Category Archives: Гўзал ахлоқлар

Бу категорияда гзал ахлоқлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Дунё ва охиратда нафсни тарбиялаш учун энг афзал илм

Дунё ва охиратда нафсни тарбиялаш учун энг афзал илм

Савол: Мусулмон дунё ва охиратда нафс тарбияси учун ажралмаслиги керак бўлган энг афзал илмлар қайсилардир?

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (Фатво: 10):

Нафсларни тарбялаш учун энг афзал илм – Аллоҳни яктолаш, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш бўлиб, унинг асли Аллоҳнинг тавҳиди ва Аллоҳга ихос қилиш, Аллоҳнинг ёлғиз ўзига ибодатни хослаш, Аллоҳдан бошқларга ибодат қилишдан воз кечиш ва барча ишларда Аллоҳга холис бўлиш, намоз, закот ва бошқа ибодатларни адо этиш, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк этиш, одамларга чирой ахлоқ, ҳалимлик, сабр, жўмардлик, саҳийлик, озор бермаслик билан муомала қилиш билан «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) калимасининг маъноларини рўёбга чиқаришдир.

Мўъмин, мана шундай бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Яхшилик қилиш – гўзал ахлоқдир» деганлар (Имом Муслим 4632, 4633; Термизий 2311; Доримий 2789; Имом Аҳмад 16973, 16974, 16975).

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Мен жанжалдан ҳақ эканини била туриб воз кечган одам учун жаннатнинг чеккасидаги қасрга, ҳазиллашиб бўлсада ёлғон гапирмаган одам учун жаннатнинг ўртасидаги қасрга, хулқини гўзал қилган одам учун эса жаннатнинг энг тепасидаги қасрга кафилман» (Абу Довуд 4167).

Ҳалимлик, жўмардлик, саховатпешалик, гўзал ахлоқ, яхшиликларга шошиш, ёмонликлардан йироқ туриш, одамларга фойда келтириш учун тиришиш – буларнинг барчаси нафсни тозалайдиган буюк ахлоқлардандир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

{ قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا • وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا }

«Дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини-жонини Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш, Аллоҳнинг шариатига эргашиш ва одамларга фойдали бўлиш билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур ва Аллоҳ шариатига мухолифлик қилиш билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.

И з о ҳ. Саҳобалардан ибн Аббос томонидан (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ривоят қилинишича, пайғамбар алайҳис-салом қачон юқоридаги оятларни тиловат қилсалар, бир тўхтаб Тангри таолога бундай дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, Ўзинг нафсимга — жонимга тақво ато этгин, Ўзинг унинг эгаси — ҳожасисан ва Ўзинг уни энг яхши поклагувчисан»» (Шамс: 9, 10).

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

 

Манбаъ: «Мақолалар ва фатволар девони», 7– жилд.