Category Archives: Таяммум

  Бу категорияда таяммум ҳақида сўз юритилади

Нафл намоз учун қилинган таяммум билан фарз намозни ўқиш

Нафл намоз учун қилинган таяммум билан фарз намозни ўқиш

Савол: Одам нафл намози ўқиш учун қилган таяммуми билан фарз намозини ўқиши мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 200):

Бу саволнинг жавоби юқоридаги жавобда айтиб ўтилди. Яъни, таяммум таҳоратсизликни кетказа олади. Шунинг учун ҳам, таяммумни нафл намози учун қилинган бўлсада, нафл намози учун қилинган таҳорат билан фарз намозларни ҳам ўқиш мумкин бўлганидек, шу таяммум билан фарз намозларни ўқилса бўлади. Модомики таяммумни бузадиган бирон сабаб йўқ экан, бир намознинг вақти чиққач қайта таяммум олиш шарт эмасдир.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Палосга таяммум қилиш

Палосга таяммум қилиш

Савол: Бемор тупроқ топа олмаса деворга ёки палосга таяммум қилса бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 199):

Девор ҳам пок тупроқдан ҳисобланади. Агар деворни тошдан ёки хом ғиштдан урилган бўлса, унга таяммум қилса бўлади. Агар деворни тахта ёки бўёқлар билан пардозланган бўлса ва унинг устида чанг бўлса, ундан таяммум қилишнинг зарари йўқ. Бундан таяммум қилган одам худди пок тупроқ билан таяммум қилган одамга ўхшайди. Чунки тупроқ – ернинг жинсидир. Агар деворлар устида чанг бўлмаса, ундан таяммум қилиш жоиз эмас.

Палосларга келсак, агар уларда чанг бўлса таяммум қилинади, чанг бўлмаса таяммум қилинмайди. Чунки, палослар ер жинсидан эмасдир.  

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Тошга таяммум қилиш

Тошга таяммум қилиш

Савол: Сувни ишлатиш имкони бўлмагани учун қўлларини тошга уриб таяммум қилган одам, шу таяммум билан ўқиган намозини қайтариб ўқиши керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 197):

Агар таяммум қилган пайтида сувни ишлатишга имкони бўлмаган бўлса, намозини қайтариб ўқимайди. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ مَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ حَرَجٍ وَلَكِنْ يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾

«Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни) юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз. Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Ерни менга масжид ва покловчи қилинди. Умматимнинг қайси бирига намоз (вақти) келса, бас, намоз ўқисин»– деганлар (Имом Бухорий 419; Термизий 291; Насоий 728; Ибн Можа 560).

Агар сув ишлатишга имконингиз бўлмаса, узоқ вақт давомида бўлсада таяммум билан намоз ўқийверасиз. Шарт, яъни, сувни ишлата олмаслик узри бўлар экан, сизга гуноҳ бўлмайди.

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Сувли ерга таяммум қилиш

Сувли ерга таяммум қилиш

Савол: Таяммум қилиниши керак бўлган тупроқнинг чангги бўлиши шартми? Аллоҳ таолонинг:

﴿فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«Юзингиз ва қўлларингизга ундан (тупроқдан) суринглар!» (Моида: 6) оятидаги «ундан» сўзи чанг бўлишининг шарт эканига далилми?  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 196):

Бу борадаги қувватли қавл шуки, таяммум учун чангги бўлган тупроқ шарт қилинмаган. Балки, чангги бўлсин ёки бўлмасин тупроққа таяммум қилинса бўлаверади. Шунга кўра ёмғир ёққан бўлса ҳам одам қўлларини шу ерга уриб, юзи ва кафтларига суриши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло бундай деган:

﴿فَتَيَمَّمُوا صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«… покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни) юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6).

Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари қумдан бошқа нарса бўлмаган тарафларга сафар қилишар, устлари ёмғирлардан шалаббо бўлар ва ўша ёмғир тушган жойлардан, Аллоҳ амр қилганидек, таяммум қилаверар эдилар. Қувватли қавл шуки, одам чангги бўлсин ёки бўлмасин, ердан таяммум қилса таяммуми раводир.

Аммо Аллоҳ таолонинг:

﴿فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ﴾

«юзингиз ва қўлларингизга ундан силангиз» (Моида: 6) оятидаги «-дан» қўшимчаси мақсаднинг бошланишини ифодаламоқда, бир қисмни эмас. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини ерга ургач, уларни пуфлагани нақл қилинган.      

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Битта таяммум билан бошқа фарз намозлар ўқилиши мумкинми?

 

Битта таяммум билан бошқа фарз намозлар ўқилиши мумкинми?

Савол: Бузилмаган таяммум билан бошқа фарз намозларни ўқиш мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4373–4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Узри бўлган одамларнинг таяммум қилишлари ва фарз намозини ўқишлари мумкин. Модомики узри ҳали турар ва таяммуми сув билан қилинган таҳоратни бузадиган нарсалар билан бузилмаган экан, шу таяммуми билан бошқа фарзларни ҳам ўқиши мумкин. Сабаби, таяммум – сув билан олинадиган таҳорат ўрнида турган покликдир. Аллоҳ таоло айтди:

(وَلَكِنْ يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمْ)

«… лекин Аллоҳ сизларни поклашни хоҳлайди» (Моида: 6).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилинди»– дедилар (Имом Бухорий 419; Имом Аҳмад 6968, 7226; Термизий 291; Насоий 728; Ибн Можа 560). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён