? Нега энди Аллоҳ таоло бошқа пайғамбарлар қолиб Ийсо алайҳиссаломни самога кўтариш билан хослади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1621-5):

Аллоҳнинг раҳмати ва илми барча нарсани ўз ичига сиғдиргандир. У, барча нарсани куч ва қуввати билан қамраб олгандир. Аллоҳнинг етук ҳикмати, таъсир этувчи иродаси ва шомил қудрати бордир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамларни жаннатдан башоратчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи пайғамбар ва расул қилиб танлади ва уларни бир-биридан мақомларини баланд қилди ҳамда уларнинг ҳар бирини, Ўзининг марҳамати ва раҳмати ўлароқ, хоҳлаган сифатлар билан бошқаларидан устун қилди. Масалан, Иброҳим ва Муҳаммад алаҳимассолату вассаломларни халиллик билан хослади. Ҳар бир пайғамбарни ўз замони ва халқининг зиёнига ҳужжат бўлиши учун Аллоҳ Ўзи хоҳлаган мўъжиза ва оятлар билан хосладики, улар Аллоҳнинг ҳикмати ва адолатидир. Аллоҳнинг адолатига эса ҳеч бир нарса ғов бўла олмайди. Аллоҳ – Азиз, Ҳаким, Латиф ва Хабардор зотдир. Бу хислатларнинг бир ўзи, афзаллик нишонаси эмасдир. Шунга кўра Ийсо алайҳиссаломнинг самога тирик кўтарилиши, Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳикмати тақозо этишига қараб рўй берган. Бу унинг Иброҳим, Мусо, Муҳаммад ва Нуҳ алайҳимуссаломлар каби биродарларидан афзал эканини кўрсатмайди. Чунки уларга ҳам, ҳозир батафсил айтиб ўтишга имкон бўлмаган, кўплаб мўъжиза ва оятлар берилган.

Хуллас, бундаги иш Аллоҳга қайтади: Аллоҳ ишларни хоҳлаганидек режалаштиради ва илми ва ҳикмати етук бўлгани учун, қилган иши ҳақида сўралмайди. Бундан ташқари, бу ҳақда сўраш ортидан бирон амал ёки эътиқод мустаҳкам бўлмайди. Балъакс, бу ҳақда фикр юритган одам ҳайрон қолиб, уни гумон ва шубҳалар ўраб олади. Мўъмин эса Аллоҳга тааллуқли ишларга қандай бўлса шундай таслим бўлиши, бандаларнинг эса эътиқод ва амал борасида ҳаракат қилишлари лозим. Мана шугина – пайғамбарлар, расуллар дастури, хулафойи рошидинлар ва Умматнинг тўғри йўлда юрган салафининг йўлидир.          

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига қайта тушишининг далили нима?

Ийсо алайҳиссаломнинг Ер юзига қайта тушишининг далили нима?

Савол: Агар Ийсо алайҳиссалом тирик бўлса замона охирида тушиб, одамлар ўртасида ҳукм қилиб, ҳукмида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динига эргашадиган бўлса, бунинг далили нима? «Ийсо алайҳиссалом замона охирида Ерга тушмайди ва одамлар ўртасида ҳукм қилмайди», деб гумон қилаётган одамга қандай жавоб беришимиз керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1621-3, 4):

Ҳа, Ийсо ибн Марям алайҳимассалом замона охирида Ер юзига тушади ва одамлар ўртасида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатига эргашиб ҳукм қилади: хочларни парчалайди, чўчқаларни ўлдиради, жизъяни бекор қилади ва одамлардан Исломнигина қабул қилади. Унга ўлимидан илгари бутун аҳли китоб: христиан ва яҳудийлар иймон келтирадилар. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يَكُونُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا﴾

«Ҳар бир аҳли Китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсо алайҳиссаломга) албатта иймон келтирур. Қиёмат Кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур» (Нисо: 159).

Аллоҳ таоло, яҳудий ва христиан аҳли китобларнинг барчаси Ийсо алайҳиссаломга тез кунда ўлимидан илгари иймон келтиришларидан хабар берди. Бу эса, унинг замона охирида одил ҳакам ва Исломга чақирувчи бўлиб келганида рўй беради. Бунга Ийсо алайҳиссаломнинг тушишларини баён қилган ҳадис ҳам далолат қиладики, уни бир оз кейин келтирамиз. Бу маъно – аниқдир. Чунки гап яҳудийларнинг Ийсо алайҳиссаломга қарши тутган жабҳалари, Унга қилган қилмишларини ҳамда Аллоҳ таолонинг уни қутқаришдаги суннати ва душманларининг ҳийлаларини пучга чиқаргани ҳақида кетади. У ердаги жар (қаратқич келишик) ҳолатидаги икки олмошнинг гап кетишини риоя қилиш ва олмошлар боғланган исмни бирлаштириш нуқтаи назаридан Ийсо алайҳиссаломга қайтиши аниқдир. Мутавотирлик даражасига етган кўплаб ҳадисларда ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни самога кўтарган ва У (Ийсо алайҳиссалом) замона охирида Ер юзига адолатли ҳакам бўлиб қайта тушади ва Масиҳуд Дажжолни ўлдиради. Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) Ийсо алайҳиссаломни кўтарилиши ва замона охирида нозил бўлиши ҳақида турли йўллар билан ривоят қилинган ҳадисларни тилга олиб шундай деди: «Бу ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Усмон ибн Абу Ос, Абу Умомаҳ, Нувос ибн Самъон, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Мужаммеъ ибн Жория, Ҳузайфа ибн Усайд разияллоҳу анҳумлар тарафидан ривоят қилинган. У ҳадисларда Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши ва нозил бўлиш жойи кўрсатиб ўтилган (Имом Бухорий 2109: Имом Муслим 155; Термизий 2233; Абу Довуд 4324; Ибн Можа 4078; Имом Аҳмад 2/538)».

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадис ўшалардан биридир: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, тез кунда ичингизга Ибн Марям адолатли ҳакам бўлиб нозил бўлади ва чўчқаларни ўлдиради, жизъяни бекор қилади ва биров қабул қилмайдиган даражада молу мулк кўпайиб кетади»(– дедилар). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: Агар хоҳласангизлар ушбу оятни ўқинглар!,– деди» (Нисо: 159:

﴿وَإِنْ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ إِلَّا لَيُؤْمِنَنَّ بِهِ قَبْلَ مَوْتِهِ﴾

«Барча аҳли китоб унга (Ийсо алайҳиссаломга) ўлимидан илгари иймон келтиради»).

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган бошқа ҳадисда эса шундай дейилган: «Имомларингиз ўзингиздан бўлган бир пайтда, Ибн Марям ичингизга тушиб келса нима қиласиз?!» (Имом Муслим 155; Имом Аҳмад 2/336).

«Саҳиҳ» ҳадис тўпламида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг ушбу ҳадиси келтирилган: «Умматимнинг бир гуруҳи Қиёмат куни ҳақиқат узра қолиб, жанг қилиб турадилар. Сўнгра Ийсо ибн Марям алайҳиссалом нозил бўлади. Уларнинг амири: Келинг, бизга намоз ўқиб беринг!,– дейди. У: «Йўқ, сизлар Аллоҳнинг бу умматга марҳамати ўлароқ бир-бирингизга амирсизлар»,– дейди» (Имом Муслим 156; Имом Аҳмад 3/384).

Демак, ҳадислар Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариати билан ҳукм қилиши, Ийсо алайҳиссалом намозда бу умматнинг имоми эканига далолат қилади. Бундан бошқа ҳадислар ҳам бўлиб, улар унинг бу умматга нозил бўлиш кунлари ҳақида шубҳага ўрин қўймайди. Бу ерда Ийсо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши билан, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлиги билан пайғамбарлик ниҳоясига етгани ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Чунки, Ийсо алайҳиссалом янги шариатни олиб келмайди.

Аллоҳ аввалда ҳам, охирда ҳам ҳакамдир ва У хоҳлаган нарсасини қилади ва хоҳлаганидек ҳукм қилади. Унинг ҳукмига тўғаноқ йўқдир. У – Азиз ва Ҳаким зотдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғлими?

Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғлими?

Савол: Черков Қуръон оятлари ичида Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли эканига ҳужжатлар келтириб, унга далил ўлароқ шундай деди: «Аллоҳ ўзи ёлғиз бўлганида бирлик шахсда:

﴿إِنَّنِي أَنَا اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا﴾

«Менгина илоҳман ва Мендан ўзга илоҳ йўқ!» (Тоҳа: 14)– деди. Ийсо алайҳисааломни яратганидан кейин эса айрим оятларнинг услуби кўплик шахсга айланди. Бунга мисол ўлароқ ушбу оятлар бор:

﴿إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ﴾

«Дарҳақиқат, Зикрни Биз нозил қилганмиз» (Ҳижр: 9);

﴿إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ﴾

«Дарҳақиқат, Биз тирилтириб, Биз ўлдирамиз» (Қоф: 43).

Демак, Аллоҳингиз шу кўплик сифатидадир, яъни: «Аллоҳ, Ийсо алайҳиссалом ва Руҳул Қудсдир».

Биз шу кунларда муҳтарам шайх Абдурраҳмон ибн Увайн ва шайх Алий ибн Фаҳд ибн Ғайс билан кўришган эдик. Улар бу мавзуни сиз жанобларига етказиш ва бу ҳақда маълумот олишни тавсия этдилар.  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9087-1):

Қуръоний услуб ва Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳақида хабар беришида буюкликни ифодалаб гоҳида бирлик, гоҳида кўплик шахсларни истеъмол қилиши, Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ёки илоҳ эканига далолат қилмайди. Бу, бир неча жиҳатдандир:

Биринчи жиҳат: Қуръондаги бирлик ва кўплик шахслар билан ифодалаш Аллоҳ таоло пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ва унинг онаси Марям алайҳассаломни яратишдан минг йилча илгари ҳам, уларни яратганида ҳам, уларни яратганидан кейин ҳам келган. Услубнинг хилма-хиллигида Ийсо ва онаси алайҳимассаломларнинг борлигининг таъсири йўқдир. Чунки бу, қуйидаги нарсалардан маълум бўладиган иш сабаблидир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ مِنْ صَلْصَالٍ مِنْ حَمَإٍ مَسْنُونٍ • وَالْجَانَّ خَلَقْنَاهُ مِنْ قَبْلُ مِنْ نَارِ السَّمُومِ﴾

«Маълумки, Биз инсонни — (Одамнинг асли) қора ботқоқдан бўлиб (одам) сурати берилгач, қуритилган лойдан яратганмиз. Жинни (яъни, Иблисни) эса (Одамдан) илгари оташ-оловдан яратган эдик» (Ҳижр: 26. 27);

 ﴿وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ أَفَتَتَّخِذُونَهُ وَذُرِّيَّتَهُ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِي وَهُمْ لَكُمْ عَدُوٌّ﴾

«Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари)» Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни) ва зурриётларини дўст турурмисиз?! Улар сизларга душман-ку!» (Каҳф: 50).

Қуръоний услуб Ийсо алайҳиссалом яратилишидан илгари ҳам бор эди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿إِنَّا أَنْزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُوا لِلَّذِينَ هَادُوا وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالْأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُوا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ وَكَانُوا عَلَيْهِ شُهَدَاءَ فَلَا تَخْشَوُا النَّاسَ وَاخْشَوْنِ وَلَا تَشْتَرُوا بِآيَاتِي ثَمَنًا قَلِيلًا وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ • وَكَتَبْنَا عَلَيْهِمْ فِيهَا أَنَّ النَّفْسَ بِالنَّفْسِ وَالْعَيْنَ بِالْعَيْنِ وَالْأَنْفَ بِالْأَنْفِ وَالْأُذُنَ بِالْأُذُنِ وَالسِّنَّ بِالسِّنِّ وَالْجُرُوحَ قِصَاصٌ فَمَنْ تَصَدَّقَ بِهِ فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ • وَقَفَّيْنَا عَلَى آثَارِهِمْ بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَآتَيْنَاهُ الْإِنْجِيلَ فِيهِ هُدًى وَنُورٌ وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ • وَلْيَحْكُمْ أَهْلُ الْإِنْجِيلِ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فِيهِ وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ • وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ﴾

«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у (яъни Таврот ҳукмлари) билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар), одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. Унда (яъни Тавротда) яҳудийларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва (яна бошқа барча) жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб ёзиб қўйдик. Энди ким уни (яъни қасосни) кечиб юборса, ўзи учун каффорат (яъни гуноҳларни ўчириб юборувчи) бўлур. Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир. Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Ийсо бинни Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик ҳамда «Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар», дедик. Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир. Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи (ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик)» (Моида: 44 – 48);

﴿إِنَّا أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ﴾

«Дарҳақиқат Биз Нуҳни(: «Қавмингни уларга аламли азоб келиб қолишидан илгари огоҳлантиргин», деб) ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик» (Нуҳ: 1).

Аллоҳ таоло халили Иброҳим алайҳиссалом ҳақида шундай деди:

﴿فَلَمَّا اعْتَزَلَهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ وَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَكُلًّا جَعَلْنَا نَبِيًّا • وَوَهَبْنَا لَهُمْ مِنْ رَحْمَتِنَا وَجَعَلْنَا لَهُمْ لِسَانَ صِدْقٍ عَلِيًّا﴾

«Бас, қачонки (Иброҳим) улардан ва Улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга (фарзандлари) Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек, уларга Ўз фазлу-марҳаматимиздан инъом этдик ва улар учун рост, юксак – мақтовларни (барқарор) қилдик» (Марям: 49, 50).

Аллоҳ таоло Калимуллоҳ – Мусо алайҳиссалом ҳақида шундай деди:

﴿وَقَرَّبْنَاهُ نَجِيًّا • وَوَهَبْنَا لَهُ مِنْ رَحْمَتِنَا أَخَاهُ هَارُونَ نَبِيًّا﴾

«Биз унга Тур (тоғининг) томонидан нидо қилдик ва уни муножот қилган ҳолида (Ўзимизга) яқин этдик. Биз унга Ўз фазлу-марҳаматимиз билан пайғамбар бўлмиш оғаси Ҳорунни ҳадя этдик» (Марям: 52, 53).

Аллоҳ таоло айтди:

﴿إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَى نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِنْ بَعْدِهِ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик» (Нисо: 163);

﴿وَالَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهَا مِنْ رُوحِنَا وَجَعَلْنَاهَا وَابْنَهَا آيَةً لِلْعَالَمِينَ﴾

«Яна ўз номусини сақлаган аёлни (яъни Марямни эсланг). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини барча оламлар учун оят-ибрат қилдик» (Анбиё: 91);

﴿إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ اذْكُرْ نِعْمَتِي عَلَيْكَ وَعَلى وَالِدَتِكَ﴾

«Аллоҳ айтган эди: «Эй Ийсо бинни Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсланг!» (Моида: 110).

Буларга ўхшаш кўплаб оятлар борки, Ийсо алайҳиссаломнинг яралиши, унга бўлган хитоб услуби ва унинг яралишидан олдинги хитоб услубларида бирлик ва кўплик шахсларда ворид бўлган. Бундан, услубнинг яралганидан сўнгра Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ва илоҳ эканига далил бўлиши учун ўзгармагани, балки иккинчи жиҳатдан маълум бўладиган иш учун ўзгаргани очиқ кўринмоқда.

Иккинчи жиҳат: Ифодадаги араб тили ва унинг услубларини яхши билган одам бирликнинг биринчи шахси бўлмиш  (أنَا)«мен» (айри) ва (تُ) «мен» (ёпишган) олмоши гапираётган шахснинг ўзи ҳақидаги ифодани англатади. Аммо кўплик учинчи шахс (نَحْنُ) «биз» (айри) ва (نَا) «биз» ёпишган олмошини икки ёки ундан кўра кўпроқ шахс ёхуд ўз азамати ва буюклигини кўрсатиш учун буюк бўлган зот истеъмол қилади. Ифоданинг оқими, ҳолатнинг тақозоси ва гапга тааллуқли қариналар ўқувчи ва тингловчини мақсад сари йўллайди ва мақсадни белгилаб беради. Бунга хилоф қилган одам ё хабарлар етиб келмаган гумроҳ ёки ўз хоҳишига эргашиб, шубҳалантириш ва сўзларга бериладиган маъноларни ўзгартиришни қасд қилган ўжардир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло, жиноятчилар суймасалар ҳам, Ўз сўзлари билан ҳақиқатни рўёбга чиқаради. Буни учинчи жиҳат очиб беради.

Учинчи жиҳат: Қуръон Карим – оятлари мустаҳкам, олди ва ортидан ҳеч қандай ботил кела олмайдиган, Ҳакийм ва Хабардор Зот тарафидан оятлари баён қилинган ва Ҳакийм ва Ҳамийд Зот тарафидан нозил қилинган, оятлари бир-бирини изоҳлайдиган ва тасдиқлайдиган китобдир. Аллоҳ таоло Қуръон Карим ҳақида шундай дейди:

﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَنُ وَلَدًا • لَقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا • تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنْشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا • أَنْ دَعَوْا لِلرَّحْمَنِ وَلَدًا • وَمَا يَنْبَغِي لِلرَّحْمَنِ أَنْ يَتَّخِذَ وَلَدًا • إِنْ كُلُّ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ إِلَّا آتِي الرَّحْمَنِ عَبْدًا﴾

«(Мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас). Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур» (Марям: 88 – 93);

﴿قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ • اللَّهُ الصَّمَدُ • لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ • وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир»» (Ихлос: 1 – 4);

﴿إِنَّ مَثَلَ عِيسَى عِنْدَ اللَّهِ كَمَثَلِ آدَمَ خَلَقَهُ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ قَالَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ﴾

«Албатта Ийсонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдаи яратиб, сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам) бўлди» (Оли Имрон: 59).

Қуръонга иймон келтирган одам Қуръон оятларини бирлаштириши, унинг оятларини далил қилмоқчи бўлган одам инсофли бўлиши, оятларнинг айримларини ҳужжат қилиб, бошқаларидан юз ўгирмаслиги, зулм, тажовуз мақсадида, худди ўтмишдошлари яҳудийлар Тавротга қилганлари каби, ботилни ривожлантириш учун оятларни бир-бирига қарши қўйиб, ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилмаслиги керак. Аллоҳ таоло Тавротга нолойиқ муносабатда бўлган яҳудийларга дашном бериб шундай деган эди:

﴿أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنْكُمْ إِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ﴾

«Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат Кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир» (Бақара: 85).

Шунинг учун ҳам, юқорида келтирилган ва қуйидаги оятларга биноан, Қуръондан далил олмоқчи бўлган одам Ийо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ва Аллоҳ билан бирга илоҳ эканини инкор этиб, Аллоҳнинг ваҳдониятини исбот этиши керак:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُوا اللَّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنْصَارٍ • لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ﴾

««Аллоҳ — Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй бани Исроил, парвардигорим ва парвардигорин­гиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас. «Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар» (Моида: 72, 73).

Бу ва бунга ўхшаш оятлар талайгинадир. Агар Қуръонга бундай ёндошмас эканлар, Қуръон билан ўйнашмасинлар. Акс ҳолда ўзлари шарманда бўлиб, улар устидан оқил инсонлар куладилар ва уларга: «Бу сенинг уйинг эмас, ноғорангни бошқа ерда чал!» мақоли муносиб бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мен Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ қутқарганига ишонган муслима қизман …

Мен Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ қутқарганига ишонган муслима қизман …

Савол: Муҳтарам устоз! Мен издошларидан бири унинг каби кийиниб, унинг ўрнига осилиши билан Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни осилишдан қутқариб, Ўз даргоҳига кўтаргани, Қиёмат яқинлашгач у яна Ер юзига Аллоҳнинг лаънатига сазовор бўлган Дажжолни ўлдириш учун қайтишига ишонган эътиқоддаги муслима қизман. Бироқ яқинда Қоҳира Доурлфунуни Ислом Тарихи бўлимининг ўқитувчиси устоз Аҳмад Шилабийнинг «Динларни таққослаш ва шарқшунослик» номли китобида қуйидаги мазмундаги жумлаларни ўқиб қолдим: «Масиҳ алайҳиссалом (самога) кўтарилмаган. У душманларининг кўзларидан ғойиб бўлиб, бир жойда ўзининг табиий ажали билан ўлган ва оддий инсонлар каби дафн этилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ийсо алайҳиссаломнинг замона охирида Масиҳуд Дажжолни ўлдириш учун нозил бўлиши ҳақидаги ҳадислари оҳод ҳадислар бўлиб, оҳод ҳадисларни эътиқодий масъалаларда асос қилиб олинмайди. Ийсо алайҳиссалом масъаласи эса эътиқодий масъаладир».

Мени ҳайратга солган нарса, муаллифнинг бу фикр – шайх Муроғий, шайх Шалтут, шаҳид Саййид Қутб ва бошқаларнинг фикри эканини айтиши эди. Тўғрисини айтсам, мен ҳақиқатни била олмай, иккиланиб қолдим. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шу: «Оҳод ҳадислар» нима дегани? Эътиқодий масъалаларда, гарчи Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг ҳадис тўпламларида нақл қилинган бўлса ҳам, устоз айтиб ўтганидек, оҳод ҳадисларга амал қилинмайдими? Мусулмон Ийсо алайҳиссалом ҳақида қандай эътиқодда бўлиши керак? Сўзимнинг охирида шуни айтмоқчиман: Даъват йўлида кўрсатаётган фидоийлигингиз ва жўмардлигингиз учун сиздан ўрганишга ҳаракат қилдим ва олдиндан раҳмат.         

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6263):

Аввало, ҳадислар икки қисмга бўлинади: мутавотир ва оҳод ҳадислар. Мутавотир ҳадислар – ёлғон гапиришлари ҳеч кутилмаган ва бутун ривоят силсиласи эшитиш ва шунга ўхшаш ҳис этиш билан тугалланган жамоат тарафидан ривоят қилинган ҳадислардир. Оҳод ҳадислар эса, мутавотир ҳадиснинг бирон шарти кўринмаган ҳадислардир. Мутавотир ҳадисларни эътиқод ва фуруъотларда ҳужжат қилинади. Масалан: Қуръон Карим. Оҳод ҳадисларни эса фруъотларда ижмоъ билан ҳужжат қилинади. Эътиқодий масъалаларда эса уламоларнинг икки қавлларидан бирига кўра ҳужжат қилинади. Энди, оҳод ҳадисларни эътиқод ва усул масъалаларида ҳужжат қилмаган одамнинг иши фикрига хилоф бўлади. Балки бунга заиф нарсаларни ҳужжат қилган бўлади.

Иккинчидан: Ийсо алайҳиссалом ҳақидаги соғлом эътиқод – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик билан гувоҳ бўлган авлодларнинг энг яхшилари — салаф солиҳ этиқодидир. Яъни, Ийсо алайҳиссалом ўлдирилмаган, осилмаган ва ўлмаган. Балки уни Аллоҳ таоло ўз даргоҳига тирик ҳолатида руҳи ва танаси билан кўтарган. У, замона охирида Ер юзига қайта тушиб хочларни синдиради, чўчқаларни қиради ва одамларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариати билан Ислом динига чақиради. Бутун инсоният, жумладан, яҳудий ва христианларнинг барчаси унга иймон келтиради. Бу далиллар Қуръон Карим ва саҳиҳ суннатда ворид бўлгандир.     

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Қаъуд