Category Archives: Истиҳоза қони

  Бу бўлимда истиҳоза қони ҳақидаги фатво ва мақолалар билан танишасиз

Ҳоиза билан мустаҳоза ўртасидаги фарқ

 

Ҳоиза билан мустаҳоза ўртасидаги фарқ

Савол: Ҳоиза (ҳайз қони кўрган0 аёл билан мустаҳоза (истиҳоза қони кўрган) аёлларнинг шаръий ҳукмлардаги фарқлари нима?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Ҳайз – хотин-қизлар ҳар ой олти ёки етти кун, баъзида бундан кўра кўпроқ ёки озроқ, ози билан бир кеча ва кундуз, кўпи билан эса ўн беш кун кўришадиган қондир. У қонни хотинлар ранги ёки кўплиги ёхуд оғриқлари ё қўйиқлиги ҳамда белгиланган вақти билан биладилар. Шу қон келганида намоз ўқилмайди, рўза тутилмайди, Қуръон ушланмайди ва тиловат қилинмайди, тавоф қилинмайди, аёл покланмагунича эри жинсий алоқа қила олмайди.

Истиҳоза эса, одат кунларидан бошқа кунлари томирдан келган, келиш муддати узоқ, аёллар озлиги ва енгиллиги, ҳиди ва одат вақтидан бошқа пайтда тинмай келиши билан ажратиб олишадиган қондир. Истиҳоза қони келаётган хотин одат (ҳайз) кунлари ичида таъқиқланган ибодатларни қилмайди, кейин эса ғусл қилиб, намозини ўқийди. Агар унинг одат кунлари маълум бўлмаса ва ҳайз қони билан истиҳоза қонини ажрата олса, унга қараб амал қилади. Агар у қонларни ажрата олмаса, ўзида ёки (таниш) хотинларда ҳайз одати энг кўп келган кунлар миқдорича таъқиқланган ибодатларни қилмайди.

Аммо истиҳоза қони келса истинжо қилади, қон келган жойга бирон нарсани қўйиб, қоннинг атрофга ёйилишидан сақланади ва ҳар бир намоз учун (алоҳида) таҳорат қилиб фарз ва нафл намозларни ўқийверади. Бундай аёл билан зино хатари бўлганидагина жинсий алоқа қилиш мумкин. (Яъни турмуш ўртоғининг бу хотин билан узоқ вақт жинсий алоқа қила олмагани боис зино қилиш хавфи туғилганида, қовушиши мумкин). Валлоҳу аълам.        

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ

 

 

Икки ойдир қон келмоқда …

 

Икки ойдир қон келмоқда

Савол: Рафиқам билан бирга ҳаж қилмоқчи бўлдим. Ҳаж вақтида ҳайз қони келмаслиги учун ҳажни бошлашдан илгари дори сотиб олдим ва рафиқам уни ичди. Алҳамдулиллаҳ, ҳажимизни тугатдик. 1407 йилнинг охирги ойининг 17 куни ҳайз келди ва шу мактубни ёзаётган ушбу 1408 йилнинг иккинчи ойининг 23 кунигача давом этмоқда. Табиийки, табиблар у дориларни тановул қилгач, айрим қийинчиликларга дуч келишини хотинимга тайинлаган эдилар. Айтингчи, бу қон ҳайз қоними ёки йўқми? Рафиқам намоз ўқиши керакми ёки йўқми? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10891):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бунча узоқ муддат ичида хотинингиздан келган қон – ҳайз қони эмас, истиҳоза қонидир. Хотинингиз ҳайз қони келишини тўсадиган дориларни тановул қилгач, ҳар ой ўзининг эски одатига кўра ҳайз кунлари ўлароқ ўтиради. Кейин ғусл қилиб намоз ўқийверади. Бироқ, у ҳар бир намоз учун (алоҳида) таҳорат олади. Агар у (шу муддат давомида) намоз ўқимаган ва рўза тутмаган бўлса, ҳайз кўрадиган кунларидан бошқа кунларда қолдирган намозларининг қазосини ўқиши керак. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

 

Ҳайз ва нифос қонларидан бошқа қон ҳақида

 

2008-10-30

Ҳайз ва нифос қонларидан бошқа қон ҳақида

Савол: Хотин кишидан ҳайз ва нифос қонидан бошқа чиққан қонларнинг ҳукми нима? Рамазон кунларининг кундузида у қон келса, рўзанинг қазосини тутиш керакми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6495 – 2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Рамазон кундузида келган бундай қон ҳайз ва нифос қони эмас. Бу қон келган хотиннинг намоз ўқиши ва рўза тутиши фарздир. У ҳар бир намозни (янги) таҳорат қилиб ўқийди. У рўза ва намозини қазо қилмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                 Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:                Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

Ҳомиладор аёлдан қон келмоқда…

 

2008-10-26

Ҳомиладор аёлдан қон келмоқда…

Савол: Ушбу муборак ойда ҳомиладор аёлдан, ҳайз одатидан бошқа бир пайтда, қон келмоқда. Шундай бўлишига қарамай у рўза тутиб, намоз ўқимоқда. Аллоҳ мартабангизни улуғ қилсин, унинг бу рўза тутиши ва намоз ўқиши равоми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10653 – 1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳомиладор аёлдан чиқаётган қон – ҳайз қони эмас, фасод қондир. Бундай аёл ҳар бир намознинг вақти кириши билан таҳорат олиши ва намоз ўқиши керак. У, турмуш ўртоғи учун ҳам ҳалолдир. У, рўзасини қазо қилмай, тутиши керак.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                  Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:      Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:                 Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

 

 

Мендан ҳайз қонига ўхшамаган сариқ суюқлик келади

 

 

Мендан ҳайз қонига ўхшамаган сариқ суюқлик келади

Савол: Мендан гоҳида ҳайз қонига ўхшамаган сариқ тусдаги суюқлик келади. У на ҳайз келган вақтда келади ва на унинг ҳиди бўлади. У, ҳайз қонидан ҳисобланадими ёки истиҳоза қониданми? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, фатво берсангиз.

Шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин жавоб беради:

Бу “истиҳоза қони” деб ҳисобланади. У (араб тилида) озил деб аталадиган томирдан ва бачадоннинг қаъридан келадиган қон бўлиб, унинг белгиси: суюқ, сариқ ёки жигарранг тусда бўлиши ҳамда хотин киши биладиган ҳайз кунларидан бошқа кунларда келишидир. Унинг ҳайз қонидек ҳиди бўлмайди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукми, истиҳоза қонинг ҳукмидир. У, рўза тутиш, намоз ўқиш, (эри билан) қовушиш ва талоқ қўйишга монеъ бўла олмайди. Фақатгина, намоз вақти киргач ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат қилиниб, таҳоратдан кейин (қон келган ерга) бирон нарса қўйилади. Таҳорат қилгандан кейин бирон нарса (қон) чиқса ҳам, таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам.