Category Archives: Бидъатлар

Бу категорияда бидъатлар ҳақидаги хутбалар билан танишасиз.

Кофирларнинг байрамлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Кофирларнинг байрамлари

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:أَعْيَادُ الْكُفَّارِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Мелодий йилнинг тугаши ва янги йилнинг киришига саноқли кунлар қолди. Барчамизга маълумки, бу  кунлар насронийларнинг бузилган динидаги иккита байрамни ўз ичига олади.

Шу кунларда насронийларнинг ўз давлатларида ёки хорижда ўзлари яшаётган жамиятларда бўлсин, ушбу байрамларини кутиб олиш учун қизғин тараддудлар кўраётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Шу муносабат билан биз мусулмонларга нисбатан икки ҳолат бор: Биринчиси: мусулмонларнинг кўпи ушбу байрамларнинг моҳиятини ва насроний эътиқод ҳақидаги ҳақиқатни билмайдилар. Иккинчиси эса, баъзи мусулмонлар билмай ёки қасддан насронийлар байрамида бевосита ёки розиликлари ёхуд савдо–содиқ, кира, табриклаш ва бошқа шериклик воситалари билан иштирок этадилар. Шу боис ҳақиқатни кўрсатиб бериш учун бир–икки оғиз гапиришга тўғри келади.

Насронийларнинг ўзлари ҳам Ийсо алайҳиссолату вассалом ҳақида аниқ фикрда эмаслар. Уларнинг айримлари Ийсо алайҳиссаломни «Аллоҳ» дейишса, айримлари «Аллоҳнинг ўғли» ва бошқалари «учтанинг учинчиси» дейди:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ﴾

««Аллоҳ — Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй бани Исроил, парвардигорим ва парвардигорин­гиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!»— демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас» (Моида: 72).

Бугунги кундаги насронийлар Ийсо алайҳиссаломнинг илоҳ ва Аллоҳнинг ўғли эканини таъкидлашаётган бўлсада, яқинда Қиёмат кунида Ийсо алайҳиссалом уларнинг ёлғон гапирганларини исбот этиб, халойиқ олдида шарманда қилади. Аллоҳ таоло у манзарадан шундай хабар беради:

﴿وَإِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ أَأَنْتَ قُلْتَ لِلنَّاسِ اتَّخِذُونِي وَأُمِّيَ إِلَهَيْنِ مِنْ دُونِ اللَّهِ قَالَ سُبْحَانَكَ مَا يَكُونُ لِي أَنْ أَقُولَ مَا لَيْسَ لِي بِحَقٍّ إِنْ كُنْتُ قُلْتُهُ فَقَدْ عَلِمْتَهُ تَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي وَلَا أَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِكَ إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ • مَا قُلْتُ لَهُمْ إِلَّا مَا أَمَرْتَنِي بِهِ أَنِ اعْبُدُوا اللَّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ وَكُنْتُ عَلَيْهِمْ شَهِيدًا مَا دُمْتُ فِيهِمْ فَلَمَّا تَوَفَّيْتَنِي كُنْتَ أَنْتَ الرَّقِيبَ عَلَيْهِمْ وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ﴾

«Эсланг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар айтган бўлганимда Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен дилимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан. Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан» (Моида: 116, 117).

Биз Ислом уммати ўлароқ Ийсо алайҳиссаломни «илоҳ» деб ҳисоблаётган ёки «Аллоҳнинг ўғли» дея иддао қилаётган ёхуд «Аллоҳ учтанинг учинчисидир» дея эътиқод қилаётган кимсалардан ва уларнинг оғизларидан чиқаётган гаплардан безор бўлишимиз керак. Чунки улар адашган фосиқ кофирлардир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللَّهَ ثَالِثُ ثَلَاثَةٍ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلَّا إِلَهٌ وَاحِدٌ وَإِنْ لَمْ يَنْتَهُوا عَمَّا يَقُولُونَ لَيَمَسَّنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ * أَفَلَا يَتُوبُونَ إِلَى اللَّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ * مَا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلَانِ الطَّعَامَ انْظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الْآَيَاتِ ثُمَّ انْظُرْ أَنَّى يُؤْفَكُونَ﴾

««Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди. Ахир, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират қилишини сўрамайдиларми?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон-ку! 75. Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққирост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом ер эдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларни кўринг!» (Моида: 73 – 75).

Ҳой мусулмонлар, Ийсо алайҳиссаломга туҳмат ва бўҳтонларни ёпиштираётган қавм ва уларнинг залолатлари, куфрлари ва ширкларини Аллоҳ таолонинг оятлари билан баён қилинганидан сўнгра, байрамлари ҳақида нима дейиш мумкин? У байрамларнинг ширк, куфр ва залолат байрамлари эканида шубҳа борми?!

Уларнинг куфр ва залолат байрами эканига далолат қиладиган нарса, у байрамларда куфр ва бидъатга оид гуноҳларнинг очиқ–ойдин қилинишидир. Шулардан бири, уларнинг бирлари янги йил муносабати билан дастурхон тузаб устига бирон нарсани ёпиб қўяди. Орадан бир соат ёки ундан кўпроқ ёки озроқ вақт ўтгач, ёпган нарсасини олади. Нега? Чунки унинг эътиқодига кўра Рабб келиб усти ёпилган дастурхонга баракотлар сочади!! Рабб ким?! Ийсо алайҳиссалом!! Ҳа, уларнинг эътиқодига кўра мазкур байрам муносабати билан ёзилган дастурхонга барака улашиш учун Ийсо алайҳиссалом келармиш ва насронийлар ўша дастурхондаги муқаддаслашган таомлардан луқмалар ютар эмишлар!!

Уларнинг Янги йилни кутиб олиш байрамидаги гуноҳ ишларидан яна бири, ўша кеча қадаҳларга ароқлар қуйилиб, соат 00.00 ни кўрсатганида барча чекловлар бекор бўлиб, чироқлар ўчирилади ва шайтон қиёфасидаги инсонлар гуноҳ қилишга шунчалар муккадан кетишадики, ҳаромларни ошкора қилишади, разолат ва қабоҳат авжига чиқиб, ору номус ва инсон шарафи ҳақиқий маънода «ноль» бўлади. Бу, инсон аҳлоқи ва диний меърларнинг «ноль» бўлган пайтидир. Айтингларчи, бундай байрамни Аллоҳнинг пайғамбаралридан бирига нисбатлаш мумкинми?!

Ҳой мусулмонлар, насронийларнинг бундай ишларни қилишлари ажабланарли эмас. Чунки куфрдан кейин бошқа гуноҳ қолмайди. Бироқ  масалага бошқа тарафдан қаралса яхшироқ бўлади. Барчамизга маълумки, бу давлатнинг қонунлари уларнинг куфрона байрамларини ўтказишга рухсать бермайди. Бу ҳақда қатъий қонунлар ва қарорлар чиқарилган. Шундай бўлишига қарамай мамлакатимизда яшаётган насронийлар ўз байрамларини қандай амалга оширмоқдалар?! Куфрона байрамларини тавҳид ўлкасида қандай ўтказмоқдалар?! Ваҳий нозил бўлган ўлкада ароқ билан тўлдирилган қадаҳлар қандай кўтарилмоқда?! Айрим ширкатлар нега ширк амалларни ошкора қилиб, насронийлар байрамини ўтказиб давлат қонунларига хилоф ишларни қилишга ва ҳар йили Ийсо алайҳиссалом туғилган кунни нишонлашга журъат этишмоқда?! Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мамлакатимизда бундай қилиш ўша кофирларнинг турли аҳлоқсизликлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлашлари ва мусулмонлар туйғусини ўйинчоқ қилганларидан бошқа нарса эмас!

Зеро бундан аввал у кофирларнинг Ҳарамайн ўлкасида қолишлари у ёқда турсин, Араб ярим оролига киришга ва у ерда қолишга журъатлари йўқ эди!!

Уларни Араб Ярим оролидан қувиб чиқариш керак. Чунки бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари бор. Иш шу даражага етиб бордики, улар Араб ярим оролида бошларингина эмас, хочларини ҳам кўтариб юришадиган бўлди. Ҳатто айрим ширкатлар ўз хизматчиларига куфр, мастлик, ҳаёсизлик ва бебошлик қилишлари учун ўша кунни дам олишларига имконият яратмоқда. Иннаа лиллаҳ ва иннаа илайҳи рожиъувн («Албатта биз Аллоҳнинг ( бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»). Диндорликдаги чекинишлар шу даражага етиб келдики, мусулмонларни ўз ўлкаларида – Ислом ҳомийси, одамларнинг тасаввурида Аллоҳ шариатини ижро қилаётган давлатда камситмоқдалар!

Ҳой мусулмонлар! Аллоҳнинг бандалари! Бу ерда ўз–ўзидан пайдо бўладиган бошқа савол ҳам бор: Ҳозирги кундаги насроний давлатлар мусулмонларнинг байрам ва маросимларини ўтказишга рухсат бераяптими? Ёки энг ози билан эътиборсиз қараяптиларми? Ўша ерда ишлаётган мусулмонларга байрамларини қилишлари ва маросимларини ўтказишлари учун мусулмонлар хоҳлаганидек ҳордиқ кунларини тайинлашганми? Айрим насроний давлатлардаги мусулмонлар сони аҳолининг 20 %ини ташкил қилади. Шундай бўлсада уларга диний шиорларини кўтаришлари учун ҳуқуқ берилмаган. Биз эса тавҳид ўлкаси бўлган мамлакатимизда уларнинг куфру бидъатларига рухсат бермоқдамиз! Бизни таҳқирлашар экан, нега уларни улуғлаймиз?! Бизнинг устимиздан кулишар экан, нега уларни қадрлашимиз керак?! Улар бизга қарши уруш қилишар экан, нега уларга ўз юртимизда қолишларига имконият яратайлик?! Бундай тенглама мусулмонларга иззат ва ҳурматни эмас, хорлик ва хўрликни ҳис эттиради! Афсуски, биз айрим ватандошларимизнинг «риоягарчилик» ёки «Ислом риоя қилувчи дин, шунинг учун биз уларни риоя қилишимиз керак» деган ном остида жоҳилий байрамлар учун пулларини сарфлаётганларини эшитамиз. Биродарлар, риоягарчилик бидъатчи кучли учун тақлидчи кучсиз тарафидан бўлмайди. Қолаверса, куфрона насроний диний байрамларга ижозат бериш, кофирларга риоягарчилик қилиш бобидан эмас.

Биз Аллоҳ таолодан динимизда онгли қилишини, бу йил жоҳилий байрамларни ўтказишларини таъқиқлашлари учун раҳбарларни муваффақиятли қилишини ҳамда исломий қонун ва қарорларга мухолиф бўлган барчани жазолашга муяссар айлашини тилаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бунинг соҳиби ва бунга қодирдир.

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Насронийларниг бу байрамларни ўтказишга ҳарисликлари, эътиқодларининг бир бўлагидир. Шунинг учун, бу байрамларни ўтказишга иштиёқманд бўлишлари ва ҳатто бунга тўсиқ бўладиган ғовларни олиб ташлаш учун бор кучларини сарф этишларидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Чунки, юқорида айтиб ўтганимдек, куфрдан сўнгра гуноҳ қолмайди! Биз мусулмонларнинг мусибатимиз шундаки, айрим мусулмонлар ушбу куфр байрамларда насронийларга ўртоқ бўлмоқдалар.

Ушбу ўртоқлик бир неча суратда бўлмоқда. Айрим мусулмонлар, Аллоҳ сақласин, насронийларнинг биттасидек, улар билан айни байрамда иштирок этишмоқда. Сиз уларнинг насроний кофирлар билан бирга ўйин–кулгуларда иштирок этаётганлари ва оғизларини тўлдириб қаҳқаҳалар отаётганига гувоҳ бўласиз. Мусулмон бу даражага қандай тушиши мумкин?! Мусулмон ўзининг мусаффо ақидаси: «Ла илаҳа илаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ)ни «Аллоҳ – учтанинг учинчисидир» дея иддао этаётган насронийлар ақидаси билан булғашга қандай рози бўлиши мумкин?! Аллоҳ таоло уларнинг қавлидан ўта буюкдир!

Биродарлар, мусулмоннинг бу алфозда кофир насронийлар билан бирга иштирок этиши гуноҳ ёки маъсият, хато ва янглишлик масаласи эмас. Балки гоҳида иймон ва куфр масаласига айланиши мумкин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшаса, бас, у улардан биридир»– деганлар (Абу Довуд 4033; Баззор 2966; Абдурраззоқ  20986). Шайхулислом Ибн Таймияй раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни шундай изоҳлайди: «Ушбу ҳадиснинг ҳукми энг ози билан кофирларга менгзашнинг ҳаромлигини ифодаламоқда. Ҳолбуки, унинг зоҳирий маънолари менгзаётган одамнинг кофир бўлишини кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардан биридир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51».

Мусулмон биродарим, насронийларнинг куфрона байрамларида иштирок этишингиз оғир гуноҳдир. Сиз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф ва Ислом душманлари – адашган кофирларнинг ишларини қилиб, эртага Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзига қайси кўз билан қарайсиз?!

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтди: «Байрамлар ҳам Аллоҳ таоло:

﴿لِكُلِّ أُمَّةٍ جَعَلْنَا مَنسَكًا هُمْ نَاسِكُوهُ﴾

«Биз барча миллатга қурбонлик қилиш (қонунини) буюрганмиз – улар ўша (қонунга) амал қилгувчидирлар» (Ҳаж: 67) деганидек, қонун, манҳаж ва қибла, намоз ва рўза каби ибодатлар қаторига киради. Мусулмоннинг кофирларнинг байрамларида иштирок этишлари билан, бошқа ибодатларида иштирок этиши ўртасида фарқ йўқдир. Чунки барча байрамларда иштирок этиш куфрда, байрамларга олиб борадиган нарсаларда иштирок этиш эса куфрнинг баъзи тармоқларида уларга мувофиқ келиш, демакдир» (Иқтизоус Сиротил Мустақйим). 

Бу байрамларда иштирок этишнинг иккинчи кўриниши: табриклаш, яъни, мусулмоннинг кофирни байрами билан табриклаши. Бу – кўплаб насронийлар ишлайдиган ширкатларда бўлади. Сиз уларнинг бир–бирларини Янги йил байрами билан табриклаганлари ҳатто айрим мусулмонларнинг кофирларни байрамлари билан табриклаб табрикномалар юборганини эшитгандирсиз?!

Аллоҳнинг бандалари, бу оғир гуноҳ ва катта ҳаромдир. Имом, аллома Ибн Қоййим Жавзийя раҳимаҳуллоҳ ўзининг ноёб китоби «Аҳкааму аҳлиз зиммаҳ» (Зиммийларнинг аҳкоми)да шундай дейди: «Кофирларни кофирларга хос анъаналар билан табриклаш, уламолар иттифоқи билан ҳаромдир. Уларни байрамлари билан табриклаш ҳам шунинг қаторига киради. Уларни байрамлари билан табриклаган мусулмон кофир бўлмасада, ҳаром ишни қилган бўлади. Бу табрик насронийни хочга қилган саждаси учун табриклашга тенгдир. Бу табрик Аллоҳнинг наздида ароқ ичиш, қотиллик, зино ва бошқа ҳаром ишларни қилишдан кўра оғирроқ гуноҳ ва интиқомга лойиқдир. Чунки бировни қилган гуноҳи ёки бидъати ёхуд куфр иши туфайли табриклаган одам Аллоҳнинг интиқоми ва ғазабига дучор бўлади».

Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг бошқа кўриниши, уларга дний анъаналари ва байрамларини ўтказишда эҳтиёжлари бўлган нарсаларни сотишдир. Уларга бу эҳтиёжларини сотиш, ҳаромдир. Уларга куфрлари, залолатлари ва диний анъаналарини амалга оширишда фойдаланишадиган молларни сотиш ҳаромдир. Байрам учун арча, зийнат чироқлари ва табрикномаларни сотиш, байрамларни ўтказиш учун меҳмонхона ёки театр ёхуд тўйхона ёда бино мажмуъаларини ижарага бериш ҳам, ундан келган даромад ҳам ҳаромдир.  Ҳаром билан озиқланган жасад эса жаҳаннамга лойиқдир. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ: «Кофирлар диний анъаналарини ўтказишларида фойдаланишадиган нарсаларни сотиш жоиз эмасдир»– деган.

(Ҳой мусулмонлар), Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ таоло хорлаган кофирларнинг мақомини биз қандай қилиб баландларга кўтарамиз?! Аллоҳ таоло хўрлаган одамларни биз қандай қилиб ҳурмат қиламиз?! Аллоҳ таоло уларга жаҳаннамни ваъда қилиб турган бўлса, биз  байрамларини ўтказишларида уларга қандай ҳамкорлик қиламиз ва уларни табриклаймиз?!!

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاء تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءكُم مِّنَ الْحَقِّ يُخْرِجُونَ الرَّسُولَ وَإِيَّاكُمْ أَن تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ رَبِّكُمْ إِن كُنتُمْ خَرَجْتُمْ جِهَادًا فِي سَبِيلِي وَابْتِغَاء مَرْضَاتِي تُسِرُّونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَأَنَا أَعْلَمُ بِمَا أَخْفَيْتُمْ وَمَا أَعْلَنتُمْ وَمَن يَفْعَلْهُ مِنكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَاء السَّبِيلِ﴾

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди!» (Мумтаҳана: 1).

Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз, ширк ва мушрикларни хор қил! …      

 

Ошуро суннат издошлари ва шиалар тасаввурида (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)

Ошуро суннат издошлари ва шиалар тасаввурида

Хатиб: Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:  عَاشُورَاءُ بَيْنَ أَتْبَاعِ السُّنَّةِ وَهَوَسِ الرَّافِضَةِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлганлари, (дин ниқоби остида) пайдо бўлган барча нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Аллоҳдан тақво қилингиз ва Унга итоат этингиз! Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқларига риоя этиб, Унга осийлик қилмангиз!

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119).

Ҳой мусулмонлар, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижрати, исломий даъватнинг бошланиши, Исломнинг ғалабаси ва ёйилишини эслатадиган Аллоҳ таолонинг ушбу қутлуғ муҳаррам ойида бошқа катта ғалабини ҳам хотирлаймиз.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло яратган кунларнинг бирида вужудга келган катта ғалабани ҳам хотирлаймиз. У ғалаба Аллоҳ таоло Калимуллоҳ Мусо алайҳиссаломга ато этган ҳамда мутакаббир душман ва золимлар боши Фиръавнни ёрдамсиз ташлаб қўйиши эди. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ошуро куни рўза тутаётганларига гувоҳ бўлдилар ва уларга: «Сизлар рўза тутаётган ушбу кун қандай кун?!»– деб савол бердилар. Улар: Бу – Аллоҳ таоло Мусо ва қавмини қутқарган, Фиръавн ва қавмини ғарқ қилган кундир. Мусо бу рўзани (Аллоҳга) шукр ўлароқ тутган эди. Шунинг учун биз ҳам бу куни рўза тутамиз,– деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз Мусога сизлардан кўра (эргашишга) лойиқроқмиз!»– дедилар ва ўзлари рўза тутиб, ошуро куни рўза тутишга буюрдилар» (Имом Муслим 2714).

Ушбу ҳодиса ва ҳадисда айрим нуқта ва фойдалар бўлиб, ҳозирги кунда Уммат бошидан кечираётган ожизлик, хорлик ва тарқоқлик ҳамда Ислом душманлари очкўз ўз косасидаги овқатларни ейиш учун ташланганидек амалга ошираётган қотиллик, қатл, қувғинлик ва парчалашни ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Биринчи нуқта: ботилнинг кўпик ва сароблари нақадар юксалмасин, қудрат тарозиси оғир босмасин, ишлар унинг манфаати учун юраётгандек кўринмасин, барибир, у шишган бўлсада ўта кучсиз бўлиб, ботил тарафдорлари нақадар зўравон ва кучлидек кўринсаларда ўта заиф инсонлардир. Масалан, Фиръавн ўзи яшаган тарихда энг мустабид қирол бўлган ва қуйидаги гапларни айтган эди:

﴿أَنَا رَبُّكُمُ الأَعلَى﴾

«Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман»» (Назиъат: 24);

﴿مَا عَلِمتُ لَكُم مِن إِلَهٍ غَيرِي﴾

«Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман» (Қасас: 38);

﴿أَلَيسَ لي مُلكُ مِصرَ وَهَذِهِ الأَنهَارُ تَجرِي مِن تَحِتي﴾

«Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?!» (Зухруф: 51);

﴿أَمْ أَنَا خَيرٌ مِن هَذَا الَّذِي هُوَ مَهِينٌ وَلا يَكَادُ يُبِينُ﴾

«Балки мен мана бу хор бўлган ва (ўз мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган кимсадан (яъни Мусодан) яхшироқдирман?!» (Зухруф: 52).

Фиръавн Бану Исроил ичида туғилган ўғил болаларни қатл этиб, уларнинг наслини тугатишни режа қилган эди. Аммо Мусо алайҳиссалом Фиръавннинг хонадонида унинг тарбияси ва молу мулкидан фойдаланиб вояга етди. У Фиръавннинг олдида юрар, ҳатто ундан кўра Фиръавнга яқинроқ бирон кимса йўқ эди. Чунки Аллоҳ таоло Фиръавннинг кўнглига Мусога бўлган севги ва меҳрни солган эди. Шундай бўлсада, Фиръавн Мусо алайҳиссаломга мутлақ ҳукмрон бўла олмади. Ушбу мустабиднинг ҳалокати Мусо алайҳиссалом сабабли ва унинг қўлида содир бўлди. Чунки у, Фиръавнни Аллоҳ таолонинг йўлига чорлади ва Фиръавн уни рад этиб Аллоҳ таолога осий бўлди. Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қўшинлари ҳақида шундай деди:

﴿وَاستَكبَرَ هُوَ وَجُنُودُهُ في الأَرضِ بِغَيرِ الحَقِّ وَظَنُّوا أَنَّهُم إِلَينَا لا يُرجَعُونَ • فَأَخَذنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذنَاهُم في اليَمِّ فَانظُرْ كَيفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ﴾

«У (Фиръавн) ҳам, унинг лашкарлари хам (иймон келтирмасликлари билан) ер юзида ноҳақ кибру-ҳаво қилдилар ва ўзларини Бизга қайтарилмайдилар, деб гумон қилдилар. Бас Биз уни ва лашкарларини ушладик-да, денгизга ташладик. Энди сиз у золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг» (Қасас: 39, 40);

﴿فَأَخَذَهُ اللهُ نَكَالَ الآخِرَةِ وَالأُولى • إِنَّ في ذَلِكَ لَعِبرَةً لمَن يَخشَى﴾

«Аллоҳ уни ҳам охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди), охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур. Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.

И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Мусо алайҳис-салом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишлари таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқдир» (Нозиъот: 25, 26).

Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қўшинларини ҳалокатга учратганидек, ҳозирги даврдаги куфру туғён ўлкаларидан тортиб то уларнинг атрофида парвонадек айланиб, уларнинг куфру туғёнларига ёрдамчи бўлаётган ҳамда Ер юзида бузғунчиликларни ёйиб, Аллоҳнинг йўлига қилинган чақириқларга рад жавобини бериб, Исломга қарши кураш бошлаган, мусулмонларни қувғин қилган буқаламун фиръавнчалардан ҳам тез кунда интиқомини олади. Чунки Аллоҳ таоло Аллоҳга ёрдам берганларгагина ёрдам беради. Дарҳақиқат, У кучли ва азиз Зотдир. Лекин бу жараён оз ёки кўп вақт ўтганидан кейингина содир бўлади:

﴿حَتَّى إِذَا استَيأَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُم قَد كُذِبُوا جَاءَهُم نَصرُنَا فَنُجِّيَ مَن نَشَاءُ وَلا يُرَدُّ بَأسُنَا عَنِ القَومِ المُجرِمِينَ﴾

«Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик — пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз — ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!» (Юсуф: 110).

Иккинчи нуқта: қутланиши мумкин бўлган энг буюк айём Ислом санжоғи кўтарилиб, эътиқод байроғи ҳилпираган кундир. У кун – Ҳақиқат зафар қучган, ботил эса мажақланган кун бўлиб, мўъминлар Аллоҳнинг мадади билан қувонадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿غُلِبَتِ الرُّومُ • في أَدنى الأَرضِ وَهُم مِن بَعدِ غَلَبِهِم سَيَغلِبُونَ • في بِضعِ سِنِينَ للهِ الأَمرُ مِن قَبلُ وَمِن بَعدُ وَيَومَئِذٍ يَفرَحُ المُؤمِنُونَ • بِنَصرِ اللهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ العَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир.

И з о ҳ . Рум мамлакати арабларга яқин бўлиб, румликлар насроний динига мансуб, форслар эса мажусий эдилар. Шунинг учун ҳам форслар ғолиб бўлгани ҳақидаги хабар Маккага етиб келганида, Макка мушриклари қувонишиб мўмин-мусулмонларга «Сенлар Қуръонга ишонганларииг каби румликлар Инжилга ишонишади, форслар эса худди бизларга ўхшаб ҳеч қандай илоҳий китобга иймон келтиришмаган. Мана бугун форслар румликларни енгишганидек, яқинда бизлар ҳам сенларни енгамиз», дер эдилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлиб, мўминларга таскини дил бахш этди» (Рум: 2 – 5).   

Учинчи нуқта: неъматлари янгилангач банданинг шукроналар айтиши, Аллоҳ таолонинг бандаси устидаги ҳаққидир. Энг афзал шукр эса дилдан эътироф, тилдан талаффуз ва аъзолар билан амал қилишдагина бўлади. Аллоҳ таоло учун берган нажоти ва душманини ҳалок қилгани учун Мусо алайҳиссалом шукрона ўлароқ ошуро куни рўза тутди. Ундан кейин эса бу шукронанинг давоми ўлароқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўз пайғамбарига издош бўлиб ва ажру савоблар умидида ҳар макон ва замонда яшаган мусулмонлар ушбу куннинг рўзасини тутишди ва тутишмоқда.

Бирон киши: Ислом тарихида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эришган кўплаб зафар ва ғалаба кунлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган, ҳижрат қилган, Исроъ ва Меърож ва бошқа кунлари ҳам бор. Нега бу кунларда рўза тутмаймиз? Нега рўза тутиш одатини жорий қилмаймиз? Ахир шундай қилсак Аллоҳ таолога шукр қилган бўлмаймизми?,– деб савол бериб қолиши мумкин. Уларга шундай жавоб берилади: Диннинг биноси кўзга яхши кўриниш ёки ёқтириб қолиш ёки дин ниқоби остида янгиликларни ўйлаб топиш ва ҳаётга жорий қилишга эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, бўйинсуниш ва Ундан ўрнак олиш пойдеворига қурилган:

﴿لَقَد كَانَ لَكُم في رَسُولِ اللهِ أُسوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَن كَانَ يَرجُو اللهَ وَاليَومَ الآخِرَ﴾

«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Биз ошуро куни рўза тутар эканмиз, уни ўзимизга яхши кўрингани учун эмас, билъакс Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва У зот жорий қилган шариатга ҳамда суннатга эргашганимиз учун тутамиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бизнинг ишимиз бўлмаган амални қилган одамнинг бу амали (тарафимиздан қабул қилинмай) ўзига қайтарилгандир»– деганлар (Имом Муслим 4590; Имом Аҳмад 25171).

Тўртинчи нуқта: шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биз Мусога сизлардан кўра (эргашишга) лойиқроқмиз»– деб айтган сўзлари олдида бир оз тўхталамиз. Бу ҳадисда Аллоҳга бўлган иймон ришталари дунёдаги ҳар қандай риштадан кучли, Исломга нисбатланиш энг буюк нарсалардан бири эканини кўрмоқдамиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Унинг уммати ўзларининг динлари ва иймондаги устиворликлари билан Мусо алайҳиссаломга унинг шариатини бузиб, йўлидан оғган яҳудийлардан кўра яқинроқдир. Ҳатто Ислом уммати барча пайғамбарга уни рад этган ва осийлик қилган умматидан кўра ҳақдордир. Чунки барча пайғамбарларнинг дини ягона бўлиб, уларнинг ҳар бири тавҳид ва Аллоҳ таолонинг ўзигагина ибодат қилишни олиб келишган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُم أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُم فَاعبُدُونِ﴾

«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» (Анбиё: 92);

﴿آمَنَ الرَّسُولُ بما أُنزِلَ إِلَيهِ مِن رَبّهِ وَالمُؤمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللهِ وَمَلائكتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لاَ نُفَرِّقُ بَينَ أَحَدٍ مِن رُّسُلِهِ﴾

«Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз»» (Бақара: 285);

﴿إِنَّ أَولى النَّاسِ بِإِبراهِيمَ لَلَّذِينَ اتَّبَعُوهُ وَهَذَا النَّبيُّ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاللهُ وَلىُّ المُؤمِنِينَ﴾

«Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи унинг йўлига эргашган зотлар, мана бу пайғамбар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) ва иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир» (Оли Имрон: 68).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мен дунё ва охиратда одамлар ичида Ийсо ибн Марямга ўта яқинман. Мен билан унинг ўртасида бирон пайғамбар ўтмаган. Пайғамбарлар кундошларнинг фарзандларидир: оналари бошқа бўлсада, динлари биттадир»– дедилар (Имом Бухорий 3442).

Нуҳ алайҳиссалом ўғли қавми билан бирга тўфонда ҳалок бўлгач Роббисига шундай дуо қилди:

﴿رَبِّ إِنَّ ابنِي مِن أَهلِي وَإِنَّ وَعدَكَ الحَقُّ وَأَنتَ أَحكَمُ الحَاكِمِينَ * قَالَ يَا نُوحُ إِنَّهُ لَيسَ مِن أَهلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيرُ صَالِحٍ فَلاَ تَسأَلْنِ مَا لَيسَ لَكَ بِهِ عِلمٌ إِنِّي أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ الجَاهِلِينَ﴾

«Нуҳ Парвардигорига нидо қилиб, деди: «Парвардигорим, албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир ва шубҳасиз, Сенинг (аҳли оиламга нажот бериш хусусидаги) ваъданг ҳақ ваъдадир. Сен энг адолатли ҳукм қилгувчисан». (Аллоҳ) айтди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас! Албатта у(нинг қилган амали — куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир. Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида асло Мендан сўрамагин! Албатта, Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман»» (Ҳуд: 45, 46).

Ҳой мусулмонлар, ошуро куни буюк ва қутлуғ айёмлардан бири бўлиб, у куни рўза тутиш солиҳ амал ҳамда памғамбарона суннатдир. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳуга ошуро рўзаси ҳақида савол берилганида: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу куни рўза тутиб унинг фазилатини бошқа кунлар учун талаб қилганларини билмайман,– деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам ошуро кунининг рўзаси бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлишини қуйидаги ҳадислари билан таъкидладилар: «Ошуро рўзасининг ўзидан олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорот бўлишини умид қиламан!» (Имом Муслим 2803; Абу Довуд 2427; Термизий 752).

Ҳой мусулмонлар, Ислом китоб аҳлларига мухолиф ўлароқ келгани учун ошуро кунидан бир кун илгари ёки бир кун кейин рўза тутиш суннатдир. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтди:

«Ошуро рўзасини тутиб асҳобларини ҳам тутишга буюрганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Ё Расулуллоҳ, бу кунни яҳудий ва насронийлар ҳам улуғлашади!,– дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Келгуси йили, иншааллоҳ, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз»– дедилар. Келгуси муҳаррам ойигача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтдилар» (Имом Муслим 2722);

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ошуро куни рўза тутинглар! Яҳудий ва насронийларга хилоф иш қилинглар: ошуродан олдин ва кейин бир кундан рўза тутинглар!»– дедилар» (Имом Аҳмад 2154).

Бас, пайғамбарингиздан ўрнак олингиз ва ошуро куни рўза тутингиз! Ошуро шу душанба кунига тўғри келмоқда. Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўн биринчи (якшанба ва сешанба) кунларидан бирини қўшиб ёки уларнинг ҳар иккисини қўшиб рўза тутиб, яҳудий ва насронийларга хилоф иш қилингиз.

﴿إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لا نُضِيعُ أَجرَ مَن أَحسَنَ عَمَلاً﴾

«Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар эса, шак-шубҳасиз – Биз (улар каби) чиройли амаллар қилган кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз» (Каҳф: 30).

Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

﴿وَأَوحَينَا إِلى مُوسَى أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِي إِنَّكُم مُتَّبَعُونَ • فَأَرسَلَ فِرعَونُ في المَدَائِنِ حَاشِرِينَ • إِنَّ هَؤُلاءِ لَشِرذِمَةٌ قَلِيلُونَ • وَإِنَّهُم لَنَا لَغَائِظُونَ • وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَاذِرُونَ • فَأَخرَجنَاهُم مِن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ • وَكُنُوزٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ • كَذَلِكَ وَأَورَثنَاهَا بَني إِسرائِيلَ • فَأَتبَعُوهُم مُشرِقِينَ • فَلَمَّا تَرَاءَى الجَمعَانِ قَالَ أَصحَابُ مُوسَى إِنَّا لَمُدرَكُونَ • قَالَ كَلاَّ إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهدِينِ • فَأَوحَينَا إِلى مُوسَى أَنِ اضرِبْ بِعَصَاكَ البَحرَ فَانفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرقٍ كَالطَّودِ العَظِيمِ • وَأَزلَفنَا ثَمَّ الآخَرِينَ • وَأَنجَينَا مُوسَى وَمَن مَعَهُ أَجمَعِينَ • ثُمَّ أَغرَقنَا الآخَرِينَ • إِنَّ في ذَلِكَ لآيَةً وَمَا كَانَ أَكثَرُهُم مُؤمِنِينَ • وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ العَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾

«Биз Мусога: «Бандаларим (яъни Бани Исроил кавми) билан тунда йўлга чиққин! Албатта сизларнинг изингизга тушилур (яъни Фиръавн ва унинг қўшини ортингиздан қувиб етур» деб ваҳий юбордик. Бас (Мусо ва унинг қавми йўлга тушганларидан хабар топгач), Фиръавн барча шаҳарларга (аскар) йиғувчиларни жўнатди (ва деди): «Аниқки улар бир ҳовуч ялангоёқлардир. Дарҳақиқат улар (қўл остимиздан чиқиб кетишлари билан) бизларни ғазаблантирдилар. Шубҳасиз бизлар эҳтиёт чораларини кўриб тургувчи қавмдирмиз». Бас мана шундай қилиб Биз уларни (яъни Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал маскандан айирдик ва уларни(нг барчасига) Бани Исроилни ворис қилдик. Бас (Фиръавн) тонг пайтида уларни қувиб етди. Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари: «Бизлар аниқ тутилдик, (чунки олдимизда ҳеч қандай йўл йўқ, фақат денгиз бор) дедилар. (Мусо) айтди: «Йўқ, аниқки мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта у мени (нажот) йўлига бошлар». Бас, Биз Мусога: (Асоинг билан) денгизни ургин», деб ваҳий юбордик. Бас (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар). Ва кейингиларни (яъни Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгизга) ғарқ қилиб юбордик. Албатта бунда (Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир» (Шуъаро: 52 – 68).

 

Иккинчи хутба

Сўнг …

Аллоҳ таолодан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва Исломни маҳкам ушланглар. Чунки ким Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ унга чиқиш йўлини кўрсатиб беради.

Ҳой мусулмонлар, зикр, шукр ва ибодат они ҳисобланган ошуро куни, Ислом умматининг мажусийлари ҳисобланган рофизалар ҳаётида турли хурофот, залолат ва чўпчаклар билан уйғунлашиб кетди. Улар ошур кунида турли бидъат, гуноҳ ва хаёл нарсаларни қилмоқдалар ва Аллоҳ биронта ҳужжат нозил қилмаган ишлар билан шуғулланмоқдалар. Сиз уларнинг юзларини уришаётгани, бақириб чақиришаётгани, бошларини пастга эгиб, юқорига кўтаришаётгани, ўкиришаётганлари ва ҳўнгроқларини кўтаришаётгани, таналарига азоб беришаётгани, кўз ёшлари ва қонларини оқизишаётгани, эркагу аёл аралашаётгани, гоҳида авратлар очилиб ҳаёсизликлар қилинаётгани ва буларнинг барчасини Ҳусайн разияллоҳу анҳунинг ўлимига бўлган аза ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадон аҳлига бўлган муҳаббат дея иддао қилинаётганини кўрасиз. Аслида улар қилаётган ишлари билан одамларнинг энг адашгани ва даъвосида ёлғончиларидир.

Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «У (рофиза)ларнинг гумроҳлигидан бири узоқ замонлар аввал қатл қилинган одамга мотам ва гўяндаликни амалга оширишларидир. Маълумки, ўлдирилган ёки ўлдирилмаган маййитларга ўлимларидан кейин бундай ишларни қилиш Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарсалардандир. «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «(Мусибат пайтида) юзларига урган, ёқаларни йиртган ва жоҳилият чақириқларини қилган одам биздан эмас!»– деганлари нақл қилинган (Имом Бухорий 1294). Анави рофизийлар узоқ замон илгари қатл қилинган маййит учун юзларига урмоқдалар, ёқаларини йиртмоқдалар, жоҳилият даъвоси ва бошқа гуноҳларни қилмоқдалар. Агар улар бу ишларини унинг қатл қилингани замон қилсалар эди, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган катта гуноҳларни қилган ҳисобланишса, шунча вақт ўтганидан кейин бу ишларни қилишса нима дейиш мумкин?!

Маълумки, Ҳусайн разияллоҳу анҳудан кўра афзал бўлган кўплаб пайғамбарлар ва пайғамбар бўлмаганлар зулман ўлдирилдилар. Ҳусайн разияллоҳу анҳудан кўра афзал бўлган унинг отаси Алий разияллоҳу анҳу ҳам ўлдирилди. Усмон разияллоҳу анҳуни қатл этилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнгра пайдо бўлган катта фитнанинг бошланғич нуқтаси бўлди. Унинг ортидан Ҳусайн разияллоҳу анҳунинг ўлимидан кейингиларга қараганда катта ва даҳшатли ҳодисалар рўй берди. Ундан бошқа мусулмонлар ҳам ўлдилар. Бироқ биронта мусулмон ёки бошқа диндаги инсонлар ўлган ёки ўлдирилган маййитлари учун гумроҳ рофизийлар каби мотам ва гўяндалик қилмадилар» («Минҳажус суннатин набавифяҳ» 1/23).

Ушбу рофизалар Ҳусайн разияллоҳу анҳу ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонига бўлган муҳаббатларини иддао этадилар. Аслида эса улар, Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, саҳобаларни ичларидан ёмон кўрадилар, уларнинг шахсиятлари ва мартабаларини камситадилар, фазилатларини оёқ ости қиладилар, уларнинг кўпини кофирга чиқарадилар! Саҳобаларнинг сардорлари Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларни лаънатлайдилар, энг покдомон саҳобия – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтарама рафиқалари ва Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг суюкли қизи Оиша разияллоҳу анҳони зино қилишда айблайдилар!!

Улар ҳар замон ва маконда аҳли суннат ва жамоатнинг ашаддий душманлари бўлишган. Уларнинг аҳли суннатга бўлган адоватлари яҳудий ва насронийларнинг мусулмонларга бўлган адоватидан кам эмас. Уларнинг аҳли суннат ва жамоатга нисбатан қилган айбли ишлари ва уларни ёрдамсиз ташлаб қўйиш ҳақидаги режалари бутун башариятга аёндир. Қачон яҳудий ва насронийлар давлат таъсис этсалар, рофизийлар аҳли суннат ва жамоатга қарши улар билан бир сафда турган. Ҳозирги кунда Ироқда бўлаётган ҳодисалар сўзимизнинг яққол далилидир.

Умматнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги энг яхши инсонлари бўлган саҳобаларни кофирга чиқарган тоифалардан нимани ҳам кутиш мумкин?!

Оишаи Сиддиқа разияллоҳу анҳони зино қилишда айблаган туҳматчилардан, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумоларни лаънатлаб, ҳақорат қилган кимсалардан бундан бошқа нимани ҳам кутиш мумкин?! Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг энг суюкли рафиқаси билан озор беришиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хонадонини севишларини иддао этишмоқда. Унутманглар, улар Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг маъноларига ўта монанд кимсалардир:

﴿إِنَّ الَّذِينَ يُؤذُونَ اللهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللهُ في الدُّنيَا وَالآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُم عَذَابًا مُهِينًا﴾

«Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб: 57).

Аллоҳим, биз Сендан рофизалар бошига қора кунларни солишингни, уларни бирма–бир ҳалокатга учратиб, уруғларини қуритишингни тилаймиз! Аллоҳим, уларнинг байроқларини ҳилпиратма, мақсаду ғояларига етказма! Уларни ўзларидан кейингиларга ибрату намуна қил! Аллоҳим, улардан Азиз ва Қудратли зотдек ўз интиқомингни ол! Уларнинг кулини кўкка совур! Аллоҳим, динингга душман бўлган яҳудий, насроний ва уларга ҳавасманд ҳамда кўмакчи бўлганларни Ўзингга ҳавола этдик!

Аллоҳим, эй, дуоларни Эшитгувчи Зот! Бу Уммат ишини шундай режалаштирки, у режага кўра савобли ишларга буюрилиб, гуноҳ ишлардан қайтарилсин ва Сенга итоат қилган одамлар азиз, Сенга ширк келтирганлар хор бўлсин!   

                                                          

 

Шаъбон ойининг фазилатлари ва айрим аҳкомлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)

Шаъбон ойининг фазилатлари ва айрим аҳкомлари

Хатиб: Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: فَضَائِلُ شَعْبَانَ وَبَعْضُ أَحْكَامِهِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Мўъмин бу дунёда яшар экан, Аллоҳ таоло унга бир муҳлат беради. Бу дунёда қолган ҳар бир куни охирати учун заҳира тайёрлаши, кучи етганича уруғини экиб, ҳосилини олиши учун мўъминга берилган катта имкониятдир.

Дўстлар, мана, ражаб ойи ўтиб шаъбон ойи ҳам кириб келди. Ражаб ойида муваффақиятга эришганлар рамазон ойига тайёргарлик кўришда ҳам муваффақиятни қўлга киритадилар. Шаъбон ойи кирди–ю, ҳануз одамлар ғафлатдалар.

Биз ушбу муборак ой ҳақида тўхталиб, издош бўлишимиз буюрилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салаф солиҳ бу ойда нималар қилгани ҳақида тафаккур қилиб, шаъбон ойининг айрим фазилатлари ва аҳкомларини айтиб ўтамиз.

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу айтади: «Мен: Ё Расулуллоҳ, Биз Сизнинг шаъбон ойида тутганингиздек бошқа ойларда рўза тутганингизни кўрмаганмиз,– дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар ражаб ва рамазон ойлари ўртасидаги ойдан ғафлатдалар. У – амаллар Роббул оламийнга кўтариладиган ойдир. Мен, амалим рўзадор ҳолатимда кўтарилишини суяман»– дедилар» (Имом Аҳмад 20758).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутар ва биз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу йил оғиз очиш нийяти йўққа ўхшайди,– дер эдик. (Баъзида) рўза тутмас ва биз: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу йил рўза тутиш нийяти йўққа ўхшайди,– дер эдик.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг севимли рўза шаъбон ойидагиси эди» (Имом Аҳмад 12924).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаъбон ойидаги рўзага бўлган эътибори шу даражада эдики, муҳтарама рафиқалари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг ҳаммасини рўза билан ўтказарди,– деган эдилар. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан бошқа ойларнинг рўзасини тўлиқ тутмаган эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо отаси Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутсалар: Энди рўзасиз юрмайди, рўза тутмасалар: Энди рўза тутмайди, деб ўйлар эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойларнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмаганман. (Шундай бўлсада), шаъбон ойидагидек кўп рўза тутган бошқа ойларни ҳам билмайман» (Имом Аҳмад 23252).

Насоий ва Термизий раҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилган ҳадисда Оиша разияллоҳу анҳо айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бошқа ойларда шаъбон ойидагидек рўза тутганини кўрмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ойда озгина рўза тутмас эдилар, холос» (Термизий 668). Абу Довуд раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўза тутишни энг севган ойи шаъбон бўлиб, уни рамазонга боғлар эдилар»– дейилган.

Умму Салама разияллоҳу анҳо эса шундай деган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаъбон ва рамазон ойидан ташқари икки ойда кетма–кет рўза тутганларини кўрмаганман» (Термизий 668; Насоий 2312).

Баъзи аҳли илмлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаъбон ойидаги рўзага қаттиқ эътибор берганларини кўрганлари боис: «Шаъбон ойининг рўзаси бошқа ойлардаги рўзадан кўра афзалроқ»,– дедилар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг муҳаррам ойида тутилган рўза, рамазондан кейинги энг афзал рўза экани нассларда баён қилинган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойининг рўзасидир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз – тунгги намоздир»– деганлар» (Имом Муслим 1982).

Насоий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ санад билан Жундуб ибн Суфён разияллоҳу анҳудан нақл қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарз бўлган намозлардан кейинги энг афзал намоз кеча ярмида ўқилгани, рамазондан кейинги энг афзал рўза эса, сизлар «муҳаррам» деб атаган Аллоҳ ойининг рўзасидир»– дедилар» (Байҳақий 8207).

Илм аҳллари шаъбон ойида нафл рўза тутишнинг бошқа ойлардаги рўзалардан кўра фазилатлироқ экани ҳақида талайгина аҳкомларни айтиб ўтдилар. Шулардан бири, нафлларнинг рамазон ойига олдиндан ва кейиндан энг яқин бўлганларидир. Шаъбон ойининг рўзаси яқин бўлгани учун, рамазон ойига боғланади. Унинг рамазон ойига бўлган нисбати, фарз (намоз)лардан олдин ва кейин қилинадиган суннатларнинг фазилатига менгзайди. Мазкур суннатлар фарзларнинг камчиликларини тўлдиради. Рамазон ойидан олдинги ва кейинги рўзалар ҳам худди шундай. Ҳолбуки, фарз намозлардан олдин ёки кейин ўқиладиган суннатлар, мутлақ нафл бўлган намозлардан кўра афзалдир. Шунга ўхшаш, рамазон ойидан олдин ва кейин тутилган рўзалар улардан кейинги рўзалардан кўра афзалроқдир. Ҳолбуки, сиз рамазон ойидан илгари шаъбон рўзаси ва у ойда кўп рўза тутиш ҳамда рамазон ойидан сўнгра шаввол ойида олти кун рўза тутишни кўриб турибсиз. Бу иккиси фарз намозлардан олдинги ва кейинги суннатлар мақомига ўхшайди.

Шаъбон ойида кўп рўза тутишни Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳунинг юқорида айтиб ўтилган ҳадиси ҳам қувватлайди. Унда шундай дейилган: «Мен: Ё Расулуллоҳ, Биз Сизнинг шаъбон ойида тутганингиздек бошқа ойларда рўза тутганингизни кўрмаганмиз,– дедим». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бунинг сабабини баён қилди: «Одамлар ражаб ва рамазон ойлари ўртасидаги ойдан ғафлатдалар». Уларнинг ғафлатда бўлган нарсалари нима? «У – амаллар Роббул оламийнга кўтариладиган ойдир. Мен, амалим рўзадор ҳолатимда кўтарилишини суяман»» (Имом Аҳмад 20758).

Бу ҳадис икки маънони ўз ичига олмоқда:

Биринчи маъно: Одамларнинг кўпи ражаб ва рамазон ойи ўртасидаги ойдан ғофилдирлар.

Иккинчи маъно: Шаъбон ойида амаллар юқорига кўтарилиб, уларни Аллоҳ таолога кўрсатилади. Одамларнинг шаъбон ойидан ғофил эканликлари унинг икки буюк ой: Аллоҳнинг ҳаром ойи – ражаб ва рамазон рўзасини тутиш ойи ўртасида келиши сабаблидир. Одамлар бу икки ойга катта аҳамият беришиб, шаъбон ойидан бехабар қоладилар. Ҳатто талайгина одамлар ҳаром ойлар қаторига киргани учун, ражаб ойининг рўзасини шаъбон ойининг рўзасидан кўра савоблироқ деб ўйлайдилар. Бу гап нотўғридир. Чунки шаъбон ойининг рўзаси, юқоридаги ҳадисларга қараганда, ражаб ойининг рўзасидан кўра савоблироқдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамлар ражаб ва рамазон ойлари ўртасидаги ойдан ғафлатдалар» жумласидан маълум бўлмаяптики, фазилати машҳур бўлган замон ёки макон ҳатто шахслардан бошқаси ҳам, улардан кўра ё мутлақ ёки ўзига хос хусусият билан афзалроқ бўлиши мумкинки, буни кўп одамлар билмаслиги ва ўзлари учун машҳур бўлган нарсалар билан машғул бўлишлари ва ўзлари фазилатли эканини билишмаган нарсадан маҳрум қолишлари мумкин. Одамлар шаъбонни қўйиб бошқа ойлар билан машғул бўлиб туришар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойини тоату ибодат ва рўзалар билан музайян қилар ва Усома разияллоҳу анҳу бу ойда кўп рўза тутишини сўроқлаганида тушунтириш учун: «Одамлар ражаб ва рамазон ойлари ўртасидаги ойдан ғафлатдалар» деган эдилар. Эй Аллоҳнинг бандаси, бу бир жиҳатки, сиз бундан огоҳ бўлинг! Шунинг учун ҳам илм аҳллари: «Бу – одамлар ғафлатда бўлган онларни тоату ибодат билан ўтказиш мустаҳаб ва бу Аллоҳ таолога маҳбуб эканига далилдир»– дедилар. Шу боис салаф солиҳнинг бир гуруҳи шом ва ҳуфтон намозлари орасида намоз ўқишни мустаҳаб ҳисоблашар ва: «Бу – ғафлат онидир!»– дейишар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда қилинган ибодатдан одамларнинг кўпи ғафлатда бўлгани учун ўша пайтда ибодат қилишни фазилатли қилдилар ва: «Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз – тунгги намоздир»– дедилар» (Имом Муслим 1982). Шунинг учун ҳуфтон намозини кечанинг ярмигача кечиктиришни хоҳлар ва одамларга қийинчилик туғдириши мумкинлиги учун уни кечиктирмаганини айтар эдилар. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: «Биз кечаларнинг бирида ҳуфтон намозини ўқиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кута бошладик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечанинг учдан бири ёки ундан кўра кўпроғи ўтганида чиқиб келдилар. Биз У зотнинг кечикишига оиласи ёки бошқа бирон иш сабабчи бўлганидан бехабар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келишлари биланоқ: «Сизлар сизлардан бошқа диндошлар кутмаётган намозни кутаяпсизлар. Умматимга оғир бўлмаса (ҳуфтон намозини) шу вақтда ўқир эдим!»– дедилар» (Имом Муслим 1010). Бошқа бир ривоятда эса: «Бу намозни Ер юзида сизлардан бошқа ҳеч ким кутиб турмаяпти»– дедилар» (Имом Муслим 1008. Оиша разияллоҳу анҳо ривояти).

Бу ҳадисда одамлар ғафлатда бўлган ва зикр қилинмаган пайтларда ёлғиз қолиб зикр қилишнинг фазилатига ишора қилинмоқда. Шунинг учун фазилатлар ва одамлар ғафлатда бўлган пайтлардаги зокирларга берилган мақомларга қарасангиз, ҳайратомуз нарсаларни кўрасиз. Бозорга қадам қўяр экан, Аллоҳни эслаган одамга катта савоблар берилади. Чунки у, Аллоҳ таолони одамлар ғафлатда бўлган замон ва маконда ёдга олади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Бозорга кирган ва:

«لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ»

«Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Унгагина ҳамду санолар бўлсин. У тирилтиради ва ўлдиради. Ҳолбуки, У ўлмайдиган Тирик ва барча нарса Унинг қўлидадир. У – барча нарсага қодирдир» деган одамга миллионта савоб ёзилиб, миллионта хатоси ўчирилади ва миллионта даражаси кўтарилади ва унга жаннатда бир қаср қурилади» (Термизий 3350).

Бу мазмунни Ториқ ибн Шиҳоб билан Салмон Форисий разияллоҳу анҳу ўртасида бўлиб ўтган ушбу ҳодиса ҳам қувватлайди: «Ториқ раҳимаҳуллоҳ Салмон разияллоҳу анҳунинг олдида ётиб қолди ва Салмон разияллоҳу анҳунинг амалларини кўрмоқчи бўлди. Салмон разияллоҳу анҳу кечанинг охирида намоз ўқиш учун уйғонди. Ториқ раҳимаҳуллоҳ бундай ҳолатни кўрмагани учун Салмон разияллоҳу анҳудан сўради. Салмон разияллоҳу анҳу унга жавобан шундай деди: Бу беш вақт намозни ўз вақтида тўкис ўқинглар! Чунки улар жон томирини узмаган яралар учун каффоротдир. Одамлар ҳуфтон намозини ўқигач учта мақомдан қайтадилар. Улардан бири  ўзига зарар берган ва фойда бермаган мақомдан, иккинчиси ўзиники, лекин ўзи турмаган мақомдан, учинчиси ўзи ҳам турмаган ва ўзиники ҳам бўлмаган мақомдан қайтадилар. Кечанинг зулмати ва одамларнинг ғафлатини ғанимат билиб, тулпорини гуноҳлар учун минган одамнинг иши ўзининг зарарига бўлиб, фойдасига эмасдир. Булар – одамларнинг ғафлат чоғида фаҳш ишларни қилаётган кимсалардир. Ўзининг фойдасига ва зарарига бўлмаган одам – кечанинг зулмати ва одамларнинг ғафлатда эканини ғанимат билиб ўрнидан турган ва намоз ўқиган одамдир. Бу – ўз мақоми ўз фойдасига бўлиб, зрарига бўлмаган одамдир. Мақоми ўзининг на фойдаси ва зарарига бўлган одам эса, намозини ўқиб, уйқуга кетган одамдир. Бу унинг на фойдаси ва на зараригадир. Сиз ибодатларда тўхтаб қолишдан сақланинг! Ибодатларни давомий ва мўътадил қилинг!» (Абдурраззоқ «ал–Мусоннаф» 4737).

(Ҳой биродарлар), одамлар ғофил бўлган пайтларда қилинган ибодатларнинг сони ва тури жуда ҳам кўп. Сизлар Аллоҳнинг савобларига сазовор бўлишга ва розилигини топишга ғайрат кўрсатинглар!

Ҳой Аллоҳнинг бандаси, ғофил бўлинган вақтларни тоату ибодатлар билан жонлантиришнинг фойдалари кўп бўлиб, шулардан:

Биринчи фойда: мазкур тоату ибодатларни хуфёна қиласиз. Нафл ибодатларни хуфёна қилиб, одамлардан яшириш афзалдир. Хусусан, рўзани яшириш афзалдир. Чунки у, банда билан Роббиси ўртасидаги сирдир. Шунинг учун: «Рўзада риё бўлмас», деганлар. Салафлардан бири қирқ йил рўза тутган, аммо буни ҳеч ким билмаган. У уйидан бозорга иккита пишлоқ билан чиқар ва улардан бирини сотиб, иккинчиси билан рўза тутар эди. Оиласи унинг ҳар икки пишлоқни ҳам бозорда еган, бозордаги танишлари эса уйда еган, деб ўйлашар эди!

Иккинчи фойда: одамларнинг тоату ибодатдан ғафлатда бўлган пайтларида ибодатга берилиш, инсон нафсига оғир тушади. Агар қилинаётган иш суннат асосида бўлса, бунинг нафсга энг оғир бўлиши аниқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Савоблар машаққатларга қараб бўлади»– деганлар.

Тоату ибодатларнинг одамларга оғир ва нафсларига машаққатли бўлганининг сабаби, нафслар ўз жинсидан бўлган одамларнинг ҳолатидан таъсирланадилар. Одамлар орасида бедорлик ва тоату ибодатлар кўпайса, ўрнак олиш натижасида тоату ибодат қилганларнинг сони ҳам ортиб, ибодатларни қилиш осон бўлади. Сиз рамазон ойидан бошқа пайтларда одамларнинг кўпига рўза тутиш қийин бўлганига гувоҳсиз. Рамазон ойи келганида эса, рўза тутиш осонлашади ва одамлар бу ибодатда ортиқча қийналмайдилар. Чунки атрофларидаги одамлар бу буюк ибодатни адо этишаяпти–да! Ҳолбуки одамлар қушлар сурувсига ўхшашади ва бир–бирларига эргашишади. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бу ҳақда: «Одамлар ўз замондошларига оталарига менгзагандан кўра кўпроқ ўхшашади»– дея бежиз айтмаган.

Одамларнинг ғафлати кўпайса омма бундан таъсирланади ва тунлари бедор ва жаннат маҳрига толиб бўлганлар ҳам ибодатларни қилишда қийналишади. Чунки бундай ғафлат онларида, улар ўрнак оладиган кимсаларнинг сони оз бўлади. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замона охирида пайдо бўладиган ҒАРИБЛАР ҳақида шундай деганлар: «Улардан амал қилган кишига сиз (саҳоба)лардан эллик кишининг савоби берилади. Чунки сизлар яхшилик қилишга кўмакчиларни топа оласизлар. Улар эса топа олмайдилар» (Термизий 2984). «Бас, ғарибларга муждалар бўлсин!».

Шунинг учун ҳам Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳу ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси бордир: «Ҳараж – фитна пайтида қилинган ибодат, менга ҳижрат қилиш кабидир» (Имом Муслим 5242). Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида: «Фитна пайтидаги ибодат, Менга ҳижрат қилиш кабидир»– дейилган.

Бунинг сабаби шуки, фитналар урчиган пайтларда одамларни ғафлат босиб, нафсу ҳаволарига учадилар, динларига мурожаат қилмай, адаштирувчи ва янги чиққан фитналар туфайли Роббиларига ибодат қилишдан чалғийдилар. Гўё уларнинг аҳволи жоҳилият аҳлиникидек бўлиб қолади. Улар орасидан айрилиб динига маҳкам ёпишган, Роббисининг розилигини излаб, ғазабидан йироқ бўлишни кўнглига туккан одам, ҳар замон ва ҳар маконда гўё жоҳилият аҳли орасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томон ҳижрат қилган, амрларига итоат этган ва таъқиқларидан сақланган, суннати, ҳидояти ва дастурига риоя қилган одам мақомида бўлади.

Бир оз ўйлаб кўрган ва тафаккур қилган одам, бу бобда кўплаб фойдалар борлигини билиб олади.

Шаъбон ойи рамозондан олдинги ой бўлгани ва рамазонга тайёргалик қилиш боис, унда ҳам рамазондагидек рўза тутиш ва Қуръон тиловат қилиш машруъ қилинди. Бу билан нафслар Раҳмонга итоат этишга чиниқади. Юқоридаги ва бошқа маъноларга кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудратли Аллоҳнинг муҳтарам пайғамбари, аввалгию охирги гуноҳлари кечирилган бўлишларига қарамай бу муборак ойда одамлар ғофил бўлган бир пайтда кўп рўза тутар эди. Шунинг учун ҳам, салаф солиҳ шаъбон ойида ҳиммат камарини маҳкам боғлар ва рамазонга ҳозирлик кўрар эди.

Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ: «Шаъбон ойини «қорилар ойи»– деб аталар эди»– деди. Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кириши билан карвонсаройини беркитар ва Қуръон қироати билан машғул бўлар эди. Абу Бакр Балхий раҳимаҳуллоҳ эса: «Ражаб – экин экиш, шаъбон – экинларни суғориш, рамазон эса ҳосилларни йиғиш ойидир»– дер эди. Бундан ташқари у: «Ражаб – шамолга, шаъбон – ёмғирли булутга, рамазон эса ёмғирга менгзар. Ражаб ойида уруғ ташламаган ва кўчатларни экмаган, шаъбон ойида экинларини суғормаган деҳқон, рамазонда қандай ҳосил олиши мумкин?! Мана ражаб ойи ҳам ўтди ва сиз рамазон ойида ибодат қилишни хоҳлар экансиз, шаъбон ойида нима қилмоқчисиз?!»– дер эди.

Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Уммат салафининг бу муборак ойдаги ҳолати шу эди. Энди сизнинг қуйидаги амал ва мақомлар ҳақидаги фикрингиз қандай:

Ўтиб ражаб яхшиликлар қилолмадинг,

Ва ниҳоят кириб келди муборак шаъбон.

Вақтларни зое қилдинг, ўтди беҳуда,

Мудроқларни йўқотиб, уйғон мусулмон!

Зўрлик билан лаззатлардан айриласан сен,

Ўлим бир кун кириб келар хонадонингга,

Хатоларни тузатишга кириш ушбу он!

Тавба тазарру қил ёлғиз Роббингга!

Жаҳаннам оташидан қутилиш учун

Гуноҳкор қилсин яхшилик ҳар он!

Ушбу гапларни айтиб Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфиарт қилишини тилайман.

 

Иккинчи хутба

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ва душманлик фақатгина золимларга қаршидир.

Сўнг …

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: «Аллоҳ таоло шаъбон ойи ярмининг кечасида барча махлуқотларига чиқади ва мушрик ҳамда гиначидан бошқа барчани мағфират қилади» (Табароний («Муъжамул кабир» 215) ва Ибн Ҳиббон ривоятлари. Саҳиҳ ҳадис).

Биз шаъбон ойининг ярмига тааллуқли мазкур ҳадис ҳақида тўртта мулоҳазамизни айтиб ўтмоқчимиз.

Биринчи мулоҳаза: Аллоҳ таоло мушрикдан бошқа барча бандасини мағфират қилади. Ҳой Аллоҳнинг бандаси, нафсингиз ва ички дунёйингизни текшириб кўринг! Шояд сиз Уммат ичида урчиган ширк амалларидан биронтасига мубтало бўлгандирсиз. Нафсингиз ҳақида яхши гумонда бўлаверманг. Нафсингиз ва ички дунёйингизни ва уларнинг камчиликларини Аллоҳнинг тарозисига солиб кўринг. Мен: Ширк амалларидан йироқдаман ва шунинг учун уларни қилмайман! Менинг тавҳид ҳукмрон бўлган ўлкада яшишим кифоядир!,– деб ҳеч қачон айтманг. Чунки бу, алдамчи ғурур ва жоҳиллигингиз бўлиши мумкин. Агар пайғамбарлар отаси ва муваҳҳидлар имоми – Халилуллоҳ ширк амалини ўзи ва зурриётлари қилиб, бутларга ибодат қилишидан қўрқиб:

﴿وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الأَصْنَامَ﴾

«Мени ва зурриётимни бутларга ибодат қилишдан сақла!» деган (Иброҳим: 35) ва қўрқувсини:

﴿رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِنْ النَّاسِ﴾

«Роббим, улар кўп одамларни адаштирдилар» дея тилга олган бўлса, Иброҳим Таймий раҳимаҳуллоҳ: «Иброҳимдан сўнгра балолардан ким хотиржам бўлиши мумкин!» деган бўлса, ширкка тушиб қолишдан ширкни ва ширкдан қутилишни билмаган одамгина хотиржам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг сизлар учун энг қўрққан нарсам – кичик ширкдир»– дедилар. Саҳобалар кичик ширк ҳақида сўрашганида: «Риёкорлик» деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад 22523, 22528).

Мужаддид олим Муҳаммад Тамимий ўзининг «Тавҳид мавзуси» китобида алоҳида «Ширкдан қўрқиш ҳақидаги боб» бобини айириб, унда бу маънодаги оят ва ҳадисларни иқтибос қилиб келтирган. Аллоҳ азза ва жалла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа барча пайғамбарларни ширкдан огоҳлантирди ва пайғамбар бўлишларига қарамай агар уни қилсалар бутун амалларни бекор қилиб ташлашини уқтирди:

﴿وَلَقَدْ أُوحِيَ إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنْ الْخَاسِرِينَ بَلْ اللَّهَ فَاعْبُدْ وَكُنْ مِنْ الشَّاكِرِينَ﴾

«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: «Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65, 66).

Иккинчи мулоҳаза: одамлар орасидаги гина ва адоватнинг хатари. Чунки, Аллоҳ таоло бир–бирига гинадор бўлганларни мағфират қилмайди. Гинадорлик – мусулмоннинг мусулмон биродарига шаръий ва мустаҳаб мақсад сабабли эмас, ичидаги нафрат сабабли гина қилишидир. Бу, кўп вақтларда мағфират ва раҳматнинг келишига монеъдир. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис нақл қилинган: «Жаннат дарвозалари душанба ва пайшанба кунлари очилади ва Аллоҳга ширк келтирган ҳамда ўзи билан биродари ўртасида гинаси бўлган одамдан бошқа барчани мағфират қилинади ҳамда: Бу иккисини ўрталарини ислоҳ қилгунларича кутиб туринглар!,– дейилади» (Абу Довуд 4270; «Адабул муфрад» 411).

Аллоҳ таоло барча мўъминларни шундай тавсифлади:

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإِيمَانِ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاًّ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ﴾

«Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан» (Ҳашр: 10).

Айрим салаф уламолари: «Амалларнинг энг афзали кўнгилнинг саломатлиги, нафснинг жўмардлиги ва Уммат учун самимийликдир. Ушбу хислатлар билан одамлар юксак мақомларга эришган. Қавмнинг саййиди – кечириб, афв қилганидир»– деганлар. Ҳой Аллоҳнинг бандаси, шундай экан, кечирилишинг учун кечир!

Учинчи мулоҳаза: баъзи одамларнинг шаъбон ойи ярмининг (ё ўн тўртинчи ёки ўн бешинчи) кечасида жамоат бўлиб намоз ўқишлари, тўпланиб йиғин қилишлари, ҳатто уйларини безашлари, тўғри йўлда юришни хоҳлаган кишилар учун ҳужжат бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва уларнинг издошлари қилмаган бидъатдир. Ҳолбуки, бу кечада қилиниши керак бўлган фазилатли ишлар, юқорида айтиб ўтганимиздек, тавҳидни рўёбга чиқариш, ўзингизни ширкдан сақлаш ва ўртангизда гина ва адоват бўлган биродарингизни афв этишдир. Бу кечада бидъатларни пайдо қилган одамлар – Аллоҳнинг раҳматидан йироқда ва амаллари бидъатларидан тавба қилмагунларича қабул қилинмасликка лойиқ бўлган инсонлардир.

Тўртинчи мулоҳаза: банда шаъбон ойининг ярми ўтгач рамазон ойини кутиб олиш нийятида рўза тутмаслиги керак. Чунки, бундай қилиш ғулув ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «Шаъбон яримласа рамазон киргунича рўза тутманглар!»– деганлар (Ибн Хузайма «Саҳиҳ» 2/282). Бу ва бу маънодаги ҳадислар рамазонни «эҳтиётий рамазон» билан кутиб оладиган ғулув қилган ва қаттиққўл одамларгагина тегишлидир. Чунки бундай қилиш таъқиқланган. Бу ҳадиснинг ҳукмига душанба ва пайшанба кунлари ёки ҳар ой уч кун рўза тутишга одатланган ёхуд қазо ёки назр рўзаларни тутаётган одамлар кирмайдилар.

Бу ҳукмга шак куни рўза тутишнинг ҳаромлиги ҳам киради. Чунки Аммор ибн Ёсир разияллоҳу анҳу: «Ким шак қилинган кунда рўза тутса Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи ва салламга осий бўлибди»– деган (Насоий 2159; Ибн Ҳиббон 3585). Шак куни рамазон ойидан ёки шаъбон ойидан бўлиши мумкин бўлган шаъбон ойининг ўттизинчи кунидир. У куни эҳтиёт нуқтаи назаридан рўза тутиш ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин»– деганлар (Ибн Ҳиббон 3592). Яъни, бировнинг одатда рўза тутадиган кунларига тўғри келиб қолса ёки фарз нийяти ёки рамазон нийяти ёхуд эҳтиёт нийяти билан эмас, нафл нийяти билан тутган бўлса, рўзасини тутаверсин. Чунки у кун шаъбон билан рамазон ўртасини айириб туради: «Амаллар нийятга кўрадир. Ҳар бир кишига нийят қилган нарсаси бўлади» (Имом Бухорий 1).  

Аллоҳим, Сендан қалбларимиз ҳидоят топадиган раҳмат сўраймиз … 

          

Ражаб ойи бидъатларидан огоҳ бўлинг! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)

Ражаб ойи бидъатларидан огоҳ бўлинг!

Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: التَّحْذِيرُ مِنْ بِدَعِ رَجَبَ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Сўнг …

Ойлар ва кунлар одамлар бир–бирларидан фазилатли бўлганидек фазилатли бўладилар. Рамазон – бошқа ойлардан, зулҳижжанинг ўн куни – унинг бошқа кунларидан, жума – ҳафтанинг бошқа кунларидан, Қадр туни – бошқа кечалардан, кечанинг охирги учдан бири – кечанинг бошқа қисмларидан, жума кунидаги ижобат вақти – унинг бошқа қисмларидан, Арафа оқшоми – унинг қолган қисмларидан кўра яхшироқдир.

Ойлар, кунлар, тунлар ва соатлар фазилатининг мезони – Аллоҳ таолонинг шариатидир. Айрим ойлар, кунлар, тунлар ва вақтларнинг бошқаларига нисбатан фазилатли эканини, Аллоҳнинг шариатигина белгилайди. Уни бандаларга Расули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам етказади Чунки, Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, бирларининг мақомини бошқаларидан кўра баланд қилганидек, замонларни ҳам яратиб, уларни бир–бирларидан фазилатли қилган Зотдир.

Жоҳилият замонида яшаган одамларнинг ўзлари муқаддаслаштирган мавсумлари бўлиб, у мавсумларда ўзига хос ибодатлар қилишар эди. Ислом келиб у ибодатларни бекор қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилинаётган ибодатларда жоҳилият аҳлига мухолиф бўлишни машрулаштирди.

Жоҳилият аҳли муқаддаслаштирган замонлардан бири – ражаб ойидир. Уни «ражаб» деб аталишининг сабабларидан бири шуки, араблар «юражжабу» деганларида «улуғланади» маъносини тушунишарди (Буни Абу Умар ва бошқалар айтдилар. Қаранг: «Қомус» 13; «Лисонул араб» 5/139). Ҳатто, бу ойни араб қабилалари ичидан Музар уруғи кўпроқ муқаддаслаштирган, шу боис бу ойни «Музар ражаби» деб аталарди. Улар бу ойни шу даражада улуғлашар эдики, золимларга дуо қилиш учун ражаб ойининг келишини интизорлик билан туришар эди (Ибн Ражаб «Латоифул маориф» 233).

Жоҳилият аҳли ражаб ойида қурбонлик бўғизлашар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу одатни бекор қилдилар ва: «(Ислом динида ҳайвонларнинг) биринчи бола(си)ни ва жонлиқни бўғизла(б қурбонлик қили)ш йўқдир» (Имом Бухорий 5473, 5474; Имом Муслим 1976), бошқа ривоятда: «Исломда (ражаб ойида) қурбонлик қилиш – атийра йўқдир»– дедилар (Имом Аҳмад 2/229; Шайх Аҳмад Шокир бу ҳадисни «Муснад»нинг шарҳида саҳиҳ деди (7135)).

Абу Убайд раҳимаҳуллоҳ: «Атийра» – жоҳилият аҳли ражаб ойида бутларига яқин бўлиш учун бўғизлашган қурбонликдир»– деди (Ибн Ражаб «Фатҳул Борий» 9/512).

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ эса: «Ислом динида атийра йўқдир. Атийра жоҳилият аҳли орасида бўлар эди. Уларнинг бирлари ражаб ойида рўза тутар ва қурбонлик бўғизлар эди»– деди («Латоифул маъаариф» 227).

Мусулмонлар ичидаги кўплаб манқуртлар ва бидъатчилар бу ҳақда жоҳилият аҳлига эргашиб, ражаб ойида қурбонлик сўйиш билан Аллоҳ таолога сиғиниб, Аллоҳнинг амрига хилоф ишни қилиб, адашган кимсалар ва жоҳилият аҳлига менгзадилар. Уларнинг айримлари ражаб ойида қурбонлик сўймасалар ҳам, ўша куни тўпланиб, байрам қиладилар. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: «Ражаб ойида қурбонлик қилиш ҳамда ширинлик ва бошқа нарсаларни истеъмол қилиш, уни сайил ва байрам қилиб олиш, демакдир»– деди («Латоифул маъаариф» 227).

Мусулмонлар пайғамбарлик замонидан узоқлашганлари сайин ражаб ойини муқаддаслаштириш борасида жоҳилият аҳлининг бир тоифасига издош бўлдилар. Ҳатто жоҳилият аҳли қилмаган айрим ибодатларни ҳам қўшиб олдилар! Адаштириш ва бидъат ибодатлар билан тирикчилик ўтказишга ўрганиб қолган адашган шайхлар ва Тўғри Йўлдан оғган саллалик «мулла»лар, хато тушунчалар ва ўрнашиб кетган жаҳолат сабабли одамларни шундай ишларни қилишга ундамоқдалар.

Бу «муллалар» бидъатларни Ислом динига ибодат номи билан киритиб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва Пайғамбаримиз ҳаққини адо этиш» шиори остида қалбларга сизиб қирмоқдалар. Бунинг натижасида хунук ёлғонни ихтиро қилиб, оммага Исро ва Меърож ҳодисалари ражаб ойида бўлган эканини сингдиришга ҳаракат қилиб, бу ойни муқаддаслаштирмоқдалар!

Аллоҳнинг шариати Аллоҳ улуғламаган ойни муқаддаслашни қабул қилмайди ва Аллоҳ машруъ қилмаган ибодатларни қилишни таъқиқлайди. Тарих бу адаштирувчи каззобларнинг ёлғонларини очиб ташлади. Чунки муаррихлар ўртасида Исро кечасининг бу ойда бўлгани ҳақида катта ихтилофлар бор. Чунки бу ҳодисанинг ражаб ойида бўлгани исботланмаган (Исро кечасини белгилашда уламолар ўртасида жуда ҳам катта ихтилофлар бор. Бу ҳақдаги уларнинг қавллари қуйидагичадир:

А) Исро кечаси рабиъул охир ойининг йигирма еттинчи кечасидир. Бу қавл Абу Исҳоқ Ҳарбийники бўлиб, Имом Нававий ҳам «Саҳиҳу Муслим»га ёзган шарҳида буни таъкидлаган (2/209). «Фатҳ»да айтиб ўтилганидек бу қавлни Ибн Мунийр ҳам тасдиқлаган (7/242).

Б) Исро кечаси рабиъул аввал ойининг йигирма еттинчи кечасида бўлиб ўтган. Буни Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ Абу Исҳоқ Ҳарбийдан нақл қилган бўлсада, ривоят силсиласида беқарорлик бор.

Бу икки фикр Исро ҳодисасининг Ибн Саъд айтган ва Имом Навайи жазм қилганидек, ҳижратдан бир йил илгари бўлганини ифодаламоқда. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ бунга ижмоъ қилинганини ривоят қилган бўлсада, аслида ижмоъ қилинганмагандир. Чунки Исронинг ражаб ойида бўлиб ўтгани ҳақида катта ихтилофлар бор (Қаранг: «Фатҳул Борий» 7/242).

Г) Зуҳрий раҳимаҳуллоҳнинг фикрига кўра Исро ҳодисаси пайғамбарликнинг бешинчи йилида содир бўлган. Буни Имом Нававий Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ига ёзган шарҳида баён қилган.

Д) Ибн Қутайба раҳимаҳуллоҳнинг қавлига кўра Исро ҳодисаси ҳижратдан бир ярим йил илгари содир бўлган («Маъъариф» 150).

Е) Ибн Асийр раҳимаҳуллоҳнинг қавлига кўра Исро ҳодисаси ҳижратдан уч йил илгари содир бўлган (Қаранг: «Фатҳул Борий» 7/243).

Ё) Қози Иёз раҳимаҳуллоҳнинг фикрига кўра Исро ҳодисаси ҳижратдан беш йил илгари содир бўлган. Унинг бу қавлига Имом Қуртубий ва Имом Нававийлар Зуҳрий раҳимаҳуллоҳдан тобеъ бўлдилар. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ бу фикрни қувватлади (Қаранг: «Фатҳул Борий» 7/243).

Ж) Исро ҳодисасининг ражаб ойининг 27 кечасида содир бўлгани ҳақида фикрлар бўлиб, кўп одамлар шунга эътиқод қилсаларда, бунинг ҳеч қандай далили йўқдир. Модомики Исро ҳодисаси содир бўлган йил ҳақида ихтилофлар бор экан, бирон ойни қандай тайинлаб олиш мумкин? Уламолар Исро ҳодисаси содир бўлган ойнинг рабиъул охир ёки ражаб ёхуд рамазон ёда шаввол ойларидан бири экани айтишган бўлса, улар орасидан биттасини тайинлаб олишлари мутлақо мумкин эмас!).

Ҳатто шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ Исро кечаси ҳақида: «Исро кечаси содир бўлган ойга, унинг ўндан бирига ва ҳатто муайян кечасига далолат қиладиган бирон далил келмаган. Бу ҳақда келган ривоятлар узуқ ва ихтилофли бўлгани боис, қатъий аниқликни ифодалай оладиган даражада эмас»– деган (Ибн Қоййим «Зодул маъод» 1/75).

Адаштириш ва залолатнинг кучайиши шу даражага етиб борганки, бидъатчи имомлар оммани ўз залолатларига қониқтириш учун ражаб ойида ва «Исро кечаси» деб гумон қилишаётган кечада турли ибодатларни –гумонларича– «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати» шиори остида ихтиро қилиб олдилар. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, уларнинг жоҳил тақлидчилардан бошқа барчаси бу гумонлари билан ёлғон гапирдилар. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақиқатан ҳам севсалар эди, Унинг суннатига эргашган бўлишар, Унинг шариатини ўз бидъатлари билан «тўлдиришадиган» даражада нуқсонли дея айблашмаган бўлишарди!!

Бу адашган кимсалар ражаб ойининг биринчи жумасининг кечасида нийяти ва шаклида мункар бўлган намоз – рағоиб намозини ўқийдилар. Бу намозни уларнинг «имомлари» ҳижрий тўртинчи асрдан, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобаи киром ва уларга яхшилик билан издош бўлганлар замонидан кейин ихтиро қилишган («Латоифул маъариф» 228).

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бу намоз ҳақида шундай дейди: «Ражаб ойида шу ойга махсус бирон намоз йўқдир. Ражаб ойининг илк жумасининг кечасида ўқиладиган рағоиб намозининг фазилати ҳақида келган ҳадислар, ёлғон ва саҳиҳ бўлмаган ботилдир. Рағоиб намози жумҳури уламо наздида бидъатдир» («Латоифул маъариф» 228).

Бу бидъатчилар ражаб ойининг муайян наҳорини ҳам қасд қилиб, унда рўза тутиш фазилатли эканига фатво бердилар. Умар разияллоҳу анҳу ражаб ойининг рўзасини тутаётган одамларнинг қўлларига урар ва қўлларини таомга узатишганидагина уришдан тўхтар ва: «Ражаб нимаси? Ражабни жоҳилият аҳли муқаддаслаштирар эди. Ислом келгач улуғлаш тарк қилинди!»– дерди (Ибн Аби Шайба «Мусоннаф» 2/345 (9758); Шайхулислом Ибн Таймийя бу ҳадисни саҳиҳ деди: «Мажмуъу фатаваа» 25/91; Бу лафз Табаронийникидир: «Авсат» ва «Мажмаъуз завааид» 3/197; Аллома Албоний «Ирвоъ» 957).

Абу Бакра разияллоҳу анҳу оиласининг ражаб ойининг рўзасини тутишга тайёргарлик кўраётганини кўргач: «Сизлар ражабни рамазондек қилиб олдингларми?,– деди ва идишларни ағдариб, хумчаларни синдирди» (Бу осорни Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ «Муғний»да Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилди, 4/429; Ибн Ражаб «Латоифул маъариф» 230; Шайхулислом Ибн Таймийя «Мажмуъул фатаава» 25/291).

Айрим манқуртлар ражаб ойида садақа чиқаришни қасд қиладилар. Баъзилари эса ражаб ойининг фазилатини қасд қилиб, шу ойда мулкининг закотини ажратади. Тўғри, садақа ҳар замон, закот эса бир йил ўтгач берилиши мумкин. Бироқ, бошқа ойлар устидан бирон фазилати бўлмаган ражаб ойини садақа бериш ва закотни ажратиш учун тайинлаб олиш, машруъ эмасдир. Бундай мақсадлар билан садақа бериб, закот ажратиш, бандани бидъатлар гирдобига тортади.

Кўплаб одамлар ражаб ойида умра қилишни қасд қиладилар. Бунга салаф солиҳларнинг айримлари ражаб ойида умра қилганликларини далил қилиб келтирадилар. Аслида, бирон ойга тайин қилмай қачон бўлса ҳам умра қилса бўлаверади. Зеро бирон салафнинг умра қилишни ражаб ойига хослагани нақл қилинган эмас. Агар улардан биронтаси ражаб ойида умра қилган бўлса, бу ундан қасдсиз ва тайинсиз содир бўлгандир. Чунки умра қилиш ражаб ойида ҳам, бошқа ойда ҳам машруъдир. Бироқ умрани бир ойга тайин қилиб олиш машруъ эмасдир. Ҳолбуки, айрим одамлар бу ойда қилинган умрани «ражаб умраси» деб атай бошладилар.

Шум уламолар мазкур бидъат ибодатларни қилишга жалб қилиш ва уларни кўнгилларга жойлаш учун кўпгина яхши нийятли ва олий мақсадли инсонларнинг бошини заиф ва уйдирма ҳадислар билан айлантирадилар. Натижада, фарзандлар бу бидъатларни оталаридан мерос қилиб олмоқдалар.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Ражаб ойининг фазилати, унинг рўзаси ва муайян кунларида рўза тутиш ҳақида ҳужжатга ярайдиган биронта саҳиҳ ҳадис йўқдир. Мендан илгари буни айтишга жазм қилган – Ҳофиз Имом Абу Исмоил Ҳаравийдир» деди («Табйинул ажаб бима варада фий фазли ражаб» 23).

Яна Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ шуни қўшимча қилди: «Ражаб ойи ёки унда тутилган рўза ёхуд унинг муайян кунларида рўза тутишнинг фазилати ҳақида ворид бўлган ҳадислар очиқ бўлиб, улар икки қисм: заиф ва мавзуъ (уйдирма)дир» («Табйинул ажаб бима варада фий фазли ражаб» 33).

Бундан бу бобда адашган ва ражаб ойини бошқа ойлардан кўра имтиёзли қилиб олган, сохта Исро кечасига бидъат зикр, йиғинлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот, айтганда ҳам баъзилари ғулув ва баъзилари бидъат ва залолат бўлган қофиядош ва ширк қоришиқ салавотларни айтган одамларнинг адашганлиги очиқ намоён бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат унинг буйруқларига итоат этиш, таъқиқларидан сақланиш ва суннатини қилиш билан тўхташ, демакдир.

Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ • قُلْ أَطِيعُوا اللهَ وَالرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّ اللهَ لَا يُحِبُّ الكَافِرِينَ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». Айтинг: «Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас» (Оли Имрон: 31, 32).

Аллоҳ таоло Қуръон Азиймнинг ҳидоятини менга ва сизларга фойдали қилсин.

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга, Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек муборакли ва пок ҳамду санолар бўлсин. Мен Унга ҳамду сано, истиғфор ва шукрона айтиб, тавба қиламан. Ҳамда «Шериксиз ва ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси» деб гувоҳлик бераман. Пайғамбаримизга, Пайғамбаримизнинг оиласи, асҳоблари ва Унинг ҳидоятига Қиёматгача издош бўлган барчага Аллоҳ таоло ўз салавоти, саломи ва баракотларини ёғдирсин.

Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашингиз ва бидъат қилмангиз! Шунинг ўзи сизларга етарлидир:

﴿وَمَا آَتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَاتَّقُوا اللهَ إِنَّ اللهَ شَدِيدُ العِقَابِ﴾

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр: 7).

Ҳой мўъминлар, бидъат мўъминнинг қалбини гуноҳдан кўра қаттиқроқ жароҳатлайди ва Ислом динига нисбатан қаттиқроқ бўлган хатарлардан биридир. Чунки инсонни гуноҳ қилишга ҳиссиётларидан бири ундаса, бидъат бошқачадир.

Бидъатдаги энг хатарли нарса Аллоҳ таолога шариатида рақобат қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни баён қилмаслик билан айблашдир. Шунинг учун ҳам, бидъат ботқоғига ботган одамларнинг Аллоҳ муваффақ қилган кимсалардан бошқалари тавба қилишдан узоқдадир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ барча бидъатчидан тавбани тўсиб қўйган»– дедилар (Табароний «Авсат» 4202; Ибн Аби Осим «ас–Суннаҳ» 37; Мунзирий «ат–Тарғиб», ҳасан ҳадис 1/86; Аллома Албоний «Силсилатус саҳиҳаҳ» 1620).

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: «Бидъат, Иблисга гуноҳдан кўра севимлироқдир. Гуноҳдан тавба қилиш мумкин, бидъатдан эса асло!»– деди (Ибн Жавзий «Талбису Иблис» 13).

Бидъатнинг инсоннинг қалбига хатари кучли бўлгани боис, салафларимиз бидъатларидан таъсирланмаслик учун бидъатчи ва ўз майлликларига қул бўлган одамлар билан бирга ўтиришдан огоҳлантиришар эди. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Бидъатчилар билан бирга ўтирган одамдан эҳтиёт бўлинглар!» ва: «Агар бидъатчининг бир тарафдан келаётганини кўрсанг, сен бошқа тарафдан юр!»– деган (Ибн Жавзий «Талбису Иблис» 13).

Айтингларчи, агар Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ сунъий йўлдошлар ва сотилган матбуот воситасида муваҳҳидларнинг хонадонига ҳужум билан кириб келаётган турли бидъат ва залолатлар, зиндиқ ва даҳрийларни кўрса нима қилган бўлар эди?! Зеро бузуқ каналлар мазкур бидъат – Исро кечаси йиғинларини жонли ўлароқ товушу сурати билан дунёнинг турли жойларидан жонли олиб кўрсатиш ва эшиттириш билан Исломни бутун олам кўзи ўнгида рақсга тушаётган ва бақириб–қичқираётган дарвишлар воситасида булғамоқда. Бу йиғинларда эркагу аёллар аралашган, ақлдан озишган, ҳаётларида бир марта ҳам Аллоҳ учун сажда қилмаган ва ҳатто яҳудий, насроний ва даҳрий бўлганлар ҳам ватандошлик риштаси билан иштирок этишмоқда!

Аслида, бундай йиғинлар – Исломни вайрон қилиш, унинг соф шариатини булғаш йиғинларидир. Шояд яҳудийларнинг кўнгли бу йиғинларни кўрганлари маҳал шод бўлар. Нега шод бўлишмасин?! Ахир улар Ақсо Масжидини эгаллашган бир пайтда, Ақсо Масжидининг эгалари мазкур бидъатлар билан овора–ку?! Ҳатто айрим йўлдош каналларининг эгалари ўз каналларининг Ислом хизматида эканини иддао этмоқда! Ҳолбуки, олиб бораётган дастурлари билан Ислом динини, инсоннинг соғлом табиати ва ақлини бузишмоқда!!

(Аллоҳнинг бандалари), роббингиз бўлган Аллоҳдан тақво қилингиз! Ўзингиз, оилангиз ва фарзандларингизни йўлдош каналлари орқали узатилаётган ва осуда хонадонларга ҳужум қилаётган турли бидъат ва залолатлардан ҳимоя қилингиз! Ўзингиз ва фарзандларингизни, Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Кавсар ҳовузи бўйида унинг тавсияларидан биронтасини ўзгартирмай дуч келгунча, суннат, тавҳид ва салаф солиҳ йўлида юриш билан қўрингиз! Шундагина Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини бузган ва йўлидан оғган одамлар қувилган бир пайтда, Унинг Кавсаридан сув ичасиз.

Пайғамбарингиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга Роббингиз амр қилганидек салавоту саломлар айтишни унутмангиз!  

                                                            

 

Шайтон ҳийлалари ва ражаб ойидаги бидъатлар (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)

Шайтон ҳийлалари ва ражаб ойидаги бидъатлар

Хатиб: Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: مَكَايِدُ الشَّيْطَانِ وَبِدَعُ شَهْرِ رَجَبَ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоятловчи йўқдир. Мен: «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси бўлиб, Аллоҳ уни барча инсониятга ҳақиқат билан башоратчи, огоҳлантирувчи, Аллоҳга Аллоҳнинг изни билан чорловчи, нур сочган чироқ қилиб юборган эканига, У Роббисининг пайғомини тўкис етказгани, умматига насиҳат қилгани, Аллоҳ йўлида вафотигача лойиқ бўлганидек курашганига» гувоҳлик бераман. Унга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёматгача унга эргашган барчага салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг …

Ҳой одамлар, Аллоҳдан қўрқингиз!

﴿ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан тақво қилингиз ва аниқ билингизки, Аллоҳ таолонинг танлаб олган бандаларида етук ҳикмати бордир! Аллоҳ таоло фаришталар ичидан ҳам, инсонлар ичидан ҳам элчиларни танлаб олади. Айрим вақт ва маконларни бошқа вақт ва маконлардан афзал қилади. Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамани бошқа жойлардан афзал қилди. Ундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратгоҳи бўлмиш Мадинаи Мунавварини, ундан кейин эса Аллоҳ таоло бизга ҳикояларини айтиб берган талайгина пайғамбарларнинг макони бўлган – Байтул Мақдисни афзал қилди. Аллоҳ таоло Байтул Мақдис қолиб Макка ва Мадинани Ҳарам қилиб қўйди. Аллоҳ таоло бундан ташқари айрим ойлар, кунлар ва кечаларни бошқаларидан афзал қилди. Аллоҳ таолонинг Китобида Еру Осмонлар яратилган кундан бошлаб ойларнинг саноғи ўн иккитадир. Шулардан тўрттаси: кетма–кет келган зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ҳамда жумодил охир билан шаъбон ўртасидаги ражаб ойлари ҳаром ойлардир. Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума куни бўлиб, Қадр туни минг ойдан кўра яхшироқ ҳисобланади.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ улуғлаган нарсаларни улуғланглар! Илм аҳлларининиг айтишларича, ҳасанотларнинг савоби барча фазилатли замон ва маконларда кўпайтириб берилади. Барча фазилатли замон ва маконда қилинган гуноҳларнинг жазоси эса, кучайтириб берилади. Буни сизлар Аллоҳ таолонинг Қуръон Каримида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида кўришингиз мумкин. Аллоҳ таоло:

﴿يَسْأَلونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ﴾

«Сиздан «шаҳри ҳаром» — уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир» (Бақара: 217) деган бўлса, Масжидул Ҳаром ҳақида шундай деган:

﴿وَمَنْ يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍ بِظُلْمٍ نُذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ﴾

«… ва кимки у жойда зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса (буларнинг ҳар бирига) аламли азобдан тотдириб қўюрмиз» (Ҳаж: 25).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Уловларни учта масжид: масжидул Ҳаром, Менинг бу масжидим ва Масжидул Ақсогагина тайёрланади», деганлар (Имом Бухорий 1115; Имом Аҳмад 11314, 22730).

Ҳой мусулмонлар, сизлар бу кунларда ҳаром ойлардан ҳисобланган ражаб ойининг бошларида турибсиз. Бу ойларда жонингизга жабр қилмангиз, Аллоҳнинг қонунларига риоя этингиз! Аллоҳнинг фарзларини қилиб, ҳаромларидан йироқ турингиз! Ўзингиз ва Роббингиз ҳамда ўзингиз билан дўстларингиз орасидаги ҳуқуқларни бажо келтирингиз! Шуни унутмангларки, шайтон одамзодни Тўғри Йўлдан оғдириш учун пистирмада кутиб туради. У одамларнинг олдилари, орқалари, ўнглари ва чапларидан ҳужум қилиб, Аллоҳнинг самимий бандаларидан бошқа барчани адаштиришга Аллоҳ номига онт ичган.

Ҳой мусулмонлар, шайтон сизларни йўлдан оғдириш ва адаштиришга бел боғлаган. У Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, сизларни фаҳш ва мункар ишларни қилишга буюриб, гуноҳларни севимли, тоату ибодатларни нафратли қилиб кўрсатади ва ҳар тарафдан ўзининг ёйлари билан нишонга олади. Агар бандада яхшиликка бўлган рағбатни кўрса уни ундан буришга ва қилдирмасликка ҳаракат қилади. Агар бунга кучи етмаса бошқа тарафдан: ғулув, васваса, шаккоклик, тоат–ибодатда чегаралардан чиқиш йўлларидан келиб, ибодатларни бузади. Агар тоат–ибодат тарафидан келишга кучи етмаса, гуноҳлар тарафидан келади. Шайтон инсоннинг динини бузадиган энг кучли гуноҳни мўлжалга олиб, инсонни унинг комига отишга ҳаракат қилади. Агар бунга кучи етмаса, енгилроқ йўлдан – куфрдан кўра пастроқ бўлган гуноҳларни қилишга васваса қилади. Банда гуноҳ домига тушса, шайтон ўз мақсадига эришади. Чунки гуноҳ саддини парчалаган банданинг, гуноҳларни қилиши осон бўлиб қолади. Чунки гоҳида шайтон унинг назарида барча гуноҳларни енгил ва кичик қилиб кўрсатса, гоҳида ўйланмай қилиши учун дарвозани ланг очади. Шайтон унга: Бу – арзимас гуноҳ. Уни қилинг ва Аллоҳга тавба этинг! Чунки тавба дарвозалари очиқ ва Роббингиз Кечиргувчи ва Раҳмли Зотдир!,– дейди ва бандани турли орзулар оғушига ғарқ қилади. Аслида, Шайтон алдамчи нарсаларнигина ваъда қилади. Банда кўзига қилиши оғир бўлгандек кўринган гуноҳни қилгач, Шайтон уни бундан кўра каттароқ гуноҳларни қилишга ундайди ва динидан бутунлай воз кечгунича васваса қилишдан тинмайди.

Пайғамбаримиз ва раҳбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу босқичларга имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан нақл қилган ҳадисда шундай деганлар: «Гуноҳларни енгил ҳисоблатувчи нарсалардан сақланинглар! Гуноҳларни енгил ҳисоблатувчи нарсаларнинг мисоли бир қавмнинг мисолига ўхшайдики, улар водийнинг ўртасига қўнадилар ва ҳар бири нонларини пиширгунларича биттадан ўтин олиб кела бошлашади. Гуноҳларни енгил ҳисоблатувчи нарсалар, ушлаган одамни ҳалокатга дучор қилади» (Имом Аҳмад 21742).

Ҳой мусулмонлар! Аллоҳнинг бандалари! Ўзингизни сарҳисоб қилингиз! Шайтоннинг макру ҳийлаларидан сақланингиз! Чунки, у макру ҳийлаларнинг турлари ва ранглари хилма–хилдир. Шайтон баъзида  банданинг олдига иймон ва эътиқод тарафидан келиб, уни шубҳалантиришга ва ширкка тушуришга ҳаракат қилса, бошқа одамнинг олдига намоз тарафдан келиб, намозга лоқайд бўлиш ва намозни бузишгача олиб боради. Бошқа пайтда закот тарафдан келиб, уни беришда бахиллик қилиш ва ҳаққи бўлмаган одамларга сарф этишни васваса қилади.

Бошқа пайтда рўза тарафидан келиб, уни ёмон гап ва ёмон ҳаракатлар билан бузишга ҳаракат қилади. Бошқа замон ҳаж тарафидан келиб банданинг ўлимигача уни кечиктириш ва ҳаж қилмай ўлиб кетишигача васваса қилади. Бошқа замон эса ота–оналар ва қариндошлар ҳуқуқи тарафидан келиб, бандани оқ бўлиш ва қариндошлик ришталарини узишга ундайди. Бошқа пайт эса омонатдорлик тарафидан келади ва бандани қаллоблик ва хиёнатга рағбатлантиради.

Шайтон бандага мулк тарафидан келади ва уни гоҳида судхўрлик, гоҳида алдов ва жаҳолат, гоҳо порахўрлик, гоҳида ишларга лоқайдлик ва гоҳида ноҳақ мукофотлар олиш каби одамзодга қилинган васвасалар ила ҳаром йўллар билан топишга ундайди. Сўнгра эса бандалар ёрдамчи ва кўмакчига ўта муҳтож бўлган пайтларида, уларни ёлғиз ташлаб кетади!   

Ҳой, биродарлар, мўъминлар! Бобомиз Одам ва момомиз Ҳаввони Аллоҳ таоло жаннатидан жой бериб, у ердаги нозу неъматларнинг битта дарахтдан бошқа иштаҳалари тортган барчасидан истеъмол қилиш ҳаққини берганида, Шайтон уларни қандай алдагани ҳақидаги оятларга қулоқ солингиз. Аллоҳ таоло

﴿وَلا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ﴾

«Бу дарахтга яқинлашмангиз!»– деди (Бақара: 35). Шайтон эса уларга васваса қилди:

﴿مَا نَهَاكُمَا رَبُّكُمَا عَنْ هَذِهِ الشَّجَرَةِ إِلَّا أَنْ تَكُونَا مَلَكَيْنِ أَوْ تَكُونَا مِنَ الْخَالِدِينَ وَقَاسَمَهُمَا إِنِّي لَكُمَا لَمِنَ النَّاصِحِينَ فَدَلَّاهُمَا بِغُرُورٍ﴾

«Парвардигорингиз фақат фаришталарга айланмаслигингиз ёки (жаннатда) абадий яшаб қолмаслигингиз учунгина сизларни бу дарахтдан қайтарди, деди. Ва уларга: Албатта мен сизларга холисларданман», деб қасам ичди. Бас, алдов билан уларни (тубан ҳолатга) тушириб қўйди» (Аъроф: 20 – 22). Яъни, шайтон ўз алдовлари билан уларни итоат ва олий мартабадан тубан ҳолатга туширди.

﴿فَلَمَّا ذَاقَا الشَّجَرَةَ بَدَتْ لَهُمَا سَوْآتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِنْ وَرَقِ الْجَنَّةِ وَنَادَاهُمَا رَبُّهُمَا أَلَمْ أَنْهَكُمَا عَنْ تِلْكُمَا الشَّجَرَةِ وَأَقُلْ لَكُمَا إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمَا عَدُوٌّ مُبِينٌ﴾

«Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. (Шунда) уларга Парвардигорлари нидо қилиб (деди): «Сизларни бу дарахт­дан қайтармаганмидим ва албатта шайтон сизларнинг очиқ душманингиз демаганмидим?!»» (Аъроф: 22).

Сизлар шайтоннинг Бадрга чиқишлари учун Қурайш қабиласига қандай васваса қилгани ва уларни жанг майдонида қандай ёлғиз ташлаб қўйганини эшитинг:

﴿وَإِذْ زَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ وَقَالَ لا غَالِبَ لَكُمُ الْيَوْمَ مِنَ النَّاسِ وَإِنِّي جَارٌ لَكُمْ فَلَمَّا تَرَاءَتِ الْفِئَتَانِ نَكَصَ عَلَى عَقِبَيْهِ وَقَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكُمْ إِنِّي أَرَى مَا لا تَرَوْنَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾

«Ўшанда, шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатиб: «Бу кун сизлардан ғолиб бўладиган бирон одам йўқ, ўзим сизларнинг ҳомийингизман», деди. Энди қачонки икки жамоат учрашганида эса кетига қайтиб кетди ва: «Албатта, мен сизлардан безорман. Мен (мусулмонлар орасида) сизлар кўрмаётган нарсани (яъни, фаришталар борлигини) кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳнинг азоби қаттиқдир», — деди» (Анфол: 48).

Ҳар бир инсонни алдаб, уни ёлғиз қўйган Шайтоннинг бошқа алдовларини Аллоҳдан тингланг:

﴿كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ إِذْ قَالَ لِلْإِنْسَانِ اكْفُرْ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيءٌ مِنْكَ إِنِّي أَخَافُ اللَّهَ رَبَّ الْعَالَمِينَ فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ فِيهَا وَذَلِكَ جَزَاءُ الظَّالِمِينَ﴾

«(Яҳудийларни мўминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга «Кофир бўл», деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга) «Албатта мен сендан безорман. Зеро мен барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқурман», деди. Бас иккисининг (шайтон ва унинг сўзига кириб кофир бўлган инсоннинг) оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Золим кимсаларнинг жазоси шудир!» (Ҳашр: 16, 17).

Қиёмат саҳнасига чиққан Шайтон ҳақида айтилган Аллоҳнинг ушбу оятларига ҳам қулоқ беринг:

﴿وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الْأَمْرُ إِنَّ اللَّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدْتُكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا أَنْ دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي فَلا تَلُومُونِي وَلُومُوا أَنْفُسَكُمْ مَا أَنَا بِمُصْرِخِكُمْ وَمَا أَنْتُمْ بِمُصْرِخِيَّ إِنِّي كَفَرْتُ بِمَا أَشْرَكْتُمُونِ مِنْ قَبْلُ إِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾

«Қачонки, иш тугагач (яъни, жаннат яҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон деди: «Албатта, Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз. Албатта, мен сизлар илгари (Аллоҳга) мени шерик қилганингзни инкор қилурман. Албатта, золимлар (яъни кофирлар) учун аламли азоб бордир» (Иброҳим: 22).

Ҳой мусулмонлар, алдаган, ҳалок қилган ва Аллоҳнинг маъсиятига гирифтор қилган одамларга нисбатан Шайтоннинг муносабати шундай бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Шайтондан бандаларини огоҳлантириб шундай деган:

﴿إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِير﴾

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур» (Фотир: 6).

Ҳой мусулмонлар, агар: Шайтоннинг буйруқларини ва бизга ҳукмрон қилган нарсаларини қандай биламиз?,– деб савол берсангиз, унга шундай жавоб берасиз: Кўнглингизда тоат–ибодатлар учун лоқайдликни, гуноҳларни менсимаслик ва уларга бўлган мойилликни ҳис этсангиз, ўша Шайтондан ва Шайтоннинг васвасаларидандир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ﴾

«Эй мўминлар, шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта (шайтон) бузуғлик ва ёмонликка буюрур» (Нур: 21);

﴿الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاء﴾

«Шайтон сизларни (агар инфоқ-эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради» (Бақара: 268).

Агар кўнглингизда гуноҳ ишни қилиш ёки фарз амални тарк қилишга мойиллик ҳис этсангиз, мана шу Шайтоннинг буйруқларидандир. Шундай экан, Шайтондан Аллоҳ таолога сиғинингиз! Шундагина сизлар учун шифо ва дарднинг халоси бордир. Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَإِمَّا يَنْزَغَنَّكَ مِنَ الشَّيْطَانِ نَزْغٌ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ إِنَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ • إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ﴾

«Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитувчи, билгувчидир. Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар» (Аъроф: 200, 201). 

Аллоҳим, биз муҳтож, Сен эса беҳожатсан! Биз ожизу нотавон, Сен эса қудратлисан! Биз бечора ва Сен кучлисан! Аллоҳим, биз шу жойдан туриб Сенга Шайтонур Ражиймдан ўз раҳматинг билан бизни ҳимоя қилишингни сўраймиз! Аллоҳим, бизга шайтоннинг шарридан паноҳ бер! Аллоҳим, бизни шайтоннинг салтанати бўлмаган ва Роббиларига таваккул қилган мухлис бандаларинг қаторида қил! Аллоҳим, қилган гуноҳларимиз ва исрофларимизни кечир! Одимларимизни устивор қил ва кофирлар устидан ғалаба қозонишимизга муяссар айла! Аллоҳим, банданг ва пайғамбаринг бўлган Муҳаммадга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлла! 

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Мен Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, тавба қилиб, мағфират сўрайман ҳамда: «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва элчиси бўлиб, уни Аллоҳ таоло ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлар устига ғолиб қилиш учун юборганига, Пайғамбаримиз ўз навбатида ҳақиқатни баён ва ошкора қилганига, Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек курашганига» гувоҳлик бераман. Пайғамбаримизга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган издошларига  Аллоҳнинг салавоту саломи бўлсин.

Сўнг …

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло:

﴿مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ﴾

«(Йил ойларидан) тўрттаси ҳаромдир» (Тавба: 36) деган ҳаром ойлардан бири ражаб бўлиб, бу ойда ўз жонингизга жабр қилмангиз. Бу ҳаром ойларда Аллоҳ таоло уруш қилишни таъқиқлаган бўлсада, ўз жонини ҳимоя қилиш учун ўлдиришни мустасно қилди. Ражаб ойи ҳам шу ҳукмдадир. (Ҳаром ойлардан бири бўлган) муҳаррам ва зулҳижжадан бошқа барча ҳаром ойларда қилиниши керак бўлган махсус ибодатлар йўқ. Муҳаррам ойининг рўзасини тутиш фазилатли бўлса, зулҳижжа ойида ҳаж ибодати бор. Ражаб ойига махсус рўза тутиш ёки тунлари ибодат қилиш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис нақл қилинмаган. Ражаб ойида намоз ўқиш ва рўза тутишнинг фазилати ҳақида ворид бўлган ҳадисларнинг барчаси, жуда ҳам заиф бўлган ҳадислардир. Ҳатто айрим уламолар унинг уйдирма ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан айтилган ёлғон ҳадис бўлиб, унга таянмаслик кераклигини таъкидлаганлар. Бу мавзудаги уйдирма ҳадисларга амал қилмаслик керак. Ражаб ойига хос рўза тутиб, намоз ўқиш – бидъатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Барча бидъат залолат ва барча залолат жаҳаннамга элтгувчидир»– деганлар (Насоий 1560).   

Юртимизга хориждан келган айрим одамларнинг кеча, пайшанба куни ражаб ойининг биринчи куни бўлгани боис, рўза тутганларини эшитдим (Бу хутба бундан бир неча йил илгари қилинган. Мутаржим изоҳи). Бу нарса уларнинг юртида маълум бўлмагани учун, балки узрлидирлар. Бироқ, мен уларга бу тутган рўзалари бидъат экани, ҳеч кимнинг Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам хосламаган бирон ибодатни бирон замон ёки маконда қилиш ҳаққи Ислом динида йўқ эканини, уқтириб ўтмоқчиман. Чунки бизлар ўз истак ва хоҳишларимиз ёки туйғуларимиз асосида эмас, Аллоҳнинг шариати асосида ибодат қилишимиз фарздир.   

Биз: Лаббай, амрингизга мунтазирман! Биз Аллоҳ амр қилган ибодатларни қилиб, таъқиқлаган нарсалардан воз кечамиз! Биз ўзимиз учун Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган ибодатни «ихтиро» қилмаймиз. – деб айтишимиз керак.

Мен сизларга ҳақиқатни баён қилмоқчиман: Ражаб ойида – бу ойнинг илк жумасининг кечасида ўқиладиган махсус намоз ёки ражабнинг биринчи ва бошқа кунларида тутиладиган махсус рўза йўқ. Бу ой ҳам гарчи тўртта ҳаром ойлардан бири бўлсада, ибодатлар нуқтаи назаридан бошқа ойлар кабидир. Одамларнинг ражаб ойи ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Аллоҳим, биз учун ражаб ва шаъбонда баракалар ато эт ва бизни рамазонга етказ!» деб айтганлари ифода қилинган ҳадис, заиф ҳадислардан биридир.

Дўстлар, гапларимга диққат билан қулоқ солинглар: Бу ҳадис – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлмаган заиф ва мункар ҳадисдир. Шунинг учун банда бу дуо билан Аллоҳга тилакда бўлмаслиги керак. Чунки бу дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ бўлмай, айрим ваъз ҳадисларида тилга олинган, холос. Бироқ бу дуо зикр қилинган ҳадислар саҳиҳ эмасдир.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида ворид бўлган ҳукмлар заиф ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан уйдирилган сохта ҳадислардан кўра кифоядир. Чунки Аллоҳ таолога Аллоҳ жорий қилган ибодатлдар билан сиғинган банда Аллоҳ таолога онгли ибодат қилган, Ундан савоблар умид қилган ва Унинг азобидан қўрққан бўлади.

Аллоҳим, Сендан бизга фойдали билим, солиҳ амал, мўл ва ҳалол ризқ ва ширин зурриёт ато этишингни тилаймиз! Аллоҳим, эй Оламлар Робби! Бизга фойдали бўлган нарсаларни ўргат, ўргатган нарсаларинг билан фойда бер ва билимимизни зиёда қил! Роббимиз, бизни ва биздан илгари иймон илан яшаб ўтган биродарларимизни раҳмат қил ва кўнгиллармизда мўъминлар учун адоват қўйма! Дарҳақиқат, Сен – раҳмли ва меҳрибон Зотсан.

Аллоҳнинг бандалари:

﴿إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْأِحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ وَأَوْفُوا بِعَهْدِ اللَّهِ إِذَا عَاهَدْتُمْ وَلا تَنْقُضُوا الْأَيْمَانَ بَعْدَ تَوْكِيدِهَا وَقَدْ جَعَلْتُمُ اللَّهَ عَلَيْكُمْ كَفِيلاً إِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ﴾

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилур. Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузмангиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур» (Наҳл: 90, 91).  

Аллоҳнинг бандалари, Буюк ва Улуғ Аллоҳни эсланглар, У ҳам сизларни ёдга олади. Унинг берган неъматларига шукроналар келтиринглар, неъматларини мўл қилади. Аллоҳнинг зикри катта (савоб)дир ва Аллоҳ сизлар қилаётган ишларни билиб туради.