Category Archives: Фолбинлик

Бу категорияда фолбинликка оид фатволар билан танишасиз.

Мунажжимлик

Мунажжимлик

Савол: Юлдузларга боқиб, масалан, «Юлдуз фалон ерга келса жала ёғади»  деб айтётганларидек, юлдузларга қараб вақтларни белгилаётган одамларнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3543 – 6):

Саволда айтилганидек, ҳукмларни юздузларнинг жойлашишига қараб бериш жоиз эмас. Савол берувчининг назаридаги одам ё ёмғир ёғишига юлдузларнинг таъсири бор, деб тушунаётган бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу иш куфр ва ширкдир. Ёки ёмғир ёғдирадиган зот Аллоҳ, фақатгина юлдузнинг фалон жойдан қулашини бунга сабаб қилган, деб эътиқод қилган бўлса, бу иш ҳаром бўлиб, банданинг Аллоҳнинг хсусиятларидан бўлган ишни ҳақиқатан ёки мажозан бирон бўйинсундирилган махлуққа исбот этиши мумкин эмас. Бундай ишлардаги асос эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисларида ўз аксини топган: «Умматим ичидаги тўрт иш жоҳилият ишларидан ҳисобланиб, умматим уни ҳеч тарк қилмайди: бойлик билан ғурурланиш, насабларга тил теккизиш, юлдузларга қараб ёмғир сўраш ва гўяндалик» (Имом Муслим 934; Имом Муслим «Саҳиҳ»ига Нававий шарҳи 6/235; Имом Аҳмад 2/414, 415, 526, 538; 5/344; Термизий 3/325 (1008); Байҳақий «Сунан», 2/63).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрта тонгларнинг бирида саҳобаларига: «Роббингиз нима деганини биласизларми?»– дедилар. Улар: Аллоҳ ва Расули биздан кўра яхшироқ билади, деганларида: «Аллоҳ шундай деди: «Бандаларимнинг айримлари Менга мўъмин ва (айримлари) Менга кофир бўлиб тонг оттирдилар. – Бизга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан ёмғир ёғди, деганлар Менга мўъмин ва юлдузларга кофир бўлди. Аммо, «Бизга фалон ва фалон буржлар сабабли ёмғир ёғди»– деганлар эса, Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлдилар»– деб жавоб берди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам». Ҳадис муттафақун алайҳ бўлиб, Зайд ибн Жуҳаний разияллоҳу анҳу тарафидан ривоят қилинган (Имом Бухорий 1/205, 2/23, 5/62; Имом Муслим «Саҳиҳ»ига Нававий шарҳи 2/59; Насоий 3/165; Абу Довуд 4/227; Имом Молик 1/192; Байҳақий «Сунан» 2/188, 3/357; Имом Шофиий «Муснад» 1/15).    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Икки ҳадис ўртасидаги фарқ нима?

Икки ҳадис ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу икки ҳадислари ўртасини қандай бирлаштириш мумкин:

«Фолбинга бориб ундан бирон нарса ҳақида сўраган ва уни тасдиқлаган одамнинг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди» (Имом Муслим 2230; Имом Аҳмад 4/68);

 «Фолбинга бориб у айтган гапларни тасдиқлаган, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди» (Имом Аҳмад 2/429; Термизий 135; Абу Довуд 3904; Ибн Можа 639; Доримий 1136)?

Биринчи ҳадис кофир бўлишини билдирмасада, иккинчиси кофир бўлишга далолат қилмоқда.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10648):

Мазкур икки хадис ўртасида зиддиятлар йўқ.

«Фолбинга бориб у айтган гапларни тасдиқлаган, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди» (Имом Аҳмад 2/429; Термизий 135; Абу Довуд 3904; Ибн Можа 639; Доримий 1136) ҳадисидан мақсад: Фолбинга бориб, унинг рост гаприши ва ғайбни билишига ишонган одам кофир бўлади, демакдир. Чунки, бундай қилиш Аллоҳ таолонинг:

{ قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ }

«Ер ва осмонлардаги ғайбни фақатгина Аллоҳ билади» (Намл: 65) оятига мухолифдир.

Иккинчи: «Фолбинга бориб ундан бирон нарса ҳақида сўраган ва уни тасдиқлаган одамнинг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди» (Имом Муслим 2230; Имом Аҳмад 4/68) ҳадисида «уни тасдиқлаган» жумласи йўқдир. Бундан маълум бўлмоқдаки, фолбин олдига бориб ундан сўраган одамнинг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди, фолбинни тасдиқлаган одам эса кофир бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фолбинга бориб жин чиқариш

Фолбинга бориб жин чиқариш

Савол: Мен 1403 йилнинг зулҳижжа ойининг саккизинчи куни холамнинг қизига уйландим ва 1405 йили рамазон ойининг биринчи кунида фарзанд кўрдим ва унга Мусо исмини қўйдим. 1406 йилда хотинимнинг уч ойлик ҳомиласи тушди. 1407 йилда эса ўғлим Мусо ҳам оламдан ўтди. Юқорида айтиб ўтганимдек, хотиним – холамнинг қизи. Ўғлим вафот этгач, холам – қайнонам келди ҳамда бир олим олдига боргани ва у олимнинг хотинимда жин борлигини ва у жин фарзандларимизни ҳасад ва гина сабабли ўлдираётганини айтганини етказди. Қайнонам ўша олимнинг мазкур жинни ўлдира олишга кучи етишини ва унинг олдига боришим кераклигини айтди. Мен унинг таклифини рад этдим. 1407 йили шаъбон ойининг учинчи куни қиз кўрдим ва унга Мастура исмини қўйдик. Бироқ, у икки кун яшаб вафот этди. Холам келиб: Мен сенга анави олимнинг олдига борсанг, муаммойин ҳал бўлади,– демадимми?!,– деди. Мен бормаслигимни айтдим. Бироқ, у ўжарлик қилиб гапида туриб олди. Холамга қўшилиб отам ҳам ўша одамнинг олдига боришимга мажбурлай бошлади. Мен улардан, Аллоҳ бирон йўлга бошлар деган умидда муҳлат олдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Аллоҳ мени ушбу мактубни ёзишга илҳомлантирди. Аллоҳ таолодан бу мавзуда бизга фатво беришингиз учун сизга тавфиқ беришини сўрайман. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу мавзу мени жуда ҳам кўп қийнамоқда.        

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10627):

Холангиз ёки хотинингиз билан мазкур одамнинг олдига бормаслик билан тўғри иш қилибсиз. Чунки у одам – фолбиндир. Бу масъаладаги тўғриликни билиш учун илм аҳлига мурожаат этишингиз ҳам таҳсинга сазовордир. Сиз ўзингиз, рафиқангиз ва Аллоҳ ато этган фарзандларингизга шаръий дуолар билан дам солинг. Уларнинг ҳар бирига Фотиҳа сурасини, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини уч мартадан ўқиб, ҳар бир ўқиганингизда кафтларингизга дам солиб, юз ва баданингизнинг олд томонига суриб чиқинг. Бундан ташқари ушбу дуони ҳам ўқинг:

«أُعِيذُكَ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامةٍ، وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامةٍ»

«Сиз учун Аллоҳнинг тўкис сўзлари билан (Аллоҳга) барча шайтон, ҳашарот ва суқловчи кўздан сиғинаман» (Имом Бухорий 3191; Термизий 2060; Абу Довуд 4737; Имом Аҳмад 1/270; Ибн Можа 3525).

Сизга шайхулислом Ибн Таймийян (раҳимаҳуллоҳ)нинг «ал-Калимут Тоййиб», аллома Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «ал-Ваабилус соййиб» китобларини сотиб олишни тавсия этамиз. Чунки у китобларда фойдали зикрлар ва шаръий руқъялар бор.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.    

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ташҳис қўйиб, дори беради …

Ташҳис қўйиб, дори беради …

Савол: Қишлоқдошларим бир табибдан дори оладилар. Улар ундан касаллик сабабини сўрашса, у: Фалон ва фалон нарсалар бунинг сабабчисидир, деб жавоб беради. Бу нарса Аллоҳга ширк келтиришми ёки йўқми? Аллоҳ сизларга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10626):

Халқ табобати билан шуғулланган табибнинг дориларини истеъмол қилиш жоиз. Бироқ, у фолбин бўлса, унинг олдига бориш ва унда даволаниш жоиз эмас. Чунки у, ғайб нарсаларни билишни иддао этган ва жинлардан ёрдам олган бўлади.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ташҳис учун кийим юбориш

Ташҳис учун кийим юбориш

Савол: Айрим одамларнинг касалликка ташҳис қўйиб, дори белгилаши учун «билишни» даъво қилган одамларга кийим ёки кўйлакларни юборишининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9807):

Ғайб илмини билишни иддао қилаётган одамлар олдига бориш ҳаромдир. Уларга кийимлар, кўйлаклар ва бошқа нарсаларни юбориш ва улар айтаётган гапларни тасдиқлаш ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бунга далолат қилган саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён