Category Archives: Жаннат аҳли

Бу категоиряда жаннат аҳли ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ўлган норасида гўдак жаннатга кирадими?

Ўлган норасида гўдак жаннатга кирадими?

Савол: Ҳурматли шайх! Чақалоқ туғилганида пешонасига бахтли ёки бахтиқрао экани ёзилган бўлади. Гўдаклик даврида, ҳануз бахтёрлик ёки бахтиқаролик насибасига эришмай туриб ўлиб кетган болаларнинг ҳукми нима бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7790-1):

Унинг бу дунёдаги ҳукми оиласининг ҳукмида бўлади. Агар оиласи мусулмон бўлса уни ювилади, жанозаси ўқилади ва охиратда оиласининг ҳукмида бўлади. Агар мушрик оилада туғилган бўлса бу дунёда унга мушриклардек ҳукм қилинади: уни ювилмайди ва унга жаноза намози ўқилмайди. Чунки бу дунёда, фарзанд, оиласининг издоши ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлдирилган мушрикларнинг фарзандлари мушриклардан эканини таъкидлаганлар. Охиратда эса уларнинг ишлари Аллоҳга ҳаволадир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мушрикларнинг фарзандлари ҳақида савол берилганида: «Аллоҳ уларнинг нима қилган эканликлари жуда яхши билади»– деб жавоб берган эдилар (Имом Аҳмад 1/215; 2/242, 253, 259, 268, 315, 393, 464, 471, 481, 518; 6/84. Фатҳул Борий 1383, 1384, 6597, 6598; Имом Муслим 2660, 2659; Абу Довуд 4711; Насоий «Мужтабо» 4/59).  
       Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён