Category Archives: Байрамлар

Бу категоряида байрамлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мусулмоннинг мусулмон ва мушрикларнинг маросимларида иштирок этишининг ҳукми

 

Мусулмоннинг мусулмон ва мушрикларнинг маросимларида иштирок этишининг ҳукми

Савол: Бу ердаги масжидимизда содир бўлган ажойиб ҳолатни қаламга олмоқдаман. Ўтган ҳафта Аллоҳнинг тавфиқи билан насроний вазир билан учрашиб қолдик. Ўша учрашув асносида бир чол ва учта опамиз диний маросим тараддудини бошладилар. Маросим асносида бошқа динга мансуб одамлар билан бирга қўлларига ёқилган шамни олиб, маросим ўтказилаётган макондаги кўл атрофини тавоф қила бошлашди. Бу ишнинг бидъат эканини менга тушунтириб беринг. Бунинг Қуръон ва суннат тасдиқламаган иш эканини уларга қандай баён қилиб берай? Аллоҳ устингиздан хайрли мукофотлар ёғдирсин!  

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 145893):

Алҳамдулиллаҳ …

Маросимларнинг турлари мусулмонлар ёки ғайри муслимлар тарафидан бўлсин кўп бўлгани боис ҳукмлари ҳам фарқли бўлиб, уларни қуйидаги бандларда тартибласак бўлади:

1 ‒ Мусулмоннинг кофирларнинг диний маросимларида иштирок этиши, улар билан табриклаши мутлақо жоиз эмас. Мазкур маросимда иштирок этиш эса катта гуноҳлардан ҳисобланиб, иштирок этган одамни куфрга олиб бориши ҳам мумкин.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деган: «Кофирларга хос бўлган маросимлар, масалан, байрамлари ва пасхалари билан: Байрамингиз муборак бўлсин! Байрамингиз билан қутлаймиз!, каби жумлалар билан табриклаш, уламолар ижмоси билан ҳаромдир. Буни талаффуз қилган одам куфрдан саломат қолсада, ҳаром ишни қилган, гўё, хочга чўқинган одамни табриклаган одам мақомида бўлади. Ҳатто бу Аллоҳнинг даргоҳида ундан кўра каттароқ гуноҳи азийм ва шароб ичган ёки одам ўлдирган ёхуд очиқ зино қилган одамнинг гуноҳидан кўра қаттиқроқ гуноҳдир» («Аҳкааму аҳлиз зиммати» 3/211).

Заҳабий раҳимаҳуллоҳ эса: «Агар яҳудий ва насронийларга хос байрам бўлса мусулмон одам уларда, уларнинг шариатлари ва қиблаларига шерик бўлмаганидек, иштирок этмайди» деган («Ҳикмат» ойномасининг 4 сони 193 саҳифасида нашр қилинган «Ташбиҳул хасис би аҳлил хомийс» варлавҳали мақола).

(Маълумот учун) 947, 11427, 4528, 1130 ва 115148‒ (фатволарга ҳам қаранг).

2 ‒ Уламолар кофирларнинг тўй ёки касалликдан даволаниш ёхуд сафардан қайтиш каби шахсий маросимларида иштирок этиш ҳақида фарқли кўришларини изҳор этдилар. Буларнинг қувватлироғи эса, одамларнинг кўнглини Ислом динига юмшатиш ёки Ислом динига чақириши каби шаръий манфаатнинг мавжудлик шартидир. Бунинг тафсилотлари 127500 сонли саволга берилган жавобда баён қилинган.

3 ‒ Кофирларга хос маросим ва муносабатларда мусулмоннинг кофирларга кийиниш ёки муайян таом тановули ёхуд муайян, масалан, шам ёқиб, унинг атрофида тавоф қилиш каби ҳолатларда бўлиши ҳаромдир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мусулмонларнинг кофирларга кофирларнинг байрамлари ёки таомлари ёхуд кийинишлари ёда ювинишлари ё олов ёқишлари ёки тирикчилик ва ибодат каби одатларини бекор қилиб менгзашлари ҳалол эмасдир.

Бу байрамларга кўмакчи бўладиган зиёфатлар уюштириши, совғалар бериши ёки уларни ўтказишга ёрдамчи бўладиган нарсаларни сотиши ҳаромдир.

Болалар ва уларга ўхшаган шахсларга мазкур байрамларда ўйнаш ёки зийнатларни кўрсатиш имкониятини яратиб бериш ҳам ҳаромдир.

Хуллас, мусулмонлар кофирларнинг байрамларини байрамларининг бирон нарсасини ўхшатишлари билан хосламасликлари, аксинча, мусулмонлар кофирларнинг байрам кунларини мусулмонлар ҳаётидаги оддий кундек ўтказишлари керак» («Мажмуъул фатаава» 25/329).

4 ‒ Мусулмон кофирларнинг байрамлари ёки ботил дин ва оқимлар учун мусулмонлар тарафидан ўтказилаётгнан маросимларда иштирок этишлари ҳамда бузуқ эътиқод ва ғояларга мадҳиялар ўқишлари жоиз эмас. Бу ҳақда 3325 ва 10213 сонли саволларга берган жавобларимга қаранг.

5 ‒ Мусулмоннинг кофир ва мусулмонлар тарафидан ҳар кун ёки ҳар ой такрорий байрам сифатида ўтказилаётган туғилган кун ёки Оналар байрами каби йиғинларда иштирок этиши жоиз эмас. Бу ҳақда 5219, 1027, 26804 ва 59905 сонли саволларнинг жавобларига қаранг.

6 ‒ Мусулмоннинг кофирлар ёки мусулмонлар тарафидан уюштирилган бироқ Севишганлар куни, фожир ёки тоғут‒золим одамнинг туғилган куни ёхуд куфр ёда ахлоқсизликни илгари сурадиган партиянинг таъсис куни муносабати билан уюштирилиши ҳаром бўлган маросимларда иштирок этиши, жоиз эмасдир. Бу ҳақда 135119‒ саволнинг жавобига қаранг.

7 ‒ Мусулмоннинг кофирлар ёки мусулмонлар уюштирган ва эркагу аёл аралаш, мусиқа янграган ёки ҳаром таомлар тортилган йиғинларда иштирок этиши жоиз эмас. Бу ҳақда 6992 ва 97014‒ саволнинг жавобларига қаранг.

Агар юқоридагиларни ўрганган бўлсангиз, (саволингизда келтирган) мазкур маросим ва унда эркагу аёлларнинг аралашиши, шамлар ёқиш ва тавоф қилишда ғайри муслимларга ўхшашлик, ботил динни эъзозлаш, уни ривожлантириш каби нарсалар сабабли йиғилишнинг ҳаром экани маълум бўлган бўлса керак. Унинг ҳаромлиги у маросим ҳақида оғиз очмасликгина эмас, аксинча, уни улуғлаш ва бундай ҳаром йиғинда ўша дин маросимларини қилишга розилик ҳам бордир.

Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/145893

 

Рождествога чақирган мусулмонлар …

 

Рождествога чақирган мусулмонлар …

 

Савол: Бир минтақада масжид бўлиб, унинг қавми Рождество байрами асносида черков амалга оширадиган фаолиятлар эълони, чақириғи ва уларни ривожлантириш учун бел боғлайди. Черков, маросимига келганларга қолишлари учун турар‒жой ва егуликлар беради. Муаммо шундаки, мазкур ишларга бошу қош бўлаётган биродарлар черков ишларини ривожлантираётганларини жуда яхши билсаларда: Бу ишнинг қандай хатоси бор? Бу иш куфрга олиб борадими?,‒ дейдилар. Барча мусулмонлар биладиларки, черков ‒ куфр ва Аллоҳга ширк келтиришнинг ёйиш ўчоғидир ва бу ишлар мусулмон ўлароқ бизнинг эътиқодимиз ва манҳажимизга зиддир.

Энди шуни сўрамоқчиман: Мазкур черков фаолиятларини ривожлантираётганларга куфр лақабини бергунча ҳужжатни барпо қилишимиз керакми? Ҳолбуки, бу ишларнинг куфр экани ҳаммага маълумдир. Ҳужжат келтиришга ўрин борми? Уларни мудофаа қилаётган одамларга нисбатан нима қилишимиз керак? Черков фаолиятларини мудофаа қилиш билан куфр ишни қилган эканликларини айтиш мумкинми?

Айрим мусулмонларнинг черковда ўтказиладиган Рождество маросимига чорлашларининг ҳукми нима?

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 176011):

Алҳамдулиллаҳ …

160470‒ саволнинг жавобида насронийни черковга элтиб қўйиш гуноҳга ўртоқлик ҳатто гуноҳи азийм бўлгани учун жоиз эмаслигини айтиб ўтган эдик. Чунки у, черковда, насронийларнинг гумонича, Аллоҳ таолонинг фарзанди борлигини эшитади. Бу ҳкум билан, насронийга насронийларнинг диний байрамларини ўтказишлари учун черковни кўрсатиб қўйиш, у байрамни ривожлантириш ёки у байрамга чорлаш ҳукми ўртасида бирон фарқ йўқ. Балки, бу, насронийни черковга элтиб қўйишдан кўра оғирроқ гуноҳдир.Чунки бу ‒ ботил байрамларни ўтказиш учун ҳамкорликдир. Уларнинг бу ишлари икки катта гуноҳга ўртоқликдир: черковга бориш гуноҳи ва насронийларнинг ботил диний байрамларида иштирок этиш гуноҳи.

Биз 782‒, 69558‒ ва 500074‒саволларнинг жавобида айрим илм аҳлларининг насронийларга байрамларини ўтказишлари ва унинг учун йиғилишларида ёрдамчи бўлишнинг ҳаром эканлигини таъкидлаганларини нақл қилган эдик. Черков Рождество муносабати билан ўтказаётган мазкур фаолиятлар, 146678‒ саволнинг жавобида айтганимиздек, ўша байрам муносабати билан тўпланиш кўринишларидан биридир.

Шунга кўра, насронийларнинг диний байрамларини ривожлантираётган ва одамларга ўша байрамлар ўтказилаётган маконларга йўллаётган одамлар бу ишлари билан гуноҳи азиймни қилмоқдалар.

Фатво бериш Доимий Қўмитаси олимлари шундай деганлар: «Мусулмоннинг кофирларнинг байрамларига қайси йўл билан бўлсада ҳамкор бўлиши жоиз эмас. Уларнинг байрамларини ёйиш ёки эълон қилиш, матбуотнинг бирон воситаси билан уларга чорлаш ҳам, ҳамкорликнинг бир туридир» (Фатво бериш Доимий Қўмитаси фатволари, 26/409). Фатвога имзо қўйганлар: Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Шайх Абдуллоҳ Ғудайён, Шайх Солиҳ Фавзон, Шайх Бакр Абу Зайд.

Хўш, аслида, насронийлар тасаввурида Рождество байрами одамзот бўлган Ийсо алайҳиссаломнинг туғилган куни муносабати билан ўтказиладими?! Жавоб: Йўқ! У ‒ паврвардигор бўлган Ийсо ёки парвардигорнинг ўғли бўлган Ийсонинг туғилган куни сабабли ўтказилади!! Аллоҳ уларнинг тасаввурларидан буюкдир! Ахир насронийлар тасаввурида Ийсо алайҳиссалом илоҳ ва илоҳнинг ўғли бўлса, мусулмон одам бир пайғамбарнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилаётган йиғинда қандай иштирок этиши мумкин?!

Шундай бўлсада, ундай йиғинда иштирок этиш ва унга ёрдам бериш, уларнинг динларини ботил санар экан, одамни Ислом миллатидан чиқарадиган куфр амал бўлмайди. Шунинг учун ҳам, бундай одамларнинг Ислом миллатидан чиқарадиган катта куфрга олиб борадиган ишни қилдилар деб ҳукм қилмаймиз. Аксинча, улар ўша ишни қилаётганларни инкор этган ва ишларидан қайтгунларича уларга ваъзу насиҳатлар қилган деб ўйлаймиз. Уларга куфр ёки куфр эмаслик ҳукмини бериш билан овора бўлишга ўрин йўқ. Муҳими, қилаётган ишларининг ҳаром экани ва ундан тийилишлари кераклигини билишларидир.

(Қўшимча маълумотлар учун) 69811‒ саволнинг жавобига ҳам қаралсин.

Валлоҳу аълам.

   

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/176011         

  

 

 

Янги йилдан бир ой кейин насронийлар билан зиёфат уюштириш …

Янги йилдан бир ой кейин насронийлар билан зиёфат уюштириш …

Савол: Мен исломий мактабларнинг бирида ўқитувчилик қиламан. Биз билан бирга даниялик ҳамкасбларимиз бор. Ҳар йили (мелодий) Янги йил байрами муносабати билан бир хонада кеча уюштириб, дастурхонни ҳалол таомлар билан безатамиз. Биронта маст қилувчи ичимлик қўймаймиз. Бу кечамиз Янги йил байрамидан тақрибан бир ой ёки ундан кўра кўпроқ вақт ўтгач уюштирилади. Биз мусулмонлар мазкур таомларни пиширишда иштирок этмасак, шу кечада ҳозир бўлсак бўладими? Аллоҳ устингиздан баракаларини ёғдирсин, (бизга тушунтириб берсангиз).   

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 146678):

Алҳамдулиллаҳ …

Биринчидан: Аллоҳ таоло, бизни чақирсинлар ёки зиёфат қилсинлар ёхуд совға берсинлар ёки шунга ўхшаш эҳтиёж бўлган нарсаларги чорласалар ёхуд бу одат бўлиб қолган бўлса, китоб аҳлларининг таомларини ейишга рухсат берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яҳудийларнинг чақириқларига ижобат қилдилар ва уларнинг таомларидан едилар.

Лекин, бу ишлар дўстлик, кофирларни сирдош ва йўлдош қилиб олиш асосида бўлмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51);

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» (Оли Имрон: 118).

Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳга: Мусулмоннинг бир дастурхон атрофида насроний ёки бошқа бирон кофир билан бирга еб, ичиши ҳаром–ми? Агар ҳаром бўлса Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ

«Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир» (Моида: 5) ояти ҳақида нима дейишимиз керак?, деб савол берилганида шундай жавоб берган:

– Бирон манфаат ёки шаръий узр бўлса, кофир билан бирга ўтириб овқатланишнинг зарари йўқ. Бироқ у билан дўстлашиб, сирлашиб, кулишиб, бирон шаръий сабаб ва манфаатсиз овқатланиш эса жоиз эмас. Бироқ овқатланишга меҳмон билан бирга бориш ёки уларни Аллоҳ йўлига чорлаш ва ҳақиқатни кўрсатиш ёхуд бошқа шаръий омиллар туфайли эҳтиёж туғилса, бунинг зарари йўқ.

Китоб аҳлларининг таомини тановул қилиш рухсати, уларни дўст ёки суҳбатдош қилиб олиш, бирон эҳтиёж ва зарурат йўқ экан улар билан бирга овқатланишни тақозо этмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир (Фатаваш–Шайх ибн Бааз, 9/329).

Иккинчидан: Янги йил ва бошқа кофирлар байрамини уюштириш, бу байрамларда иштирок этиш ва бу байрамлар муносабати билан табриклаш жоиз эмас. Кенгроқ маълумот учун 947 ва 145950 сонли саволларнинг жавобларига мурожаат этинг.

Мазкур байрамлардаги дастурхон атрофида жамланиш ёки шу байрам иштирокчиларига таом тайёрлаш – йиғинни уюштириш ва байрам қилишнинг бир кўринишидир. Бу – кофирларга ҳам, бошқаларга ҳам маълумдир.

Аммо мазкур байрамлар ўтказиладиган кундан бир ой ёки ундан кўра кўпроқ ё озроқ илгари ва ё бир ой ёки ундан кўра кўпроқ ёки озроқ вақт кейинроқ зиёфат уюштирилса ва бу билан мушрикларнинг байрамларини назарда тутилса ёки улар билан бирга тўпланишдан воз кечиш ўрнига таъвиз берилса, юқорида айтилган ҳукм ўз кучида қолади.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Байрам – жинс исми бўлиб, унга шу жинсдаги ҳар бир кун, тўпланиладиган макон, шу макон ва замонда қилиш учун ихтиро қилишган табдирлар киради. Таъқиқ, байрамларининг ўзигагина эмас, балки, кофирлар Ислом динида асоси бўлмай эъзозлашган барча замон ва маконларга ҳамда ўша замон ва маконда ўйлаб топишган тадбирларга ҳам тегишлидир.

Бинобарин, «ҳаримул хомийс» ҳам худди шундай. У, Янги йил байрамидан илгари ёки кейин бир ёки ундан кўра кўпроқ кунлар ичида ва байрам ўтказиладиган маконда шу байрамга тааллуқли тадбирлар ёки бидъатларни ўтказишдир. Бунинг ҳукми ҳам юқоридаги ҳукмнинг ўзгинасидир. Бу ишларнинг биронтасини қилинмайди.

Айрим одамлар мазкур байрамларни ўз вақти: Пайшанба ёки Янги йил кунларида қилмай оиласига: Бу байрамни ҳафта ичи ёки бошқа ойда қилиб бераман,– дейди. Бунга ундаган нарса эса, кофирларнинг байрамларидир. Агар у бўлмаса эди, байрам қилишлари талаб қилинмас эди. Бу эса менгзаш тақозоларидан ҳисобланади.

Аслида оилани Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайитига қайтариш ва шу ҳайитларни уларнинг бошқа байрамларга эҳтиёжи қолмайдиган даражада ўтказиш керак. Агар бунга рози бўлишмаса ишни Аллоҳга ҳавола қилинади. Зеро, оиласини Аллоҳ учун аччиқлантирган одамни ва оиласини Аллоҳнинг ўзи рози қилади» («Иқтизоус сиротим мустақийм» 2/5, 6).

Хуллас, саволда келган йиғинни ўтказиш жоиз эмас. У, насронийларга ботил байрамларида ўртоқ бўлишдир. Мусулмонларнинг ўзлари таомларни пиширишлари ёки пиширишда ёрдамчи бўлишлари, бу ҳақдаги ҳукмни ўзгартира олмайди.

Аллоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/146678

Мусулмонларнинг Янги йил байрамида хонадонларини безашлари ҳақида

Мусулмонларнинг Янги йил байрамида хонадонларини безашлари

Савол: Буюк Британиядаги мусулмонлар Янги йил кечасида ёки ундан кейин ўзларининг мусулмон оилалари учун пиширилган курка ва шу кун учун тайёрланадиган бошқа пишириқлар билан зиёфатни уюштирадилар, уйларини пуфаклар, рангли қоғозлардан қилинган шакллар билан безаб, «Хуфёна Санта» ўйинини ўйнайдилар. Хуфёна Санта ўйини қуйидагичадир: Барча қариндошлар ичларидан ким бўлса ҳам бирига совғаларини хуфёна олиб келадилар ва зиёфат асносида совғасини харид қилган одамга (унинг қариндошларидан ким эканини аниқ билмаса ҳам) беришини айтишади. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, «Хуфёна Санта» – Янги йил байрами учун йиғилган ғайри муслимлар орасида ёйилган янги одат бўлиб, Санта Клаус (Қорбобо) ҳақидаги хурофий эътиқодга ишонишларининг янги силсиласидир.

Айтинг–чи, фақатгина мусулмон оилалар ўртасида бўлиб ўтадиган мазкур ишларни қилиш ҳалолми ёки ҳаром–ми?

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 145950):

Алҳамдулиллаҳ …

Кофирларга мегзашлик бўлгани учун, уюштирилган мазкур кечанинг ҳаромлигида ҳеч шубҳа йўқ. Маълумки, мусулмонларнинг Рўза ва Қурбон ҳайитлари каби йиллик, жума куни каби ҳафталик байрамларидан бошқа байрамлари йўқ. Булардан бошқа байрамлар учун уюштирилган ҳар қандай йиғин таъқиқланган ва икки ҳукмдан бирига лойиқдир:

Биринчиси: Аллоҳ таолога яқин бўлиш, масалан, мавлудхонлик каби йиғилишлар.

Иккинчиси: Аллоҳга яқинлик эмасу, одат тусида бўлиб кофирларга менгзаш. Зеро бидъат байрамларни ўйлаб топиш, биз хилофини қилишимиз керак бўлган китоб аҳлларининг ишидир. Модомики, шундай экан, кофирларнинг ўз байрамларида иштирок этишнинг ҳукми нима бўлиши мумкин?!

Кофирларнинг байрамлари муносабати билан уйларни пуфаклар билан безаш, кофирларнинг байрамларини ўтказишда, кофирларга менгзашнинг зоҳирий кўринишидир.

Мусулмон мазкур байрам кунларни кеча уюштириш ёки хонадонини безаш ёхуд пишириқлар тайёрлаш учун тайинлаб олмаслиги фарздир. Акси тақдирда, ҳаромлигида ҳеч шубҳа бўлмаган кофирларнинг байрамларини ўтказишларида ўртоқ бўлган бўлади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтди: «Шунингдек, мусулмонларнинг ушбу муносабат туфайли йиғинлар ўтказишлари ёки совға айирбошлашлари ёхуд ширинлик ва пишириқлар улашишлари ёда ҳордиқ куни қилиб олишлари ва шунга ўхшаш ишлар билан менгзашлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бир қавмга менгзаса, бас, у ўшалардан биридир» ҳадисларига кўра ҳаром бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Иқтизоус сиротим мустақийм» китобида шундай деган: «Кофирларга айрим байрамларида менгзаш, кофирларни қилаётган ботил ишлари билан севинтиради. Гоҳо эса мусулмонларга қарши фурсатларни ғанимат билиш ва кучсиз инсонларни хўрлашни умидлантиради».

Бундай ишларни қилган одам, нийяти хушомад ёки дўстлик ёхуд уялиш ёда бошқа бирон сабаб бўлмасин, гуноҳкордир. Чунки бу, Аллоҳнинг динида лаганбардорлик қилиш ҳисобланиб, кофирлар руҳиятини кўтариш ҳамда динлари билан фахрланиш омилларидандир» (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн «Фатво ва рисолалар девони» 3/44).

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг бу масъалага тааллуқли муфассал жавоби бор. Унинг матни шундай: «Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳга шундай савол берилди: Мусулмонларнинг Наврўз ва насронийларнинг Чўқинтириш, Рождество, Ясмиқ пайшанбаси, Ёғду шанбаси каби байрамларида таомлар пиширишлари ва байрамларида фойдаланишадиган молларни сотишлари жоизми ёки йўқми?,– деб савол берилганида, қуйидагича жавоб берди:

– Алҳамдулиллаҳ …

Мусулмонларнинг кофирларга байрамларига тааллуқли пишириқ, кийиниш, чўмилиш, гулхан ёқиш, маиший одатлардан биронтасини ўзгартириш билан менгзашлари жоиз эмас. Шу муносабат билан бирон зиёфат уюштириш ёки совға бериш, байрамларини ўтказишларида ёрдамчи бўладиган нарсаларни сотиш, болалар ва оиладагиларни шу байрам муносабати билан ўйнашлари ва ясан тусан қилишларига имконият яратиш, жоиз эмас. Хуллас, мусулмонларнинг кофирларнинг байрамларига хос анъана ва удумларни қилишлари мумкин эмас. Аксинча, кофирларнинг байрам кунлари мусулмонлар ҳаётида оддий кунлар каби ўтиши, кофирларга хос бирон ишни қилмасликлари керак…

У кунни юқоридаги нарсалар билан ўзгача қилиб олишнинг мусулмон уламолар ўртасида ҳаром эканида бирон низо бўлмасада, айрим уламолар бу ишларни қилган одамларнинг кофир бўлишини таъкидлаганлар. Чунки у ишларни қилиш, куфр анъаналарини эъзозлашдир. Айрим уламолар кофирларнинг байрам кунларида қўй сўйса, гўё чўчқани бўғизлагандек бўлишини айтиб ўтишган. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу: «Ажам ўлкаларидан ўрнак олиб, уларнинг Наврўзлари ва Маҳражонлари (сайиллари)ни байрам қилиб уларга оламдан ўтгунича менгзаган одам, Қиёмат кунида улар билан бирга жамланади»– деган.

Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг «Сунан» ҳадислар девонида Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳунинг ушбу ривояти бор: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида, Бувона деган жойда туя сўйишни назр қилди ва келиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Мен Бувонада туя сўйишни назр қилган эдим, (Сиз нима дейсиз)?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «У жойда бундан аввал Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бири бормиди?»– деб сўрадилар. Ҳалиги одам: Йўқ,– деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ерда (жоҳилият арабларининг) байрамлари ўтказилар эдими?»– деб сўрадилар. Ҳалиги одам: Йўқ,– деб жавоб бергач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Назрингга вафо қил! Чунки, Аллоҳга маъсият ва одамзот қодир бўлмаган нарсаларда назр қилиш йўқдир!»– деб жавоб бердилар» (Абу Довуд 3315).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур одамга бирданига назрига вафо қилишни айтмадилар. Ҳолбуки, назрни ижро этиш фарз эди. Одам Бувонада кофирларнинг бирон байрами ўтказилмаганидан хабар бергач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга маъсият бўлган нарсада наз қилиш йўқдир»– деган бўлсалар ва кофирларнинг байрамлари ўтказиладиган маконда жонлиқ сўйиш гуноҳ бўлар экан, ўша байрамда кофирларга ўртоқ бўлишнинг ҳукми нима бўлиши мумкин?!

Амирулмўъминийн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу, саҳобалар ва мусулмонлар пешволари бўлмиш (мазҳаббоши) имомлар кофирларга байрамларини Ислом ўлкасида эълон қилмай, ўз хонадонларида хуфёна ўтказишни шарт қилдилар.

Ҳатто Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: «Ажамлардек тилларингизни бурро қилиб гапирмангиз ва мушрикларнинг черковларига байрам кунларида кирмангиз. Чунки,(у ерга) Аллоҳнинг ғазаби тушиб туради. Уларнинг байрамлари, динларининг бир парчасидир»– деди.

Кўплаб салаф уламолари Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ

«Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар» (Фурқон: 72) оятидаги «ёлғон гувоҳлик бермас»ликдан мақсад, «кофирларнинг байрамлари» эканини баён қилишган. Агар уларнинг ширкка қўл урмай мазкур байрамларда ҳозир бўлишларининг ҳукми бу бўлса, шу байрам хусусиятидан бўлган ишларни қилган одамнинг ҳукми нима бўлади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муснад ва Сунан ҳадис девонларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир»– деганлари нақл қилинган. Бошқа бир ривоятда эса: «Бошқаларга менгзаган биздан эмас»– дейилган. Бу ҳам жуда яхши ҳадисдир. Агар бу, одат бўлсада кофирларга ўхшашнинг ҳукми бўлса, бундан кўра кўпроқ нарсани қилган одамнинг ҳукми нима бўлиши мумкин?! («алФатаваал Кубро» 2/487; «Мажмуъул Фатаваа» 25/329).

Кенгроқ маълумот учун 13642 сонли саволнинг жавобига қаранг.

Аллоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/145950

Янги йилни кутмасада арча сотиб олиш …

Янги йилни кутмасада арча сотиб олиш …

Савол: Мен мелодий Янги йилни кутиб олмайман. Бироқ, 11 ёшли қизим арча дарахтини яхши кўради. Мен уйга чирой бўлсин дея арча дарахтини сотиб олсам бўладими ёки йўқми? Аллоҳ таоло устингиздан яхшиликларни ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 161539):

Алҳамдулиллаҳ …

Арча дарахти насронийларнинг байрамлари ва йиғинларининг аломатларидан бири бўлсада, Янги йил байрамига нисбатланадиган бўлди. Айтишларича, арча дарахтини расмий ишлатиш ўн олтинчи асрда – 1539 йили Олмониянинг Страсбург кафедралида жорий бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра мусулмоннинг кофирларга ибодатлари, аломатлари ва нишонларида ўхшашлари мумкин эмас : «Ким бир қавмга менгзаса, бус, у улардан биридир» (Абу Довуд 4031. Аллома Албоний бу ҳадисни «Ирвааул ғалийл» китобида саҳиҳ деган: 5/109).

Янги йилни кутмасада, мусулмон оила хонадонига арча дарахтини қўйиш жоиз эмас. Чунки уни уйда тутиш, ҳаром қилинган менгзаш ёхуд кофирларнинг диний удумларини эъзозлаш бўлади.

Ота–она фарзандларини ҳаромдан сақлашлари ва жаҳаннамдан асрашлари керак. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلائِكَةٌ غِلاظٌ شِدَادٌ لا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларини ривоят қилди: «Огоҳ бўлингиз! Ҳар бирингиз бошқарувчи ва ўз қармоғидаги нарсалардан жавобгардир. Одамлар раҳбари бошқарувчи ва қарамоғидагилардан жавобгардир. Эркак оиласини бошқарувчиси ва улардан жавобгардир. Рафиқа эрининг хонадони ва фарзандларини бошқарувчиси ва қарамоғидагилардан жавобгардир. Қул ҳожасининг мулкида бошқарувчи ва ундан жавобгардир. Унутмангиз, барчангиз бошқарувчи ва барчангиз қарамоғидагилардан жавобгардир!» (Имом Бухорий 7138, Имом Муслим 1829).

Имом Бухорий (7151) ва Имом Муслим (1829) раҳимаҳуллоҳлар Маъқал ибн Ясор Музаний раҳимаҳуллоҳнинг ушбу ривоятини ҳам келтирганлар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло қайси бандани бир қавга раҳбар қилиб қўяр экан ва у уларга хиёнат қилаётиб оламдан ўтса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади».

Сиз қизингизга кофирларга менгзашнинг ҳаром, жаҳаннам аҳли экани маълум халқларга хилоф ишларни қилиш фарз, улар эъзозлаётган кийиниш ёки ишора ёхуд нишонларнинг барчасидан нафратланиш кераклигини тушунтиришингиз керак. Шундагина қизингиз ўз динини эъзозлаган, унга амал қилган, тавҳид рукнлари ва Ислом асосларидан бири бўлган дўстлик ва душманлик эътиқодини тиклаган авлодлар қаторида улғаяди.

Аллоҳу аълам.

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/161539