Category Archives: Талоқ ҳақидаги турфа масъалалар

Бу категорияда Талоқ ҳақидаги турфа масъалалар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?

Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми?

Савол: Бидъат талоқ тушадими ёки йўқми? Агар тушса бир талоқ бўладими ёки уч талоқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6542–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бидъат талоқ бир неча хилдир. Улардан бири хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ қони) кўраётгани маҳал ёхуд (ҳайз ёки нифос қони тугагач) жинсий алоқа қилмай поклик даврида талоқ қўйишдир. Бундай пайтда талоқ қўйиш билан, тўғриси, талоқ тушмайди. Бидъат талоқларнинг яна бири, хотинни бирданига уч талоқ қўйишдир. Уламоларнинг қувватли қавлларига кўра бундай пайтда бир талоқ тушади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Суннат асосида талоқ қўйиш

Суннат асосида талоқ қўйиш

Савол: Бизга суннат асосида талоқ қўйишни айтиб берсангиз. Чунки биз тарафларда у ҳақда ихтилофлар кўпайиб кетди.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13087):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Суннат талоқ – эрнинг хотинини (ҳайз қони тўхтагач) поклик даврида жинсий алоқа қилмай туриб талоқ қўйишидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ﴾

«Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар) аёлларингизни талоқ қилсангизлар уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва идда сананглар!» (Талоқ: 1).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга ўғли Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу хотинини ҳайз кўраётган пайтида талоқ қўйганида шундай деган эдилар: «Уни қайтариб олсин ва пок бўлгунича, (яна) ҳайз кўриб (яна) пок бўлгунича ушласин. Агар шундан кейин талоқ қўймоқчи бўлса хотинига тегмай (жинсий алоқа қилмай) талоқ қўйсин. Бу – Аллоҳ таоло амр қилган иддадир» (Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривояти: Имом Молик 2,576; Имом Бухорий 6/67, 163, 164, 184 – 185, 8,109; Имом Муслим 2/1093 (1471); Абу Довуд 2/632, 634 (2179); Насоий 6/138, 139, 140, 141, 212, 213 (3389 – 3391, 3396, 3556); Ибн Можа 1/651 (2019); Доримий 2/160; Дору Қутний 4/6, 7, 9, 11; Абдурраззоқ 6/308 (10952 – 10954); Имом Шофиий 3/32 – 33; Имом Аҳмад 2/6, 54, 63, 64, 81, 102, 124, 130; Ибн Аби Шайба 5/2 – 3; Ибн Ҳиббон 1/770 (4263); Таҳовий «Шарҳул маоний» 3/53; Ибн Жоруд «Ғавсул макдуд» 3/58 (734); Байҳақий 7/323, 324, 325, 414; Бағавий 9/202 (2351)).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Шариатга асосан талоқ қўйиш

Шариатга асосан талоқ қўйиш

Савол: Шариатга асосан талоқ қўйишнинг йўли нима? Биров хотинини талоқ қўймоқчи бўлса нималар қилиши керак? Хотинини ҳайзи тўхтагач жинсий алоқа қилиб талоқ қўйган одамнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10726):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Шаръий талоқ  – эрнинг хотинини ҳайзи тўхтагач жинсий алоқа қилмай туриб поклик ёки ҳомиладорлик даврида бир талоқ қўйиши ва уни иддаси тугагунича ташлаб қўйишидир. Хотинни (ҳайзи тугагач) поклик даврида жинсий алоқа қилиб ёки ҳайз ва нифос (туғруқ) қонлари келаётган маҳалда талоқ қўйиш эса бидъат талоқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Суннат ва бидъат талоқлар ўртасидаги фарқ

Суннат ва бидъат талоқлар ўртасидаги фарқ

Савол: Суннат ва бидъат талоқлар ҳақидаги шаръий ҳукм нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5940–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Суннат талоқ – хотинни ҳомиладорлик ёки ҳайзи тўхтаганидан сўнгра жинсий алоқа қилмай поклик даврида қўйилган талоқдир. Бидъат талоқ эса хотинни ҳайз ёки нифос (туғруқ) қони кўраётганида ёхуд ҳайз қони тўхтагач жинсий алоқа қилинганидан сўнгра талоқ қўйишдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Талоқ қўйилган хотинни зиёрат этиш

Талоқ қўйилган хотинни зиёрат этиш

Савол: Эр хотинини талоқ қўйса ва ундан фарзандлари бўлса, шу хотинини зиёрат қилса бўладими ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5172–5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар эр хотинини қайтариб олиш ҳаққи бўлган – ражъий талоқ қўйган ва хотини ҳануз иддада экан, уни болалари бўлсин ёки бўлмасин зиёрат қилиши мумкин. Агар иддаси тугаган бўлса хотин номаҳрамга айланади ва у билан бирга танҳо қолиш таъқиқланади ҳамда хотиннинг номаҳрам кўра оладиган жойларинигинига кўриши мумкин бўлади. Агар хотинини бойлик эвазига талоқ қўйган (хулъ) ёки учинчи талоғини берган бўлса, хотини ундан бутунлай ажрашган бўлиб, эри учун номаҳрамга айланади. Шунинг учун собиқ эрнинг у билан бирга ёлғиз қолиши мумкин эмас. Агарфарзандларини кўрмоқчи бўлса собиқ хотини билан бирга ёлғиз қолмайдиган йўлларни қидириши лозим. Масалан, ўртага бирон кишини қўйиш ёки маҳрамларидан бирини болаларни олиб келиш учун юбориш ёки болаларни зиёрат қилиш учун хотин маҳрамларининг биридан фойдаланиш.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён