Category Archives: Таҳоратни бузадиган нарсалар

  Бу категорияда таҳоратни бузадиган нарсалар ҳақидаги фатво ва мақолалар билан танишасиз

Нажосатнинг тегиши таҳоратни бузадими?

Савол: Истироҳат боғига оила аъзолари билан машинада кетар эканман, йўлда болалар сийиб ёки катта таҳоратларини қилиб қўйишади ва унинг намлиги рафиқаларимнинг бирининг кийимига тегади. Кўпинча, у, кийимларини алиштиришга мажбур бўлади. Баъзида эса шом ёки аср намозларига зич келиб, кийимларини алиштириш имконини топа олмайди. Рафиқаларим бундай пайтда уйга қайтгунларича намозларни ўқимасалар бўладими? Кийим ёки баданга нажосат тегиши билан таорат бузиладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10552-2):

Болаларнинг сийдик ва бошқа нажосатлар теккан кийимларининг намликлари (таҳоратлик одамнинг) кийимларига тегса, унинг таҳорати бузилмайди. Фақат, намлик теккан кийим ва баданни ювиш, сўнгра, намоз ўқиш фарздир.Намозни ўз вақтидан кечиктириш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шаҳват ёки шаҳватсиз нигоҳлар таҳоратни бузадими?

Савол: Шаҳват ёки шаҳватсиз нигоҳлар таҳоратни бузадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10552-1):

Шаҳват ёки шаҳватсиз нигоҳлар таҳоратни бузмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ит тишласа таҳорат бузиладими?

Ит тишласа таҳорат бузиладими?

Савол: Мен қўйларим билан саҳрода эдим. Бир ит келиб мени қаттиқ тишлаб олса бўладими. Ўша пайтда таҳоратлик эдим. Бу тишлашдан кейин таҳоратим бузиладими? Мен ит тишлаган жойни етти марта ювишим керакми? Менга тушунтириб берсангизлар.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 11):

Бу тишлаш билан таҳорат бузилмайди. Чунки, итнинг тишлаши таҳоратни бузадиган саккиз нарса ичида тилга олинмаган. Бундан ташқари итнинг оғзи теккан жойни ҳам ювиш зарурий эмас. Ювиш – ит ялаган идиш учун, яъни сўлаги теккан бўлса, ворид бўлган. Чунки унинг сўлаги идишга ёпишиб қолган бўлиши мумкин. Тишлаш эса, ичиш ёки ялаш ҳисобланмайди. Шунинг учун тишланган жойни бир марта ювиш кифоядир. Овчилар ит ёрдамида овлашган овларининг тишланган жойларини бир марта ювганларидек, бир марта ювиб қўйилади. Гоҳида ит овни тирноқлари билан ҳам яралаши мумкин. Ўша жойнинг асарини кетказиш учун ҳам бир марта ювиб қўйиш кифоя қилади ва овни ейилаверади.     

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.

Таҳоратимнинг бор-йўқлигидан шубҳадаман

Таҳоратимнинг бор-йўқлигидан шубҳадаман

Савол: Масалан, шом намозини таҳорат олиб ўқисам, ҳуфтон намозининг вақти киргач ҳуфтонни ўша таҳоратим билан ўқимоқчи бўлсам, таҳоратимни бузган ёки бузмаганимни била олмайман. Мен нима қилишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6895-3):

Аллоҳ таолонинг ўзигагина ҳамду санолар, Расулига ва Расулининиг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Агар таҳорат олгандан сўнгра уни бузганингиз ҳақида шубҳаланаётган бўлсангиз, шубҳага эътибор берманг ва таҳоратли бўлганингизга ишонинг. Чунки ишонч, шубҳа билан йўқолмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мол гўшти таҳоратни синдирадими?

Мол гўшти таҳоратни синдирадими?

Савол: Мол гўшти ҳам туя гўшти қаторига кирадими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9584-3):

Аллоҳ таолонинг ўзигагина ҳамду санолар, Расулига ва Расулининиг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Мол гўштининг ҳукми ейилгач таҳоратни синдириш ёки синдирмасликда туя гўштининг ҳукмига ўхшамайди. Таҳоратни синдириш фақатгина туя гўштини ейишга чекланган бўлиб, бошқа ҳайвонлар гўштини истеъмол қилиш таҳоратни бузмайди. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён