Category Archives: Жаҳаннам аҳли

Бу категорияда жаҳаннам аҳли ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Кофирларнинг фарзандлари жаҳаннамга кирадими?

Кофирларнинг фарзандлари жаҳаннамга кирадими?

Савол: Қиёмат куни кофирлар фарзандларининг оқибатлари нима бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6542-8):

Уламолар қавлларининг тўғрироғи шуки, Аллоҳ таоло уларни ҳам имтиҳон қилади ва Аллоҳга итоат қилганлари жаннат аҳлидан, осий бўлмаганлари эса жаҳаннам аҳлидан бўлишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳ уларнинг нима қилган эканликлари жуда яхши билади» (Имом Аҳмад 1/215; 2/242, 253, 259, 268, 315, 393, 464, 471, 481, 518; 6/84. Фатҳул Борий 1383, 1384, 6597, 6598; Имом Муслим 2660, 2659; Абу Довуд 4711; Насоий «Мужтабо» 4/59) ҳадисининг шарҳида кофирлар фарзандларининг оқибати ҳақида сўраган одамлар учун етарлича маълумот бор.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий