Category Archives: Идишлар ва буюмлар

   Бу категорияда қайси идиш ва буюмларни ишлатиш ва уларни қандай тозалаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Чўчқа ёғидан тайёрланган совун

Чўчқа ёғидан тайёрланган совун

Савол: Чўчқа ёғи ишлатилган совун, чўчқа жунидан тайёрланган чўткаларни ишлатса бўладими? Ҳолбуки, одам совун қолдиқларини кетказиш учун яхшилаб ювади ва сув нажосатларни кетказгувчи суюқликдир.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12087-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Чўчқанинг ҳаромлиги сабабли мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эмас. Чўчқа унсурлари аралашган барча нарса ҳаромдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Чўчқанинг жунини ишлатса бўладими?

Чўчқанинг жунини ишлатса бўладими?

Савол: Мусулмон одам чўчқа ва бошқа ҳайвонларнинг гўштидан бошқа нарсаларидан тайёрланган маҳсулотларни, масалан, фирча (чўтка) ва кийим–кечакларни ишлатса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11780-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Уларни ишлатиш жоиз эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён