Category Archives: Истинжо ва таҳоратхона одоблари

  Бу категорияда истинжо ва таҳоратхона одоблари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Ел келса истинжо қилинмайди

Ел келса истинжо қилинмайди

Сухандон: Аллоҳ сизга эҳсонларини ёғдирсин! Бир тингловчимиз шундай савол бермоқда: Одамдан ел келса қайта истинжо қилиши керакми ёки истинжосиз таҳорат олишининг ўзи кифоями?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ел – истинжо қилишни тақозо этмайди. Агар ел билан бирга намлик чиқса, истинжо қилинади. Таҳоратли одамдан ел чиқса ва намоз ўқимоқчи бўлса, унинг таҳорат қилиши фарз бўлиб, истинжо қилиши шарт эмасдир.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Ҳожатхонага кирар экан чўнтагимдаги китобларни чиқараман …

Ҳожатхонага кирар экан чўнтагимдаги китобларни чиқараман …

Сухандон: Тингловчи (М. Ш. Б.) шундай савол бермоқда: Мен маҳалладаги масжидда имомлик қиламан. Одатга кўра ҳуфтон намозидан кейин масжиддан энг охири чиқаман ва ҳожатхоналар ичини кўздан кечираман. Ҳожатхоналарга киришдан илгари олиб кириб гуноҳкор бўлиб қолмаслигим учун Аллоҳнинг исмлари ёзилган китобчалар, китоблар ва ҳатто ҳамёнимни ҳам ташқарига қўяман. Менинг бу ишим тўғрими ёки муболағали ишми?   

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу иш – муболағали бўлиб, ундай қилишга ҳожат йўқ

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Аллоҳнинг исми ёзилган қоғоз билан ҳожатхонага кириш

Аллоҳнинг исми ёзилган қоғоз билан ҳожатхонага кириш

Сухандон: Аллоҳ устингиздан баракаларини ёғдирсин! Тингловчи Жамол Абда шундай савол йўллабди –Сиз ва тингловчилардан узр сўрайман–: Аллоҳнинг исми ёзилган қоғоз билан ҳожатхонага кирса бўладими? Менга тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Мазкур қоғозлар одамнинг чўнтагида ва кўринмайдиган бўлса, улар билан ҳожатхонага кириши жоиздир. Чунки гоҳида инсон умумий ҳожатхоналарга кирар экан, улар билан бирга киришга мажбур бўлади ва чўнтагидаги қоғозларни бирон жойга қўя олмайди. Агар чўнтагидан чиқарса ўғирланиши ёки йўқолиши мумкин. Шунинг учун у, қоғозларнинг ўзи билан бирга бўлишига мажбур. Шуни ҳам айтишимиз керакки, одам бундай қоғозлар билан ҳожатхонага кирар экан, ундаги Аллоҳнинг исмларини таҳқирлаш ёки камситишни назарда тутмаслиги керак.  

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Оят ёки ҳадислар ёзилган қоғозлар билан ҳожатхонага кириш

Оят ёки ҳадислар ёзилган қоғозлар билан ҳожатхонага кириш

Сухандон: Аллоҳ устингиздан баракаларини ёғдирсин! Ҳурматли шайх, чўнтакларида Қуръон китоби ёки бирон зикр ёхуд ҳадис каби нарсалар ёзилган қоғоз билан ҳожатхонага киришнинг шариатдаги ҳукми нима? Менга шуларни тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Қуръон билан ҳожатхонага киришни, илм аҳллари ҳаром дейишган. Мўъмин одам Аллоҳнинг каломини ҳурмат қилиб ҳожатхонага Қуръонни олиб кирмайди. Бундан бошқа ҳадислар ёки зикрлар ёзилган ва одамларнинг эҳтиёжи бўлган қоғозлар билан ҳожатхонага киришнинг зарари йўқ. Буни илм аҳллари айтишган. Чунки унинг макруҳ эканига далолат қилган биронта ҳам саҳиҳ ҳужжат йўқ. 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Янги уйларнинг ҳаммомида ҳожатхона бор …

Янги уйларнинг ҳаммомида ҳожатхона бор …

Сухандон: Тингловчилардан бири шундай савол йўллабди: Маълумингизким, шаҳарларнинг кенгайиши ва замонавий биноларнинг кўпайиши ҳожатхона, қўл ва юзларни ювиш учун ҳозирланган ҳовузларнинг бир жойда қурилишига олиб келди. Шу жойларда таҳорат олса бўладими? Ёки бирон идишга сув олиб ташқарида таҳорат қилиш керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ҳа, ҳожатхонада таҳорат олса бўлади. Фақатгина бир шарти бор. У ҳам бўлса таҳорат олар экан нажосат тегишидан сақланиш ва ҳожат чиқариладиган жой таҳорат олинаётган жойдан узоқ бўлиши керак. Ёки таҳорат олиш пайтида ювиладиган аъзолардан оққан сув тушадиган жойни покизалаш керакки, сув тушгач поклигини ҳимоя қилсин.  

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари