Category Archives: Нажосатлар ва уларни тозалаш

  Бу категорияда нажосатлар ва уларни қандай тозалаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ҳаром нарсаларни қайта ишлаш

Ҳаром нарсаларни қайта ишлаш

Савол: Ҳозир, ҳаром нарсалар қўшилган ёки ҳаром нарсаларни ўзининг табиатидан бутунлай бошқа табиатга айлантириб ташланган маҳсулотларни ишлатиш мубоҳлигини айтаётган фикрлар пайдо бўлган. Масалан, чўчқа ёғини кимёвий ишловлар натижасида кўринишидан бутунлай чўчқа ёғидан фарқ қиладиган бошқа маҳсулотга айлантирилиб, ундан совун ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Ушбу ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилган совуннинг шариат нуқтаи назаридан ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7322-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Чўчқани тановул қилиш мутлақ ҳаромдир. Унинг ёғи ҳам, Ислом Умматининг ижмосига кўра шу ҳаромнинг ичига дохилдир. Чўчқа маҳсулотларини ўз табиатидан чиқариш учун қанчалар ҳаракат қилинмасин, уни ишлатиш ва истеъмол қилиш барибир ҳаромдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Нажосат тегди, сув эса йўқ …

Нажосат тегди, сув эса йўқ …

Савол: Суви бўлмаган бировнинг кийимига нажосат тегди ва суви. Кутса намоз вақти чиқиб кетади. У нима қилиши керак?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 195):

Биз унга шундай деймиз: Устингизга теккан нажосатни имкони борича озайтиринг. Агар кийимингизга теккан ва сизда иккита кийим бўлса, ифлос бўлган кийимни ечиб, ўрнига покиза бўлганини кийинг. Агар икки ёки учта кийимингиз бўлиб, уларнинг ҳар бири нажосатли бўлса имкони борича теккан нажосатни озайтиринг. Шундай қилсангиз сизга зарар бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾

«Кучингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар!»– деган (Тағобун: 16).

Шундай қилгандан кейингина нажосат теккан кийим билан намоз ўқийверасиз. Қувватли қавлга кўра намозингизни қайтариб (қазосини) ўқимайсиз. Чунки бу кучингиз етганича Аллоҳдан тақво қилишнинг бир кўринишидир. Инсон Аллоҳдан кучи етганича қўрқса, Аллоҳ фарз қилган нарсани қилган бўлади. Аллоҳ амр қилган ишни қилган одам эса, зиммасидаги масъулиятни адо этган бўлади.

Тавфиқ берувчи – Аллоҳдир.

 

Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Одамнинг устига нажосат тегса …

Одамнинг устига нажосат тегса …

Савол: Одамнинг устига нажосат тегса-ю, у ўша нажосатни кетказа олмаса таяммум қилиши керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 194):

Агар одамнинг устига нажосат теккан бўлса ва у уни кетказишга қодир бўлмаса таяммум қилмай, ўша ҳолича намоз ўқийверади. Бироқ, имкони қадар уқалаш ёки ишқаш билан нажосатни енгиллатишга ҳаракат қилади. Масалан, ечишга имкони бўлса, кийимини ечиб, бошқа нарса билан (авратларини) ёпади. Агар ечишга кучи етса кийимини ечиши ва бошқа нарса билан (авратларини) ёпиши вожиб бўлади. 

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Беморнинг баданига нажосат тегди …

Беморнинг баданига нажосат тегди …

Савол: Агар беморнинг баданига нажосат тегса, таяммум қилиши керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 193):

Йўқ, таяммум қилмайди. Балки, агар ўзи ювишга қодир бўлса нажосатни ювади. Агар қодир бўлмаса, ўз ҳолича намоз ўқийверади. Чунки, таяммум нажосатни кетказишга таъсир қилмайди. Сабаби, талаб қилинган нарса баданда нажосатнинг бўлмаслигидир. Агар бемор таяммум қилса ҳам, нажосат жойида тураверади. Чунки таяммум қилиш нажосатни кетказа олмайди. Ибодат эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга асосланган.

 

        Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Тинимсиз мазий келади

 

Тинимсиз мазий келади

Савол: Биров намоз ўқиб бўлгач таносил аъзосида мазийни кўрди. Бундай ҳолат унда тез-тез такрорланиб туради. Бу одам намозини қайтариб ўқиши керакми? Унинг намози ва таҳорати нима бўлади? Жамоат билан намоз ўқиш унга нисбатан қандай? Чунки мазий, унинг таносил аъзосидан лаззатсиз ва тинимсиз келиб туради. Ҳатто гоҳида қовуғини бўшатганидан кейин ҳам мазий келади. У, кийимларини нима қилиши керак?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Бу – сийдик тутмаслиги каби, тўхтамайдиган ифлослик ҳисобланади. Бундай нарсага мубтало бўлган одам, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиши керак. Чунки, бу нажаснинг таносил аъзосидан чиқиши таҳоратни бузадиган нарсалардандир. Агар у намоз ўқиётган пайтида чиқса, намозхон намозини бузмайди ва уни қайта ўқимайди. Чунки у мазий, инсоннинг истаги билан чиқмаган. Намозда экан кийимларни нажас қилмайди. Лекин (бу ўқилган) намоздан сўнгра иккинчи намоз учун таҳорат олиш ва кийимларни тозалаш ҳамда кийимларини бошқа бир марта ифлос қилмаслиги учун ҳимоя воситаларидан қўйиш билан, эҳтиёт чораси кўрилиши зарур.

Бундай одам жамоатга имом бўлмаслиги, балки, муқтадий ўлароқ (имомга иқтидо қилиб) жамоат намозида иштирок этиши мумкин. Чунки, бундай пайтда у одамнинг таҳорати тўкис бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай касалликка чалинган одамлар, зудлик билан даволанишлари керак.

Валлоҳу аълам.    

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.