Category Archives: Талоқ қўйиш кафолатини бировга бериш

Бу категорияда талоқ қўйиш кафолатини бировга бериш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Келинни қайноға талоқ қўйса …

Келинни қайноға талоқ қўйса …

Савол: Биз Мисрнинг чўлларида яшаймиз. Бизнинг шаръий маҳкамаларимиз йўқ ва бирон муаммо чиқса уни одатларимизга кўра ҳал қиламиз. Биз тарафларда шундай. Биз диний ишларимизнинг кўпини билмас эдик. Аллоҳ таоло тавҳид ва илм нури билан қалбимизни ёритиб, тавҳидга зид ўлароқ қилаётган талайгина ишларимизни тушуниб етдик.

Бир киши Ливияда ишлаш учун хотинини ташлаб кетди. Орадан тўрт йил ўтгач келиннинг тавсияси билан қариндошлари ундан талоқ қўйишини талаб қилдилар. Бир неча марта талаб қилинганидан сўнгра куёвнинг акаси, авваллари қаршилик қилган бўлсада, янгасини одатимизга кўра талоқ қўйди. Чунки у аввал: Укам ҳозир йўқ. Буни талоқ қилиш менинг ҳаққим эмас!,– деган эди. Хуллас, одатларимизга кўра ота келинини ўғли бўлсин, бўлмасин, ҳатто ўғил қаршилик қилса ҳам, талоқ қўйиш ҳуқуқига эга. Мен қайнағаси талоқ қўйган ўша хотинга иддаси тугагач уйландим. Мен у хотиннинг эрининг қаерда экани маълум бўла туриб талоқ қўйилганини билган ҳолда муайян маҳрни бериб уйландим. Ҳозир ундан иккита қизим бор. Одатимизга кўра эр хотинидан узоқ айри қолиши ҳам бор. (Айтингларчи), бу уйланишимнинг шаръий ҳукми нима? Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб беринг. Ҳикоямни яхши тушунгач қуйидаги саволларимга ҳам жавоб беришингизни сўрайман:

А) Эрнинг борлиги ёки йўқлигида хотиннинг бошқалар тарафидан талоқ қўйилишининг ҳукми нима? Бизнинг урфимизда бундай ҳолатлар учраб туради.

Б) Хотиннинг талоқ бўлиш ҳолатини била туриб уйланган иккинчи эрнинг ҳукми нима?

В) Агар иккинчи рўзғор бекор бўлса, у оилада дунёга келган фарзандларнинг ҳукми нима? Улар кимнинг фарзандлари ҳисобланишади?

Г) Одатимизга кўра жоиз бўлсада, эр хотинидан қанча муддат узоқ қолиши мумкин? Унинг белгиланган замони борми?

Мен сизлардан саволларимга далиллар билан жавоб беришингизни илтимос қилиб қоламан. Аллоҳ таоло устингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин!       

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13329):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, талоқдаги асос, талоқнинг эрнинг қўлида бўлишидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Талоқ қўйиш болдирни ушлаганнинг ҳаққидир»– деганлар (Ибн Можа 1/672 (2081); Дору Қутний 4/37, 38; Байҳақий 7/360; Табароний «ал-Кабир» 17/179 (473); Ибн Адий 6/14).

Иккинчидан: Қайнағаси талоқ қўйган келинга уйланган одамнинг никоҳи бекордир.

Учинчидан: Иккинчи эрдан дунёга келган болалар, шубҳа бўлгани учун унга нисбатланадилар.

Тўртинчидан: Эр хотинидан тўрт ойдан ортиқ узоқда қолмаслиги керак. Агар ундан ортиқ қолишига ҳар иккиси ҳам рози бўлишса, бунга монеълик йўқдир.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Икки кундошдан бирини талоқ қўйишга ваколат бериш …

Икки кундошдан бирини талоқ қўйишга ваколат бериш …

Савол: Менинг иккита хотиним бўлиб, улардан бири жаҳлимни чиқарди. Шунинг учун бировга уни талоқ қўйиш ваколатини бердим. Орадан уч ой ўтгач вакил билан кўришиб қолдим ва у талоқ қўймаганини айтди. Хотинимни қайтариб олмоқчи бўлдим, бироқ у билан келиша олмадим. Уни талоқ қўйиш учун бир шайхни ахтардим, аммо уни ҳам топа олмадим. (Менинг муаммойимнинг ечими нима?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2778–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлиб, сиз хотинингизни талоқ қўйиш учун бир кишига ваколат берган ва орадан вақт  ўтгач унинг талоқ қўймагани маълум бўлган бўлса, хотинингизни талоқ қўйишни нийят қилишнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Шунингдек, олдида талоқ қўйиш учун бирон шайхнинг олдига борган ва «талоқ» сўзини талаффуз қилмаган ёки бирон қоғозга ёзмаган бўлсангиз ҳам, талоқ тушмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Талоқ ваколатини берсам талоқ қўймабди …

Талоқ ваколатини берсам талоқ қўймабди …

Савол: Мактубга имзо қўйган мен (М. Ш.) амакимнинг қизига уйланганман. У уйига кетиб қолган ва менинг ундан жаҳлим чиқиб, қариндошларидан бирига: Талоқ қўй!, десам талоқ қўймабди. Мен шуни нийят қилган эдим. Шундан сўнг мен хотимни уйга қайтишини сўрадим. Буни эшитган қайнатам менга: Қизим хотининг эканига қоғоз олиб кел!,– деди. Мен сиздан амакимнинг қизи ҳануз хотиним экани ҳақида қоғоз қилиб беришингизни сўраб келдим.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2791):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса хотинингизга талоқ тушмабди ва у сизнинг қарамоғингизда ҳисобланади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён