Category Archives: Ҳайз қони

 Бу категорияда ҳайз қони ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Хотиндан келган (оқ) суюқлик кийимга тегди

Хотиндан келган (оқ) суюқлик кийимга тегди

Савол: Хотиндан келган (оқ) суюқлик унинг бадани ёки кийимига тегса нима қилиш керак?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 244):

Агар у суюқлик пок нарса бўлса, бирон нарса қилинмайди. Агар сийдик йўлидан чиққан нажас бўлса, уни ювиш керак бўлади.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Ўқтин-ўқтин (оқ) суюқлик келади

Ўқтин-ўқтин (оқ) суюқлик келади

Савол: Хотин кишининг қинидан ўқтин-ўқтин суюуқлик келиб туради. Таҳорат олгач ва намозни бошлашдан илгари яна келиб қолди. Нима қилиш керак?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 243):

Агар мазкур (оқ) суюқлик ўқтин-ўқтин келадиган бўлса, хотин киши унинг тўхтайдиган пайтини кутсин. Агар унинг қачон келишини аниқ билмаса намоз вақти кириши билан таҳорат қилиб, намозини ўқийверади. Қўққисдан намоз асносида келиб қолса, бунинг зарари йўқдир. 

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Тинмай (оқ) суюқлик келган хотин

Тинмай (оқ) суюқлик келган хотин

Савол: Қинидан тинмай (оқ) суюқлик келган хотин кечанинг ярми тугагач ҳуфтон намозига олган таҳорати билан таҳажжуд намозини ўқиши мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 242):

Бу масъала – ихтилофли масъаладир. Баъзи илм аҳллари: «Бундай хотин кечанинг ярми тугаган бўлса таҳоратини янгилаши керак»– деган бўлишса, бошқалари: «Таҳоратини янгилаши шарт эмас»– дейишган ва бу (иккинчиси) қувватлироқдир. 

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Суюқлик келган хотин

Суюқлик келган хотин

Савол: Қинидан (оқ) суюқлик келган хотин бамдод намозига қилган таҳорати билан чошгоҳ намозини ўқиши мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 241):

Мумкин эмас. Чунки, чошгоҳ намози вақти белгиланган намоздир. Бу хотин чошгоҳ намозининг вақти кириши билан таҳорат қилиши керак. Чунки унинг ҳукми мустаҳоза бўлган аёл ҳукмидадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мустаҳоза бўлган аёлни ҳар бир намоз учун (алоҳида) таҳорат олишга буюрдилар. Пешин намозининг вақти завол пайтидан то аср вақтигача, аср намозининг вақти эса қуёш сарғайгунича – зарурат бўлиб қолса эса қуёш ботгунича –, шом намозининг вақти қуёш ботганидан то қизил шафақ йўқолгунича, ҳуфтон намозининг вақти эса қизил шафақ йўқолганидан то кечанинг ярмигача, бамдод намозининг вақти эса субҳи содиқдан то қуёш чиққунигачадир.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Қиндан келган (оқ) суюқлик

Қиндан келган (оқ) суюқлик

Савол: Хотин киши қинидан тўхтамай келаётган (оқ) суюқлик боис фарз намозлари учун таҳорат қилса, шу таҳорати билан нафл намозларни ва Қуръон Каримни ўқиса ҳам бўладими?  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 240):

Агар фарз намози учун унинг аввалги вақтида таҳорат қилган бўлса, иккинчи намознинг вақти киргунига қадар хоҳлаганича фарз ва нафл намозларини ҳамда Қуръон Каримни ўқиши мумкин.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.