Category Archives: Замонавий масъалалар

Бу категорияда замонавий масъалалар ҳақидаги хутбалар билан танишасиз.

Янги йил байрамини қутлашга қарши шаръий мухолафат (Шайх Аҳмад Мутаваккил)

Янги йил байрамини қутлашга қарши шаръий мухолафат

Хатиб: Шайх Аҳмад Мутаваккил

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: الْمُخَالَفَةُ الشَّرْعِيَّةُ فِي الاحْتِفَالِ بِرَأْسِ السَّنَةِ الْمِيلاَدِيَّةِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Ҳой, мусулмонлар!

Ҳозирги кундаги мусулмонлар нафсу ҳаволар кўйига кириб, турли йўлларга оғиб, Ҳақ йўлдан четга чиқдилар. Улар Ислом аҳлоқидан юз ўгириб, ўз қадриятларига лоқайдлик қилгач, бошларига турли бало–ю офатлар келиб, залолат ва қабоҳат йўлларига кирдилар. Оқибатлари эса қолоқлик ва гўшанишинлик бўлиб, рақиб ва душманларининг қўлига қарам бўлдилар. Мусулмонларнинг ҳозирги ҳаётига чуқурроқ назар ташлаган одам бунинг яққол гувоҳи бўлади ва ҳақиқатлар унга очиқ–ойдин намоён бўлади.

Бугунги мағлуб мусулмонлар барча пасткаш сўз ва ҳаракатларда «қудратли» Ғарбга тақлид қилмоқдалар. Бу тақлид билим, саноат, бунёдкорлик ва ихтироларгагина чекланмай, ахлоқ, ейиш, ичиш, тил, одат, қонунларни ижро этиш ва ҳаёт низомига ҳам ўтиб бормоқди. Улар тақлидининг аччиқ мусибатларидан бири, мелодий Янги йил байрамини қутлашдир.

Ушбу оғир гуноҳ мусулмонлар ўртасида кенг ёйилди ва улар буни ўтказиш учун бор кучларини сарф этишмоқда, белни боғлаб, енг шимариб тайёргарлик кўришмоқда. Ҳатто у кунни ҳордиқ ва байрам куни деб эълон қилишган. Бунинг омили юракларидаги иймоннинг заифлиги, насронийларга кўр–кўрона тақлид, улар яшаётган турмуш тарзига эргашиш, Ғарбнинг алдамчи моддий маданиятига лол қолиш, сохта ялтироқларига алданиш, фикрий ва илмий кураш, мазкур залолатларга рағбатлантириб, одамлар нигоҳини тортаётган, тайёргарлик кўриш учун юракларини ҳаяжонлантириб, майилликларини жўштираётган эшиттирувчи, кўрсатувчи ва матбуот каби медиани ривожлантиришда ўз аксини топгандир. Иш шу даражага етиб бордики, айрим мусулмонлар Янги йил байрамини Ислом асосларидан биридек кўрса, бошқалари исломий диний байрам ва муносабатлар, исломий тарихий ҳодисалардан ҳам устун кўриб, ўз асослари билан чамбарчас боғлайдиган ва мусулмонларнинг жасорати, қаҳрамонлигига лиқ тўла ҳодисаларни билишадиган ҳижрий тарихларига суяниш ўрнига тарих жараёни учун меъёр қилиб олдилар. Чунки улар ўз диний билимларида бўшлиқ, иймоний озиқларида камчилик билан мубтало бўлдилар. Ҳатто улар ҳаром билан ҳалол, асос билан келгинди нарсалар орасини ажрата олмай қолдилар.

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло бизга Тўғри йўлни кўрсатди. У – пайғамбарлар, сиддиқлар, солиҳлар ва шаҳидлар каби сара бандалар юрган йўлдир. Ислом шариати биз учун китоб аҳли ва бошқа кофирларнинг йўлларига мухолиф бўлган ҳидоятни барпо қилиш учун келган. Шариатимиз эргашмайди, унга эргашилади. У бекор қилади, бекор қилинмайди. Аллоҳ азза ва жалла Жосия сурасида шундай дейди:

﴿ ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَى شَرِيعَةٍ مِنْ الأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لا يَعْلَمُونَ

«Сўнгра (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни (дин) ишидан бир ша­риат (аниқ-равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!» (Жосия: 18).

Мусулмон банда Роббиси учун намоз ўқир экан, унинг ҳар бир ракаатида Тўғри йўлга ҳидоятлаб, унда устивор қилишини тилаб, ўша вақтнинг ўзида насронийларнинг йиғин ва одатларида иштирок этса, унинг бу иши Аллоҳ таоло Фотиҳа сурасидаги ояти карима ифода этган нарсага тескари ҳамда гапи ишига зид, иддаосида ёлғончи бўлиб, унда мунофиқлик, тасаввурида эса камчилик пайдо бўлади. Ҳолбуки, у, намоз ўқиб, рўза тутсада, лекин, мелодий Янги йилнинг боши келса насронийлар кетидан эргашади, улар билан қувонади ва уларга қувонтирадиган юзи билан боқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Одамларнинг энг бахтиқароси уларга бир юз, буларга бошқа юз билан борган кимсадир»– деганлар (Имом Бухорий 6058, 7179; Имом Муслим 6615, 6795. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти).

Аллоҳ таоло бизга золим ва Аллоҳнинг йўлидан оғган кимсаларга суяниш, уларнинг залолат ва гуноҳларига ўртоқ бўлишни таъқиқлади. Чунки уларнинг бошига келган нарса бизнинг бошимизга ҳам келиши мумкин. Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида шундай деди:

﴿ وَلا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمْ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لا تُنصَرُونَ ﴾

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» (Ҳуд: 113).

Ҳой мусулмонлар, Янги йил байрами яқинлашгани сайин одамларнинг уни ўтказиш учун совғалар, ҳалол ёки ҳаром бўлишидан қатъий назар егуликлар, ичимликлар, кийим–кечаклар ва ўйинчоқлар харид қилиш учун дўкон, сартарошхона ва тасвирга олувчи ишхоналар олдида тиқилинчлар пайдо қилиб ҳозирланишаётгани, ўша кеча келгач эса туннинг алламаҳалигача меҳмонхона, қовоқхона, кўча ва хонадонларда маст қилувчи ичимликлар, рақс, ҳаёсиз қўшиқлар, баъзида эса зино ва мункар учун фоҳишалар билан ишрат қилишаётганларига шоҳид бўласиз. Буларнинг барчаси мудом ҳаром бўлсада, насронийларга тақлид ўлароқ қилинганида ҳаромлиги, нафратлилиги ва расволиги кучаяди.

Одамлар оммаси ушбу кечани ширинликларни тановул қилиш, совға ва табрик айирбошлаш, кечалар уюштириш, хонадон ва дўконларни майда чироқчалар, расмлар, юракка яқин олқишлар билан безаш, ушбу байрамга аталган ва тингловчи ва томошабинларни бахтиёр қилиб, шодиёналар тақдим этиш тилаги билан мафтун қилиш учун тайёрланган қўшиқ, рақс ва ҳаёсизликни кўрсатувчи ва эшиттирувчи оғули медиа дастурларини кузатиб ўтказишади.

Ушбу алдамчи ва бедор кечада мункар, фаҳш ва фожиаларни кўрасиз: маст қилувчи ичимликлар сотилиб, ошкора ичилади. Зонийлар расво кўринишда бўлишади. Безорилар итлардек бақириб одамларни безовта ҳатто ҳақорат қилиб, уятли сўзларни тилга олишади. (Номаҳрам) йигит ва қизлар қучоқлашиб, ўпишади. Ҳаяжонли кўзларни жунбушга келтириб, хушули қалб эгаларига озор берадиган шаҳват қўзғовчи куйлар янграйди. Қайси томонга қараманг разолат ҳукмрон бўлади. Хуллас, одамлар ўтказган бир йилларини қабоҳат билан хотималаб, янгисини гуноҳ ва залолат билан бошлайдилар. Бу жараёнларнинг барчаси ўлканинг хавфсизлиги, разолат ва разил одамлардан ҳимоя қилиши ва кечанинг бирон кишини безовта қилмай ўтказишдан масъул бўлган мулозимлар кўзи ўнгида бўлиб ўтади.

Бу кечада қанча мусибатлар, ҳодисалар, фалокатлар, маст–аласт одамлар ўртасидаги жанжаллар бўлиши оқибатида қонлар тўкилади, одамлар ҳаётдан кўз юмади. Молу мулклар талон тарож этилади, ўғирликлар содир бўлади…

Ҳой мусулмонлар, буларнинг барчаси шариатимиз таъқиқлаган ҳаром ва залолатлар бўлиб, улардан барча мазҳаб уламолари қайтаришган. Чунки бу қутловларда иштирок этиш кофир ва адашган бандаларга менгзаш, демакдир. Аллоҳ таоло бу мавзуда Моида сурасининг қуйидаги оятларида шундай деган:

﴿ وَلا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِنْ قَبْلُ وَأَضَلُّوا كَثِيرًا وَضَلُّوا عَنْ سَوَاءِ السَّبِيلِ ﴾

«Айтинг: Эй аҳли китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг ва (Ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда тўғри йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳаволарига эргашманг!» (Моида: 77);

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ﴾

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

Ушбу оятдаги «дўстлик»дан мақсад, яҳудий ва насронийларга кўмак бериш, уларни суюш ва турмуш тарзларида уларга тақлид қилишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Ким бир қавмга менгзаса, бас, у улардан биридир»– деганлар (Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривояти. Абу Довуд 4033).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ўзингиздан аввал яшаб ўтган халқларнинг турмуш тарзига қаричма–қарич, газма–газ эргашасизлар (риоя қиласизлар). Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, сизлар ҳам кирасизлар»– дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, (улар) яҳудий ва насронийларми?!,– деб савол беришганида: «Бўлмаса кимлар?!»– деб жавоб бердилар. (Абу Саид разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 7320).

Мусулмонларнинг бу мункарларга бойкот қилишлари, ундан йироқ туришлари, мелодий Янги йил байрамини қутламасликлари, уни Аллоҳнинг оддий кунларидан биридек ўтказишлари керак. Чунки, у – мусулмонларнинг байрамлари эмас. Шу боис фарзандлар, хонадон аҳли ва қўшниларни бу кунда қилинаётган гуноҳлардан, мазкур разолатларни қилишдан узоқ тутишлари, у ишларнинг дин, ахлоқ ва ҳаётга бўлган салбий жиҳатлари ва зарарларини тушунтиришлари керак.

Бундан ташқари, мусулмонлар ўз истаклари бўлмаган етовдаги махлуқ бўлмасликлари, одамлар ёмонликка қўл урса ўша ёмонликни қиладиган, яхшилик қилишса ўша яхшиликни қилишадиган одам бўлмасликлари, аксинча, нафсларини қўлга олишлари, динларида устивор бўлишлари, ундан оғган одамлар билан бирга оғмасликлари керак. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда ушбу ҳадис нақл қилинган: «Сизлар: Одамлар яхшилик қилишса яхшилик, зулм қилишса зулм қиламиз,– деб айтадиган етовдаги одам бўлмангиз. Аксинча, ўзингизни қўлга олингиз ва одамлар яхшилик қилишса яхшилик қилингиз. Ёмон ишга қўл уришса, зулм қилмангиз» (Ҳузайфа разияллоҳу анҳу ривояти. Термизий бу ҳадисни ривоят қилди (2007) ва: Ҳасан ғариб ҳадис,– деди).

Етовдаги одам – ўзининг мустақил фикри бўлмай ва ақлини ишлатмай ҳар кимга тақлид қилаверадиган кимсадир. Мен одамлар билан биргаман,– деб кўп айтгани учун ҳам (араб тилида) «иммаъа» деб аталган.

Ҳой мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини яҳудий ва насронийларга барча нарсаларда мухолиф иш тутишга рағбатлантирар, ҳатто, яҳудийларнинг ўзлари: Бу одам бизнинг ҳар бир ишимизнинг тескарисини қилади–я!,– дейишган эди (Анас разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Муслим 720).

Агар яҳудий ва насонийлар бизнинг байрамларимиз, муносабатларимизни билмас ва уларни ўтказмас, аксинча, уларни масхара қилар экан, нега биз уларнинг байрамларини ўтказиб, уларнинг янги йилларини қутлайлик?! Ўтган асрлар ичида насронийлар биз мусулмонлардан ўтказган бу байрамларимиздек рози бўлишмаган!! Ахир бу ҳақда Роббимиз хабар бермадими?!

﴿ وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уммати ичидан тақлидчилар чиқиши ҳақида нақадар тўғри хабарларни берганлар: «Умматим аввалги авлодлар ушлаган нарсаларни қаричма–қарич ва газма–газ ушламагунича Қиёмат қоим бўлмайди?». Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, улар форс ва румликларми?,– деб савол беришганида: «Улардан бошқалари эмас!»– деб жавоб бердилар (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухорий 7319).

Наҳотки, мусулмоннинг ақлига хонадони ва дўконида, мазкур адашган халқларнинг залолатларига мувофиқ ишларни қилиш, уларнинг байрамлари ва ҳалокатли ишларига ўртоқ бўлиш ёки ўлкаларига пуллари ва ахлоқларини сарф этиш ва юртларига бузғунчи ва зараркунанда бўлиб қайтиш учун ўткинчи саёҳатларга чиқиш келса?! Шу ўринда Абдуллоҳ ибн Утба раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзини келтириш маънолидир: Бировингиз билмасдан яҳудий ва насроний бўлиб қолишдан қўрқсин!

Ички дунёларида мағлуб бўлган миллатдошларимиз барча одатларида европаликларга тақлид қилишмоқда. Маишатпарастларнинг мелодий Янги йилни кутиб олишга катта эътибор қаратишаётгани: кўркам кийимларни кийиб, энг лаззатли егулик ва ичимликларни харид қилишаётгани, нархи баланд совға–салом, табрик ва олқишлар айирбошлашаётгани, болаларига ҳажвий шаклдаги, оппоқ соқолли, қизил чопонли ва узун хассали Қорбобо расмларини табаррукланиш учун сотиб олишаётгани барчага аёндир. Бу эса исломий шахсиятнинг эриб йўқолиши, эътиқоддаги чекиниш ва беқарорлик, моддий, золим Ғарб ҳаётига иллатли қарамлик атрофида айланишдан бошқа нарса эмасдир. Бу ҳолатга бизнинг дининимиз рози бўлмайди.

Ҳой мусулмонлар, сизлар Роббингизнинг Қуръони ва Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан яҳудий ва насронийларга залолатларида эргашган кимсаларнинг ҳолатидан огоҳ бўлдингиз! Хўш, энди нима қиласизлар?! Уларнинг залолатларини қутлайверасизларми? Ёки биз мусулмонлар насронийларга алданиб эргашган биродарларимизнинг қўлидан тутиб, уларга насиҳат қилиб, ойдин шариат ва Сиротум мустақиймга эргашишга рағбатлантирамизми?!

Биз дунёқарашимизни тузатишимиз, ўзимиз кетаётган йўл ҳақида ўйлаб кўришимиз, нафсимизни текшириб, уни Аллоҳнинг манҳажи ва Ҳақ йўлда юришга мажбурлашимиз керак. Зеро золим (насроний)лар ва ғазаб қилинган (яҳудий)лар йўлида юриб, солиҳлар ва инъом ато этилган мўъминлар йўлидан оғсак бизнинг на ҳурматимиз ва на иззатимиз қолади.

 


Дуо воситасида ёрдам сўраш ва ёрдамнинг келиши (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)

Дуо воситасида ёрдам сўраш ва ёрдамнинг келиши

Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   الانْتَصَارُ وَالنُّصْرَةُ بِالدُّعَاءِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Қиёмат кунининг Подшоҳи, ниҳоятда Раҳмли ва Меҳрибон ҳамда барча оламлар Робби бўлган эшитгувчи, дуоларни қабул қилгувчи ва мадад қилгувчи: тилаган музтарларга ижобат қилиб, паноҳ истаганларга паноҳ берган, таваккул қилганларга кифоя қилган, тилаган барча бандага тилагини берган, мазлум умид қилса ноумид қолмаган, ҳақдор тиласа маҳрум қолмаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

﴿ وَلله جُنُودُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَكَانَ اللهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ﴾

«Осмонлар ва Ер қўшинлари Аллоҳникидир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган зотдир» (Фатҳ: 7).

Аллоҳга берган нозу неъматлари учун ҳамду санолар, лутфу эҳсонига шукроналар айтамиз. У ─ сиғиниладиган маъбуд, бошқалар эса тарбия қилинган махлуқдир:

﴿ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلَّا اللهُ وَإِنَّ اللهَ لَهُوَ العَزِيزُ الحَكِيمُ ﴾

«Ва ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Аллоҳнинг Ўзи бор. Ва албатта Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон: 62).

Мен: «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У Ўзи билан бандалари ўртасига бирон кимсани воситачи қилиб қўймади. Балки воситани иймон ва солиҳ амал қилган» эканига гувоҳлик бераман:

﴿ وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُوا لِي وَلْيُؤْمِنُوا بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ ﴾

«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар» (Бақара: 186).

Мен: «Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули, ваҳийсининг омонатдори, бандаларининг сараси, Аллоҳ уни пайғамбарларга пешво ва хотима қилган» эканига шаҳодат келтираман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, асҳоблари ва издошларига Қиёмат кунигача салавот, салом ва баракотларини йўлласин.

Сўнг …

Аллоҳ таолодан тақво қилинглар! Аллоҳ таолога итоат қилиб, Унга қайтинглар ва истиғфорлар айтинглар! Аллоҳдан ёлбориб тиланглар! Чунки, сизлар Унга ҳаётингизнинг ҳар бир лаҳзасида ва ўлимингиздан кейин ҳам муҳтожсиз! Сизлар яралишингизда муҳтож эдингиз, яратди! Ҳаётингизда дунё ва охиратингизда муҳтож эдингиз ризқ, омонлик ва ҳидоят берди! Сизлар Унга қабрингизда, қайта тирилган Охират кунида муҳтож бўласиз! Албатта, Унга муҳтожсиз!

﴿ يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الفُقَرَاءُ إِلَى الله وَاللهُ هُوَ الغَنِيُّ الحَمِيدُ ﴾

«Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир» (Фотир: 15).

Ҳой одамлар, қийинчилик ва машаққат пайтларида Аллоҳдан паноҳ исташ ва Унга ёлбориш, мусибатларда дарвозасини қоқиш, Унинг ўзидангина зафару омонликни тилаш, Аллоҳ таолонинг мўъмин бандаларига берган тавфиқидандир. Хотиржамлик ва қўрқувнинг макони ─ қалбдир. Қалблар эса Аллоҳнинг қўлида бўлиб, уларни хоҳлаганидек айлантиради. Чунки Аллоҳ таоло барча мулкларнинг эгаси, ишларни бошқарувчи, зафарларни ёзувчи ва ёвларни яксон қилгувчидир:

﴿ وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ ﴾

«Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни фаришталарнинг қанча ададда ва қандай сифатда эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур» (Муддассир: 31).

Аллоҳ зафарни кимга ёзса, қанчалар кучсиз бўлмасин, зафар унингдир. Аллоҳ кимга мағлубиятни ёзган бўлса, қанчалар кучли кўринмасин, мағлубият унингдир:

﴿ إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى الله فَلْيَتَوَكَّلِ المُؤْمِنُونَ ﴾

«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» (Оли Имрон: 160).

Бу ─ мўъминлардаги бирон шубҳаси бўлмаган ҳақиқатдир. Бироқ улар бошларига зарар келган биродарлари ҳаққига мададни кечиктириб ёки дуони малол олиб ёхуд дунёга берилганларидан бошқаларнинг қайғуларидан бехабар қолиб, дуо қилишни унутадилар. Бу ─ мусулмонлар бошига келган аянчли ҳодисаларда кўринмоқдаки, мусибатлар узоқ давом этмоқда.

Дуо билан ёрдам сўраш ва кучсиз мусулмонларга дуо билан мадад тилаш, агар билишса, мудом дуо қилишса ва шошилинч ижобат бўлишида шубҳа қилишмаса, мўъминларнинг қўлларидаги энг кучли қуролдир.

Дуо ─ золим қироллар қаршисида пайғамбарлар ва солиҳ издошларининг қуроли бўлган. Бўлганда ҳам дуоларининг шошилинч қабул бўлишига қатъий ишонган, дуо қилишдан малол олмайдиган, дуо қилишда тўхтамайдиган, балки тинмай ялиниб–ёлборадиган, ижобат воситаларини маҳкам ушлаб, ғовларидан сақланган ва натижада Аллоҳнинг мадади келган бандаларнинг дуоси эди.

Дуо ─ ажойиб ва Аллоҳнинг даргоҳида аҳамиятли нарсадир. У ─ ибодат, ибодатларнинг мағзи, пешонага ёзилган нарсаларни ҳам қайтара оладиган, мусибатларни йўққа чиқарадиган омилдир.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг дуоси билан Ер юзини ғарқ қилди ва ундан Нуҳ алайҳиссалом ва у билан бирга кемага минганларгина омонда қолди:

﴿ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا عَبْدَنَا وَقَالُوا مَجْنُونٌ وَازْدُجِرَ فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانْتَصِرْ فَفَتَحْنَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ بِمَاءٍ مُنْهَمِرٍ وَفَجَّرْنَا الأَرْضَ عُيُونًا فَالتَقَى المَاءُ عَلَى أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ وَحَمَلْنَاهُ عَلَى ذَاتِ أَلْوَاحٍ وَدُسُرٍ تَجْرِي بِأَعْيُنِنَا جَزَاءً لِمَنْ كَانَ كُفِرَ وَلَقَدْ تَرَكْنَاهَا آَيَةً فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ ﴾

«Улардан (Макка кофирларидан) илгари Нуҳнинг қавми ҳам (уни) ёлғончи қилган эди.— Улар Бизнинг бандамиз (Нуҳ)ни ёлғончи қилишиб: «(У) бир мажнун», дедилар ва у (ўз пайғамбарлик вазифасини адо этишдан) тўсиб қўйилди. Шунда у Парвардигорига: «Мен (у кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин», деб дуо-илтижо қилган эди. Биз осмон дарвозаларини (тинимсиз) қуйилгувчи сув — сел билан очиб юбордик. Ва барча ердан чашмалар чиқариб юбордик. Бас, (осмон ва Ернинг) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш (яъни кофирларни ғарқ қилиб юбориш) устида учрашдилар! Уни (Нуҳни) эса тахтаю михлар эгасида (яъни тахталар ва михлардан ясалган бир кемада) кўтардик. У (кема) Бизнинг кўз ўнгимизда (ҳифзу ҳимоямизда) сузар. (Бу ўз қавми томонидан пайғамбарлиги) инкор қилинган киши (яъни Нуҳ пайғамбар) учун мукофотдир. Дарҳақиқат Биз у (Тўфон балоси)ни бир оят-ибрат қилиб қолдирдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?! Бас, Менинг (пайғамбарларимни ёлғончи қилган кимсаларга кўрсатган) азобим ва огоҳлантириш қандоқ бўлди?!» (Қамар: 9 ─ 16).

Ҳа, Роббим номига онт ичиб айтаманки, бу ─ Аллоҳ таолонинг ягона одамнинг дуоси билан Ер ва Ердаги барча мавжудотни чўктириб ташлагани ҳақидаги оят ҳамда Аллоҳ таолодан ёрдам сўраш ва Аллоҳ таолонинг ижобат қилганининг ҳайратомуз кўринишларидан биридир.

Мусо Калимуллоҳ алайҳиссалом Фиръавн ва унинг қўшинига қарши мадад бериши учун Аллоҳ таолога ушбу дуони қилди:

﴿ رَبَّنَا اطْمِسْ عَلَى أَمْوَالِهِمْ وَاشْدُدْ عَلَى قُلُوبِهِمْ فَلَا يُؤْمِنُوا حَتَّى يَرَوُا العَذَابَ الأَلِيمَ ﴾

«Парвар­дигоро, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар» (Юнус: 88). Аллоҳ таоло унга шундай жавоб қилди:

﴿ قَدْ أُجِيبَتْ دَعْوَتُكُمَا فَاسْتَقِيمَا وَلَا تَتَّبِعَانِّ سَبِيلَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ﴾

«(Аллоҳ) деди: «Дуоларингиз ижобат бўлди. Энди тўғри йўлда собит бўлинглар ва ҳатто ҳаргиз билмайдиган кимсаларнинг йўлига эргашманглар!»» (Юнус: 89).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қўлида энг буюк мўъжизалардан бирини ижро қилди. Хассасини бир уриши билан денгизда қуруқ йўл пайдо бўлди. Мусо алайҳиссалом ўз тарафдорлари билан денгиздан ўтиб бўлганида Фиръавн ва унинг қўшини денгизнинг ўртасига етиб келган эди. Ўша пайтда Аллоҳ таоло Фиръавн ва қўшини устига денгиз сувларини ёпиб, уларни ғарқ қилди!

﴿ فَأَوْحَيْنَا إِلَى مُوسَى أَنِ اضْرِبْ بِعَصَاكَ البَحْرَ فَانْفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍ كَالطَّوْدِ العَظِيمِ وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ الآَخَرِينَ وَأَنْجَيْنَا مُوسَى وَمَنْ مَعَهُ أَجْمَعِينَ ثُمَّ أَغْرَقْنَا الآَخَرِينَ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُمْ مُؤْمِنِينَ ﴾

«Бас, Биз Мусога: (Асоинг билан) денгизни ургин», деб ваҳий юбордик. Бас (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар.) Ва кейингиларни (яъни Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгизга) ғарқ қилиб юбордик. Албатта бунда (Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар» (Шуъаро: 63 ─ 67).

Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, бу ─ ҳайратомуз мўъжизадир! Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссалом ва мўъминларга мадад бериши ва Фиръавн ва қўшинини ҳалок қилиши учун, Мусо алайҳиссаломнинг битта дуосига денгиздан йўл очилди!

Исроил ўғилларининг жангларидан бирида мўъминлар Аллоҳ таолодан мадад сўрадилар ва Аллоҳ уларга ёрдам берди. Бунинг ҳикояси ўқиганлар ибрат олсин дея Қуръон Каримда битилди:

﴿ وَلَمَّا بَرَزُوا لِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ قَالُوا رَبَّنَا أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى القَوْمِ الكَافِرِينَ فَهَزَمُوهُمْ بِإِذْنِ الله ﴾

«Қачонки Жолут ва унинг лашкарига кўринганларида айтдилар: «Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!». Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар» (Бақара: 250, 251).

Дуо билан мадад тилаш ва дуо сабабли ночор мусулмонларга ёрдам бериш, пайғамбарлар ва мўъминларнинг ҳаёт йўлидир. Улардаги Аллоҳнинг суннати ─ уларнинг дуоларини қабул қилиш ва душманлари устидан зафар бериш эди. Аллоҳ таоло ўтмиш халқлар ҳақида шундай деди:

﴿ وَكَأَيِّنْ مِنْ نَبِيٍّ قَاتَلَ مَعَهُ رِبِّيُّونَ كَثِيرٌ فَمَا وَهَنُوا لِمَا أَصَابَهُمْ فِي سَبِيلِ اللهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا وَاللهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ إِلَّا أَنْ قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى القَوْمِ الكَافِرِينَ ﴾

«Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар жанг қилганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик — заифлик қилмаганлар ва (душманларига) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади. Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: «Парвардигоро, гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни (жанг майдонида) собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!»» (Оли Имрон: 146, 147).

Уларнинг Аллоҳдан мадад сўраш ва Аллоҳ таолога шериксиз тилакда бўлишларининг натижаси:

﴿ فَآَتَاهُمُ اللهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الآَخِرَةِ ﴾

«Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини (ғалаба ва мол-давлатни) ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди» (Оли Имрон: 148). Дунёнинг «савоби» ─ душманлар устидан ғалабадир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳдан душманлари устидан ғалаба қозониш учун мадад тилашда пайғамбар дўстларининг йўлидан юрдилар. Душманларга қарши олиб борилган илк ва оғир урушда Аллоҳ таолодан мадад сўраб, ялиниб–ёлбордилар. Бу таъсирли манзарани Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу шундай тасвирлайди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиблага юзланиб, қўлларини очдилар ва Роббиларига хитоб қила бошладилар: «Аллоҳим, Менга ваъда қилган нарсангни рўёбга чиқар! Аллоҳим, Менга ваъда қилган нарсангни бер! Аллоҳим, агар шу жамоат ҳалок бўлса, Ер юзида Сенга ибодат қиладиган Ислом аҳли қолмайди!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини очиб, қиблага юзланиб Роббисига дуо қилар экан елкаларидаги ридолари тушди. Абу Бакр разияллоҳу анҳу келиб ридоларини олиб елкаларига ташлади ва орқаларидан қучоқлаб: Ё Расулуллоҳ, Роббингизга қилган ушбу муножотингиз етар! У сизга қилган ваъдасини албатта рўёбга чиқаради,─ деди. Аллоҳ таоло ўша пайтда:

﴿ إِذْ تَسْتَغِيثُونَ رَبَّكُمْ فَاسْتَجَابَ لَكُمْ أَنِّي مُمِدُّكُمْ بِأَلْفٍ مِنَ المَلَائِكَةِ مُرْدِفِينَ ﴾

«Ўшанда Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, У сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минглаб фаришталар билан мадад берурман», деди» (Анфол: 9) оятини нозил қилиб, фаришталар билан мадад қилди (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошга тушган мусибатларда қилган Қунутлар ҳам, ночор мусулмонлар фойдасига мадад сўраб қилинган дуолардир.

Саҳобалар ва улардан кейинги қўмондонлар ҳам дуо билан ёрдам сўраш ҳамда мужоҳид ва ночор мусулмонлар фойдаси учун ёрдам сўрашда ушбу пайғамбарона йўлдан юрдилар. Форс империясининг фатҳида Нўъмон ибн Муқаррин разияллоҳу анҳу шундай деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жангларда иштирок этдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар куннинг наҳорида жанг қилмасалар, руҳлар жўшган ва намозлар вақти келгунича кутиб турар эдилар» (Имом Бухорий 3160).

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳникидан бошқа ривоятда Нўъмон разияллоҳу анҳунинг: «Аллоҳим, бугунги жангда Исломнинг иззати, куфрнинг зиллати ва менинг шаҳодатим (шаҳидлигим) бўладиган фатҳ ─ зафарни бер!»─ дея дуо қилгани ва унинг дуоси айнан мустажоб бўлиб, ўзи шаҳид қилингани нақл қилинган (Ибн Ҳиббон 4756).

Қози Ибн Шаддод раҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг машҳур қўмондони Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ олиб борган жангларда иштирок этди ва жангларида мусулмонларнинг дуо қилишадиган вақтларини ғанимат қилишга ҳаракат қилганини ҳикоя қилди: Салоҳуддин минбарлардаги хатибларнинг дуолари билан табаррукланиб жанггларини жума кунлари, хусусан, жума намози ўқиладиган вақтларда қилишга тиришар эди. Чунки у онларда дуоларнинг мустажоб бўлиши бошқа пайтлардан кўра муносиброқ эди.

Ҳикоя қилинишича, Салоҳуддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ катта урушлардан бирининг қайғуси билан кечаси мижжа қоқмай чиқди. Ибн Шаддод раҳимаҳуллоҳ унга Аллоҳ таолога ёлбориш, дуо қилиш ва Ундан мадад сўраш ҳамда ўз чўнтагидан садақа беришни тавсия этди. Ибн Шаддод раҳимаҳуллоҳ айтди: «Мен одатдагидек унинг ёнида намоз ўқидим. У азон билан иқомат ўртасида икки ракаат намоз ўқиди. У саждада экан кўзларидан оққан ёшлар оппоқ соқолларини ва жой намозини ҳўл қилди. Унинг нима деяётганини ҳеч эшита олмадим. Ўша куннинг қуёши ботмай туриб фарангларр мағлубияти ҳақидаги хабар келди».

Фақиҳ Абу Наср Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ султон Алпарслон раҳимаҳуллоҳга катта урушларидан бирида жума куни қуёш заволдан оғган пайтда ҳужум қилишни тавсия этди. Чунки, у пайтда хатиблар минбарлардан туриб мужоҳидлар ғалаба қозониши учун дуо қилишар эди! Икки тараф жанг майдонида қаршилашди ва султон тулпоридан тушиб, Аллоҳ таолога сажда қилди. Юзлари тупроққа қоришди. Аллоҳга дуо қилиб, мадад сўради. Аллоҳ таоло мусулмонларга зафар берди ва мушрикларни яксон қилди. Уларнинг кўпсонли қўшини тор–мор келтирилди ва қироллари Арманос асир олинди…  

Бу ─ урушларда Аллоҳдан зафар, душманларидан паноҳ ва мусибатларида мададкор излаган одамларнинг дарагидир. Аллоҳ таоло уларнинг Аллоҳ ҳақидаги гумонларини зудлик билан амалга оширган ҳатто зафар бериб, берган мадади воситасида иззатли қилган ҳамда уларни ёрдамсиз ташлаб қўймаган ва хорламаган эди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَاعْتَصِمُوا بِالله هُوَ مَوْلَاكُمْ فَنِعْمَ المَوْلَى وَنِعْمَ النَّصِيرُ ﴾

«ва Аллоҳга боғланингиз! У сизларнинг ҳожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши ҳожа ва нақадар яхши мададкордир» (Ҳаж: 78).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин! …

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек муборакли пок ҳамду санолар бўлсин. Мен: «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси» эканига шаҳодат келтираман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, асҳоблари ва Қиёматгача давом этган издошларига салавоту саломлар йўлласин!

Сўнг …

Аллоҳ таолодан тақво қилиб, Унга итоат этингиз! Ўзингиз ва дўстларингиз душманларингиз устидан ғалаба қозониши учун, Аллоҳдан мадад сўрангиз!

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا لَقِيتُمْ فِئَةً فَاثْبُتُوا وَاذْكُرُوا اللهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ وَأَطِيعُوا اللهَ وَرَسُولَهُ وَلَا تَنَازَعُوا فَتَفْشَلُوا وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَاصْبِرُوا إِنَّ اللهَ مَعَ الصَّابِرِينَ ﴾

«Эй мўминлар, (кофир) жамоатга рўбарў бўлганингизда саботли бўлингиз ва доимо Аллоҳни ёд этингиз, шояд нажот топурсизлар. Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Анфол: 45, 46).

Ҳой мусулмонлар, пайғамбарлар ва уларнинг издошлари дуонинг жангдаги моҳиятини жуда яхши билишар ва ўзлари ва дўстлари учун Аллоҳдан мадад сўрашга бел боғлашар эди. Улар ғалаба тилаш учун ичларидаги солиҳ кишига қаҳрамон жангчилар учун дуо қилишни тавсия этишар эди. Асмаъий раҳимаҳуллоҳ Қутайба ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ туркий халқларга қарши саф тортди. Душман кучли эди. Қутайба раҳимаҳуллоҳ Муҳаммад ибн Восеъ ҳақида сўради. Унинг ўнг қанотда экани ва камонига суяниб, бармоғи билан осмонга ишора қилаётганини айтдилар. Қутайба раҳимаҳуллоҳ: «Ўша бармоқ менга ялонғочланган юз мингта қилич ва навқирон паҳлавонлардан кўра севимлироқдир»─ деди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Аллоҳ бу Умматга ўзининг ночорлари: уларнинг дуолари, намозлари ва ихлослари билан ёрдам беради»─ дедилар (Насоий 3191).

Ислом умматини бу замонда ҳар тарафдан хатарлар қамраб олди. Унга қарши душманлари очкўздек ташланди. Натижада, Умматнинг бошига катта мусибатлар келди. Шундай бўлсада Умматнинг талайгина қисми дуо билан мадад тилаш билан хатарларни даф ва мусибатларни кушойиш қилишдан ҳануз ғафлатда. Ҳолбуки, ночор инсонларга дуо билан ёрдам тилаш кетма–кет келган пайғамбарларнинг суннати бўлиб, зафар, омонлик, саломатлик ва иқтидорнинг кенг дарвозасидир.

Аллоҳнинг бандалари, биз Умматга қарши мажусий сафавий (шиа)ларнинг хатарларини даф, сионизм ва салибчилик режаларини барбод қилиш, омонлик, истиқрор ҳамда бандалар ва ўлкаларнинг салоҳияти учун мадад тилаб дуо қилишга нақадар муҳтожмиз!

Биз Бирма ва Суриядаги ўлдирилаётган, қийноққа солинаётган ва қувғин қилинаётган ночор мусулмон биродарларимизнинг ҳаққига мадад тилаб дуо қилишга нақадар муҳтожмиз!

Нусайрий ва сафавий (шиа)ларнинг қамоқларида қийноққа солинаётган асир биродарларимизга мадад тилаб дуо қилишга ўта муҳтожмиз. Чунки саҳобаи киромлар мажусийлик оташини сўндирганликлари учун юракларидаги гина ва кудурат оловларини қондириш учун нусайрий ва шиалар, аҳли суннат бўлганлари учун улардан ўч олмоқдалар.

Жаҳоннинг барча жойидаги ночор мусулмон биродарларимиз ҳаққига мадад сўраб, ёлбориб, малолланмай, мусибатлар қанчалар оғир бўлмасин қўрқмай дуо қилишга нақадар муҳтожмиз! Чунки Аллоҳ таоло уларни турли мусибатлар билан синаганидек, бизларни ҳам уларнинг ҳақларига ёрдам тилаб дуо қилиш синовида имтиҳон қилмоқда! Шундай экан, улар ҳаққига зафар тилаб дуо қилишни тарк этманг! Модомики, шошқалоқлик қилмас экансиз, албатта, дуоларингиз мустажоб бўлади! Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ﴾

«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир: 60).

Пайғамбарингиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўллангиз!

 


Зино жинояти (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)

 

Зино жинояти

Хатиб: Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:   جَرِيمَةُ الزِّنَا

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ﴾

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Ҳой одамлар, ўзим ва сизларга Аллоҳдан тақво қилишни тавсия этаман. Бас, Аллоҳ сизга раҳм қилсин, Аллоҳ таолога қайтган одамлардек тақво қилинглар! Охират кунидан қўрққан одамлардек огоҳ бўлинглар!  Аллоҳга динни холис қилиб ибодат қилинглар ва уни иймонли одамлардек риоя этинглар. Агар мўъмин бўлсангизлар Аллоҳга таваккул қилинглар! 

Ҳой мусулмонлар, одамлар нафслари сулукларни тутиш ва ирода кучидан фойдаланишига қараб шараф ва обрў поғоналарида бир–бирларидан фарқли бўлишади ва ҳимматлари кўтарилади.

Иродали одамда инсоний эҳтиром ўзининг камолот ва фазилат суратида гўзал шаклда намоён бўлади. Ироданинг кучсиз бўлиши билан шахс башарий олий мақомдан ҳайвонга менгзаган пасткашликка оғиб кетади.

Инсоннинг қиймати – ибоси ва иродаси, мезони – поклиги ва обрўси билан бўлса, шарафу номусининг поклиги – покдомонлиги биландир.

Барча даврдаги халқлар ҳатто энг зулматли жаҳолат даврида яшаганлари ҳам, обрўларининг шарафи ва покдомонлиги билан ғурурланишар, шарафлари билан арслондек тик туришар, номусларининг тўкилишини эса қилич ва найзаларидан оққан қонлар билан ювишар, бундай шармандалик туфайли уйқулари қочар, номуссизликка чидашмас ва хорликни қабул қилишмас эди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилар экан Утбанинг қизи Ҳинд: «Ё Расулуллоҳ, ҳур аёл ҳам зино қиладими?!»– деб сўраган эди.

Дўстлар, ушбу мавзу кўп очилиб, саҳифалари тез–тез варақланади. Бизга замондош бўлган талайгина халқлар турли ўлкаларда зино ва ҳалокатга олиб борувчи гуноҳларни икки тараф томонидан розилик билан амалга оширилса қонун жазо бера олмайдиган даражада «жасад эҳтиёжи» бўлиши учун, ахлоқсизлик ҳукмрон бўладиган муҳитда яшамоқдалар. Ҳайвонларга жинсий яқинлик қилаётган ва разолат билан апоқ–чапоқ бўлган кимсаларни кўриш, ҳимматнинг йўқолиши ва одамгарчиликнинг ўлимини очиб ташламоқда. Бу разолатнинг эркагу аёлнинг кўзи ўнгида бўлиши эса, расволик ва ифффатсизликнинг кучайишидир. Бу – ўша диёрларнинг истироҳат боғлари, денгиз соҳиллари, фильмлари ва телеканалларида мавжуд бўлган ҳайвонот маданиятидир.

Дўстлар, шунинг учун ҳам бугунги мавзумиз энг қаттиқ жиноят, энг катта ҳаёсизлик ва энг ҳалокатли гуноҳлардан бири бўлган ва ушбу ҳайвонлик намоён бўлаётган, эркакларнинг ғайрати ва мурувватини кетказаётган, покдомонлик ўрнига фисқу–фужур, ҳаё ўрнига ахлоқсизлик тушадиган, шармандалик ҳаёни қувиб соладиган жиноят – зино ҳақидадир. У қанча аламларни чектирди, қанча неъматларнинг йўқолишига сабаб бўлди, қанча балоларни чорлади, зонийлар учун кутилган жазолар, қайғу ва аламларни гизлади: «Икки кўз зино қилади, уларнинг зиноси қарашдир. Икки қулоқ зино қилади, уларнинг зиноси эшитишдир. Оғиз зино қилади ва унинг зиноси гапириш ва ўпишдир. Қўл зино қилади, унинг зиноси ушлашдир. Оёқ зино қилади, унинг зиноси босишдир. Кўнгил (зинони) истаб орзу қилса, таносил аъзоси уни ё тасдиқлайди ёки ёлғончига чиқаради» (Имом Аҳмад 8507).  

Дўстлар, Ислом дини бу жиноятга нисбатан ҳушёр, очиқ ва шафқатсиз муносабатда бўлди. Чунки у, номуслар ҳимояланиши ва шараф эъзозли бўлиши учун ўзи ва маҳрамларига рашкли бўлган одамни мақтаб, ўз маҳрамларида бундай разолатнинг бўлишига кўз юмаётган ҳезалакларни мазаммат қилади.  

Аллоҳнинг Қуръонида зонийнинг ҳолати мушрикнинг ҳолатига боғлаб зикр қилинган:

﴿الزَّانِي لَا يَنْكِحُ إِلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنْكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ وَحُرِّمَ ذَلِكَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ ﴾

«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур: 3).  

Зино – Қуръон Каримда, саҳиҳ суннатда, Ислом уммати балки бутун инсоният ижмоъси билан ҳаром қилинган жиноятдир. Зино, оятда, ҳалокатга элтувчи энг қаттиқ гуноҳлар: Аллоҳга ширк келтириш ва қотилликка боғлаб зикр қилинган:

﴿وَالَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ يَلْقَ أَثَامًا يُضَاعَفْ لَهُ الْعَذَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا إِلَّا مَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا ﴾

«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гунохлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр» (Фурқон: 68 – 70).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Қотилликдан сўнгра зинодан кўра оғирроқ бўлган бирон гуноҳни билмайман»– деди. 

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда зинога яқинлашишни таъқиқлади. Унга яқин бўлиш эса зинонинг омиллари, муқаддималари, сабаблари ва қўзғовчиларидан йироқ туришни ифодалайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا ﴾

«Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир – энг ёмон йўлдир» (Исро: 32).  

Илм аҳллари: «Зинога яқинлашманглар!» жумласи зинонинг шаръий нуқтаи назардан қабоҳат, «у – бузуқликдир» жумласи зинонинг ақлий жиҳатдан қабоҳат ва «ёмон йўлдир» жумласи эса зинонинг оддий қабоҳат эканини ифодалайди. Қабоҳатнинг бунчалар қиррасини ўзида жамлаган гуноҳ, қабоҳатни бутунлай жамлаган бўлади,– дедилар.

Дўстлар, пайғамбарингиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган саҳиҳ хабарда: «Зоний зино қилаётган пайтида мўъмин бўла туриб зино қилмайди»– дейилган (Имом Бухорий 2475; Имом Муслим 211).

Насоий раҳимаҳуллоҳ эса ривоятида: «Агар (банда) бу ишни қилса бўйнидан Ислом риштасини чиқаради. Агар тавба қилса Аллоҳ тавбасини қабул қилади» жумласини илова қилган (Насоий 4872).

Баззор раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса: «Иймон, Аллоҳга бундан (зинодан) кўра ҳурматлироқдир» дейилган (Баззор «Муснад» 9716).

Абу Довуд, Термизий ва Байҳақий раҳимаҳумуллоҳларнинг ривоятида: «Агар банда зино қилса ундан иймон чиқади ва боши устида шамсиядек туради. Зинони тугатгач унга иймон яна қайтади» дейилган (Термизий 2625).

Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонидаги Туш ҳақида нақл қилинган узун ривоятда нақл қилинишича Жибриил ва Микоил алайҳимассаломлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Биз кетдик ва тандирга менгзаган жойга етиб келдик. Унинг тепа қисми тор, пасти эса кенг эди. Ундан доду фарёдлар келар эди. Биз унга қарадик. Баногоҳ унинг ичида яланғоч эркагу аёллар бўлиб, тагларидан олов кўтарилиб уларга етиб келгач (ҳароратнинг баландлигидан) қичқиришар эди. Мен: Ҳой Жибриил, булар кимлар?,– деб сўрасам: Зоний ва зониялар,– деб жавоб беришди» (Имом Бухорий 1386).

Бу, Аллоҳ асрасин, зоний ва зонияларнинг Қиёмат кунигача чекадиган азобларидир.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Зуҳд» китобида Ийсо алайҳиссаломнинг: «Баттол одам доно бўла олмайди, зонийлар Само мулки (жаннат)га кира олмайди. Жаҳаннамда Ғавта номли дарё бўлиб, фоҳишаларнинг таносил аъзоларидан оқиб чиқади ва унинг бадбўй ҳиди жаҳаннамдагиларни азоблайди» деганини нақл қилди (Имом Аҳмад 19587).

Хароитий ва бошқалар ушбу марфуъ ҳадисни ривоят этганлар: «Зинога муккасидан кетган одам бутга сиғинган – бутпарастга ўхшаб қолади» («Масовиул ахлоқ» 456). Илм аҳллари бу ҳадисни саҳиҳ санад билан нақл қилинган ва ичкиликка ружу қўйган одам шундай алфозда ўлса, Аллоҳга бутпарастдек дуч келишини ифодалаган ҳадис ҳам қувватлайди. Зинонинг эса Аллоҳнинг даргоҳида ароқ ичишдан кўра қаттиқроқ гуноҳ эканида ҳеч қандай шубҳа йўқдир.

Зино – лоқайд диндорлик, тақвосизлик ва мурувватнинг кетиши каби барча ёмонликларни ўзида жамлайди. Макр ва алдов – зинонинг шиори, безбетлик ва хиёнат – бойлиги, Аллоҳнинг нигоҳбонлигини унутиш –  ҳунари, лаёқатсизлик – одати, қалбдаги ҳамиятнинг кетиши – балосидир.

Аллоҳнинг ғазаби, аҳлу аёлнинг бузилиши, зинонинг расволиклари, лаззатларнинг кетиб, ҳасратларнинг қолиши етарли эмасми?!

Зино ҳайвоний пасткашлик ва разолат бўлиб, оила, олий инсоний туйғулар, оиланинг олий мақсадлари, қариндошлик ва маҳрамлик алоқаларини поймол қилади. Муҳтарам одамзодни пасткаш ҳайвонлик ботқоғига улоқтиради ва унинг мақсади ўткинчи лаҳзаларда шаҳватлар бўрони ва ҳайвоний туйғуларни қондиришдан бошқа нарса бўлмай қолади.  

Покдомон жамиятлардаги зино жиноятининг таъсири икки оилагагина бўлиб, дардини иккови тортади.

Бундан ташқари, зино – юқумли касалликларнинг ёйилиши, баракаларнинг тортиб олиниши, дуоларнинг ижобат бўлмаслиги, демакдир. Сифилис, гонорея зинонинг касалликлари бўлса, герпес ва СПИД унинг вабоси ҳисобланиб, уларни Аллоҳ таоло қадимги халқларга юбормаган ва буларни улар билишган ёки билишмаган.

Дўстлар, мазкур манфур маданият эгалари ва у маданият билан мағрурланганларнинг ҳолига бир назар ташланглар. Улар шаҳватлари учун тизгинни бўш қўйдилар. Барча таъқиқланган нарсаларга рухсат бердилар. Кўмилган нарсаларни очиб, пардаларни йиртдилар. Оила масъулиятидан воз кечиб, ибосиз ва ҳаёсиз хотин–қизлар ортидан чопдилар. Хўш, бу қилмишлари, ўзлари айтишаётганидек, улардаги жинсий туйғуларни йўқ қила олдими? Улар гумон қилган «руҳий синиш»ни тузата олдими? Аксинча, уларни қонмайдиган ва тўхтамайдиган телбаларча қутиришга олиб борди. Уларнинг насллари озайиб, йўқ бўлишлари ҳақида бонг уришмоқда. Сабаби, улар масъулиятдан қочиб, ўз майлликларини машруъ йўллар билан қондирмадилар. Оила низомидан айрилдилар. Уларнинг тасаввурида ҳалол билан ҳаром ўртасида ҳеч қандай фарқ қолмади. Уларда маҳрамларни қизғаниш, фаҳш ишлардан воз кечиш маҳол бўлиб қолди. Жамиятларидаги эркак ва аёл муносабатлари хулқ, руҳ, дин ва ибодатдан айрилди. Натижада, насли ноаниқ минглаб ҳаромзода ва асрандилар пайдо бўлди. Улар ўзларини билим ва маърифат арбоблари деб ҳисоблашсада, ота–онасиз наслларнинг ижтимоий таъсирларига эътибор беришмаяпти.  

Ҳа, улар ҳайвонпараст ахлоқсизлар ёяётган шаҳватларни қўзғовчи ва лаззат «фанлари»нинг арбобидир! Улар бу «фанлари» асосида эркагу аёлни ҳалокатли аралишиш ва расво матбуотга ҳикоялари ва сериаллари билан ундамоқдаларки, бу фаҳш, ахлоқсизлик ва бузилишни кучайтирмоқда. Унинг ортида эса ҳайвонларнинг учрашувидан бошқа нарса йўқдир!

Ислом аҳли бу кўриниш ва натижаларни шиддат билан рад этади. Чунки, зино ҳалокатга элтувчи ахлоқсизлик ва катта гуноҳлардан бири бўлиб, Ислом унга олиб борадиган барча йўлларни тўсади ҳамда унга қўл урган уйланмаган бандани савалаш ва сургун билан, уйланган бандани эса тошбўрон қилиб ўлдириш билан жазолайди. Ислом динида одамларнинг шарафи ва эҳтироми боғланган машруъ жой – оила ҳисобланади.

Покдомон Ислом жамияти зинони ва зинога олиб борадиган воситаларни йўқ қилади. Бу жамиятда шариат аҳкомлари ва олий инсоний туйғулар асосида ахлоқсизликлардан айри алоқалар ҳукмрон бўлади ва бу алоқалар асосида икки қалб, икки руҳ ва икки инсон учрашади. Уларнинг учрашиш омили фақатгина ўткинчи лаззат ва бир–биридан узоқлашадиган жасад бўлмайди:

﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ ﴾

«Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар» (Мўъминун: 5, 6; Маориж: 29, 30).

Шариатимиз бу иллатнинг илдизини қуритди ва унга жиддий жазони белгилади. Бундай разолатни қилаётган одамларга шафқат қилиш ва жазони ижро этмасликдан огоҳлантирди. Балки мўъминларнинг бир гуруҳининг кўзи ўнгида жазоларни ижро қилишга буюрди:

﴿الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا مِائَةَ جَلْدَةٍ وَلَا تَأْخُذْكُمْ بِهِمَا رَأْفَةٌ فِي دِينِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ﴾

«Зинокор аёл ва зинокор эркак — улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтиргувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар!

И з о ҳ. Бу ҳукм бўйдоқ ёки тул ва бева (яъни оиласиз) зинокорларнинг жазосидир. Агар оилали эркак ва хотинлар зинокорлик қилсалар, уларнинг жазолари тошбўрон қилиб ўлдирилмоқдир» (Нур: 2).

Аллоҳ таоло ва мўъминлар жазолар ижро этилса, жиноятчи қўллар кесилса ва туҳматчи оғизларни юмилсагина қонлар тўкилмаслиги, номуслар ҳурмат қилиниши, ўлкалар ислоҳ бўлиши, бандалар Тўғри йўлда юриши ва хавфсизлик жорий бўлишини яхши биладилар. Аллоҳ белгилаган жазолар нафсларни тажовузкорлик ва пасткаш ҳаёсизликлардан ҳимоя қилиш учун машруъ қилинган.

Уйланган ёки турмуш қурган зоний ва зонияларнинг қонини тўкиш ҳалол бўлиб, уларни муртад ва қотилларга боғлаб зикр қилинган: «Мусулмоннинг қони уч ҳолатдан бирида ҳалол бўлади: тул зоний, жонга жон, жамоатни тарк қилиб диндан чиққан одам» (Шу маънодаги ҳадис: Термизий 2311).

Аллоҳу акбар! Ҳой мусулмонлар, сизлар бу уч гуноҳдан кўра каттароқ жиноятни кўрганмисизлар?!

Ҳатто ҳайвонот оламига ҳам меҳру шафқат кўрсатиш дини ҳисобланган Исломнинг зоний ва зонияларга шундай қаттиқ муносабатда бўлиши, оқил инсонларнинг диққатини ўзига жалб этишидаги сир эмасми?!

Гуноҳларнинг хуфёна қолишини суйган ва шунга чорлаган дин, жазосини мўъмин ва мўъминалар кўзи ўнгида ижро этадими?!

Дўстлар, нега шундай?! Чунки, зиноси аниқ бўлган ва жинояти аниқланган зонийларга шафқат қилиш, аслида, жамиятга, инсоний одобларга, инсон виждони ва ҳуқуқларига нисбатан шафқатсизликдир. Жазонинг шафқатсиз бўлиши, фитратни бузиб разолат ботқоғига улоқтириши ва инсон касаллик ва ваболар ичида яшаши учун жамиятни кутаётган ҳаёсизликларнинг ёйилиши олдида катта шафқатдир!

Тўғри, Ислом белгилаган савалаш, тошбўрон қилиб ўлдириш ва қўлни кесиш каби жазолардан Аллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган кимсалар қўрқиши ва Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмаган кимсалар норози бўлишлари мумкин.

Улар қуриб кетишсин! Улар: Шариат белгилаган жазоларни ижро этиш ҳозирги маданиятга тўғри келмайдиган бағритошлик, шафқатсизлик ва ваҳшийликдир!,– демоқдалар.

Уларнинг ҳолига маймунлар йиғласин! Бу маданият эгалари бегуноҳ инсонларга нималар қилишмоқда?! У бечораларнинг айби нима эди?! Булар ўзларининг даҳшатли ихтиролари билан бечора халқларнинг осуда ўлкаларини харобага айлантириб, миллионлаб бегуноҳ аҳолиси бўлган обод пойтахтларга зулму истибдоддан бошқа нимани беришди?! Бу «маданиятли» инсон амалга оширган вайронани кўриб, одамнинг лабига учуқлар тошади?! Ахир уларнинг билимлари ва маърифатлари бу харобани келтириб чиқармадими?!

Дўстлар, агар барча мусулмон ўлкаларда Аллоҳнинг шариатига риоя этилиб, жазолари ижро қилинса ва тажовузкор одамларнинг йўли тўсилса, разолат ботқоғига ботиш ва аҳволларидаги ўзгариш содир бўлмаган бўлар эди:

﴿إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» (Раъд: 11).

Наҳотки улар таносил аъзоларини ҳаром ишлардан сақлаш дунёдаги саодат ва муваффақият гарови эканини билишмаса?! Хоҳласангиз,  ғорга қамалиб қолган пайтида иффатини қўриши одамга қандай ёрдам берганини эсланглар! Номусларни ҳимоя қилиш, соялар бўлмайдиган Кунда Аллоҳнинг соясида туриш, демакдир! Нозанин ва боён жувон ўз нафсига чорлагани маҳал Аллоҳдан қўрқиши тўсган одамни ҳам унутманг!

Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

﴿الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ ﴾

«Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни лойиқдир), нопок эрлар нопок аёллар учундир. Покиза аёллар покиза эрлар учундир, покиза эрлар покиза аёллар учундир. Ана ўша (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг (яъни нопок эрлар ва нопок аёлларнинг) айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ (яъни жаннат неъматлари) бордир» (Нур: 26).

 

Иккинчи хутба

Кўзларнинг хиёнати ва кўнгиллар яширган туйғулардан бохабар бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ҳалим ва Шакур бўлан Аллоҳга шукроналар айтаман ҳамда: «Шериксиз ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, саййидимиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг Қиёмат куни шафоат берладиган ва шафоат қилгувчи бандаси ва расули экани»га шаҳодат келтираман. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, унинг оиласи ва асҳобларига ҳамда тобиинларга ва уларга Қиёмат кунигача савоб умидида издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг …

Ҳой мусулмонлар, Ислом дини фитрат истакларига қарши курашмайди ва Аллоҳ таоло инсон танасида яратган вазифаларни бекор қилмайди. Туйғуларни синдирмайди ёки улардан нафратлантирмайди. Балки уларни тарбиялайди, тартибга солади, покдомонлик йўлида юргизади ҳамда руҳий ва ижтимоий одоблар айланадиган ўққа айланиши учун туғуларни ҳайвоний босқичдан чиқаради. Ислом дини оила ва хонадонга эътибор бермайдиган, саодатли ҳаёт ва покдомон жамиятни вужудга келтирмайдиган пасткаш ҳайвоний ҳаётга қарши курашади.

Ислом орзу ва изтироблар муштарак бўладиган, ҳозирги кун билан келажакнинг ҳисоби назарда тутиладиган: солиҳ зурриёт учун тарбия гўшаси ва покдомон авлод учун улғайиш жойи бўлган ва ота–она бир–биридан айрилмайдиган ишончли қўриқчи – бахтиёр оила ҳаётини мақсад қилади. Ислом таълимотлари билан улғайган ушбу жамият, исломий одоблар билан ажралиб туради ва Ислом аҳкомларига қатъий риоя этади. Бундай жамият зино жиноятини қилишни қийинлаштиради. Унга, эътибор берилмайдиган нодир шахсларгина қўл урадилар, холос.  

Бу жиноятнинг илдизига болта урадиган ва доирасини торайтирадиган ҳаёт дастури – ибтидоси Аллоҳга иймон келтириш, Аллоҳдан қўрқиб тақво қилиш, Аллоҳнинг нигоҳбонлигини унутмаслик билан бошланиб, сўнгра, фитнанинг омиллари, шубҳа ўринларини йўқ қилиш, одамзодни ҳимоя қилиб, фитналардан ҳимоя қиладиган кенг кийимларни кийишгача тарғиб этган эътиқод, аҳком ва одоблари билан Аллоҳ юборган Исломдир.

﴿يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ قُلْ لِأَزْوَاجِكَ وَبَنَاتِكَ وَنِسَاءِ الْمُؤْمِنِينَ يُدْنِينَ عَلَيْهِنَّ مِنْ جَلَابِيبِهِنَّ ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ يُعْرَفْنَ فَلَا يُؤْذَيْنَ ﴾

«Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир)» (Аҳзоб: 59).

Ислом, авратларга боқиш ва хиёнат учун кўз қисишни таъқиқлади:

﴿قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир.

Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!» (Нур: 30, 31).

Ўзаро маҳрам бўлмаган эркак ва хотиннинг ёлғиз қолишларини ҳам, эркак ва хотинларнинг кўнгиллари пок қолиши учун ҳаром қилди:

﴿وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ ذَلِكُمْ أَطْهَرُ لِقُلُوبِكُمْ وَقُلُوبِهِنَّ ﴾

«Қачон сизлар (пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар) парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчироқдир» (Аҳзоб: 53).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Эркак (маҳрами бўлмаган) хотин киши билан танҳо қолса, учинчилари Шайтон бўлади» (Термизий 2165);

«Аллоҳ ва Охират кунига иймон келтирган хотиннинг эри ёки маҳрами билан сафар қилишигина ҳалол бўлади» (Шу маънодаги ҳадис: Термизий 1169).

Эркаклар ўтирадиган жойларнинг ҳатто масжидлардаги жойларнинг хотин–қизлар ўтирадиган жойлардан йироқда бўлиши, намозларда эркакларнинг алоҳида, хотин–қизларнинг алоҳида сафларда туришлари, Ислом одобларидандир.

Ислом дини таълим олиш муассасалари, корхоналар ва фитнага олиб борадиган барча жойларда эркаклар билан хотин–қизларнинг аралаш юришларини таъқиқлаган бўлса, уйланишни осонлаштирди:

﴿وَأَنْكِحُوا الْأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِنْ يَكُونُوا فُقَرَاءَ يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ ﴾

«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур» (Нур: 32).

Бошқалар турган хона ёки хонадонларга киришдан илгари рухсат сўраш ҳам, бировларнинг авратларига кўзнинг тушиши ёки инсонни фитнага соладиган ҳолатнинг олдини олган исломий одоблардандир.

Бу бобдаги энг буюк одоблардан бири – мўъминлар орасида фаҳш ишларни, фаҳш ишларга бўлган муҳаббат ва рағбатни ёйишдан сақланишдир. Аллоҳ бундай балолардан асрасин. Агар уммат орасида ҳаёсизликлар ҳақида гапириш ва уларни қилиш кенг ёйилса,  у нарсалар инсон хаёлига келаверади ва уларни тинглаш оддий нарсага айланади. Натижада, ҳаёсизликларга нисбатан лоқайдлик пайдо бўлади ва заиф иймонли мусулмонлар уни қилишга шошилишади. Уни такрор қилавериш эса, сурункали шуғулланишга олиб боради. Буни билиш учун оммавий ахборот воситаларининг одамлар ва кўнгилларга бераётган таъсирларини кўриш кифоядир:

﴿إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَنْ تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ﴾

«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир» (Нур: 19).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ устингиздан раҳматларини ёғдирсин, Аллоҳдан тақво қилингиз ва динингизга қатъий риоя этингиз! Динингизнинг одоблари ва жазоларини холис бандалик, покдомонлик ва иффат йўлларини сулук ўлароқ лозим тутингиз! Шундагина, жамият ислоҳ бўлганидек, шахс ҳам тузалади. Сизлар эса бу дунёда бахтиёр бўлиб, охиратда жаҳаннамдан саломат бўлиб, зафар қучасизлар. Сўнгра раҳмат ва ҳидоят элчиси бўлган Пайғамбарингизга салавоту саломлар йўллангиз! Чунки Роббингиз азза ва жалла сизларни буюриб шундай деган:

﴿إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﴾

«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).

Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, муҳтарама рафиқалари ва зурриётларига салавоту саломлар йўлла!

Уламоларнинг ўрни ва пасткашлар макри (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)

Уламоларнинг ўрни ва пасткашлар макри

Хатиб: Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий

Мутаржим:  Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:مَكَانَةُ الْعُلَمَاءِ وَمَكْرُ السُفَهَاءِ 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Ҳой одамлар, ўзимга ва сизларга Аллоҳ таолодан тақво қилишни тавсия этаман.

﴿وَمَن يَتَّقِ اللهَ يَجعَلْ لَهُ مَخرَجًا ﴾

«Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур» (Талоқ: 2).

Ҳой мусулмонлар, инсонлар буюкларининг ҳақларини билиб уларга риоя қилишса ва ҳақларини тўкис беришса, яхши ҳаёт кечирадилар. Одамларнинг бир–бирлари устидаги ҳақлари кўпайиб, ҳақ эгаларига қараб фазлу марҳаматнинг аҳамияти кучайиб борса, улмоларнинг хусусан ўқувчилар, умуман эса Уммат устида энг катта ва буюк ҳақлари бордир. Чунки уламолар пайғамбарларнинг вориси, пайғамбарларнинг Роббиларидан келтирган билимларини ташиб, етказувчи инсонлардир. Улар билан ҳужжат барпо, йўл эса тайин бўлади. Уларнинг ҳаётида суннатлар жонланиб, бидъатлар ҳалокатга учрайди. Уларнинг воситасида одамлар шариат илмини ўрганадилар: аҳкомлар ёдланади, одобларга амал қилинади, жазолар белгиланади, ҳуқуқлар ҳимоя қилинади. Шунинг учун уларнинг одамларга нисбатан фазилати, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларига нисбатан фазилатига менгзайди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олимнинг обидга бўлган фазилати менинг сизларнинг (фазилати) оз бўлганингизга бўлган фазилатимга ўхшайди»– дедилар (Термизий 2685; Доримий 289).

Аллоҳ таоло уламоларни мадҳ этиб, мартабаларини кўтарди ва уларни энг яхши нарсаларга шоҳид қилиб, уларнинг Аллоҳ таолодан қўрқишларига гувоҳ бўлди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿يَرفَعِ اللهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُم وَالَّذِينَ أُوتُوا العِلمَ دَرَجَاتٍ وَاللهُ بمَا تَعمَلُونَ خَبِيرٌ ﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Мужодала: 11);

﴿شَهِدَ اللهُ أَنَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ وَالمَلاَئِكَةُ وَأُولُو العِلمِ قَائِمًا بِالقِسطِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ العَزِيزُ الحَكِيمُ ﴾

«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат Унинг Ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир» (Оли Имрон: 18);

﴿وَلِيَعلَمَ الَّذِينَ أُوتُوا العِلمَ أَنَّهُ الحَقُّ مِن رَبِّكَ فَيُؤمِنُوا بِهِ فَتُخبِتَ لَهُ قُلُوبُهُم ﴾

«Ва илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келган Ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас диллари у сабабли таскин топиши учун (Аллоҳ шундай қилур)» (Ҳаж: 54);

﴿إِنَّمَا يَخشَى اللهَ مِن عِبَادِهِ العُلَمَاءُ ﴾

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур» (Фотир: 28).

Коинотдаги Аллоҳга яқин ва муҳтарам бўлган фаришталар ва уммонлардаги наҳанглардан тортиб, саҳролардаги митти қумурсқаларга қадар барча мавжудот уламоларнинг қадрини биладилар, у Аллоҳнинг дўстларига тавозуда бўладилар, уларга раҳматлар тилаб, гуноҳларининг мағфират қилинишини сўрайдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:

«Фаришталар, қилаётган ишидан рози бўлганлари учун толиби илмга қанотларини поёндоз қиладилар. Олимга эса Еру Осмонлардаги барча мавжудот ҳатто сувлардаги наҳанглар ҳам истиғфор айтади» (Абу Довуд 3643; Термизий 2682);

«Аллоҳ, фаришталар, Еру Осмон аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва наҳанглар ҳам одамларга яхшиликни ўргатган одамга салавот айтадилар» (Термизий 2685).

Агар одамларнинг уламоларини улуғлашаётгани, фикрларига қўшилишаётгани, фиқҳ ва билимларидан зиё олишаётгани, фатволарига амал қилиб, мақолаларидан таъсирланиб тўғри йўлларини топишаётганини кўрсангиз, билингки, бу, ўша уламоларнинг Аллоҳ таолони улуғлаётганлари ва ҳурмат қилаётганларининг аломатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Соч–соқоли оқарган мусулмонни ва ғулув кетмаган ва Қуръондан узоқлашмаган қорини ҳурмат қилиш – Аллоҳни улуғлаш жумласидандир»– деганлар (Абу Довуд 4845).

Агар халқлар мажлислари ёки минбарларида уламоларга тил узатсалар, уларни камситиш учун қаламларини восита қилсалар, форумларида  айбласалар, билингки, бу – очиқ фосиқлик ва осийликдир. Балки залолат ва Тўғри Йўлдан оғишнинг ўзгинасидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Катталаримизни улуғламаган, кичкларимизга шафқат кўрсатмаган ва уламоларимизнинг ҳаққини танимаган одамлар биздан эмасдир!»– деганлар (Имом Аҳмад 22807).

Кейинги даврларда мункар бидъат ва маккорона йўл пайдо бўлди. Унинг ваболини фитначи, ифтирочи ва хиёнаткор журналистлар ва рўзнома муҳаррирлари кўтарадилар. Чунки улар машҳур уламолар шаънига туҳматлар билан қора доғ туширишга ҳаракат қилишни, оддий ишга айлантириб олишган. Аллоҳ таоло бу ишнинг маккорона яҳудий услуби ва даромадсиз савдо бўлиб, аслида, бу, ўша уламолар олишган шариат илмини қоралаш назарда тутилган  режа эканини, чунки бу шариат ўша журналистлар билан нафслари истаган ҳаром ўртасини тўсганини, ёмонлик ва гуноҳларга  қўл уришларига монеълик қилганини, шунинг учун ҳам мазкур журналистлар шариатдан интиқом олиш, уни ҳаётлари ва йўлларидан узоқлатиш учун ҳаракат қилишаётганини ва шариатни ўрганган уламолардан бошқа бировларни топа олмай, уларни жамиятдан узоқлатиш ва одамларни улардан айнитиш ва уларнинг билимларини олишга ғов бўлиш билан интиқом олиш нийятида эканликларини, жуда яхши билади.  

Афсуски, уммат ичидаги айрим одамлар ҳам уларнинг «ҳуриш»ларидан таъсирланиб, ўз уламолари ҳақида ёмон фикрларга боришиб, уларнинг ҳақларини адо этишда камчиликларга йўл қўйишмоқда. Бу, Аллоҳ уларга раҳм қилмаса, уларнинг бошига келадиган фалокат, залолат ва тарқоқликнинг огоҳлантирувчисидир. Ахир, ҳақиқатдан кейин залолатдан бошқа нарса йўқдир. Уламоларнинг раъйини олинмаса, пасткашлар ва майлликлар ботқоғига ғарқ бўлганларга эргашишдан бошқа чора қолмайди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шундай дейди:  

﴿فَإِنْ لَمْ يَسْتَجِيبُوا لَكَ فَاعْلَمْ أَنَّمَا يَتَّبِعُونَ أَهْوَاءَهُمْ وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنِ اتَّبَعَ هَوَاهُ بِغَيْرِ هُدًى مِنَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ ﴾

«Энди агар улар сизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашурлар. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта Аллоҳ бундай золим қавмни хидоят қилмас» (Қасас: 50);

﴿وَمَا تَفَرَّقُوا إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ أُورِثُوا الْكِتَابَ مِنْ بَعْدِهِمْ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مُرِيبٍ ﴾

«Улар (яъни аввалги пайғамбарларнинг қавмлари) ҳам бўлинмаганлар, магар ўзларига (турли фирқаларга бўлинмаслик зарурлиги ҳақида) билим-ҳужжат келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилишиб (фирқа-фирқа бўлиб кетганлар.) Агар Парвардигорингиз томонидан (уларнинг жазоларини) белгиланган муддатгача (яъни Қиёматгача таъхир қилиш хусусидаги) Сўз ўтмаганида албатта уларнинг ўртасида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни улар мана шу дунёдаёқ, жазоларини тортган бўлур эдилар)! Албатта улардан кейин Китобга (Таврот, Инжилга) ворис қилинган кимсалар (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломга замондош бўлган яҳудий ва насронийлар) ҳам ундан (ўз Китобларидан) шак-шубҳададирлар» (Шўро: 14).

Агар ишончли фатво ва мақолалар шайтоний шубҳа ва шаҳвоний оғишлар билан тақдим этилса, бу – залолатнинг ўзгинаси бўлади. Чунки бу билимни тортиб олиш ва уламоларни ўлдириш воситасида билимни ҳам ўлдириш, демакдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «Аллоҳ илмни бандалардан бирданига тортиб олмайди. Уни уламоларнинг жонини олиш билан олади. Охири биронта ҳам олим қолмагач, одамлар жоҳилларни ўзларига бош қилиб олишади–да, улардан сўрашади. Жоҳиллар ҳам уларга билимсиз жавоб беришиб ўзлари ҳам адашишади, бошқаларни ҳам адаштиришади» (Имом Бухорий 100; Имом Муслим 6971; Термизий 2652; Имом Аҳмад 6511).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки Аллоҳ таоло халқлар олдида расво қиладиган, моғорлашган қалбларини кўрсатадиган, юракларидаги шаръий илм ва шариат уламоларига бўлган нафратларини очиб ташлайдиган мунофиқлардан ажабланмаса ҳам бўлади. Ажабланадиган кишилар – ўзларининг етовини фикрлар ва дастурлар ахлахонаси билан шакллаши, залолат жарликларига улоқтириши ҳамда жаҳолат ботқоқликлари сари етаклаши учун ғаразли рўзномаларга топшириб қўйган одамлардир.  

Роббул оламиннинг шариатидан воз кечган ва пайғамбарлар сардори бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан юз ўгирган ва зиён қилаётган бўлишсада «файласуф» ва «мутафаккир» деб тушунилган одамлар ортидан кўр–кўрона юриш, ҳасрат устига ҳасратдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни ўзгартирган ва ўрнига бадал олиб келганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳавзи олдида кунларини кўришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дейдилар: «Мен сизларни Ҳавзим олдида кутиб тураман. (Ўша ерда) олдимдан ўтган ҳар бир киши Ҳавзимдан ичади ва ундан ичган одам мудом чанқамайди. Олдимга Мен таниган ва Мени ҳам танишган одамлар келишади. Бироқ, Мен билан уларнинг ўртаси тўсилади. Мен: «Улар мен(инг Умматим)дан–ку?!»– дейман. Менга: Сиз улар Сиздан кейин (дин ниқоби остида) қанча янгиликлар ўйлаб топишганини билмайсиз,– дейилади. Шунда мен: «Мендан сўнгра (динни) ўзгартирганлар, бу ердан йўқолсин! Йўқолсин!»,– дейман» (Имом Бухорий 6584).

Аъувзу биллаҳи минаш–шайтонир рожийм

﴿وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَتَّخِذُ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَنْدَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ ﴾

«Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (Қиёмат Кунида) бутун куч-қудрат Аллоҳники бўлишини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди. У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади» (Бақара: 165, 166).

 

 

Иккинчи хутба

Сўнг …

Аллоҳдан тақво қилинглар, Унга итоат этиб, осийлик қилманглар!

Ҳой мусулмонлар, катта раҳбарларга мусулмонларга қилаётган зулмлари, озорлари ва бегуноҳ одамларга туҳмат қилишларида итоат этиш, бу дунёдаги муваффақиятсизлик, одамлар олдида обрўнинг тўкилиши, охиратда эса тавқи лаънат ва пушаймон омили эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿إِنَّ اللَّهَ لَعَنَ الْكَافِرِينَ وَأَعَدَّ لَهُمْ سَعِيرًا خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا لَا يَجِدُونَ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا يَوْمَ تُقَلَّبُ وُجُوهُهُمْ فِي النَّارِ يَقُولُونَ يَا لَيْتَنَا أَطَعْنَا اللَّهَ وَأَطَعْنَا الرَّسُولَا وَقَالُوا رَبَّنَا إِنَّا أَطَعْنَا سَادَتَنَا وَكُبَرَاءَنَا فَأَضَلُّونَا السَّبِيلَا رَبَّنَا آتِهِمْ ضِعْفَيْنِ مِنَ الْعَذَابِ وَالْعَنْهُمْ لَعْنًا كَبِيرًا يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ آذَوْا مُوسَى فَبَرَّأَهُ اللَّهُ مِمَّا قَالُوا وَكَانَ عِنْدَ اللَّهِ وَجِيهًا ﴾

«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун ўтни тайёрлаб қўйди. Улар на бирон дўст ва на бирон ёрдамчи топмаган ҳолларида у жойда мангу қолурлар.

Юзлари оловда айлантириладиган – куйдириладиган кунда, улар: «Кошки эди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда», дерлар.

Яна улар: «Парвардигоро, дарҳақиқат бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин», дедилар.

Эй мўминлар, сизлар (ўз пайғамбарларингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан Бани Исроил қавмидан бўлган) Мусога озор берган кимсалар каби бўлмангизлар! Бас Аллоҳ (Мусони) улар айтган айблардан поклади. У Аллоҳ наздида обрўли киши эди. (Худди шунингдек Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳ наздида обрўли кишидир)» (Аҳзоб: 64 – 69);

﴿وَلَوْ تَرَى إِذِ الظَّالِمُونَ مَوْقُوفُونَ عِنْدَ رَبِّهِمْ يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ الْقَوْلَ يَقُولُ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لَوْلَا أَنْتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لِلَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا أَنَحْنُ صَدَدْنَاكُمْ عَنِ الْهُدَى بَعْدَ إِذْ جَاءَكُمْ بَلْ كُنْتُمْ مُجْرِمِينَ وَقَالَ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا بَلْ مَكْرُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَا أَنْ نَكْفُرَ بِاللَّهِ وَنَجْعَلَ لَهُ أَنْدَادًا وَأَسَرُّوا النَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا الْعَذَابَ وَجَعَلْنَا الْأَغْلَالَ فِي أَعْنَاقِ الَّذِينَ كَفَرُوا هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ وَمَا أَرْسَلْنَا فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُمْ بِهِ كَافِرُونَ وَقَالُوا نَحْنُ أَكْثَرُ أَمْوَالًا وَأَوْلَادًا وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ قُلْ إِنَّ رَبِّي يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَنْ يَشَاءُ وَيَقْدِرُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), агар сиз ўша золим кимсаларни (қиёмат кунида) Парвардигор ҳузурида турғизуб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. (Ўшанда) бечора саналган (яъни эргашувчи бўлган) кимсалар, мутакаббир кимсаларга (яъни ўз пешволарига): «Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар шак-шубҳасиз, мўминлар бўлур эдик», десалар, мутакаббир кимсалар бечора саналган кимсаларга: «Сизларга ҳидоят келганидан сўнг сизларни (ундан) биз тўсдикми? Йўқ, ўзларингиз жиноят қилгувчи бўлдингизлар», дерлар.

Бечора саналган кимсалар эса мутакаббир кимсаларга: «Йўқ, кечаю кундуз қилган макр-ҳийла(ларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди). Ўшанда сизлар (ўз макр-ҳийлаларингиз билан) бизларни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотга (ўзгаларни) тенг шерик қилишга зўрлар эдингизлар», дедилар. Азобни (ўз кўзлари билан) кўрган вақтларида улар (яъни пешволар ҳам, эргашганлар ҳам) ичларида надомат қилдилар ва Биз кофир бўлган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган қилмишларининг жазоси берилур.

Биз қайси бир қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи (пайғамбар) юбормайлик, албатта у жойнинг боёнлари «Аниқки биз сизлар элчи қилиб юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар.

Яна улар: «(Бизларнинг мол-дунё ва болаларимиз — иймон келтирганлардан кўра) кўпроқ, (бинобарин бизлар) азоблангувчи эмасдирмиз», дедилар.

(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Албатта Парвардигорим Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Лекин кўп одамлар (буни) билмаслар»» (Сабаъ: 31 – 36).

Ҳадис қудсийда Аллоҳ таборака ва таоло: «Ким Менинг бўстимга озор берса, Мен унга урурш эълон қиламан»– деган (Абу Яъло 7087).

Огоҳ бўлингиз ва Аллоҳ таолодан қўрқинглар!

﴿وَلَا تُطِيعُوا أَمْرَ الْمُسْرِفِينَ الَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ ﴾

«Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!» (Шуъаро: 151 – 152).

Чунки уламоларга қарши жиноят қилиш – диндорликдаги бузуқлик, уларни қоралаш – Тўғри Йўлдан оғишнинг ўзгинасидир. Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ақида»сида: «Мозийда яшаб ўтган салаф уламоларини, эзгулик ва осор, фиқҳ ва соғлом дунёқараш соҳиби бўлган тобиинларни мақтаб тилга олинади. Уларни ёмонлик билан тилга олган одам бошқа йўлда юрган бўлади» деган бўлса, Абдулллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: «Уламоларни камситган одамнинг охирати, раҳбарларни камситган одамнинг эса дунёси кетади»– деган.

Биров матбуотнинг омма афкорига ва қарорларни олишдаги катта таъсирига алданиб қолмасин. Чунки бу, ростгўйликка ҳужжат бўла олмайди. Балки у, Уммат учун синовнинг бир тури бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирувчидек: «Қиёмат яқинлашгач алдовчи йиллар келади. У йилларда ёлғончини тасдиқланиб, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилиб, омонатдорни хиёнатчига чиқарилади. У йиллари рувайбизалар гапиришади!»– дедилар. Саҳобалар: Рувайбизалар кимлар?,– деб савол беришганида: «Пасткаш одам, халқнинг иши ҳақида гапиради»– деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад 8799; Ибн Можа 4036).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзимдан кейин сизлар учун қаттиқ қўрққан нарсам – тили олим (лекин қалби ва эътиқоди бузуқ) бўлган ҳар бир мунофиқдир!»– дедилар (Имом Аҳмад 143; Табароний «ал–Мўъжамул Кабир» 14995).

Ғаразгўй журналистлар одамлар қалбидан иймоннинг устивор асосларини тортиб олиш ёки қалблардаги исломий ғояларни беқарор қилиб, зулм қилиш, ёлғон гапириш, ёлғондан гувоҳлик бериш ва туҳмату ифтироларга жалб қилар эканлар, бу қилмишлари билан Шайтонга ўхшайдилар: ишлари битгач на фойда берадилар ва на одамларни қутқарадилар.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿وَقَالَ الشَّيطَانُ لَمَّا قُضِيَ الأمرُ إِنَّ اللهَ وَعَدَكُم وَعدَ الحَقِّ وَوَعَدتُكُم فَأَخلَفتُكُم وَمَا كَانَ لي عَلَيكُم مِن سُلطَانٍ إِلا أَن دَعَوتُكُم فَاستَجَبتُم لي فَلا تَلُومُوني وَلُومُوا أَنفُسَكُم مَا أَنَا بِمُصرِخِكُم وَمَا أَنتُم بِمُصرِخِيَّ إِنِّي كَفَرتُ بِمَا أَشرَكتُمُونِ مِن قَبلُ إِنَّ الظَّالمِينَ لَهُم عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴾

«Қачонки, иш тугагач (яъни, жаннат яҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахилар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон деди: «Албатта, Аллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига) чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз. Албатта, мен сизлар илгари (Аллоҳга) мени шерик қилганингзни инкор қилурман. Албатта, золимлар (яъни кофирлар) учун аламли азоб бордир» (Иброҳим: 22).

Аллоҳнинг бандалари, уламоларингиз ҳақида оғзини тута олмайдиган одамлар билан бирга ҳар хил гапларни гапирмангиз! Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир мўъмин ҳақида унда бўлмаган нарсаларни гапирган одамни Аллоҳ таоло шу гапини тўхтатмагунича жаҳаннам аҳлининг йиринглари ичидан чиқармайди»– дедилар (Абу Довуд 3599).

Сизнинг вазифангиз – уламоларингизни ҳимоя қилиш ва улар ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга рағбатлантириб шундай деганлар:

«Биродарининг номусини ҳимоя қилган одамнинг юзини, Аллоҳ Қиёмат кунида жаҳаннамдан ҳимоя қилади» (Термизий 1931; Имом Аҳмад 27583);

«Мусулмон – мусулмонлар тили ва қўлидан саломат бўлган одамдир» (Имом Аҳмад 6912; Ҳоким 24);

«Кишининг иймони, қалби устивор бўлмагунича устивор бўлмайди. Қалби эса, тили устивор бўлмагнича устивор бўлмайди» (Имом Аҳмад 13071; Байҳақий «Шуъабул иймаан» 8);

«(Одамларни ғийбат қилишдан) сукут сақлаган одам, нажот топибди» (Термизий 2501; Имом Аҳмад 6481).

 

                                        

 

Қаламкашлик омонати (Шайх доктор Сауд ибн Иброҳим Шурайм, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)

Қаламкашлик омонати

Хатиб: Шайх доктор Сауд ибн Иброҳим Шурайм, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:أَمَانَةُ الْقَلَمِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Ягона, туғмаган ва туғилмаган, биронта тенгги бўлмаган Сомад–Беҳожат Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули, махлуқлари ичида сараси ва танланган, пайғомни етказган, омонатни адо этган, умматга насиҳат қилган, бизларни кечаси кундуздек ҳалок бўлган одамларгина оғадиган ёруғлик узра ташлаб кетган зот» эканига шаҳодат келтираман. Аллоҳ таолонинг салавоту саломлари Унга, Унинг покдомон оиласига, асҳобларига, тобиинларга ҳамда уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан издош бўлганларга ёғилсин.

Сўнг …

Гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир. (Аллоҳнинг бандалари), мусулмонлар жамоатидан айрилмангиз! Чунки Аллоҳнинг қўли жамоат узра бўлиб, ким жамоатдан айрилиб танҳо бўлса жаҳаннамда ҳам ёлғиз қолади:

﴿وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا﴾

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).

Ҳой одамлар, Аллоҳ таоло Ислом умматига Аллоҳга ва Аллоҳнинг каломларига иймон келтирган саводсиз пайғамбарни инъом этди:

﴿هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِنْهُمْ﴾

«Уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломни) юборган зотдир» (Жумъа: 2).

Бироқ, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саводсизлиги пайғамбарлигини бирон кун ҳам задаламади. Ҳа, задаламади! Балки шу саводсиз пайғамбарни Аллоҳ таоло қуйидаги амрга буюрди:

﴿اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ • خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ • اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ • الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ • عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» (Алақ: 1 – 5).

Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, саводсиз пайғамбар ўз умматини ўқиш ва ёзишни ўрганишга чақирди. Қандай чақирмасин, ахир У соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло оятида қаламга қасам ичганини кўргач қаламнинг буюклигини ҳис этди–ку!

﴿ن • وَالْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ﴾

«Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битик­ларга қасамки» (Қалам: 1, 2).

Аллоҳ таоло тарафидан қасам ичиш яратилган нарсанинг аҳамияти ва яратган Зотнинг жўмардлигини ифодалайди. Чунки қалам – имло қуроли ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига кўра Аллоҳнинг биринчи яратган махлуқотидир: «Аллоҳ илк яратган нарса – қаламдир» (Абу Довуд 4702; Термизий 2155).

Ҳой одамлар, қалам – одамларнинг хатиби, фасоҳати, воизи, табиби бўлиб, қалам билан ўлкалар бошқарилади ва давлатларга асос солинади.

Қалам – тушунчалар низоми, сукутли тил элчиси, қалам билан ёзиш шахс учун шараф ва обрў, фойдали даромад, ўқувчининг султони, шахсиятининг кўриниши ҳатто инсонлигининг ўзгинасидир!

Қалам билан билимлар мангу, ҳуқуқлар устивор қолади. Ёзув бўлмаса эди айрим халқларнинг дараги йўқ бўлар ва қонунлар изсиз йўқолар, ворислар аждодлар йўлини билмас эди. Аллоҳ тало Саид ибн Ос разияллоҳу анҳудан рози бўлсин, чунки у шундай деган: «Ёзмаган одамнинг ўнг қўли чап қўли кабидир!», Маън ибн Зоида раҳимаҳуллоҳ эса: «Ёзмаган қўлнинг оёқдан фарқи йўқдир» деган.

Ҳой мусулмонлар, кўплаб мусулмонлар қалам билан фахрландилар ва ҳатто уни қилич ва тиғга тенглаштирдилар. Мусулмон уламолар, шоирлар, нотиқлар ва воизлар ўткир қаламлари билан солиҳ инсонлар саҳифасини тўлдириб, золимлар саҳифасини парчаладилар.

Уларнинг қаламлари, узоқларда бўлишларига қарамай қиличлар яқиндан қўрқув сола олмаган пайтда душманлар қалбига қўрқув солар, нийятлари эса Ислом умматига яхшиликни насиҳат, иршод, аҳком, фикр, амру маъруф ва найиҳ мункар, мурувват ва мантиққа зарар бермайдиган адабиёт ва шеърият шаклида тақдим этиш эди.

Улар қаламларини бирон кун ҳам қўлдан қўймадилар, тилло ва кумуш тангалар, обрў ва мартабалар бадалига умматнинг ҳаёси ва шахсиятига зарар бериб, уммат ҳаётидаги қоронғуликка сабаб бўладиган сатрларни ёзмадилар. Мантиқсиз асарлари билан қаламлари ва сиёҳларини тугатиш, бировларнинг асарларини ўғирлаш ва ғоясиз асарларни битиш, уларнинг хаёлида ҳам йўқ эди.

Аллоҳнинг бандалари! Қаламнинг ростгўйлиги ва фасоҳати муаллифнинг энг яхши хислати ва оқилнинг қуролидир. Маънолар ифодасидаги қаламкашлик одоби эса, бинолар пойдевори каби заруратдир. Шундагина қалам ғурбатда ошно, йўқсилликда суҳбатдош, йиғинларда зийнат бўлади. Қаламнинг оқиллик, мурувват, алоқа ришталарини қувватлаш, дунёқараш торлигидан қутилиш, ҳақиқатни ошкора айтиш, одамларни кўр ва кар қиладиган нафсу ҳавога эргашишдан сақланишга далолат қилишининг ўзи, гапимизнинг ҳужжатидир:

﴿فَأَمَّا الزَّبَدُ فَيَذْهَبُ جُفَاءً وَأَمَّا مَا يَنْفَعُ النَّاسَ فَيَمْكُثُ فِي الْأَرْضِ كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ﴾

«Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур» (Раъд: 17).

Қалами билан ниҳол эккан киши, тез кунда унинг самараларини кўради. Бироқ хаёлпараст билан оқил инсонлар қаламкашлиги фарқли бўлади. Уларнинг биринчиси сафсатабоз, ўйламай ёзган ва ёйини мўлжалсиз отган одам бўлса, иккинчиси мақтовга лойиқ ҳаёли, Аллоҳ даргоҳидаги қаламкашлик ва жавобгарлик масъулиятини ҳис этган ёзувчи бўлиб, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва барча мўъминга самимийликдан келиб чиқадиган ғайрат соҳибидир.

Бу икки қалам бир–бирига зид келиб қолса, соқовлик нотиқликдан, ахталик зинокорликдан кўра яхшироқдир:

﴿قُلْ لَا يَسْتَوِي الْخَبِيثُ وَالطَّيِّبُ وَلَوْ أَعْجَبَكَ كَثْرَةُ الْخَبِيثِ فَاتَّقُوا اللَّهَ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Гарчи нопок нарсанинг кўплиги сизни қизиқтирса ҳам, нопок нарса пок нарсага баробар бўлмас. Бас, эй аҳли дониш, нажот топишингиз учун Аллоҳдан қўрқингиз!» (Моида: 100).

Хуллас, Аллоҳнинг бандалари, бир–бирига зид нарсаларни кўтаришда қалам каби нарса йўқ. У ҳидоятланган оқил қўлида яхшилик ва эзгулик қуроли, комиллик, ғоя, муваффақият ва ислоҳотлар сари олиб борадиган маркаб, лаганбардор лўттибознинг қўлида эса инсон танасига ёпишган заҳарли чаён ва жирканч ҳашаротга айланади.  

Шундай бўлсада, Аллоҳнинг бандалари, ҳозирги кунда қалам аввалги даврларга қараганда кенг ёйилиб, ундан мамлакатнинг маркази ва чекка қишлоқларидаги аҳоли кенг фойдаланмоқда. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: «Қиёмат қоим бўлишидан илгари хос одамларга салом берилади, тижорат ёйилади ҳатто савдода хотинлар эрларига ёрдамчи бўлишади, қариндошлик алоқалари узилади, ёлғондан гувоҳлик берилади, ҳақиқатга гувоҳлик бериш сир тутилади ва қалам тарқалади» (Имом Аҳмад 3870).

Бирон нарса халқ ичида ёйилса, уни иддао этганлар сони ҳам кўпайсада, ҳаққини берганлар оз бўлади ва хатолар кўпаяди, тойилишлар авжига чиқади. Натижада, баъзи қаламкашлар одобдан йироқ, ҳурматни билмаган, баҳс одобидан йўқсил бўлиб, кўнгилларда салбий эҳтиросни кучайтиришади, сирларни очишади, ўринсиз нарсаларга йўл кўрсатишади.

Ёмон нийятли қаламкашнинг ёлғонлари, ифтиролари, ҳаёсиз нарсаларни ифодалашлари, адолат, инсоф ва инсоний мавзуларни яралашини билиш сизга кифоя қилсада, унинг хатари кучайиб боради, ёмонликлари зарар беради. Бундай одамлар кўтариб бўлмайдиган юк остида қолиб, қабоҳатининг бадали учун тинмай пушаймонлик ёшларини тўкишади:

﴿وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ • كِرَامًا كَاتِبِينَ • يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ﴾

«Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар» (Инфитор: 10 – 12).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин ва унинг ичидаги оятлар ва доно зикрлар билан фойдалантирсин.

Мен юқоридаги гапларни айтдим. Агар улар тўғри бўлса Аллоҳдан, хато бўлса нафсим ва шайтондандир. Хатоларим учун Аллоҳ таолодан мағфират тилайман. Дарҳақиқат, У – гуноҳларни мағфират қилгувчи Зотдир.

 

Иккинчи хутба

Аллоҳннг Ўзигагина ҳамду санолар, охирги Пайғамбарга салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Ҳой одамлар, мусулмонлар оммаси ўқувчиларининг қалбини ростгўйлиги, самимийлиги ва софдиллиги билан жазб этиб ҳақиқатни ёядиган, суннатни жонлантирадиган ва одамларга динлари ва дунёларидаги эзгуликларни кўрсатадиган ростгўй, самимий, софдил, омонатдор ва Аллоҳнинг илҳоми билан суғорилган қаламга катта эҳтиёжлари бор:

﴿وَلَا يَأْبَ كَاتِبٌ أَنْ يَكْتُبَ كَمَا عَلَّمَهُ اللَّهُ فَلْيَكْتُبْ﴾

«Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин! Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирган ёзишдан бош тортмасин, албатта ёзсин!» (Бақара: 282). 

Қаламкашлик – омонатдир. Одамлар ичида каламкашлари кўп бўлсада, инсон жоҳил ва золимдир. Омонатни қадрини билиб кўтарган одам, ҳеч қачон чарчамайди. Шунинг учун ҳам уламолар Уммат эътиборсиз қолдирмаслиги, котиб ва ёзувчи лоқайд бўлмаслиги керак бўлган сифат ва қоидаларни эслатиб ўтишган. Бошқа тарафдан эса ўқувчиларга ҳам: «Кимларнинг китобларини мутолаа қилиш фойдали бўлади?  Фойдали нарсаларни кимлар ўқийди? Кимнинг китобларини олиш ва кимларникини олмаслик керак?»лиги ҳақида тавсияда бўлишган. Улар муаллифнинг мусулмон ёки тўғри фикрли бўлиши, ундан ёмонлик келмаслиги, китобхон асал ўрнида заҳар истеъмол қилмаслиги учун китоблари ишонарли бўлиши зарурлигини кўплаб таъкидлаганлар.

Мусулмон олимлар муаллифнинг билимдон ва онгли бўлишини, мутахассис ўз касбига чекланишини: журналист фатво берувчи фақиҳ, адиб даволовчи доктор, муфаккир эса ўқувчиларнинг фикр ва билимларини олиш манбаъларини кўрсатадиган васиятчи қиёфасига кирмаслигини ҳам айтиб ўтганлар.

Буларнинг барчасининг ундовчи унсури – манбаъларнинг Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннати бўлишидир.

Ислом олимлари жумладан насиҳатгўйлари, қаламкашнинг адолат, инсоф ва тинч мунозарани идрок этиш соҳиби бўлишига қаттиқ аҳамият беришган. Чунки жабрловчи қаламкашнинг фикри ва қаламига нафсу ҳаво, булғаш, чалғитиш, алдаш ва ташвишга солиш гоҳида кўп ва гоҳида оз ҳукмрон бўлади. Гоҳида воқеъликни бузиб кўрсатса, гоҳида ўзича таъвил қилади ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятида тавсифлаган кимсага айланади:

﴿تَجْعَلُونَهُ قَرَاطِيسَ تُبْدُونَهَا وَتُخْفُونَ كَثِيرًا﴾

«сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар ҳақидаги) кўп (оят)ларини эса яшириб юрадиган …» (Анъом: 91).

Агар одамлар тез кунда чириб гапира олмайдиган ҳолатга тушадиган тиллари сабабли жаҳаннамга юз тубан улоқтирилсалар, оламдан ўтсаларда асарлари вайрон қилиш кучи билан «тирик» қоладиган қаламкашлар ҳақида нима дейсиз?!!

Ажратарсиз сиёҳи билан

Танисангиз икки қаламни,

Бири оқил қалами бўлса,

Иккинчиси аҳмоқ қалами.

Танланг бундан энг яхшисини,

То бўлмасин жаҳаннамнинг алами.  

Мен шуларни айтмоқчи эдим. Аллоҳ устингиздан раҳматлар ёғдирсин. Одамзоднинг сараси ва покдомони, Ҳавзу шафоат соҳиби бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга саалвотлар йўллангиз. Чунки Аллоҳ таоло аввал ўзидан бошлаб, улуғлаганлари учун фаришталарига тасаннолар айтиб, сизларни ҳам салавот ва салом айтишга буюрди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا﴾

«Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56).

Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган порлоқ юзли Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту ва баракотлар ёғдир. Аллоҳим, эй раҳмлилар Раҳмлироғи, Унинг тўртта халифаси: Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий ҳамда барча асҳобларидан, тобиинлардан ва уларга яхшилик билан Қиёматгача издош бўлганлардан, улар билан бирга биздан ҳам ўз афвинг, караминг ва лутфинг билан рози бўл!

Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз, ширк ва мушрикларни хор қил! Аллоҳим, дининг, Китобинг, Пайғамбаринг суннати ва мўъмин бандаларингга ёрдам айла!

Аллоҳим, қайғудаги мусулмонларнинг ғам–андуҳларини кушойиш, балоларини даф қил, қарздорларининг қарзини уз ва бизнинг ва барча мусулмонларнинг беморларига шифо ато эт!

Аллоҳим, нафсимизга тақвосини бер ва уни поклаки, Сен поклагувчиларнинг энг яхшироғи, нафсимизнинг хожаси ва мавлосисан!

Аллоҳим, барча оламлар Робби! Бизга ватанимизни осуда қилиб, раҳбарларимиз ва имомларимизни ислоҳ айла! Раҳбарлигимизни Ўзингдан қўрқадиган, Ўзингдан тақво қиладиган ва Сенинг розилигингни излайдиган кимсалар қўлига бер!

Аллоҳим, эй Тирик ва Бардавом Зот! Раҳбарларимизни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалларга муваффақ қил! Эй улуғлик ва карам соҳиби, уларнинг аъёнларини ҳам ислоҳ айла!

Аллоҳим! Сен – якто илоҳсан! Сен – Беҳожат ва биз Сенга муҳтожмиз! Бизга ёмғирлар ёғдир ва умидсизлардан қилма! Қилган гуноҳларимиз сабабли даргоҳингдаги яхшиликлардан бизни маҳрум айлама! Аллоҳим, эй улуғлик ва карам соҳиби! Биз сенинг мухлуқотларингдан бирисимиз ва биздан марҳаматингни аяма!

﴿رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾

«Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар» (Бақара: 201).

Роббимиз ва иззат Роббиси бўлган Аллоҳни мушриклар сифатлаётган нохуш сифатлардан поклаймиз! Аллоҳнинг расулларига саломлар бўлсин!

Сўнгги дуомиз: Ҳамду санолар барча оламлар Робби бўлган Аллоҳ учундир!