Category Archives: Пойафзал ва пайпоққа масҳ тортиш ҳақида

  Бу категорияда таҳорат қилинаётганда пойафзал ва пайпоққа масҳ тортиш ҳақидаги фатво ва мақолалар ёритилиб боради.

Пайпоқ ва маҳсига масҳ тортиш ҳақида

 

 

 

Пайпоқ ва маҳсига масҳ тортиш ҳақида

Савол: Пайпоқ ва маҳсига масҳ тортса бўладими?

Аллома Абдурраззоқ Афифий (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар (одам) таҳорат қилиб пайпоқни, унинг устидан махсини кийган бўлса, махсига масҳ тортади. Агар маҳсини ечса таҳорати бузилади ва пайпоқни ҳам ечиши лозим бўлади.

Агар пайпоққа масҳ тортиб, унинг устидан махсини кийган бўлса, махсига масҳ тортиши тўғри бўлмайди. Балки уни ечиб, пайпоққа масҳ тортиши керак.

 

Манбаъ: «Фатава-л-Аллама Абдурраззақ Афифий» Таҳорат боби, савол № 11.

 

 

 

Махсига қайси қўл билан масҳ тортилади?

 

 

 

Махсига қайси қўл билан масҳ тортилади?

Савол: Чап (оёқдаги) махсига ўнг қўл билан масҳ тортиладими ёки чап қўл биланми?

Аллома Абдурраззоқ Афифий (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Чап оёқдаги махсига чап, ўнг оёқдаги махсига ўнг қўл билан, ёхуд иккисига иккала қўл билан масх тортиш мумкиндир.

 

Манбаъ: «Фатава-л-Аллама Абдурраззақ Афифий» Таҳорат боби,, савол № 4.

 

 

Таҳоратлик пайтида кийган пайпоқ устидан бошқа пайпоқ кийган одамнинг ҳукми

 

 

Таҳоратлик пайтида кийган пайпоқ устидан бошқа пайпоқ кийган одамнинг ҳукми

 

Риёзлик М. С. суҳбат чоғида шундай савол берди: Бомдод намозидан сўнгра таҳоратлик пайтимда пайпоқ кийдим. Пешин намозидан илгари эса масҳ тортдим. Намозни ўқиб бўлгач бошқа пайпоқни, таҳоратим бузилмай туриб, аввалги пайпоғим устидан кийдим. Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз, масҳ муддатининг тугаши устдаги пайпоққа нисбатан бўладими ёки биринчи кийилганига кўрами?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар таҳоратлик пайтингизда кийган бўлсангиз, устдаги пайпоққа масҳ тортсангиз зарари йўқдир. Масҳ муддати ҳам, таҳоратлик пайтда кийилгани учун, устдаги (иккинчи кийилган) пайпоққа кўра бўлади. Бунинг мисоли, боғланган жароҳат устидан таҳоратлик пайтида кийилган махси ёки пайпоққа масҳ тортишга ўхшайди.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

(«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/118). 

 

 

Совуқ ёки бошқа бирон бир сабабсиз пайпоққа масҳ тортиш

 

 

Совуқ ёки бошқа бирон бир сабабсиз пайпоққа масҳ тортиш

Савол: Ўқувчи Сомий Ҳ. қуйидаги мазмунда мактуб йўллабди: Кўпинча, намозхонларнинг пайпоқларига, ҳатто ёз кунларида ҳам, масҳ тортаётганларини кўраман. Унинг рухсатлик даражасини тушунтириб беришингизни илтимос қиламан: муқим одам учун қайси бири афзал: оёқларини ювиш билан тақорат олишларими ёки пайпоқлариги масҳ тортишлари биланми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, масҳ тортаётганларнинг: «Бунга рухсат берилган!»– деб айтишдан бошқа узрлари йўқдир.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Махси ва пайпоқларга масҳ тортишга далолат қилган соғлом-саҳиҳ ҳадисларнинг барчаси, қиш ва ёзда масҳ тортишнинг жоизлигига далолат қилади.

Мен (пойафзал ёки пайпоққа) масҳ тортиш учун қиш вақтинигина белгилаб қўйилганига далолат қиладиган биронта шаръий ҳужжатни билмайман. Шундай бўлсада, одам пайпоқ ёки бошқа нарсага шаръан диққатга олинган шартлар юзага келсагина масҳ тортиши керак. Масалан: пайпоқнинг (оёқнинг) ювилиши керак бўлган фарз қисмини ўраб туриши, муқим одам учун бир кеча ва бир кундуз, мусофир учун эса уч кеча ва уч кундуз муддатни — уламоларнинг кучли сўзалирга биноан, таҳорат бузилган пайтдан (сўнгра олинган таҳорат асносида) масҳ тортишдан бошлаш билан — риоя қилган ҳолда таҳоратли (оёққа) кийилган бўлиши.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

(«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/114). 

   

 

Пайпоқни ечиш билан масҳ таҳорати бузилади

 

 

Пайпоқни ечиш билан масҳ таҳорати бузилади

Савол: Бир киши пайпоғига масҳ тортиб, оёғидан ҳид келганидан кейин пайпоғини ечиб, оёқларини ювмай намоз ўқиди. Унинг бу ҳолатдаги намозининг ҳукми нима?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради:

Агар пайпоғини кийган биринчи таҳоратида (яъни, ҳали масҳ тормаган) бўлса, унинг ечиши зарар қилмайди ва таҳорати ўз кучида қолади. Агар (биринчи) таҳорати бузилганидан кейин пайпоғини ечган бўлса, таҳорати бузилиб, таҳоратини янгидан олиши керак бўлади. Чунки, уламоларнинг кучли сўзларига кўра, масҳ таҳоратининг ҳукми пайпоқни ечиш билан бекор бўлди.

Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.

(«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/113).