Category Archives: Сеҳр ва сеҳргарлар

Бу категорияда сеҳр ва сеҳргарларга оид фатволар билан танишасиз.

Сеҳргар одамлар кўзини бўяйди

Сеҳргар одамлар кўзини бўяйди

Савол: Биз сеҳрнинг алдов эканини эшитганмиз. Масалан, бир одам машинани сочининг бир толаси билан тортади. Аллоҳ устингиздан хайрли мукофотлар ёғдирсин, айтингчи, сеҳргар ўзининг атрофида ўтирган одамлар кўзинигина сеҳрлайдими ёки унинг сеҳри ўша ерда ўтирган ва ўтирмаган барча одамларга таъсир қилиши мумкинми? Чунки биз сеҳргар олдида бўлмай, уйларимизда ойнаи жаҳон орқали томоша қилганимизда ҳам, унинг сочнинг бир толаси ёки оғзи билан машинани тортиб кетаётганини кўрамиз. У, бизнинг кўзларимизни ҳам бўямоқда. Бу нимага далолат қилмоқда?

Аллома Абдулазиз ибн Абуллоҳ ибн Боз жавоб беради (Фатво: № 3):

Сеҳргар, қилаётган афсуни билан кузатиб ўтирганларни сеҳрлайди. Гоҳида, ўша ерда сеҳргарга ёрдамчи бўлган, бироқ, томошабинлар кўра олмайдиган шайтонлар ҳам бўлади. Шайтонлар бизни кўра олсада, биз уларни кўра олмаймиз. Сеҳргар гоҳида ўзининг афсуни билан кўзларни сеҳрлайди. Масалан, у одамлар кўзида чўнтагидан ёки оғзидан қуш ёхуд тухум ёда бошқа бирон нарсани чиқарган бўлсдаа, аслида, иш ундай бўлмайди. Аллоҳ таоло Аъроф ва Тоҳа сураларида Фиръавн сеҳргарлари ҳақида шундай дейди:

{ قَالَ أَلْقُوا فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَاءُوا بِسِحْرٍ عَظِيمٍ }

«У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.

И з о ҳ. Ҳикоя қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ, олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида бутун водий устма-уст мингашиб-қалашиб ётган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушиб қоладилар, ҳатто Мусо пайғамбарни ҳам хавотир эгаллаб олади шунда…» (Аъроф: 116);

{ قَالُوا يَا مُوسَى إِمَّا أَنْ تُلْقِيَ وَإِمَّا أَنْ نَكُونَ أَوَّلَ مَنْ أَلْقَى• قَالَ بَلْ أَلْقُوا فَإِذَا حِبَالُهُمْ وَعِصِيُّهُمْ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ مِنْ سِحْرِهِمْ أَنَّهَا تَسْعَى }

«(Маслаҳатлари битгач), дедилар: «Эй Мусо, сен (қўлингдаги асоингни аввал) ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?». (Мусо) айтди: «Йўқ, сизлар ташланглар». (Улар қўлларидаги асо ва ипларини ташлаган эдилар) баногоҳ иплари ва асолари сеҳр қилганлари сабабли (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди» (Тоҳа: 65, 66).

Сеҳргарнинг бир ёки икки соч толаси билан оғирликларни тортишида одамзоднинг кўзларига кўринмайдиган жинлар ёрдамчи бўлишлари мумкин. Улар кўринмасаларда ёрдам беришлари мумкин. Чунки шайтонларнинг биз кўрмасакда қилишлари мумкин бўлган турли йўллари бор. Улар шу йўллар билан ўз дўстларига кўмакчи бўладилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿يَا بَنِي آَدَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ كَمَا أَخْرَجَ أَبَوَيْكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ يَنْزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْآَتِهِمَا إِنَّهُ يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ إِنَّا جَعَلْنَا الشَّيَاطِينَ أَوْلِيَاءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ

«Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта Биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз» (Аъроф: 27).  

          Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 7 жилд.