Category Archives: Шайтон

Бу категорияда Шайтон ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Васваса: Аллоҳни ким яратган?

 

Васваса: Аллоҳни ким яратган?

 

Суҳандон: Тингловчимиз Усмон Муҳаммад сўрамоқда: Гоҳида менга шайтон васваса қилиб: Уни ким яратди?, Буни ким яратди,─ деб охири: Аллоҳни ким яратди?,─ деб қолади. Бундан кўп қайғураман ва кўнглим оғрийди ва бу мавзуни тарк қиламан. Менга бундай васвасадан қандай қутилиш мумкин эканини тушунтириб берсангиз. Бу васваса менга ҳаётим давомида таъсир қилиши мумкинми?

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Бу васваса сизга таъсир қилмайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шайтон одамга келиб: Буни ким яратган? Уни ким яратган?, деб охири: Аллоҳни ким яратган?,─ дейди»─ дея хабар берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг фойдали дорисини ҳам айтиб берганлар. У ─ Аллоҳ таолога тошбўрон қилиниб Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган Шайтондан сиғинишдир. Шу кифоядир. Агар шайтон яна бир бор сизга шундай васваса қилса «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» денг ва бундай хаёллардан воз кечиб, улардан узоқ туринг. Шундагина бу васваса, Аллоҳнинг изни билан, ўз–ўзидан йўқ бўлиб кетади.

 

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Шайтон васвасасидан қутулиш

Шайтон васвасасидан қутулиш

Савол: Шайтон васвасасидан қутулиш мақсадида ўқиладиган қандай дуолар бор?  

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 30):

Одам Аллоҳ муяссар қилганича дуолар ўқийди. Масалан ушбу дуони ўқисин:

( اللَّهُمَّ أَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ ، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ مَكَائِدِ عَدُوِّكَ الشَّيْطَانِ )

«Аллоҳим, менга шайтондан паноҳ бер! Аллоҳим, мени шайтондан Ўз паноҳингга ол! Аллоҳим, мени шайтондан сақла! Аллоҳим, Сени эслаш, Сенга шукр қилиш, Сенга чиройли ибодат қилишда менга ёрдам бер! Аллоҳим, мени душманинг бўлган шайтондан асра!».

Сўнгра Аллоҳни кўп зикр қилсин, Қуръон Каримни кўп тиловат қилсин ва васваса пайтида Аллоҳга шайтондан сиғинсин. Васвасага дуч келганида, ҳатто намозда бўлса ҳам, Аллоҳдан Аллоҳнинг даргоҳидан тошбўрон қилиб қувилган шайтондан паноҳ сўрасин. Агар намозида васваса кучайиб кетса чап тарафига уч марта туфлаб, шайтондан уч марта паноҳ сўрасин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу саҳиҳ ҳадис ворид бўлган: «Усмон ибн Абул Ос Сақафий разияллоҳу анҳу намозда дуч келаётган васвасадан шикоят қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни намоздалик чоғида чап тарафига уч марта туфлаб, Аллоҳга шайтондан сиғинишга буюрдилар. У шундай қилгач, Аллоҳ таоло унинг васвасасини кетказди» (Имом Муслим 2203; Имом Аҳмад 4/216).

Хуллас, мўъмин ва мўъмина васвасага дуч келсалар, Аллоҳ таолога бундан ва шайтондан қутулиш учун кўп сиғинишлари, унга қарши курашга қаттиқ бел боғлашлари, на намоз ва на бошқа пайтларда шайтонга бўйинсунмасликлари, таҳорат қилсалар таҳорат қилганликларига қатъий ишониб, уни қайта қилмасликлари, намоз ўқисалар, намоз ўқиганликларига қатъий ишониб, уни қайта ўқимасликлари, агар такбир айтган бўлсалар Аллоҳнинг душманига мухолифлик ва душманлик қилиб, қайта такбир айтмасликлари керак.

Мўъмин ҳар он шайтонга душман, унга қарши жангчи бўлиб, унга ҳеч қачон бўйинсунмаслиги керак. Агар шайтон таҳорат қилганингиз ёки намоз ўқиганингизни аниқ билган пайтингизда сизга васваса қилса ва қўлингизда сувни кўрсангиз ва намоз ўқиганингизни аниқ билсангиз, Аллоҳнинг душманига итоат этманг. Ўзингизнинг таҳорат қилганингиз ва намоз ўқиганингизга қатъий ишонинг. Таҳорат ва намозингизни қайта қилиб, қайта ўқиманг ҳамда Аллоҳга Аллоҳнинг душмани бўлган шайтондан сиғининг.

Ҳа, мўъмин Аллоҳнинг душманига қарши курашда душман ғолиб бўлмайдиган ва зарар бермайдиган даражада кучли бўлиши керак. Чунки шайтон инсон устидан ғолиб келса, уни ўйинчоққа айланган телба қилиб олади. Мўъмин ва мўъмина Аллоҳнинг думанидан эҳтиёт бўлиши, унинг шарри ва тузоқларидан Аллоҳга сиғиниши, ўз кучини ишга солиши, бу курашда матонатли бўлиши, намозини қайта ўқиш ёки таҳоратини қайта қилиш ёхуд такбирни қайта айтиш билан шайтонга бўйин эгмаслиги керак.

Агар шайтон сизга: «Кийимларинг ифлос» ёки «Жой ифлос» ёхуд «Ҳаммомда нажосат бор» ё «Босган жойингда нажосат бор» ёда «Намоз ўқиётган жойингда фалон нарса бор эди» деб васваса қилса, унга итоат этманг. Чунки Аллоҳнинг душмани ёлғон гапирган бўлади ва сиз Аллоҳдан унинг шарридан паноҳ сўранг-да, ўқиётган жойингиз ёки жойнамозингиздан қимирламай, намозингизни давом эттиринг. Босаётган жойингизнинг тоза эканига қаноат ҳосил қилинг. Агар ўз кўзингиз билан бирон нажосатни кўрсангиз ва унинг намлигини ҳис этсангиз, оёқларингизни ювиб олинг ва шу билан иш тамом. Шайтоннинг васвасаларига ҳеч ҳам бўйинсунманг. Унутмангки, бундай пайтлардаги асос – покликдир. Ўз кўзингиз билан кўрган ёки ўзингиз гувоҳ бўлмаган нарсаларда Аллоҳнинг душманига итоат қилманг! Акси тақдирда Аллоҳнинг душмани сизни мағлуб этади. Аллоҳ таолодан барчамиз учун офиятни сўраймиз.              

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Васваса шайтондандир

Васваса шайтондандир

Савол: Кўпинча васвасага асир бўлиб қоламан. Бир йўлдан кетмоқчи бўлсам васваса бошқа йўлдан юришимга ундайди. Бирон овқатни емоқчи бўлсам эса, шайтон менга у таомнинг менга зарар беришини васваса қилади. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга маслаҳат беринг.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 29):

Васваса, Аллоҳ таоло қуйидаги оятда айтганидек, шайтондандир:

{قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ • مَلِكِ النَّاسِ • إِلَهِ النَّاسِ • مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ}

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон­ларнинг Илоҳидан (менга) (Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида)) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман»» (Нос: 1 – 4).

Биродар, сиз Аллоҳ таолога шайтондан сиғининг, маркларидан эҳтиёт бўлинг. Ишларда жиддий туринг. Бир йўлдан кетмоқчи бўлсангиз, жиддий бўлиб ўша йўлдан юринг. Ўзингизга зарар борлигини аниқ билсангизгина бошқа йўлдан кетинг.

Шунингдек, бирон овқатнинг ҳаром эмаслигини билсангиз, уни енг ва васвасага қулоқ солманг. Таҳорат қилганингизда ҳам жиддий бўлинг ва: Уни қилдимми ёки буни қилдимми?, дея васвасага тушманг. Таҳоратингизни тўкис қилганигизга ишонч ҳосил қилсангиз, алҳамдулиллаҳ, йўлингизга давом этинг. Намозингизда ҳам худди шундай қилинг.

Ҳар бир ишда васвасадан эҳтиёт бўлинг ва унинг шайтондан эканини унутманг. Агар кўнглингизга бирон васваса келса, зудлик билан шайтондан Аллоҳга сиғининг ва йўлингизда давом этинг. Душманингиз бўлган шайтонни мағлуб қилиш учун, ишларингизда жиддий бўлинг. Токи, шайтон унга бўлган мулойимлигингиз сабабли сизга ҳукмрон бўлиб олмасин. Биз Аллоҳ таолога шайтоннинг шарри ва тузоқларига тушиб қолишдан сиғинамиз.

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Иблис фариштами?

Иблис фариштами?

Савол: Иблис (Шайтон) фаришталардан бирими ёки унинг жинси бошқами? Агар унинг жинси бошқа бўлса Аллоҳ таолонинг:

﴿فَسَجَدَ الْمَلَائِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ • إِلَّا إِبْلِيسَ﴾

«Иблисдан бошқа барча фаришталар (Одам алайҳиссаломга) сажда қилдилар» (Ҳижр: 30, 31) оятида нега Иблисни истисно қилинди?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 511-3):

Фаришталарнинг Аллоҳ таоло нурдан яратган махлуқлар экани ва уларнинг Аллоҳга итоат этиб, Унга ҳеч ҳам осийлик қилмасликлари аниқдир. Аллоҳ таоло Иблиснинг жинлардан бири эканини эслатиб ўтган:

﴿وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنَ الْجِنِّ فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ﴾

«Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди» (Каҳф: 50).

Аллоҳ таоло Иблиснинг Одам алайҳиссаломга нега сажда қилмаганини ифодалаган ушбу жумлаларини зикр қилди:

﴿خَلَقْتَنِي مِنْ نَارٍ وَخَلَقْتَهُ مِنْ طِينٍ﴾

«Мени оловдан, Уни (Одамни) эса лойдан яратдинг» (Аъроф: 12).

Аммо қуйидаги оятдаги истисно худди: «Барча келди, фақат эшак келмади» дегандек бир жинсдан бўлмаган истиснодир:

﴿فَسَجَدَ الْمَلَائِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ • إِلَّا إِبْلِيسَ﴾

«Барча фаришталар сажда қилдилар. Фақатгина Иблис сажда қилмади» (Сод: 73, 74).

Айрим илм аҳллари Иблис лаънатуллоҳнинг фаришталардан бири экани, бироқ, Аллоҳга осийлик қилганини, мудом Аллоҳга осийлик қилгани ва қарши чиққани учун, Қиёмат кунигача Аллоҳнинг лаънатига сазовор бўлганини айтганлар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён