Category Archives: Сарҳисоб

Бу категорияда Қиёматдаги сарҳисоб ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ислом етиб келмаган кимсаларнинг Қиёматдаги аҳволи

Ислом етиб келмаган кимсаларнинг Қиёматдаги аҳволи

Савол: Ислом етиб келмаган ва Исломни танимаган одамларнинг Қиёмат кунидаги аҳволлари қандай бўлади?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (Фатво: 6):

Пайғамбарлар – уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин! – рисолати етиб келмаган кишилар – аҳли фатраларнинг ҳукми қуйидагича бўлади: саҳиҳ ҳадисларда уларнинг имтиҳон қилиниши, имтиҳондан ўтганларнинг жаннатга, ўта олмаганларнинг эса жаҳаннамга киришлари айтилган.

Замонамизда жоҳилият даврида мусулмонлардан олисларда ва Ислом даъвати етиб бормаган, масалан, Америка қитъасида ёки Африканинг узоқ соҳилларида яшаётган кишилар Қиёмат кунида синалади. Ўша куни уларга буюриб, таъқиқланади. Буйруқларга итоат этган кишилар жаннатга, осийлик қилганлар эса жаҳаннамга кирадилар. Аллома Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) бу мавзуни ўзининг «Ториқул ҳижратайн» китобининг охиридаги «Мукаллафлар қатламлари» номли бобида батафсил қаламга олиб, шу мавзудаги ҳадислар ва илм аҳлларининг қавлларини келтирган.

Ислом ва мусулмонлардан йироқда бўлгани ёки Ислом етиб келган бўлсада ақли заиф мажнун ёки мушрикларнинг фарзандлари бўлса, ёхуд болалик чоғида мушриклар ўртасида мушрик бўлиб вафот этган бўлса, илм аҳлларининг битта қавлига кўра уларни имтиҳон қилинади ва имтиҳондан ўтганлар жаннатга, ўта олмаганлар эса жаҳаннамга кирадилар. Аллоҳ бизни жаҳаннамга киришдан асрасин!

Мушрикларнинг фарзандлари ҳақидаги тўғри қавл эса, улар балоғат ёшига етишдан илгари болалик чоғларида ўлиб кетсалар, жаннат аҳлидан бўладилар. Бунга саҳиҳ ҳадислар далолат қилади.

         Манбаъ: «Мақолалар ва фатволар девони», 7– жилд.