Category Archives: Сувлар

  Бу категорияда шариатимизнинг сувлар ҳақидаги фатво ва мақолалар билан танишасиз.

Замзам суви билан таҳорат қилиш мумкинми?

Замзам суви билан таҳорат қилиш мумкинми?

Сухандон: Ҳафрлик тингловчи Солиҳ Муҳаммад Солиҳдан мактуб келибди. У ўз мактубида шундай ёзмоқда: Бир ҳожининг ёнида замзам сувидан бошқа суви йўқ ва намоз вақти кириб қолди. У таҳорат қилиши керакми ёки таяммумми? Чунки замзам сувини муборакли бўлиши эътибори билан фақат ичилади, холос.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Замзам суви, биродаримиз айтганидек, муборакли сувдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда: «Замзам суви нима учун ичилган бўлса, ўша учун»– дейилган. Лекин, айтилишича, банданинг намоз учун замзам суви билан таҳорат олиши ҳам, унинг баракатидандир. Чунки, замзам суви билан таҳорат олиш – жоиздир. Зеро у ҳам сувдир ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавлининг умумий маънолари ичига киради:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا﴾

«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз)» (Моида: 6).

Шунга кўра банданинг шу сув, яъни замзам суви билан таҳорат қилиши жоиз бўлиб, модомики шу сув бор экан, у билан таҳорат қилишдан бош тормаслиги керак.    

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Бадандан тушган сув – тозадир

Бадандан тушган сув тозадир

Мисрлик Ҳусайн Маҳмуд Ақсар сўрамоқда: Одам яқинидаги бир идишдан сув олиб ғусл қилаётган бўлса ва баданидан сув қатралари ювинаётган ўша сувига тушса, сувнинг поклигини бузадими ёки йўқми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Агар одам бир идишдан таҳорат ёки ғусл қилаётган бўлса ва сув ўша идишга тушса, бунинг зарари йўқ. Чунки бу қатралар сувни бузадиган нажас эмас. Модомики нажас эмас экан, сув поклигича қолади. Сув нажосат билан ўзгарсагина нажас бўлади. Бироқ, нажосат бўлмаган, балки, пок бўлган нарса билан ўзгарса ва сув номи билан қолса, у ҳам пок ва ҳам покловчи бўлади.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Таҳоратдан тушган сувни босиш

Таҳоратдан тушган сувни босиш

Савол: Таҳоратдан оққан сувни босса, одамнинг оёқлари нажас ҳисобланадими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 7):

Модомики, сув нажосатга аралашмаган экан, покдир. Нажосатга аралашса эса, нажасдир. Нажас сувни босган одам оёқларини ювиши керак. Нажас сувларни пойафзали билан босган одам пойафзалини ювиши керак. Агар қуруқ ерларни босиб кетадиган бўлса, ўша ерларни босиш билан ҳам пойафзал пок бўлаверади.

 

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Бидонда узоқ қолган сувдан таҳорат олиш

Бидонда узоқ қолган сувдан таҳорат олиш

Савол: Пластик бидонда узоқ қолган ҳамда ранги ва таъми ўзгарган сувдан таҳорат қилиш олишнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 6):

Модомики, бидоннинг ташқарисидан таҳорат олинар ва ичида ювинилмас экан, ундан таҳорат қилишнинг зарари йўқ. Чунки, узоқ туриш билан сув хоссалари ўзгаришининг зарари йўқ. Балки, сув нажосат туфайли ўзгарса, ундан таҳорат қилиб бўлмайди. Агар одамлар жунубликдан қутулиш учун шу сув ичида ғусл қилишаётгна бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турғун сув ичида ғусл қилишни таъқиқлаганлари боис, у сув воситасида таҳорат қилиш мумкин эмас. Бироқ, пластик бидон ташқарисида (жўмракдан) таҳорат ва ғусл қилишаётган бўлса, бунинг зарари йўқ. Ортиб қолган сувдан тугагунича таҳорат олсалар бўлаверади.

 

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Узоқ туриб ўзгарган сувлар

Узоқ туриб ўзгарган сувлар

Савол: Узоқ туриб ўзгарган сувларнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 5):

Бундай сувлар гарчи ўзгарган бўлса ҳам – покдир. Чунки, уларга ташқи нарсалар аралашмаган, балки, ўша жойда узоқ туриш сабабли ўзгарган. Шунга кўра ундан таҳорат қилинса бўлади ва қилинган таҳорат раводир.

 

 

           Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.