Category Archives: Талоқ қўйишни нийят қилиш

Бу категорияда талоқ қўйишни нийят қилиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Талоқ қўйишни хоҳлаймиз,– деб айтинг!

Талоқ қўйишни хоҳлаймиз,– деб айтинг!

Савол: Масжидда никоҳни ўқитиб қайлиғимнинг уйига бордим ва қайноғамнинг ахлоқсиз дўстларини чақириб ҳаром қўшиқлар куйлашаётгани, микрофонда қарсак ва ноғоралар чалишаётганига гувоҳ бўлиб аччиқландим ва уларникидан чиқдим. Йўлда катта акамни учратиб аччиқ устида: Қизнинг отасига бориб айтинг, биз талоқ қўйишни хоҳлаймиз!,– дедим. Ҳолбуки, талоқ қўйиш нийяти хаёлимда ҳам йўқ эди. Уларникида кўрган нарсадан ғазабланганим учун бу гапни айтган эдим. Аллоҳ таоло устингиздан савоблар ёғдирсин, бу масъалага шариат нуқтаи назаридан ойдинлик киритиб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8190):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар сизнинг оғзингиздан акангизга айтган: «Биз талоқ қўйишни хоҳлаймиз!» жумласидан бошқа гап чиқмаган бўлса, бу жумла билан талоқ тушмайди. Бу – талоқ қўйишни ваъда қилиш, холос.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Онамни рози қилиш учун хотинимдан узоқ туришни айтдим …

Онамни рози қилиш учун хотинимдан узоқ туришни айтдим …

Савол: Менинг битта хотиним бўлиб, ундан бир қиз ва икки ўғил кўрганман. Уларнинг кичиги бир ёшда. Хотиним саводсиз бўлиб, на ўқиш ва на ёзишни билади. Мен севимли мамлакатимизнинг Кувайтга яқин шимоли-шарқий чегараларида хизмат қилар эдим. Раҳбарларимдан мендан бошқа қаровчиси бўлмаган ота-онамнинг олдида туриш учун Жануб минтақасига юборишларини талаб қилдим. Хоинона ғамзалар ва кўнгилдан кечган барча нарсадан огоҳ бўлган Аллоҳнинг фазли сўнгра давлат раҳбарларининг ижозати билан –Аллоҳ уларни ўз паноҳида асрасин ва уларга тўғри йўлни кўрсатсин!– уйимдан 160 километр узоқликдаги Қунқуза минтақасига ишга жойлашдим. Ота-онамнинг кўнгиллари ҳам хотиржам бўлди. Хотиним ва фарзандларимни ота-онамнинг хизматига қўйиб, ўзимнинг расмий вазифаларимни бажара бошладим. Ҳафтанинг охирида уйга келиб, оилам қучоғида бўлар эдим.

Онам анча кексайиб қолган ва у ҳам хотиним каби саводсиздир. Кунларнинг бирида қайнона ва келин ўртасида оилавий муаммо пайдо бўлибди. Уларнинг бири иккинчисининг гапини қабул қилмай қўйибди. Шунинг учун онамга уйимдан 500 метр узоқликка бир хона, ошхона ва ҳаммом жойлашган уй қуриб бердим ва: Сизга ҳамма нарса тайёр ҳолатида олиб келинади,– дедим. Отам барча ишларда вазмин ва сабрлидир. У доимо ишларни тинчитиш учун қўлидан келган барча нарсани қилади. Онамнинг эса оз ёки кўп бўлишидан қатий назар бирон гапга таҳаммули йўқ. Кунларнинг бирида ишдан келиб онамга салом бердим ва у хотинимдан шикоят қила бошлади. Мен онамдан фарзандларимга тарбия бераётгани ва қилаётган хизматлари учун хотинимниг хатоларига сабр қилишини сўрадим. Бироқ, у кўз ўнгимда ситам билан йиғлаб юборди. Шунда: Онажон, қўлингизни узатинг! Сизга сўз берманаки, мен ундан алоқамни узаман! Фақатгина, сиз кичик фарзандимиз катта бўлгунича бир оз сабр қилинг!,– дедим. Кўнглим шуни хоҳлаган ва «алоқани узиш»дан талоқни назарда тутган эдим. Бироқ, орадан кўп ўтмай ишлар ўз ўзанига қайтди. Яъни, хотиним онамнинг хизматини қила бошлади. Чамамда, хотиним ҳам ишларнинг оқибатини тушуниб етгандек эди. Мен ҳам ундан алоқани узиш аҳдидан қайтдим. Йўл кўрсатинглар, мен бирон нарса қилишим керакми? Хотиним жиҳатидан бирон шаръий нарса (талоқ) тушдими? Онамга берган аҳдимни амалга оширишим керакми? Аллоҳ таоло сизларни биз ва Уммат учун Ўз паноҳида асрасин!                

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6680):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлиб, сиз онангизга кўнглини хотиржам қилиш учун хотинингизни талоқ қўйишни ваъда қилган бўлсангиз, бу ваъда билан талоқ тушмайди ва бу ваъдага вафо қилиб хотинингизни талоқ қилишингиз ҳам шарт эмас. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ўғлим маҳкамага ариза бериб ҳалок бўлди …

Ўғлим маҳкамага ариза бериб ҳалок бўлди …

Савол: Сизга шуни маълум қиламанки, ўғлим (А. Б. Ф.) фарзандларининг онаси кетиб қолганидан кейин (Ҳ. С. Ж.) исмли хотинга уйланди. Ўғлим мактубимга илова қилинган аризани (ҳозирги хотинидан ажралиш учун) Никоҳ Маҳкамасига берди ва Маҳкама котибиятидан маҳкама учун тайин куни олди. Талоқни эълон қилиш 1401 йилнинг 27 шаъбонида бўлиб, тайинланган маҳкама куни зулқаъда ойида эди. Ўғлим ваъдани олгач хотини ва болаларини олиб қайнтоғасининг шаҳри Хамийс Машийт шаҳрга кетди ва қайтишда автоҳалокатда вафот этди. Маҳкама учун тайинланган кун ёзилган қоғозни унинг чўнтагидан топдик. Биз Никоҳ Маҳкамасига мурожаат қилиб, ўғлимнинг вафот этганини айтдик. Маҳкама бизга мактубимизга илова қилинган ушбу жавобни берди: «Муфтийга мурожаат этинглар ва талоқ тушган ёки тушмаган эканини аниқланглар». (Биз нима қилишимиз керак?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4384):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аслида талоқ бўлмаган ва хотини ўғлингизнинг қарамоғида бўлган. Шунинг учун ҳам, у хотин бу эридан мерос олади. Агар бирон киши: У, хотинини талоқ қўйган эди,– деб айтса, шаръий ҳокимга ҳужжатларини келтириши керак. Аммо ўғлингизнинг Никоҳ Маҳкамасининг ҳурматли қозисига берган ва унда: «Мен ўзимнинг бу талабимни тақдим этар эканман, хотиним (Ҳ. С. Ж)дан ажралишни талаб қиламан»– деб ёзилган аризага, талоқнинг тушгани ҳақида таянилмайди. Чунки, у ариза талоқнинг аниқ тушганини ифодаламайди. Фақтгина талоқ қўйиш ваъдаси, талоқ қўйишга бўлган рағбат ҳамда ҳозир бўлиш ва талоқ хатини ёзиш учун Никоҳ қозисидан ваъда олинганини ифодалайди, холос. Эҳтимол бўлган нарса билан талоқ тушмайди. Чунки асос – никоҳнинг давомийлиги ва талоқнинг тушмаганидир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотинимни кейинроқ талоқ қилмоқчи бўлдим …

Хотинимни кейинроқ талоқ қилмоқчи бўлдим …

Савол: Хотинимдан аччиқланиб, отасига топширдим. Талоқ ҳақида оғиз очмадим. Бироқ, кейинроқ талоқ қўйиш нийятим бор эди. Шундай бўлсада, хотинимни яна қайтариб ўз қарамоғимга олдим. (Юқорида айтганимдек), уни отасиникига олиб борар экан, талоқ қўймоқчи эмас эдим. Кейинроқ талоқ қўйишни нийятимга туккан эдим. У ҳозир ҳомиладор ва мен уни ҳануз талоқ қўймадим. (Хотиним билан бирга яшасам бўладими?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2035):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, хотин сизнинг қарамоғингиздадир. Сизнинг уни отасиникига олиб боришингиз, талоқ ҳисобланмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аччиқ устида хотинини талоқ қилишни нийятига тугди …

Аччиқ устида хотинини талоқ қилишни нийятига тугди …

Савол: Мен хотиним (Ш. Ш.) билан жанжаллашиб қолдим ва кўнглимга уни талоқ қўйишни тугдим. Риёз шаҳрига қайтиб Никоҳ ва Кафолатлар Маҳкамасига мурожаат этдим. 10 / 12/ 1392 йилгача шундай ҳолатда қолгач, хотинимни қайтариб олмоқчи бўлдим. Менинг бу ҳолатим ҳақида фатво беришингизни сўрайман. Мендан Кафолат Маҳкамасига берган аризамнинг бир нусхасини олиб келишим талаб қилинди. Мана бу унинг кўчирмасидир: Никоҳ ва Кафолатлар Маҳкамасининг муҳтарам  раиси! Сизга ушбу аризамни тақдим этар эканман, мен хотиним (Ш. Ш. А.)ни талоқ қўйиш нийятидаман ва уни тугаллашингизни сўрайман. Тарих 08 / 11/ 1392 ҳижрий йил.

Сўнгра Қўмита Никоҳ ва Кафолатлар Маҳкамаси раиси билан боғланиб, ундан бу мавзуга тааллуқли нарсаларни сўради. У шундай жавоб берди: Бизга (А. Р. А.) келиб ҳозиргина тилга олинган арз билан келди ва мен унга талоқ қўймасликни маслаҳат бердим. Маҳкамада мазкур хотиннинг эридан ажралганига доир биронта далил топилмади. Шикоятчи маҳкамага бундан бошқа бирон далил ёки ҳужжат тақдим этмади.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1717):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тилга олинган шикоятни текшириб чиққач Қўмитага (А. Р. А) тарафидан хотини (Ш. Ш.)га талоқ тушмаган ва у эрининг қарамоғида қолади. Эрдан содир бўлган нарса фақатгина талоқ қўйишни нийят қилиш, холос. Бу нийятнинг улар ўртасидаги оилавий ҳаётнинг давом этишига ҳеч қандай таъсири йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён