Category Archives: Назр аташ

Бу категорияда наз аташ ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Мозор бошида жонлиқ сўйишга ҳадисни ҳужжат қиладилар …

Мозор бошида жонлиқ сўйишга ҳадисни ҳужжат қиладилар …

Савол: Айрим одамлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича разияллоҳу анҳонинг номидан жонлиқ сўйиб, уни одамларга садақа қилган эдилар» дея ҳужжат қилиб, мозорлар бошида жонлиқ сўймоқдалар ва: Биз ҳам уларга садақа қиламиз–ку?!,– демоқдалар. Шундай қилиш жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6949–6):

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саволда айтилганидек ишни қилмаганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мозорлар боида ёки солаиҳлардан табаррукланмаганлар. Балки Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун жонлиқ сўйиб, дўстлик алоқалари ва садақа нуқтаи назаридан тарқатганлар.

Бидъатчилар эса, қабрлар бошида ўша қабрларда ётган мурдалардан барака умидида ва уларга яқин бўлиш учун жонлиқ сўядилар. Бундай қилиш, гарчи жонлиқ гўштини улашиб берсалар ҳам, ширкдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ойда уч кун рўза тутишни назр қилган эди …

Ойда уч кун рўза тутишни назр қилган эди …

Савол: Бир хотин ҳар ой тўлин ойлик кунларда рўза тутишни назр қилган ва уни қолдирмай тутар эди. Бироқ касалхонага тушиб, бир ҳафта даволанди. Даволанш кунлари тўлин ойлик кунларга тўғри келиб, рўзасини тута олмади. Бу рўза касаллик сабабли соқит бўладими ёки уни иккинчи ойда тутиб бериши керакми?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 8):

У касалхонадан чиққач мазкур уч кун рўзасининг қазосини тутиб бериши керак. Ўзига ишни фарз қилиб олган барча одам вақти ўтгач унинг қазосини адо этиши керак. Масалан, биров таҳажжуд намозини ўқишга назр қилса ва уйқу ёки касаллик ёхуд бирон бошқа омил сабабли ўқий олмаса, кундуз куни қазосини ўқийди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً﴾

«… кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир»– деган (Фурқон: 62).

«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ҳадисни ривоят қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда таҳажжуд намозини ўқий олмаса кундуз куни ўн икки ракаат намоз ўқир эдилар» (Имом Аҳмад 23134). Бу, гарчи назр қилинмаган бўлса ҳам (айрим) нафлларни қазо қилиш жоиз эканлигини ифодалар экан, назр қилинган ибодатнинг қазосини адо этиш авло эканини кўрсатмоқда.    

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.

Бемор тузалиши учун мозор бошига жонлиқ аташ

Бемор тузалиши учун мозор бошига жонлиқ аташ

Савол: Агар биров назр атаса ва масалан: Агар Аллоҳ беморимизга шифо берса Аллоҳга яқин бўлиш учун фалон одамнинг қабри бошида жонлиқ сўяман,– деб нийят қилса бўладими? Шу иш жоизми? Аллоҳ учун жонлиқ бўғизлаш таъқиқланган жойлар борми?

Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон жавоб беради (Фатво № 144):

Агар дафн этилган одамлардан бирининг мозори устида Аллоҳ учун жонлиқ сўйишни аталган бўлса, бу назр вафо қилинмаслиги керак бўлган гуноҳдир. Агар мозорлар устидаги назр билан шу мозорда ётган одамга яқин бўлишни нийят қилинса, бу иш ширк бўлиб, гарчи сўйишдан илгари Аллоҳнинг номини ёд қилинса ҳам, инсонни Ислом миллатидан чиқаради.

Агар жонлиқни сўйишдан мақсад Аллоҳга яқинлик бўлса, бу иш катта гуноҳ бўлиб, ширк воситаларидан биридир. Чунки қабрлар олдида Аллоҳга сиғинилмайди. Шунинг учун ҳам қабрлар олдида намоз ўқишимиз, дуо қилишимиз ва жонлиқлар сўйишимиз, гарчи Аллоҳни қасд қилсакда,  жоиз эмасдир. Чунки бу мушрикларга менгзаш ва ширк воситаларидан биридир. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ўз санади билан Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биров Бувона деган жойда туя сўймоқчи бўлди ва бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: У ерда жоҳилият пайтларида сиғинилган бутлардан биронтаси бормиди?,– деб сўрадилар. Саҳобалар: Йўқ,– деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: У ерда уларнинг байрамларидан биронтаси ўтказилармиди?,– деб сўрадилар. Саҳобалар: Йўқ,– дейишгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Назрингга вафо қил! Чунки Аллоҳга осий бўлишда ва одам фарзандининг кучи етмайдиган нарсаларда назрга вафо қилинмайди,– дедилар» (Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳу ривояти. Абу Довуд 3/235). Бу ҳадиснинг исноди икки «Саҳиҳ» китобига кўрадир.

«Фатҳул мажийд» китобида: «Мен: шундай дейман: Бу ҳадисда гуноҳнинг йўлини тўсиш ва мушрикларга менгзаш ва менгзашга олиб борадиган воситани тарк этиш ҳукми бордир»– дейилган.

Бундан қабрлар олдида, мушрикларнинг бутлари жойлашган ва бутунлай йўқ қилиб ташланган маконларда ва мушриклар байрамлари ва анъаналарини ўтказишадиган сайилгоҳларида Аллоҳ учун атаб жонлиқ сўйиш таъқиқланган экани маълум бўлади.    

 

Манбаъ: «ал–Мунтақо мин фатаавал Фавзаан», 2 жузъ.

Йиғинларда туя сўйиш

Йиғинларда туя сўйиш

5 – Савол: Баъзи қабилаларнинг йиғинларда туя бўғизлаш одати бор. Шундай қилиш ақидага зарар берадими?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради:

Бунинг тафсилоти бордир. Агар туяни меҳмонлар учун ёки одамларга едириш учун сўйилган бўлса, бунинг зарари йўқ ва бу – машруъ ишдир. Агар жонлиқни бирон подшоҳ ёки катта мартабали одам келганида уни улуғлаш учун бўғизланган бўлса, бу иш – ширкдир. Чунки бу жонлиқ Аллоҳдан бошқаси учун сўйилган бўлиб, Аллоҳ таолонинг:

﴿وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ﴾

«У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди» (Бақара: 173) оятининг умумий маънолари ичига киради.

Шунингдек, жонлиқни қабрлар олдида у ерда ётган одамларнинг жўмардликлари ва олийжанобликларини хотирлатиш учун сўйиш ҳам жоҳилий ишлардан ҳисобланиб, қилиниши жоиз бўлмаган гуноҳдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Исломда (мозор бошида) жонлиқ сўйиш йўқдир!»– деганлар (Абу Довуд 2805). Агар бу сўйиш билан қабрда ётган маййитларга яқин бўлишни қасд қилинган бўлса, бу иш – катта ширкдир. Жин ва бутларга атаб сўйиш ҳам, катта ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло бизни бундан Ўзи асрасин!  

 

Манбаъ: «Турли фатволар ва мақолалар девони», 1 жузъ.

Бу умматнинг мушриклари аҳли китоблар кабими?

Бу умматнинг мушриклари аҳли китоблар кабими?

Савол: Айрим олимлар шундай дейдилар: «Бу уммат ичидан чиққан мушрикларнинг сўйган гўштлари ва хотинларининг ҳукми китоб аҳлларининг ҳукмидадир. Чунки яҳудийларнинг гарчи ёлғончи бўлишсада, китоблари Таврот ва пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломдир. Насронийлар ҳам ёлғончи бўлишсада китоблари Инжил ва пайғамбарлари Ийсо алайҳисаломдир. Буларнинг барчаси ўз пайғамбар ва китоблари ҳақида гумонда бўлишсада, уни тарк қилдилар. Шунингдек, бу умматнинг мушриклари ҳам Қуръонни ўз китоблари ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эса ўз пайғамбарлари деб гумон қиладилар. Шунинг учун ҳам буларнинг хотин-қизларига уйланиш китоб аҳллариникига уйланиш ҳалол бўлганидек ҳалол ва сўйган гўштлари китоб аҳллариники каби ҳалолдир». (Шу тўғрими?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4461–1):

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирганидан кейин Аллоҳдан бошқаси учун сажда ёки назр қилиб ёхуд жонлиқ сўйиб мушрик бўлган одам, аҳли китоблар каби эмасдир. Балки у муртаддир ва унга ҳақиқатни ҳужжатлари билан баён қилингач, уч марта тавба қилиши талаб этилади. Тавба қилса яхши, акси тақдирда, қатл қилинади. Унинг молу мулки Байтулмол учун мусодара қилинади. Мусулмон қариндошлари унинг меросига ворис бўла олмайди. Сўйган жонлиғи ҳаром бўлиб, мусулмон аёлларга уйлана олмайди. Агар рафиқаси муслима бўлса, никоҳлари бузилади. Китоб аҳли бўлган кофирлар эса бунинг аксидир. Уларга уйланиш, ўртадаги меросларни олиш мумкин бўлиб, улар сўйган жонлиқ гўштини истеъмол қилиш ҳалолдир. Уларни Ислом динига чақирилади ва тавба қилсалар, алҳамдулиллаҳ. Тавба қилмасалар улардан жизъя олиниб, кофир бўлганликлари учун ўлдирилмайди.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён