Category Archives: Касаллик сабабли айрилиш

Бу категорияда Касаллик сабабли айрилиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хотин бепушт эрдан айрилса бўладими?

Хотин бепушт эрдан айрилса бўладими?

Сухандон: Бир хотин сўрамоқда: Эрининг бепуштлиги маълум бўлган хотин, эридан ажралишни талаб қилиши жоизми ёки йўқми?  

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 12):

Агар хотин турмуш қуришдан илгари эрининг бепушт бўлганидан бехабар ва кейинроқ унинг бепушт, ўзида эса айб йўқ эканини ўрганиб, бу дунёда ва ўлимдан кейин фойдали бўлишлари учун фарзанд кўришга рағбатли бўлса, эридан ажралишни талаб қилиши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло Закарийё алайҳиссалом ҳақида шундай деди:

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً﴾

«Парвардигорим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато эт!» (Оли Имрон: 38);

﴿رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا﴾

«Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт)» (Анбиё: 89);

﴿ قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ الْعَظْمُ مِنِّي وَاشْتَعَلَ الرَّأْسُ شَيْبًا وَلَمْ أَكُنْ بِدُعَائِكَ رَبِّ شَقِيًّا • وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِنْ وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا﴾

««Парвардигорим, дарҳақиқат менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошим — сочим оқарди. Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман. Мен ортимда қоладиган қариндош-уруғларим (менинг динимни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди Сен (менга) ўз даргоҳингдан менга ва ((бобом) Яъқуб хонадонига меросхўр бўладиган) бир дўст (яъни фарзанд) ҳадя этгин … »,– деди» (Марям: 4, 5).

Иброҳим алайҳиссалом ҳақида эса шундай деди:

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾

«(Парвардигорим,) Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин» (Соффат: 100).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Одам фарзанди вафот этса унинг учта амали: жорий садақа ёки фойдаланиладиган илм ёхуд дуо қиладиган солиҳ фарзанддан бошқа барча амаллари тўхтайди»– дедилар (Имом Молик «Муваттоъ» 2/399). Бу – Аллоҳ таолонинг одамзотни солиҳ фарзандга бўлган муҳаббат фитрати билан яратган эканига далилдир. Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.