Category Archives: Пайғамбаримиз ҳақидаги хутбалар

Бу категорияда Пайғамбаримиз ҳақидаги хутбалар билан танишасиз.

Душманларинг насли қурийди! (Абдуллоҳ Басрий)

Душманларинг насли қурийди!

Хатиб: Шайх Абдуллоҳ Басрий

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الأَبْتَرُ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Ҳой одамлар, сизларга ва ўзимга Аллоҳ таолодан тақво қилишни тавсия этаман:

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!» (Тавба: 119);

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ يُؤْتِكُمْ كِفْلَيْنِ مِنْ رَحْمَتِهِ وَيَجْعَلْ لَكُمْ نُورًا تَمْشُونَ بِهِ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيم ﴾

«Парвардигоро, бизни Ўзингга бўйинсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин ва тавба-тазарруларимизни қабул эт! Шубҳасиз, сен тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлисан» (Ҳадид: 28).

Ҳой мусулмонлар, зулматлардан нурга олиб чиқадиган пайғамбарларни юбориш Аллоҳ таолонинг бандалари устидан ёғдирган неъмат ва марҳаматлардан атиги биттаси, холос:

﴿ رُسُلًا مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ﴾

«Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 165).

Бу неъматнинг тамоми, камоли, фахрининг тожи ─ пайғамбарларнинг охиргиси, энг шарафлиси, аввалги охирги одамзотнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Аллоҳ таоло у Зотни юбориш билан бизга миннат қилди, пайғамбарлиги сабабли неъматлар ато этди ва айтди:

﴿ لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِين ﴾

«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164);

﴿ لَقَدْ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ ﴾

«(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!» (Тавба: 128).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтилар: «Мен билан мендан аввалги пайғамбарларнинг мисоли уйни чирйоли қилиб қурган, бироқ бир четида битта ғишт сиғадиган жойни (туйнукни) ташлаб кетган одамнинг мисолига ўхшайди. Одамлар уни айланиб, (ҳашаматидан) ҳайрон қолади ва: Шу ғиштни ҳам қўйилса эди?!,─ дейишади. Мен ўша ғиштман ва пайғамбарларнинг охиргисиман!» (Имом Бухорий 3535; Имом Муслим 6101).

Ҳа, ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган пайтда башарият ўта гумроҳ, залолат ва бахтиқаролик биёбонида йўлини йўқотган, бутларга ибодат қилиб, фолбинлик билан шуғулланар, қимор ва судхўрликни ҳалол деб ҳисоблаган, маст қилуви ичимликларни ичиб, зинога муккасидан кетган, қизалоқларни тириклай кўмиб, хотин–қизларни меросдан маҳрум қилган эди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориш билан кар қулоқ, кўр кўз ва қулфли қалбларни очди. Саводсизликдан ҳидоят қилди, залолат нима эканини кўрсатди. Ер юзи Роббисининг нури билан мунаввар бўлиб, ислоҳ бўла бошлади: одамлар пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниб, Унга эргашдилар. Аллоҳ таоло кўнглини очган ва тавфиқ берган бандалар Унга иймон келтиришди. Ҳатто ҳайвонот олами ва нарсалар ҳам башариятнинг сараси ва энг маҳобатлисига иқрор бўлиб, Ундан ҳайбатланди, шафқат истади: йиғлади ва амрига итоат этди, Унга одоб кўрсатди, салом берди, Уни улуғлади. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга юриб, Нажжор аймоғининг бўстонига келиб тўхтадик. Баногоҳ, у ерда бир туя турар ва бўстонга одамларнинг биронтасини ўтказмас эди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилганида, туяни чақирдилар. Туя тумшуғини ерга эгиб келди ва чўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Юганларини олиб келинглар!»─ деб уни юганладилар ва эгасига топшириб: «Еру Осмон оралиғидаги осий жин ва одамзотдан бошқа барча махлуқот менинг пайғамбар эканимни билади»─ дедилар» (Имом Аҳмад 14372).

Абдуллоҳ ибн Жаъфар разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени уловига мингаштирдилар ва одамлардан биронтасига айтмайдиганим гапни пичирлаб айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазойи ҳожатлари асносида тепалик ёки қалин хурмозорлар билан тўсилиб туришни ёқтирар эдилар. (Бир куни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан биринниг бўстонига кирдилар. Баногоҳ, у ерда турган туя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриши биланоқ йиғлаб, кўзларидан ёшлар қуя бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга яқинлашиб бошининг орқасини силадилар ва туя жимиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу туянинг эгаси ким? Бу туя кимники?»─ дедилар. Ансорлардан бир йигит келиб: Меники, Расулуллоҳ,─ деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу ҳайвон ҳақида уни сенга мулк қилиб берган Аллоҳдан қўрқмайсанми? Чунки у менга сенинг оч қўяётганинг ва қийнаётгнингни шикоят қилди?»─ дедилар» (Абу Довуд 2551).

Оиша разияллоҳу анҳо нақл қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонида ёввойи ҳайвон бўлиб, баъзида чопар, қаттиқлик қилар, кетар ва келарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйга кирганини кўрса узаниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор бермаслик учун жим ётар эди» (Имом Аҳмад 25329).

Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик ва кенг сойга етиб келдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазойи ҳожатлари учун кетдилар. Бир идишдаги сув билан орқаларидан эргашдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофга боқиб, тўсиб традиган бирон нарсани кўрмадилар. Сой лабидаги икки бута томон юра бошладилар. Улардан бирининг олдига бориб шохларидан бирини ушлаб: «Менга Аллоҳнинг изни билан эргаш!», дедилар. Бута бурнидан тушовланган туя каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқасидан кела бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи бутага етиб келдилар ва унинг ҳам шохларидан олиб: «Менга Аллоҳнинг изни билан эргаш!»─ дедилар. У ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқасидан юра бошлади. Иккови ўсаётган жойнинг ўртасига етиб келгач, икковларини бирлаштирдилар ва: «Аллоҳнинг изни билан, атрофимда бирлашинглар!»─ дедилар. Икки дарахт бирлашди.

Жобир разияллоҳу анҳу айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сезиб узоқлашиб кетмасинлар дея қўлимдаги сув қуйилган идиш билан шошилиб бордим. Ўтириб ўйлана бошладим. Бир қарасам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен томонга келаяптилар. Дарахтлар эса икки тарафга айрилиб, ҳар бири ўз танаси билан тик турибди» (Имом Муслим 7705).

Яна Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: « Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар қилинишидан илгари ходанинг устига чиқдилар. Минбар қилингач эса хода ингради ва биз унинг инграшини эшитдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (муборак) қўллари билан силагач тинчланди!» (Табароний «ал–Мўъжамул Авсат» 6/109).

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Маккада пайғамбар бўлишдан илгари Менга салом бериб турган тошни биламан. Ҳозир ҳам уни (яхши) биламан»─ дедилар» (Имом Муслим 6078).

Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: «Мен Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдим. Макканинг баъзи депарасига чиқдик. Дуч келган тоғ ва дарахт: Эй Расулуллоҳ, сизга салом бўлсин!,─ дер эди» (Термизий 3626).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилганларида Мадинада касалликлар тарқалган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келишлари ва аҳолисига қилган дуолари туфайли, Мадина шаҳри касалликлардан тозаланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вабонинг иситмасини Жуҳфа деган Мадина депарасидаги маконга юборишни тилаб дуо қилган ва Аллоҳ таоло Унинг дуосини ижобат қилган эди.

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келган куни Мадинанинг ҳамма тарафи нурга тўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган кун эса Мадинанинг ҳар тарафи зулматга чўмди» (Термизий 3618).

Аллоҳу акбар!

Ҳой мусулмонлар, ҳар бир нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниб, Уни севади. Ҳар бир нарса Унинг пайғамбарлигига иймон келтиради. Бироқ, одамзот ичидан Аллоҳ таоло адашишларини хоҳлаган бахтиқаро кимсаларгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суймадилар. Уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганларидан буён юраклари сиқилди, кўнгиллари ғуссага тўлиб Унга қарши макру ҳийлалар қилишди, фитналар уюштиришди, озорлар беришди, ҳажв қилишди, телбалик, фолбинлик ва шоирликда айблашди, намозда сажда қилаётган пайтида устига туянинг бачадонини ташлашди, тошлар отиб товонларидан қонлар оқизишди, дарада қамал қилиб суиқасд билан ўлдиришмоқчи бўлишди, энг севимли шаҳри бўлмиш Аллоҳнинг Маккасидан қувиб, узоқлатишди, қайтиб келганида Аллоҳнинг Уйи ─ Каъбани тавоф қилиш ибодатидан маҳрум этишди, Унга қарши лашкар тўплаб жанг майдонида тўқнашишди: тишларини синдиришди, чаккаларини ёриб, юзларини қонга белашди ва олиб келган шариати устидан кулишди:

﴿ وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» (Анфол: 30).

Бу ─ Ундан илгари яшаб ўтган пайғамбар ва расул биродарларининг ҳаётидаги Аллоҳнинг суннати ─ қонунияти эди. Зеро Аллоҳнинг суннатига на бадал ва на ўзгартиш топа оласиз. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَكَذَلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا شَيَاطِينَ الْإِنْسِ وَالْجِنِّ يُوحِي بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ زُخْرُفَ الْقَوْلِ غُرُورًا وَلَوْ شَاءَ رَبُّكَ مَا فَعَلُوهُ فَذَرْهُمْ وَمَا يَفْتَرُون ﴾

«Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, уларни туҳмат, бўҳтонлари билан бирга тарк қилинг!» (Анъом: 112);

﴿ وَكَذَلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِيٍّ عَدُوًّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ وَكَفَى بِرَبِّكَ هَادِيًا وَنَصِيرًا ﴾

«Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли етакчи ва ёрдамчидир» (Фурқон: 31).

Бугун, пойтахтлари тараққиёт ва маданият, зиёлилари эса инсоний ғоялардан, сиёсий арбоблари бағрикенглик ва ҳурриятдан жар солаётган радикал хиристиан Ғарб маданияти соясида уларнинг кўнгилларидаги нафрату адоват, яширишаётган душманликни фош этиб, ҳақиқатлар кундан кунга очилиб бормоқда. Уларнинг оммавий ахборот воситалари ва бачкана шахслар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устидан масхара қила бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳаёсиз сўзлар ва жирканчли расмлар билан ҳақорат қилишди. Буларни ўз рўзномалари ва ахборот воситаларида халқлар нигоҳига тақдим этишди. Бу иш кунлар ўтиши билан такрорланмоқда. Аснода Ер юзида яшаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издошлари бўлмиш миллиардлаб мусулмонларнинг ҳиссиётлари эътиборга олинмаяпти. Агар мусулмонларга ёмонлик қилган, юракларини тимдалаган ва жигарларини тилка–пора қилмаганида эди, у нарсалар ўтган ойлар ичида нашр қилинмаган бўларди. Аҳли суннат ва жамоат эътиқодига кўра, Аллоҳ таоло ёмонликни фақатгина ёмонлик қилиб яратмаган. Балки Аллоҳ таоло айтганидек:

﴿ لَا تَحْسَبُوهُ شَرًّا لَكُمْ بَلْ هُوَ خَيْرٌ لَكُمْ لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ مَا اكْتَسَبَ مِنَ الْإِثْمِ وَالَّذِي تَوَلَّى كِبْرَهُ مِنْهُمْ لَهُ عَذَابٌ عَظِيم ﴾

«Уни (Оиша разияллоҳу анҳони зино билан айблашни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир Улардан (яъни бўҳтончилардан) ҳар бир киши учун ўзи касб қилган гуноҳ(га яраша жазо) бордир. Уларнинг орасидаги (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимса учун улуғ азоб бордир» (Нур: 11).

Бу ёмонлик яхшиликни кафолатлади ва очиб берди. Агар Ғарб маданиятининг юзидаги ҳақиқат очилган, унинг Исломга бўлган муҳаббати сохта экани англашилган, насроний (ва яҳудий)ларнинг мусулмонларга бўлган дўстлик ва садоқатлари ҳақидаги гаплари пуч ва ёлғон экани ошкора бўлган, уларнинг розиликларини олмоқчи бўлган одам оловли қадаҳни сув дея ичиши кераклиги намоён бўлган ва Аллоҳ таолонинг:

﴿ وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120) ва:

﴿ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ﴾

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» (Оли Имрон: 118) ояти ҳаққи рост экан, халқимиз ичидаги ғарбпарастлар нима дейишар экан?! Журналист ва оммавий ахборот хизматчилари нималарни ёзишар экан?! Кофирни «бошқа» шиорлар остида тўсиш учун Ғарбни кўз–кўз қилганлар қаерга қочишар экан?!

Унутмангларки, ҳақиқат ошкор бўлиб, юзага чиқди. Энди, «бошқалар»нинг ҳуқуқларига ҳурмат билан қарашни иддао қилган ва «фикр эркинлиги» номи остида «куфр эркинлиги»га чорлаётганлар жим турсинлар! Исломий даъватчиларнинг жим бўлишларини орзиқиб кутганлар, оғиз очмасинлар! Чунки улар ростгўй инсонлар гап гапирса душманлик қилдилар, кофир гердайиб ўзини кўрсатганида эса гўё бу уларга аҳамиятсиз бўлганидек, пинакларини бузмадилар!

Мана, улар «бошқа» деб атаган кофир исломий шаръий истилоҳларни бузиш ва мўъминлар қалбидаги безорлик эътиқодини заифлатиш учун бош кўтарди: Аллоҳнинг динига бўйиндарозлик қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв қилди. Улар энди нима қилишар экан?! Айрим пасткаш мусулмонлар дўстлик изҳор қилган ва розилигини талаб қилган бу «бошқа», уларнинг талабларини қабул қилмади. Чунки у, уларни ҳеч қачон севмайди ва қадрламайди. Сув ва олов, чўл калтакесаги ва денгиз қаъридаги наҳанг бир жойда жамланмагунича, юрагидаги адоват ва нафратни кетказмайди. Бу жумлаларни ғайбни иддао қилиш ёки ёлғон деб ўйламанг. Чунки буни Аллоҳ таоло Муқаддас китоби ─ Қуръон Каримда айтиб ўтган:

﴿ هَا أَنْتُمْ أُولَاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلَا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ وَإِذَا لَقُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمُ الْأَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُور ﴾

«Ҳой (мўминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар ҳамма китобларга иймон келтирасизлар-у (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари ҳоли қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!» — деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир» (Оли Имрон: 119).

Бу ─ ўрнашиб, чигаллашиб кетган адоватдир. Унга на замон ва на дори даво бўла олади. Мусулмонлар ўз динларидан нақадар ён берсалар ҳам, эътиқод аҳкомларини қанчалар бузсалар ҳам, уларнинг нафрат оловлари сўнмайди.

Ҳой мусулмонлар, ҳозирги ҳодисалардан чиқадиган фойда шуки, яхшилар ёмонлардан, садоқатлилар ёлғончилардан айрилади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ مَا كَانَ اللَّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَا أَنْتُمْ عَلَيْهِ حَتَّى يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ ﴾

«Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали у (Ухудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади» (Оли Имрон: 179).

Кейин эса, Ғарбда ҳам инсофли инсонлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши бошланган кўр–кўрона ҳамлалар, уларни ҳақиқатни излашга мажбур қилади. Аллоҳ таоло ичларидан эркагу аёлларни ҳидоят қилади ва улар ўз ўлкаларида одамларни Исломга чорлайдилар. Чунки гоҳида Аллоҳ таоло Ислом динини фожир инсонлар қўлида ҳам қувватли қилади. Ҳамза ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳунинг қиссаси ҳаммага маълум. Унинг Ислом динига киришига Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситиши сабаб бўлган эди. Чунки Абу Жаҳл бир куни Сафо тепалиги олдидан ўтиб кетар экан, ўша ерда турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озор берган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қарши бирон оғиз гап айтмай, сабр қилган эдилар. Ўша пайтда Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошига тош билан урган ва уни ёриб, қонлар оқизган эди. Сўнгра, Абу Жаҳл Каъба олдидаги Қурайшнинг йиғинига келиб улар билан ўтирди. Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг чўриси бўлган ҳодисани Сафо тепалигидаги жойларидан кўриб, уни камонини орқасига осиб овдан қайтаётган Ҳамзага айтиб берди. Буни эшитган Ҳамза аччиқланди ва югуриб Масжидга кирди–да, ўша ерда ўтирган Абу Жаҳлнинг тепасига келди ва: Ҳой, кети сариқ! Мен динида бўлган жиянимни сўкибсан–ми?!,─ деб камони билан уриб, юзини қонга белади. Махзум ва Ҳошим аймоғига мансуб одамлар ўринларидан туриб Ҳамзага ташланмоқчи бўлишди. Бироқ Абу Жаҳл: Абу Иморага тегманглар! Мен унинг жиянини қаттиқроқ ҳақорат қилиб қўйдим,─ деди. Шу ҳодисадн кейин Аллоҳ таоло Ҳамзанинг кўнглини Исломга кенг қилди ва у Исломни маҳкам ушлади. У билан мусулмонлар ўта иззатли бўлишди. Унинг мусулмон бўлиши Ислом дини учун улкан ғалабалардан бири эди.

Абу Жаҳлнинг мазкур ҳақорати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни енгил санаши тажовузкор тоғутларнинг хорланиши, хўрланиши ва расво бўлишига сабаб бўлди. Биз ҳам анави тажовузкорларнинг рўзномалари ва оммавий ахборот воситаларидаги ҳажвия ва енгил санашларини, Ислом дини ва мусулмонлар ғалабасининг бошланиши деб кўрамиз. Зеро ғалаба муждалари чор атрофда кўрина бошлади.

Ғалаба башорати кўринди ойнинг ёғдусида,

Порлаганда кўринарди зафар аломати ёзилган қиличда.

Ғалаба башорати кўринди чор атрофда,

Бошланғичи намоён бўлди ифлос саҳифаларда.

Умматим муждалар ─ зафар тонгда келади,

Хорлик, хўрлик, албатта, ҳажвчига бўлади.

Ислом ва Ислом пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши айтилган ёки қўзғалган фитналар ҳар бир мусулмонни ларзага солади, нафратини оширади. Бироқ, бу ишнинг яхшилик жиҳатлари ҳам бор. Улар бир ишни хоҳлашса, Аллоҳ бошқа ишни хоҳлайди:

﴿ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللَّهُ وَاللَّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِين ﴾

«Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» (Анфол: 30);

﴿ أَمْ يُرِيدُونَ كَيْدًا فَالَّذِينَ كَفَرُوا هُمُ الْمَكِيدُونَ ﴾

«Балки улар (сизни ҳалок қилиш учун) бирон ҳийла-найранг қилмоқчидирлар?! У ҳолда ўша кофир бўлган кимсаларнинг ўзлари ҳийла-найрангга гирифтор бўлурлар!» (Тур: 42).

Бундан илгари уларнинг аждодлари ҳам турли макру фитналар ўйлаб топишган, режалар тузишган, фитна мақсадида ишларни остин–устун қилиб, Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам устидан кулишган, бироқ, Аллоҳ таоло уларнинг ҳаракатларини пучга чиқариб, ҳийлаларини ўзларига қайтариб, ҳийлалари ўзларини ҳалок қилган, Аллоҳ таоло Пайғамбарига ёрдам бериб, динини музаффар айлаган эди. Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَلَقَدِ اسْتُهْزِئَ بِرُسُلٍ مِنْ قَبْلِكَ فَحَاقَ بِالَّذِينَ سَخِرُوا مِنْهُمْ مَا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиздан аввал ўтган пайғамбарларнинг устидан ҳам кулинган. Сўнг уларни масхара қилган кимсаларни ўша кулгилари ўраб, (домига тортиб) кетган (яъни ҳалок қилган)» (Анъом: 10);

﴿ لَقَدِ ابْتَغَوُا الْفِتْنَةَ مِنْ قَبْلُ وَقَلَّبُوا لَكَ الْأُمُورَ حَتَّى جَاءَ الْحَقُّ وَظَهَرَ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَارِهُونَ ﴾

«Улар илгари — ҳануз ҳақиқат рўёбга чиқиб, Аллоҳнинг дини ғолиб бўлмай туриб ҳам (буни) ёмон кўрган ҳолларида фитна қилмоқчи бўлган ва сизнинг ишларингизни ортга кеткизмоқчи бўлган эдилар-ку» (Тавба: 48);

﴿ وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди) лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» (Юсуф: 21);

﴿ وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ ﴾

«Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» (Шуъаро: 227).

 

Иккинчи хутба

Сўнг …        

Бас, Аллоҳдан тақво қилинглар, Унга итоат этинглар, унинг амру таъқиқларига риоя қилинглар! Аллоҳга осий бўлманглар!

Ҳой мусулмонлар, ғарбий рўзномалар (ва сармоядор яҳудийлар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв қилган бўлса, бу уларнинг бошларига катта ҳасрат ва мусибатдир. Бу, улар яшаётган ўлкаларнинг харобага айланиши, давлатларининг парчаланиши ва шавкатларининг поймол бўлишининг даракчисидир. Аллоҳ таоло нақадар тўғри айтган:

﴿ يَا حَسْرَةً عَلَى الْعِبَادِ مَا يَأْتِيهِمْ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ ﴾

«(Аллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, уларга озор-азият етказадиган барча) бандаларга ҳасрат-надомат бўлгай! Уларга бирон пайғамбар келмас, магар улар унинг устидан масхара қилиб кулгувчи бўлурлар» (Ёсин: 30).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Эрон қироли Кисрога ва Византия императори Ҳирақл (Геракл)га номалар йўллаган ва ҳар иккиси ҳам Исломни қабул қилмаган бўлсада, Ҳирақл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номасига эҳтиром кўрсатган ва давлати келгуси авлодлар қўлида давом этган эди. Кисро эса номани йиртиб бўлакларга парчалаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг устидан кулган ва бу ҳодисадан узоқ вақт ўтмай Аллоҳ таоло уни ўлдирган ҳамда давлатининг кулини кўкка совурган эди. Шундай қилиб Кисроларнинг на шавкати ва на давлати қолган эди.

Ҳой мусулмонлар, яхши нийятда бўлинглар ва муждаларни кутинглар! Аллоҳнинг мададидан ноумид бўлманглар! Чунки бу, ё оз ёки кўп вақт масъаласидир. Шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай дейди: «Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини ҳақоратлаган ёки қоралаган одамдан албатта интиқомини олади. Гарчи унга одамлар жазо бера олмасалар ҳам, Аллоҳ, динини ёлғончининг ёлғонига қарамай ғолиб қилади. Бунга ўхшаган мисолларни бизга саноқсиз адолатли мусулмонлар ─ фақиҳлар ва хабардорлар қалъа ва шаҳарларни жумладан Шомнинг соҳилбўйи шаҳарларини қамал қилинган пайтидаги ҳолатларни айтиб берганлар. Мусулмонлар бизнинг замонамизда Бану Асфар (византияликлар)ни қалъага қамал қилишганида бўлган воқеъани айтиб беришган: Биз қалъа ёки шаҳарни бир ой ёки ундан кўра кўпроқ қамал қилар, бироқ қалъадагилар қаттиқ мудофаага ўтишар эди. Қалъадагилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнин ҳақоратлаб, шаънини поймол қилишга киришганида, уни фатҳ этиш учун ошиқардик ва зафар бизники бўлар эди. Ўшандан кейин бир ёки икки кун ичида қалъани қўлга олар эдик. Агар жанг қаттиқ бўлиб душман сафида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаш авжига чиқса ва ҳақоратларни ўз қулоқларимиз билан эшитсак, қалбимиз уларга бўлган нафратга тўлиб, жасоратимиз кучаяр ва қалъани куч билан қўлга киритар эдик».

«Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло айтди: Ким менинг дўстимга уруш очса, Мен унга уруш очаман!» (Имом Бухорий 6502). Шундай экан, дўстларнинг саййидига душманлик қилган одамнинг ҳоли нима бўлади?! Аллоҳ таоло улуғлаш ва ҳурмат қилишга буюрган, нажотни Унга боғлаган, Унга ёрдам бермаганлар нажот топганлар қаторида бўлмайди, Унга озор берган ва Унга қийинчилик туғдирган одамга аламли азоб бор,─ деб айтган пайғамбарлар саййидини ҳажв қилган одамга нима бўлади?! Ҳолбуки Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етарли, мададкор ва ҳимоячи эканини таъкидлаган ва айтган:

﴿ وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوه ﴾

«ва У зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз ҳамда эртаю кеч Уни поклаб, тасбеҳ айтишларингиз учун (юбордик)» (Фатҳ: 9);

﴿ فَالَّذِينَ آمَنُوا بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُوا النُّورَ الَّذِي أُنْزِلَ مَعَهُ أُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ ﴾

«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 157);

﴿ وَمِنْهُمُ الَّذِينَ يُؤْذُونَ النَّبِيَّ وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٌ قُلْ أُذُنُ خَيْرٍ لَكُمْ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَيُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَرَحْمَةٌ لِلَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ رَسُولَ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴾

«Уларнинг орасида пайғамбарга озор берадиган ва «у (яъни, пайғамбар) қулоқ тутгувчи (яъни, эшитган нарсасига ишонаверадиган киши)» дейдиган кимсалар бордир. Айтинг: «(Ҳа, у) сизлар учун яхшилик бўлган нарсага қулоқ тутгувчи, Аллоҳга иймон келтирувчи, мўминларга ишонадиган ва сизларнинг орангиздаги иймон келтирган зотлар учун раҳмат-марҳамати бўлган зотдир. Аллоҳнинг пайғамбарига озор берувчи кимсалар учун эса аламли азоб бордир»» (Тавба: 61);

﴿ إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَابًا مُهِينًا ﴾

«Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб: 57);

﴿ وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ﴾

«Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115);

﴿ إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَشَاقُّوا الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى لَنْ يَضُرُّوا اللَّهَ شَيْئًا وَسَيُحْبِطُ أَعْمَالَهُمْ ﴾

«Албатта кофир бўлган ва (ўзгаларни ҳам) Аллоҳнинг йўлидан тўсган ҳамда ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна пайғамбарга қаршилик қилган кимсалар, Аллоҳга бирон зиён етказа олмаслар ва (Аллоҳ) уларнинг (пайғамбарга қаршилик қилиш йўлидаги барча) амалларини беҳуда кетказур» (Муҳаммад: 32);

﴿ فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ ﴾

«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг! Албатта, Биз Ўзимиз сизни масхара қилгувчиларни (ҳалок этиш учун) кифоя қилурмиз» (Ҳижр: 94, 95);

﴿ إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ ﴾

«Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир) (Кавсар: 3).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг олдида намоз ўқир ва Абу Жаҳл ва жўралари ўтиришар эди. Улар бир–бирига: Қайси бирингиз фалончининг туясининг бачадонини олиб келиб, Муҳаммаднинг устига сажда қилаётган пайтида ташлай олади?,─ дейишди. Уларнинг ичидаги энг бахтиқаролари ўрнидан туриб, бачадонни олиб келиб, кутиб турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилган пайтлардиа икки кураклари ўртасига бачадонни ташлади. Мен буларни кўриб турган бўлсам ҳам, тарафдор ҳимоячим бўлмагани боис уни устларидан олиб ташлай олмадим. Қавм кулар ва бир–бирларига ишора қилишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса қимирламай, саждадан бошларини кўтармас эди. Фотима (разияллоҳу анҳо) келди ва устларидаги нарсани олиб ташлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини кўтардилар ва: «Аллоҳим, Сенга Қурайшни ҳавола этдим!», деб уч марта такрорладилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуойи бадларидан қўрқиб кетишди. Чунки, улар бу шаҳардаги дуоларнинг мустажоб бўлишига ишонишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни номма–ном тилга олиб: «Аллоҳим, Сенга Абу Жаҳл, Утба ибн Рабийъа, Шайба ибн Рабийъа, Валид ибн Утба, Умайя ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муъайтларни ҳавола қилдим!», деб етти кишининг исмларини айтиб ўтдилар. Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам санаб ўтган кимсаларнинг барчасини Бадр қудуқларига ташланган ҳолида кўрдим» (Имом Бухорий 233).

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Насронийлардан бири мусулмон бўлиб, Бақара ва Оли Имрон сураларини ўрганди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга котиблик қилар эди. Сўнгра насронийликка қайтиб: Муҳаммад мен ёзиб берган нарсадан бошқа нарсани билмайди,─ дер эди. Аллоҳ таоло уни ўлдирди ва одамлар дафн қилдилар. Бироқ Ер уни ташқарига отди. Одамлар: Бу, Муҳаммад ва асҳобларининг иши. Чунки бу одам улардан қочган эди. Шу боис дўстимизнинг қабрини очиб, (мурдасини) ташқарига чиқариб қўйишди,─ дейишди. Энди чуқурроқ қабр қазиб, мурдани қўйишди. Улар дафнни тугатмадилар ҳамки, Ер мурдани ташқарига чиқариб қўйди. Буни кўрган одамлар ишнинг одамлар тарафидан бўлмаганига ишонч ҳосил қилишиб, мурдани ўша ҳолида ташлаб кетдилар» (Имом Таҳовий «Мушаккилул–осор» 3226).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан тақво қилингиз! Пайғамбарингизга ёрдам берингиз! Унинг обрўсини имкони борича ҳимоя қилингиз! Ҳар ким ўз куч ва имкониятига қараб Унинг учун интиқом олиш пайида бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарихини ўрганингиз ва уни мумкин бўлган воситалар, мақолалар, эълонлар, китоблар, кўрсатув ва эшиттириш дастурлари, мактаблар ва масжидлар, уйлар ва йиғинлар воситасида ёйинглар! Унинг тарихий тафсилотларини мукаммал ўрганингиз! Суннатининг нозик тарафлари ҳақида тафаккур қилингиз! Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсоният тарихидаги энг муаззам шахсиятдир! У биздан, биз эса Унданмиз! Биз Унинг воситасида катта зафарларни қўлга киритдик ва Унга мансублик билан шарафли бўлдик! Бизга Унинг тарихи, таржимаи ҳоли ва суннатидан бехабар қолиш ярашмайди!

Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв ёки ҳақорат қилган давлатларнинг маҳсулотларига бойкот эълон қилингиз! Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан қилишимиз керак бўлган энг оддий ишдир. Қўлларингизни дуога очиб дини ва калимасини олий қилиши, куфру кофирларни мажақлаши учун Аллоҳга ёлборингиз! Кўп дуо қилингиз! Ислом аҳкомларини ҳаётга жорий қилаётган раҳбарлар учун самимий бўлингиз! Чунки бундай раҳбарлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳажву ҳақоратлар уюштирилган давлатлардан ўз элчиларини чақириб олмоқдалар. Уларнинг маҳсулотларини харид қилмай қўйган савдогарларимизга Аллоҳ таоло баракаларини ёғдирсин! Сизлар ҳам бойкот қилганлар сафига қўшилингиз ва Роббингиздан ажру савоблар умидида бўлингиз!    

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими ва умматга васияти (3) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими ва умматга васияти

Хатиб:Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа:(3)رَحِيلُ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَوَصَايَاهُ قَبْلَ مَوْتِهِ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ﴾

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат, барча бидъат – залолатдир ва барча залолат жаҳаннамга элтгувчидир.

Сўнг …

Ҳой одамлар, ўлганларнинг мусибати тириклик пайтларида берган манфаатларига кўра бўлиб, уларга эҳтиёж туюлишига қараб мусибатлари фарқли бўлади.

Баъзи одамлар вафот этишсада, уларни ҳеч ким хотирламайди. Ҳатто одамларга зарар бериб, бирон фойда келтирмаган кофир ва фожирлар борки, уларнинг ўлими Ер юзидаги тириклар учун роҳатдир. Ҳадисда айтилишича: «Мўъмин банда (ўлими билан) дунёнинг ғамлари ва озорларидан Аллоҳнинг раҳматига кўчиб роҳатласа, фожир бандадан одамлар, ўлкалар, дарахтлар ва ҳайвонот олами қутилади» (Имом Бухорий 6512; Имом Молик «Муваттоъ» 577).

Одил ва ихлосли раҳбар ҳамда раббоний боамал уламонинг ўлими жуда оғир бўлиб, бир умматнинг ўлимига тенгдир. Шаръий билимни уламоларнинг ўлими билан тортиб олинади. Одамларнинг ҳалокати уламоларининг кетиши билан бўлади. Улар кетгач дунё тораяди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг замонида Муҳаммад Бикандий раҳимаҳуллоҳ: «Агар Муҳаммад ибн Исмоилнинг умрини узатишга кучим етсайди, узатган бўлардим. Чунки менинг ўлимим бир одамнинг ўлими бўлса, унинг ўлими Оламнинг ўлими бўлган эди»– деди.

Бу гаплар шариатни ўрганиб, одамларга етказган одамлар ҳақида шунчалар аҳамиятли бўлса, одамларнинг энг алломалари ҳисобланган пайғамбар соллаллоҳу алайҳим ва салламлар ҳақида нима дейиш мумкин? Бандаларнинг энг алломаси ва бандаларга энг насиҳатгўйи бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида нима дейиш мумкин?!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими уммат бошидан кечирган энг оғир мусибатдир. Ҳар қандай мусибат қанчалар катта бўлиб кўринмасин, у мусибат олдида ҳеч нарса эмасдир. Ҳар қандай қайғу, у қайғу олдида арзимасдир. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида эришган энг катта неъмат – иймон бўлса, сақланишни ўрганганимиз энг катта мусибат – куфрдир.

Аллоҳ таоло бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида ота–оналаримиз, рафиқаларимиз, фарзандларимиз, молу мулкимиз ва бутун инсонлардан кўрмаган манфаатларни кўрсатди. Аллоҳ таолодан сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга кўрсатган лутфи ва мараҳамати беқиёсдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафоти саҳобалар бошидан кечирган мусибатларнинг энг оғири эди. У, вафотидан бир минг тўрт юз ўн тўққиз йил кейин бизнинг чеккан буюк мусибатимиз ва Қиёматгача яшайдиган ҳар бир мусулмоннинг чекажаги мусибатдир. Кунлар ўтгани сайин Пайғамбаримизга Роббимнинг салавоту саломлари ёғилаверсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ажали яқинлашгач бетоблиги кучайиб, вафоти яқинлашганини ҳис этгач, асҳобларига тасалли бериб, ушбу маъноларни Умматга баён қилдилар.  Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи билан одамлар ўртасидаги эшикни ёки дарпардани очдилар. Одамлар Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг орқасида намоз ўқиётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг яхши ҳолатларини кўриб Аллоҳга ҳамду сано айтдилар. Аллоҳ таолонинг уларни кўрган ҳолатида асрашини умид қииб шундай дедилар: «Ҳой одамлар! Одамлардан ёки мўъминлардан бирининг бошига мусибат етса, бошқалар сабабли етган мусибатини Мен сабабли етган мусибат билан енгиллатсин. Чунки Мендан кейин умматимдан биронтасининг бошига Менинг мусибатимдан кўра оғирроқ мусибат келмайди!»» (Ибн Можа 1599).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматига қилган насиҳати, шафқати ва меҳри, уларга қилган пурмаъно васиятларида мужассамдир. Одатда, бемор ўз касали билан қийналиб бошқаларга эътибор бера олмай олади. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта оғир ва оғриқли бир ҳолатда бўлишлари ва ўлимни кутиб олаётган бўлишларига қарамай, умматига эҳтиёжни ҳис этишадиган васиятларини қилдилар.

Ўта муҳим ёки одамлар билмагани ёхуд ғафлатда ёда лоқайд бўлганлари учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида шу васиятларини қилдилар. Бу васиятларга амал қилган одам, катта фойда кўради. Бу – ўз ҳавосидан гапирмайдиган Зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги васиятларидир.

Ўша васиятлардан бири, Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлимидан уч кун илгари: «Бировингиз Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиб вафот этсин!»– деганларини эшитганман (Имом Муслим 7410; Имом Аҳмад 14171).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беморлик пайтларида қилган васиятларидан бири рукуъ ва саждада (оятларни) қироат қилишни таъқиқлашлари ва рукуда Аллоҳни улуғлаш ва саждада дуолар қилишга буюришидир. Буни Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарпардани очдилар. Одамлар Абу Бакрнинг орқасида сафга тизилишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой одамлар, пайғамбарлик муждасидан мусулмон кўрадиган ёки мусулмонга кўрсатиладиган солиҳ тушларгина қолди. Унутмангларки, менга рукуъ ва сажда қилар эканман Қуръон (оятлари)ни ўқишим таъқиқланди. Рукуда Аллоҳ азза важаллани улуғланглар ва саждада дуо қилишга берилинглар–ки, сизлар учун қабул қилинишга лойиқдир!»– дедилар (Имом Муслим 1102; Абу Довуд 876; Насоий 1045; Имом Аҳмад 1900). 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган касаллик пайтларида сўнгги бор минбарга чиқдилар ва умматга ансор разияллоҳу анҳумларни ҳурмат қилишга васият қилдилар. Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Абу Бакр ва Аббос разияллоҳу анҳумолар ансорларнинг йиғлаб ўтиришган мажлислари олдидан ўтишди ва ё Абу Бакр ёки Аббос: нега йиғлаяпсизлар?,– деб сўради. Улар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биз билан бирга ўтирган кунларини эсладик,– деб жавоб беришди. Абу Бакр ва Аббос разияллоҳу анҳумолардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кириб, бўлган воқеъани айтиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир тутам матони пешоналарига боғлаб чиқиб келдилар ва минбарга кўтарилдилар. – У кундан кейин минбарга чиқмадилар – Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтгач: «Мен сизларга ансорларга (яхшилик қилишни) васият қиламан. Улар менга жой бердилар ва омонатдорим бўлдилар. Улар зиммаларидаги нарсаларни адо этдилар ва уларнинг ҳаққи қолди. Уларнинг яхши инсонларидан (яхшиликларини) қабул қилинглар ва хато қилганларини кечиринглар!»– дедилар (Имом Бухорий 3799).  

Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ: «Улар менинг хос одамларим ва сиримнинг омонатдорлари»– дея шарҳлади.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг ҳадисида шундай дейилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган беморликлари асносида елкаларига бўйинлари билан ўраган матони ташлаб, пешонасига қора латта боғлаб чиқиб келдилар ва минбарга ўтириб, Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтгач дедилар: «Сўнг … Одамлар кўпайсаларда, ансорлар камайиб, одамлар ичида таомга солинган тузга ўхшаб қоладилар. Бировингиз бирон мансабга ўтирса ва унда кимларгадир зарар, кимларгадир фойда берадиган бўлса, ансорларнинг яхшилик қилганларидан (яхшиликларини) қабул қилсин, хато қилганларини кечирсин!». Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги марта минбарга ўтиришлари эди (Имом Бухорий 3628).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (яна) учта нарсани васият қилган бўлсаларда, ҳадиснинг ровийлари унинг иккитасини ёд олган ва биттасини унутган эди.  Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг: Пайшанба куни қандай кун эди? Пайшанба қандай кун эди?,–  деганини ва йиғлай бошлаганини кўрдим. Тўкилган кўз ёшларидан тошлар нам бўлди. Мен: Ҳой Ибн Аббос, пайшанба куни қандай кун эди?,– деб савол берсам шундай жавоб берди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг касали оғирлашди ва: «Менга (ҳайвоннинг) курагини олиб келинглар. Мен сизларга бир нарсани ёзиб бераманки, ундан кейин адашмайсизлар!»– дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдида одамлар тортиша бошладилар. – Пайғамбар олдида тортишиш мумкин эмас эди – Одамлар: Ёзманглар, Ундан сўраб қўяқолинглар!,– дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени қўйинглар! Менинг турган ҳолатим сизлар мени чорлаётган ҳолатдан кўра яхшироқдир»– деди ва уларни учта нарсага буюрди: «Мушрикларни Араб ярим оролидан чиқаринглар, элчиларга мен сизларга ижозат берганимча  ижозат беринглар!»– дедилар. – Учинчиси ҳам яхшиликдир. Бироқ, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни айтмадилар, ёки айтган бўлсада мен уни унутдим,– деди ҳадисни Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилган Сулаймон Аҳвал раҳимаҳуллоҳ. Ҳадисни шарҳлаган айрим олимлар учинчисида: Қуръонни маҳкам ушлаш ёки намозга маҳкам бўлиш ёхуд Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳумонинг қўшинини (кофирларга қарши жангга) юбориш ёда Ўзларининг қабрларини сиғиниладиган бут қилиб олмасликка васият қилганларини айтиб ўтишган.  

Намозга маҳкам бўлиш васияти баён қилинган ҳадис, қулу чўрилар ва уларга яхшилик қилишни васият қилиш билан Анас разияллоҳу анҳу томонидан нақл қилинган: Жонларини таслим қилиш онида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган умумий васият: «Намозга (маҳкам бўлингиз) ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!!» эди (Имом Аҳмад 12193; Ибн Можа 2697).  

Ушбу васият, Алий разияллоҳу анҳунинг ривоятида келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги васиятидир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги гаплари: «Намозга, намозга (маҳкам бўлингиз) ва қўлларингиздаги қулларингиз ҳақида Аллоҳдан қўрқингиз!!» бўлган эди (Абу Довуд 5158).

Умму Салама разияллоҳу анҳо ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги васиятлари: «Намозга (маҳкам бўлингиз) ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!!» бўлган эди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўкракларидан ғўлдираган товуш келди, бироқ айтган гапларини тушуниб бўлмас эди (Имом Аҳмад 27016; Насоий 7097).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими олдидан бетоб бўлган маҳалларида қилган ва бизга нақл этилган васиятлар бир неча хил эди. Шулардан ақидага тааллуқли бўлгани Аллоҳга чиройли гумонда бўлиш, ибодатга тааллуқлиси эса намоз, рукуъ ва саждада нима дейиш, ахлоқ ва чиройли муомалага тааллуқлиси ансор разияллоҳу анҳумлар ва уларнинг қилган яхшиликларини эътироф этиш ҳамда динга қилган ижобат ва кўмакларига вафо қилиш, қуллар ҳақида қилган васияти –булар ичига хизматкорлар, ишчилар ва заиф инсонлар ҳам киради–, шаръий сиёсатга – элчиларнинг мусулмон ёки кофир бўлишларидан қатъий назар Исломни танитиш ёки мусулмонларнинг улардан фойдаланишлари учун келишига ижозат бериш ва уларга меҳмондорчилик кўрсатишга васияти.

Шунингдек, мушрикларни Араб Ярим оролидан чиқариш васияти. Бу васиятдан мақсад, Араб ярим оролида динларини ёйишлари ва анъаналарини ошкора қилмасликлари учун, мушрикларнинг шавкати  ва салатанига йўл бермасликдир. Бу Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилган қуйидаги ҳадисда изоҳланган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Араб ярим оролида икки динни қолдирилмайди»– дедилар (Имом Аҳмад 26395).   

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг охирги васиятларининг  намоз ҳақида бўлиши, намознинг катта аҳамиятига далолат қилади. Айрим ривоятларда келишига қараганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу васиятни бир неча марта такрорладилар. Ким намозни зое қилса, унга ўқимаслик ёки вақтидан кеч ўқиш ёхуд жамоат намозидан кечикиш ёда рукнлари, шартлари ва фарзларини тўкис қилмай лоқайдлик қилса, қилган лоқайдлигига қараб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятига амал қилмаган бўлади.

Мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча васиятларини ўрганиши, мағзини чақиши ва уларга амал қилиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳнинг динида аҳамиятли бўлгани учун уларга васият қилган. Уларни қабул қилган одам дунё ва охиратда катта мукофотларни қўлга киритади:

﴿وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا ﴾

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7).

Мен сизлар тинглаган нарсаларни айтиб, ўзим ва сизлар учун Аллоҳга истиғфорлар айтаман …

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Оқибат тақводорларники, тажовуз эса кофирларга, амну омонлик мўъминларгадир. Мен «Ягона шериксиз ва солиҳларнинг дўсти бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг омонатдор элчиси ва бандаси» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласига, асҳобларига ва уларга Қиёмат кунигача яхши издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз, Унинг нигоҳбон эканини унутмангиз, Унинг тоатига амал қилингиз ва Унга осий бўлмангиз! Унутмангки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг ҳақиқий изоҳи, Унинг суннатига эргашиш ва турмуш тарзига риоя этишда яширинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турмуш тарзи энг мукаммал ва энг яхши турмуш тарзидир:

﴿قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади»» (Оли Имрон: 31).

﴿مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ ﴾

«Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди» (Нисо: 80).

Ҳозирги кундаги кўплаб мусулмонлар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини нишонлаш – мавлид қилиш, Унга бўлган муҳаббат рамзидир»– деб ўйлашганида хато қилдилар.

Шу кунларда Машриқу Мағрибда мавлид қилиш кампанияси бошланади ва уларни йўлдошнинг теле ва радио каналлари орқали бутун дунёга узатилади. Бу – жоҳил мусулмонлар кўнглига мазкур мункар бидъатнинг ўрнашишига сабаб бўлади. Бу маросимларда ғулув ва ширкни ўз ичига олган мадҳиялар айтилади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида насронийлар Ийсо алайҳиссалом ҳақида ғулув кетганидек ғулув кетишни Умматига таъқиқлаганлар.

Бу бидъатнинг ғаройибликларидан бири, насронийлар Масиҳ алайҳиссаломнинг туғилган кунини нишонлаш маросимини мелодий 104 йилда ўтказишган бўлса, ботинийлардан ҳисобланган Убайд қабиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунига бағишланган илк маросимни ҳижрий 104 йилда ўйлаб топишган ва ўтказишган!! 

Яна ажабланарлиси шуки, тасаввуф фирқалари ва уларга мавлид ва бошқа бидъат маросимларда издош бўлган омма, бундан бир неча йил аввал ғарблик кофирлар жирканчли расмлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққига тажовуз қилишганида сезиларли даражада қаршилик кўрсатишмади. Бу расмлар илк бор нашр қилинганида интернет соҳасида мутахассис бўлганларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, тасаавуф оқимини ёритиб бораётган кўплаб веб саҳифалар бу ҳодиса ҳақида бирон раддия бермаганлар ёки шундай ҳодиса бўлгани ҳақида оммага етказмаганлар.

Ҳозирги кунгача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатларини изҳор этишаётган ва Унинг туғилган куни, ҳижрати, меърож кечасига бағишлаб маросимлар ўтказаётган мутасаввифларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш ёки Унга ёрдам бериш ёхуд номусини ҳимоя қилиш ҳақида сезиларли ҳаракатлар олиб боришаётганини айтиш қийин. Улар мусулмонлар оммасини алдаш ва ўз издошларини йўлдан оғдириш учун эса, ўз йўлларига чақириқлар қилишда кучларини аямай сарф этишмоқда!

Аллоҳ таолонинг бандаларига берган буюк неъматларидан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлиди эмас, унинг пайғамбар қилиб юборилишидир. Қуръон оятлари шу ҳақда нозил бўлган. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога шу мавзуда дуо қилган ва айтган:

﴿رَبَّنَا وَابْعَثْ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْهُمْ ﴾

«Пар­вардигоро, уларнинг орасига ўзларидан бўлган … бир пайғамбарни юбор!» (Бақара: 129).

Қуръоннинг ўзида ҳам бу ҳақда оятлар бор:

﴿لَقَدْ مَنَّ اللهُ عَلَى المُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ ﴾

«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган) … пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди» (Оли Имрон: 164).

Жумъа сурасида эса шундай дейилган:

﴿هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الكِتَابَ وَالحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ ﴾

«У (Аллоҳ) омийлар (яъни аҳли китоб бўлмаган илмсиз кишилар) орасига ўзларида бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб — Қуръон ва ҳикмат — ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломни) юборган зотдир. Шак-шубҳасиз улар (ўзларига пайғамбар келишдан) илгари очиқ залолатда эдилар» (Жумъа: 2).

Демак, катта эътиборни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидига эмас, пайғамбарлигига қаратиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларидан кейинги қирқ йил мобайнида одамларнинг ширк ва жоҳилиятдаги ҳолатлари ўзгармаган.

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар ва расул қилиб юборганидан сўнггина Ер аҳлига яхшиликлар, тавҳидга даъват ва ширкка қарши кураш бошланган.

Аллоҳнинг ҳамди билан, Аллоҳ таоло бидъатчиларнинг кўзига бу жиҳатларни кўрсатмади ва улар мавлид маросимларини ўтказа бошладилар. Аслида, Ер юзидаги ўзгаришлар тарихи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилиши биланоқ бошланмади. Бидъатчилар Ер юзидаги ўзгаришларнинг бошланиш нуқтаси пайғамбарлик даври билан бошланганини била олмадилар. Бу уларнинг фикрлаш қобилиятли заиф ва Аллоҳ тарафидан берилажак муваффақиятлари оз эканига далолат қилади. Чунки Ислом динида дин номи билан янгилик яратадиган кимса муваффақият ва Тўғри йўлдан узоқлашади. Қилган иши эса Аллоҳ тарафидан қабул қилинмай, ўзига қайтарилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (иш ўзига) қайтарилгандир»– деганлар (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Бухорий 2697; Имом Муслим 4589).

Ҳой мусулмонлар, огоҳ бўлинглар ва Аллоҳдан тақво қилинглар ҳамда пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушланглар! Унинг турмуш тарзидан айрилманглар, васиятига амал қилинглар! Унинг шарафини ҳимоя қилинглар! Унга қўлингиздан келганича ёрдам беринглар! Бу ёрдамнинг энг каттаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динга чорлаш, олиб келинган ҳақиқат олдида ўзларининг ботиллари ожиз қолгач кофиру мунофиқлар ҳаётдан суриб, устидан ва олиб келган динидан масхара қилиб яширишган суннатларини намоён қилишдир. Сизлар сонлари кўп, ботилларини пардозлашган ва уларни Ер юзига ёйишаётган ва мавлид маросимларида тўпланишаётган кимсаларнинг калондимоқликлари билан алданманглар! Чунки ҳақиқат – издошлари оз бўлса ҳам, ҳақиқатдир. Ботил – тарафдорлари кўп бўлса ҳам, ботилдир. Ҳақиқатни, ортидан кетаётган одамларнинг кўплиги билан эмас, Қуръон ва суннатдан ҳужжати борлиги билан танилади.

﴿وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلَّا الظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ ﴾

«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. (Зотан) улар фақат гумонларигагина эргашурлар ва фақат алдайдилар, холос» (Анъом: 116).

(Ҳой одамлар), пайғамбарингиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўллангиз!

 

                                           

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлади? (Шайх Аднон Хатотиба)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлади?

Хатиб: Шайх Аднон Хатотиба

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Асл сарлавҳа: لِمَاذَا بَكَى رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Унга ҳамду санолар айтамиз ва Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одам ҳидоятланган, У адаштирган одамга эса ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Ўзим ва сизларга эса тақво қилишни тавсия этаман.

Сўнг …

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғладилар? Бу ҳақда уламолар нима дедилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандаларнинг энг яхшиси, одам фарзандининг саййиди ҳисобланиб, у Зот барча ишларида буюк ва барча ишларида мўъжиза эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти – мўъжиза, ўлими эса ибрат, жиҳоди – мўъжиза, тинчлиги эса ибрат, уйқуси – мўъжиза, уйғоқлиги ибрат, гапириши – мўъжиза, сукути ибрат, кулгуси – мўъжиза, йиғиси ибрат, кўзлари ибрат ва кўз ёшлари тафаккур эди.

Ҳа, биродарлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларида ҳатто йиғисида ҳам буюк эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламниниг йиғиси ва кўз ёшлари бошқа бировнинг йиғиси ва кўз ёшларига ўхшамас эди. Шу боис, келинглар, хутбамизда пешвомиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан нодир бир саҳифа – Унинг йиғиси ҳақидаги саҳифани очиб, унга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлади?» дея сарлавҳа қўяйлик.

Ҳой мўъминлар, келинглар, титраган қалб, зукко онг, термулган кўз ва хотиржам нафслар билан махлуқотлар саййидининг турли лаҳзаларда йиғлаган онини кузатайлик ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йиғлашига нима сабаб бўлди?» дея савол бериб, бу ҳақда фикр юритайлик.

Биродарлар, «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан риоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим ва Ийсо алайҳимассаломларнинг ўз қавмлари ҳақида айтган ушбу:

﴿رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِنَ النَّاسِ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ﴾

«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)» (Иброҳим: 36) ва:

﴿إِنْ تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ﴾

«Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан»» (Моида: 118) оятларини ўқиб қўлларини кўтардилар ва: «Аллоҳим, умматимни (азобингдан) Ўзинг сақла! Умматимни Ўзинг сақла!» деб кўз ёши тўкдилар. Аллоҳ таоло: Ҳой Жибриил. Муҳаммадга бор ва Роббинг яхши билсада ундан: Сизни нима йиғлатди?,– деб сўра!,– деди. Жибриил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб сўради ва хабарини берди. Шунда Аллоҳ таоло Ҳой Жибриил, Муҳаммаднинг олдига бор ва унга айт: «Биз Сизни Умматингиздан рози қиламиз ва улар сабабли Сизни хафа қилмаймиз!» (Имом Муслим 301).

Аллоҳнинг пайғамбари, Одам алайҳиссалом зурриётининг саййиди бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Роббисига ялиниб, хокисорлик, умид, шафқат ва кўзлардаги ёшлар билан қўлларини очиб кўтарди. Ё Расулуллоҳ, Сиз ким учун йиғладингиз?! Ўзингиз ёки фарзандингиз ёхуд рафиқангиз ё молу мулкингиз ёки қариндошларингиз ёхуд мансабингиз учунми?! Йўўқ, башарият саййиди ва Аллоҳнинг севимли пайғамбари УММАТи учун кўз ёшларини тўкди!! Ким учун?! Уммати учун!! У: «Аллоҳим, Умматимни азобингдан сақла! Азобингдан сақла!»– дея йиғлади. Бу – вафодорлик йиғиси ва бу – Умматига бўлган вафодорлик кўз ёшлари эди.

Нега Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи тарбиялаб вояга етказган, Ўзи севиб, ўзи етакчи бўлган Уммати учун йиғламасин?! Ахир Унинг ўзи: «Фалончининг оиласи менинг дўстларим эмас. Менинг дўстларим – мўъминларнинг солиҳларидир»– демаганмиди?!

Нега Уммати учун йиғламасин? Ахир У, ижобат қилинажак дуосини Уммат учун сақлаб: «Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинажак битта дуоси бўлиб, уни ўз ҳаётида қилди. Мен эса Умматимга шафоат бўлсин дея уни Қиёмат кунига сақлаб қўйдим» демаганмиди?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг холис ва вафодор издошлари бўлмиш уламолар, раҳбарлар, толиби илмлар, даъватчилар ва омма ҳам ҳар замон ва ҳар маконда ушбу УММАТ қайғусини кўтариб келмоқдалар. Уларгина бу УММАТнинг мусибатлари учун  қайғуришмоқда, унинг ярасидан кўнгиллари оғримоқда. Унга меҳрибонлик билан кўз ёшларини тўкишмоқда. Шунинг учун ҳам муфассир Муҳаммад Рашид Ризо раҳимаҳуллоҳ кечалари ухлашга ҳаракат қилса ҳам, кўзлари мижжа қоқмас ва буни кўрган онаси: «Ўғилчам, бугун Ҳиндистонда бирон мусулмон ўлдими ёки Фаластинда бирон мусулмон ярадор бўлдими?!»,– дер эди.

Оҳ, бу қандай буюк манзара ва садоқат рамзи!! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечанинг зулматида Роббисига қўлларини узатмоқда, кўзларидан оққан ёшлар юзларини ювмоқда! Буларнинг барчаси, Уммати учун қайғургани ва унга шафқат тилагани учун эди!!

Аммо унинг бугунги Уммати ичидан етишиб чиққан раҳбарлари, етакчилари ва ҳокимлари Уммат учун йиғлаш у ёқда турсин, Умматнинг эркаклари, хотинлари, гўдаклари ва кексаларини қон йиғлатаяптилар!! Улар Уммат учун йиғламаяптилар, билъакс Умматнинг жигарига ҳанжар санчиб, қонларини фавворадек оқизаяптилар. Умматнинг туйғулари, анъаналари, ахлоқи ва қадриятларини яралаб, унинг устидан ҳасрату ва маломатларни ёғдириб, пушаймон бўлиш у ёқда турсин, истеҳзо билан кулмоқдалар!  

Раҳбарлар бугунги кунда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммати учун йиғламаяптилар, билъакс уни парчалаш учун оворалар! Уммат ичидан етишиб чиққан буюклар ва уламоларга зулм қилиб, Умматнинг буюк қадриятларини тиклаган даъватчиларни хўрламоқдалар!

Умматни бугунги кунда раҳбарлари ингратмоқда. Чунки Уммат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чизиб берган қуллик, ҳуррият, инсонпарварлик, ҳуқуқларни қайтариб олиш йўлидан юрмоқда ва бу йўлда қийноқларга дуч келмоқда. Уммат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар карвонига етиш учун ҳаракат қилгани сайин, раҳбарлар тўғаноқ бўлмоқда ва мақсадларига эришишни қийинлаштирмоқда!

Бу Умматга раҳму шафқат қилинмаяпти. Унинг эса кўз ёшлари, ҳасрат ва қайғудан бошқа нарсаси қолмади. Раҳбарларнинг мақсади эса кисса, тахт, мансаб ва тангадан бошқа нарса эмас! Киссаларни тўлдирган бу раҳбарлар: Умматнинг жойи жаҳаннам бўлсин!,– демоқда.

Бу раҳбарлар қаерда–ю Уммати, Умматининиг бахт–саодати, келажаги ва муваффақияти учун фарёд чеккан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уммат учун меҳр ва шафқат тилаб йиғлар эди!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлар эдилар!

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд, Жаъфар ва Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳумларнинг жангда вафот этганининг дарагини хабар келишидан илгари бердилар ва: «Байроқни Зайд олди ва ўлдирилди. Сўнгра байроқни Жаъфар олди ва ўлдирилди. Сўнгра Байроқни Ибн Равоҳа олди»– дедилар. (Ўша пайтда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларидан дув–дув ёш қуйилар эди» (Имом Бухорий 1189; Насоий 1878; Имом Аҳмад 12135). Ҳа, кўзларидан ёш қуйилар эди.

Бундай даҳшатли манзара ва мусулмонлар жамоати кўз ўнгида таъсирланган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қайғу, алам, дўстлик ва садоқатли туйғулар кўз ёшини тўкдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тахт ва молу мулк йўлида эмас, тахти Еру Осмонларни ўз ичига сиғдирган Зотнинг йўлида ўлдирилган бир неча саҳобалари учун йиғладилар!

Улар йиғлашга лойиқ эдилар. Исломни ёки Ислом диёрини мудофаа қилар экан жонини қурбон қилган ёки Ислом даъватини орқалаган ҳар бир киши, ортидан йиғлашга лойиқдир.

Ўтган аждодимизда биз учун ибратлар бор. Ислом байроғи ва даъватини кўтарган Саъд ибн Муоз разияллоҳу анҳу вафот этганида буюк саҳобалар ҳам йиғлаган эдилар. Оиша разияллоҳу анҳо айтади: «Аллоҳ номига онт ичиб айтаманки, уйимдан туриб саҳобаларнинг йиғиларини эшитган ҳатто Абу Бакрнинг йиғиси билан Умарнинг йиғисини айира олган эдим».

Улар ортларидан йиғланишга лойиқ эдилар. Чунки улар вафот этганлари сайин билим ва эзгуликлар камаяр эди. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу вафот этганида Суҳайб разияллоҳу анҳу қайғуриб йиғлаган ва: «Исломнинг учдан иккиси кетди!»,– деган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўл ва муборакли кўз ёшлари Уммати ичидаги икки юзламачи мунофиқлар, лаганбардорлар ва жаллодлар учун эмас, билъакс, холис, шарафли, Ислом дини ва Ислом мамлакатига хизмат қилган, Ислом Умматини мудофаа қилиб, ҳуқуқларини талаб қилган, Уммат ҳуррияти учун кофирлар, золимлар ва жиноятчиларга қарши курашган мусулмонлар учун тўкилган эди. Бугунги кундаги Уммат ичидан етишиб чиққанл айри инсонлар уламолар, даъватчилар ёки солиҳ етакчилар учун кўз ёшларини тўкмайдилар. Афсуски, улар актёр ёки актрисалар, хонанда эркак ва аёллар, жиноятчи ёки мунофиқлар ўлса фарёд чекмоқдалар!! Ҳатто мустабид ҳукмдор ва золим тоғутлар ўлими учун ўкириб йиғламоқдалар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса даъватчилар, мужоҳидлар, уламолар ва динни келгуси авлодга етказиш учун кўтариб бораётганлар ўлганида кўз ёшларини тўккан эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғладилар!

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Менга Қуръон ўқинг!»– дедилар. Мен: Қуръон Сизга нозил бўлган бўлса–ю, мен Сизга ўқийманми?!,– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Қуръонни бошқалардан тинглашни яхши кўраман»,– дедилар. Мен тиловат қила бошладим ва:

﴿فَكَيْفَ إِذَا جِئْنَا مِنْ كُلِّ أُمَّةٍ بِشَهِيدٍ وَجِئْنَا بِكَ عَلَى هَؤُلَاءِ شَهِيدًا﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41) оятига етиб келганимда: «Тўхтанг! (Шунчаси) етар!»– дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарасам кўзларидан ёшлар оқар эди» (Имом Бухорий 4662).

Биродарлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғладилар?!

Бу йиғи – Аллоҳдан қўрқув ва Аллоҳнинг Каломига  хушуъ қилиш учун эди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг оятларини тинглар экан бундай даҳшатли манзара олдида қалби Аллоҳга бўлган муҳаббат, қўрқув, улуғлаш, таъзим ва ҳайбатга тўлиб йиғлаган эди …

Бу қандай таъсирчан манзара ва қандай маҳобатли лаҳза! Эй Аллоҳнинг бандаси, сиз оятларни тинглар экан Аллоҳдан қўрқиб кўз ёшлари тўкар экансиз, жуда ҳам буюк, заковатли ва пок инсонсиз!!

Ибн Умайр разияллоҳу анҳу айтади: «Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бизга бамдод намозида имом бўлдилар ва Юсуф сурасини ўқий бошладилар. Суранинг:

﴿وَابْيَضَّتْ عَيْنَاهُ مِنَ الْحُزْنِ فَهُوَ كَظِيمٌ﴾

«Ғам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари оқарди (ожиз бўлиб қолди)» (Юсуф: 84) оятига етиб келгач йиғлай бошлади. Мен охирги сафларда турган бўлсам ҳам, унинг ҳиқиллаб йиғлаганини эшитиб турар эдим. У суранинг давомини ўқий олмай, рукуъга кетди» («Жомиъл аҳаадис» 30286).

Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга салавоту саломлар юборсин! Сиз қандай буюк одамсизки, Сизга тиловат қилинган Роббингиз оятларини тинглаган пайтда кўзларингиздан ёшлар қуйилди!

Афсуски, бугунги кунда Умматингиз ичидан етишиб чиққан одамларнинг кўзларидан Аллоҳнинг Каломи туфайли кўз ёшлари оқмаяпти. Аксинча, уларнинг қулоқлари гунг бўлиб, қалб қулфлари бекилмоқда. Ойнаи жаҳон ва радио дастурларидан эса, Қуръон оятларидан бошқа барча нарса узатилмоқда!!

Бугун Умматингиз ичида Аллоҳнинг оятларига хушуъ билан йиғлаганлар йўқ, аммо ҳазин қўшиқ, ўткинчи хотира, алдамчи саҳна, руҳлантирувчи куй ва мойил тарафдорлардан таъсирланиб йиғлаётган одамлар бор!

Аллоҳ номига қасамки, баъзи одамларнинг ўзларига: Кўзларим бирон кун Аллоҳнинг Каломидан таъсирланиб ёшландими?,– деб савол берсалар, жавоблари: Йўқ, йўўқ ва йўўўқ!,– бўлади!

Бировимиз ўзига кўзлари охирги марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзлари тиловат қилинган Аллоҳнинг Каломидан таъсирланиб хушуъ билан ёшланганидек қачон ёшлангани ҳақида савол берсин!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳ таолонинг:

﴿أَفَمِنْ هَذَا الحَدِيثِ تَعْجَبُونَ • وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ﴾

«(Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?! (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, ғофил бўлган ҳолларингизда кулурсизларми?!» (Нажм: 59, 60) оятлари нозил бўлганида Аҳли Суффа йиғлади ва ёшлари юзларидан қуйилди. Уларнинг йиғиларини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йиғиси билан қаттиқроқ йиғладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам жаҳаннамга кирмайди»– дедилар» (Байҳақий «Шуъабул иймаан» 798).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғладилар? Саҳобалардан бири бўлган Бурайда разияллоҳу анҳу айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Мингга яқин чавандоз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қўндик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан бир қабрнинг олдига бориб, унинг бошида турдилар ва йиғлай бошладилар. Кўзларидан тинмай ёш қуйилар эди. Умар ибн Хаттоб ўрнидан туриб: Ота–онам Сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, нега йиғлаяпсиз?,– деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу – онамнинг қабри. Мен Аллоҳдан унинг учун истиғфор айтишни сўраган эдим ижозат бермади. Қабрини зиёрат қилишни сўраган эдим рухсат берди. Унинг жаҳаннамда куймаслиги учун шафқат қилиб кўзларимдан ёш оқди,– дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўша кунгидек қаттиқ йиғлаганини ҳеч кўрмадим» (Имом Аҳмад 21925).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онасининг қабри бошида туриб, Аллоҳнинг азобидан шафқат сўраб кўз ёшларини оқиздилар. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафидан меҳрибон онасига қилинган ғамхўрлик ва Аллоҳнинг азобидан шафқат сўраш эди.

Бироқ бугунги кунда шундай бағритош одамлар ҳам борки, улар оналари ва оталаридан бутунлай алоқаларини узадилар ва ҳатто уларнинг жаноза намозларида сафда турмай, масжид ташқарисида кутиб турадилар. Ҳатто айримлари кутишни қўйинг, дафн маросимида ҳам иштирок этишмайди!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузлари чақалоғи учун елиб–югурган, тунлари бедор бўлиб жонини фидо қилган ва вафот этган муштипар онасини эсга олар эдилар. Бугунги кунда Унинг Уммати ичидаги айрим одамлар эса муслима, обида ва афифа бўлган оналарини қора тупроққа қўйганларидан бир неча ҳафта ёки ой ўтар–ўтмас унутмоқдалар. Кўзлари оналари учун йиғламаяпти, кўнгиллар ибрат олмаяпти! (Ёлғонми?!). Қани ҳар биримиз ўзимизга: «Вафот этган онамнинг ортидан Аллоҳга энг охирги марта қачон юракдан дуо қилдим?»– деб бир савол бериб кўрайлик–чи!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабристонга юраги тўлиб кириб келдилар ва оналарининг қабри бошида туриб унга шафқат тилаб йиғладилар. Нега йиғламасин?! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ўзлари: «Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ манзарани ҳеч ҳам кўрмадим!»– деб айтмаганмиди?! (Имом Аҳмад 425).

Нега йиғламасинлар?! Бароъ разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан турганимизда бир гуруҳ одамни кўриб қолдилар ва: «Анави одамлар нега тўпланишиб турибди?»– деб сўрадилар. Саҳобалардан бири: Улар қабр қазишаяпти,– деди. Бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам титраб кетдилар ва асҳобларининг олдидан ошиқиб қабр олдига бордилар ва тиз чўкдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нима қилаётганликларини кўриш учун саҳобаларнинг олдига ўтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғлар, оқаётган кўз ёшлари тупроқни намлар эди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ўгирилиб: «Биродарлар, бу (қабр ичида бўлиш) учун тайёргарлик кўринглар»– дедилар» (Табароний «ал–Авсат» 2588).

Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уммати ичидан айрим одамлар қабристонга чойхонага ёки истироҳат боғига киргандек кибру ҳаво, қўлларида сигарет ва оғизларида беҳуда гаплар билан кириб борадилар. Мозорлар бошида дунё ва дунё ҳақидаги гапларни гапирадилар. Қалблари хушуъга ва кўзлари эса ғилқиллаган ёшларга тўлмайди.

Қорайган қалблар, қуриган кўз ва кўнгилларга афсуслар бўлсин! Кошки солиҳлар куни, хушуъдагилар ҳоли ва ёлборган обидлар кўз ёши қайтиб келса! Алий разияллоҳу анҳу саҳобаларнинг аҳволини шундай тавсифлайди: «Кунларнинг бирида бамдод намозини ўқиб, намозгоҳимда беморлигим сабабли ўтириб қолди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларига разм солдим. Бугун уларга ўхшаш бирон кимсани кўрмадим. Уларнинг сочлари ҳурпайиб чангга беланган, икки кўзлари ўртасида эчки тиззаларидаги каби қадоқ пайдо бўлган эди. Улар Аллоҳга сажда қилиб тунашар, Қуръон тиловат қилиб таҳажжуд ўқишар эди. Пешоналари билан саждада, оёқлари билан қиёмда туриб дам олишар эди. Эрталаб уйғонгач Аллоҳни зикр қилишар ва шамол эсган кундаги дарахтлар каби тебранишар, кўзлари эса кийимларини ҳўл қиладиган даражада ёш қуяр эди» (Суютий «Жомиъул аҳаадис» 33641).

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, омонатдор Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғладилар?!

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларда буюк, барча ишларда мўъжиза, барча ишларда ҳатто йиғиси ва кўз ёшларини тўкишида ҳам ибрат эдилар.

Атоъ раҳимаҳуллоҳ «Жомиъус Саҳиҳ»да баён қилинганидек шундай дейди: «Мен Убайд ибн Умайр билан бирга Оиша разияллоҳу анҳонинг олдига кирдик ва: Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда кўрган энг энг ажойиб нарсангизни айтиб беринг?,– дедик. Оиша разияллоҳу анҳо мунгли йиғлаб шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаларнинг бирида ўрнидан туриб: «Ҳой Оиша, мени ўз ҳолимга қўйинг, Роббимга ибодат қилай!»– дедилар. Мен: Аллоҳга қасамки, сизнинг ёнингизда бўлишни ҳамда сизни қувонтирадиган насраларни ёқтираман,– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, таҳорат олдилар. Сўнгра намоз ўқий бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғлаб, кўксини ҳўл қилдилар. Йиғлашда давом этиб охири тупроқни ҳам ҳўл қилдилар» (Ибн Ҳиббон 620).

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзимизга пешво қилишимиз, унинг ҳидоятида юришимиз учун Унинг ҳар бир ҳолатидан ибрат олишимиз, ҳаётининг қувончли ва қайғули лаҳзаларини ўрганишимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йиғисида ҳам, биз учун катта панду насиҳатлар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларидан оқаётган ёшларда ҳам биз учун ибрат ва хотира бўлиб, унинг ортида пурмаъно қисса ва насиҳатлар бор.

Аллоҳим, эй Оламлар Робби! Амалларимизни солиҳ, Юзинг учун холис қил ва уларда бошқа биров учун насиба қўйма!  


                                                               

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳуқуқлари (5) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳуқуқлари (5)

Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл

Мутаржим: Абу Жаъфар алБухорий

Асл сарлавҳа: حُقُوقُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْنَا-5   

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Инсон ва жинларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратган, уларни омонатини кўтаришга таклиф этиб, шариатига риоя қилишни фарз қилган Латиф ва барча нарсадан Бохабар Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Биз Унинг барча нозу неъматларига ҳамду санолар айтамиз. Мен: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У рисолатини етказиш ва бандаларга йўл кўрсатиш учун пайғамбарларни юборгани, одамларнинг айримлари улар олиб келган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул этиб, шариатига риоя қилганлари, баъзилари эса залолат йўлига тушганликларига ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг элчиси ва бандаси бўлиб, Аллоҳ Уни йўл кўрсатувчи, муаллим, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборган эканига ва У пайғомни етказиб, омонатни адо этиб, ўлимигача Аллоҳ йўлида курашган эканига» гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга энг яхши пайғамбарга уммати номидан берадиган юксак мукофотларни берсин. Аллоҳим, Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва пайғамбарларнинг энг яхши издоши бўлган саҳобаларига салавоту саломлар йўлла! Ҳолбуки, Сен уларни Азиз Китобингда ёд қилдинг, таърифларини баён қилдинг, сифатларини мақтадинг ва улардан кейин келиб уларни севган одамларга ҳам тасаннолар айтдинг:

﴿وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالأِيمَانِ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاً لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَحِيمٌ﴾

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан» (Ҳашр: 10). Аллоҳим, уларга Қиёмат кунигача издош бўлганларга ҳам салавоту саломлар йўлла!

Сўнг …

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва солиҳ амалларни қилинглар! Чунки дунё – сизларнинг қолишингиз учун яратилмаган ва орзуларингизнинг интиҳоси ҳам эмас. Охират эса сизларнинг диёрингиз бўлиб, у ерда ота-она ва фарзандлар фойда бермайди. Фойда берадиган нарса иймонингиз ва тақвойингиздир. Шундай экан иймон ва тақво билан таъминланингиз:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ وَاخْشَوْا يَوْماً لا يَجْزِي وَالِدٌ عَنْ وَلَدِهِ وَلا مَوْلُودٌ هُوَ جَازٍ عَنْ وَالِدِهِ شَيْئاً إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَلا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا وَلا يَغُرَّنَّكُمْ بِاللَّهِ الْغَرُورُ﴾

«Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз ва яна бир Кундан (яъни қиёматдан) қўрқингизким, (у кунда) бирон ота ўз боласи томонидан (бирон нарса) ўтай олмас ва бола ҳам отаси томонидан бирон нарса ўтай олгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. Бас ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё (ўзининг ўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни ғурур (яъни шайтон) Аллоҳ (ҳар ҳандай гуноҳни кечаверади деган алдов) билан алдаб қўймасин!» (Луқмон: 33).

Ҳой одамлар, одамларни ҳидоятлаши, уларга таълим бериши, пайғамбарларни юбориб китобларни нозил қилиши ва ҳақиқатни баён қилиши, Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳматидандир. Бандаларнинг айримлари Аллоҳнинг бу ҳидояти ва раҳматини қабул қилиб, пайғамбарларига эргашдилар, Аллоҳнинг китобларини тасдиқладилар ва шариатига риоя қилдилар. Уларгагина дунёнинг саодати ва охиратнинг ютуғи бордир. Одамларнинг айримлари эса, Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб Аллоҳнинг пайғамбарларига қаршилик қилдилар, китобларини рад этдилар ва Аллоҳга ибодат қилишдан воз кечдилар. Уларга дунёдаги бахтиқаролик ва охиратнинг қийноқлари бордир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг охиргиси ҳисобланиб, Ундан кейин пайғамбар йўқдир. Аллоҳ таоло пайғамбарликларидан то Қиёматгача яшайдиган ва балоғат ёшига етган ҳар бир инсонга Пайғамбаримизга иймон келтириш, эргашиш ва Уни тасдиқлашни фарз қилди. Энди, Аллоҳ таолога олиб борадиган Пайғамбаримизнинг динидан бошқа дин ҳам, Аллоҳ таоло суйган ва бандаларига рози бўлган Унинг шариатидан бошқа шариат ҳам йўқдир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الأِسْلامُ﴾

«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19);

﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْأِسْلامِ دِيناً فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85).

Қуръон оятлари умматни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришга амр қилиб келган:

﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمُ الرَّسُولُ بِالْحَقِّ مِنْ رَبِّكُمْ فَآمِنُوا خَيْراً لَكُمْ﴾

«Эй одамлар, бу пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан ҳақ динни келтирди. Бас, иймон келтирингиз, ўзингиз учун яхши бўлур» (Нисо: 170).

Бошқа бир оятда эса шундай дейилган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَآمِنُوا بِرَسُولِهِ﴾

«Эй (Ийсога) иймон келтир­ган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам иймон келтиринглар!» (Ҳадид: 28).

Учинчи оятда эса бундай дейилган:

﴿فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالنُّورِ الَّذِي أَنْزَلْنَا﴾

«Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган Нурга — Куръонга иймон келтиринглар!» (Тағобун: 8).

Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган кишиларга жаҳаннам қийноқларини ваъда қилди:

﴿وَمَنْ لَمْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ فَإِنَّا أَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ سَعِيراً﴾

«Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига иймон келтирмаган бўлса, бас албтта Биз ундай кофирлар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз» (Фатҳ: 13).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймон Унинг пайғамбарлигига иқрор бўлиш билан тасдиқлашдир. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севиш, Унга итоат этиш, амрларини қабул қилиш, Унга бўйинсуниш, динига итоат этиш ва шариатига амал қилиш, демакдир.

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун башарият учун Қиёмат кунигача юборилган пайғамбар эканидан хабар берди. Бу, Унинг бошқа халқлар қолиб фақатгина бир халққа ёки бошқа миллатлар қолиб бир миллатга ёхуд бошқа ирқлар қолиб битта ирққа ёда бошқа замонлар қолиб бир замонга пайғамбар бўлмагани балки пайғамбар бўлиб юборилганидан то Қиёмат кунигача ҳар замон ва ҳар макон учун пайғамбар бўлганини тақозо этади:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيراً وَنَذِيراً﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик» (Сабаъ: 28).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу жумлалар билан одамларга хитоб  қилишга буюрди:

﴿قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعاً﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман» (Аъроф: 158).

Бошқа оятда эса шундай деди:

﴿وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لأُنْذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ﴾

«Сизларни ва Қуръон етиб борган кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга — мана шу Қуръон ваҳий қилинди» (Анъом: 19).

Ушбу ояти каримага кўра Қуръон билан огоҳлантириш, у етиб борган барча киши учун омдир. Бу оят қуйидаги оятга менгзайди:

﴿تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيراً﴾

«Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли – Буюкдир» (Фурқон: 1).

Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Ҳар бир пайғамбар ўз қавми учунгина юборилар эди. Мен эса қизил ва қора танли одамларнинг барчаси учун юборилганман»– деганлар.

Кўплаб ваҳийларнинг талаби шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чақириғи етиб борган бўлсада унга ижобат қилмаган ва Қуръонга иймон келтирмаган одам кофирлардан бири бўлиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларида очиқ баён қилинганидек, жаҳаннамда мангу қолади:

﴿وَمَنْ يَكْفُرْ بِهِ مِنَ الْأَحْزَابِ فَالنَّارُ مَوْعِدُهُ﴾

«Барча гуруҳлар орасидан ким у Қуръонга кофир бўлса, унга ваъда қилинган жой — дўзахдир» (Ҳуд: 17);

﴿وَمَنْ يَكْفُرْ بِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ﴾

«Ва кимда-ким унга (Қуръонга) кофир бўлса, ўшалар зиён кўргувчилардир» (Бақара: 121).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилган: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, бу уммат ичидан яҳудий ё насроний бўлган кимса мени эшитиб мен билан бирга юборилган нарса (Қуръон)га иймон келтирмай ўлса, жаҳаннам аҳлидан бўлади»– дедилар (Имом Муслим 403).   

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига иқрор бўлиш усулларидан бири, Унинг сўнгги пайғамбар – пайғамбарларнинг охиргиси экани ва Ундан кейин пайғамбар бўлмаслигига ҳамда Ундан кейин пайғамбарликни даъво қилган ёки валийлик ёки бошқа бирон ном остида қонун чиқариш ҳаққи борлигини иддао этган одам ёлғончи каззоб эканига ишонишдир:

﴿مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ وَلَكِنْ رَسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ﴾

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир» (Аҳзоб: 40).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан кейин пайғамбар йўқдир»– дедилар (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий 3455: Имом Муслим 4879).

Банда Қуръон Карим Аллоҳ таоло тарафидан юборилган ва ўзидан аввалги илоҳий китоб ва пайғамбарларни тасдиқлаган ҳамда ўтмишдаги барча қонунларнинг айримларини бекор қилган бўлсада, бошқаларини тўлдириб келган эканига иқрор бўлиши шарт:

﴿وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقاً لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِناً عَلَيْهِ﴾

«Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзидан олдинги китоб(ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 48). Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш ва шариатига бўйинсунишни талаб этади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга (ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга) бўйинсунингиз!» (Нисо: 59);

﴿قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ﴾

«Айтинг: «Аллоҳга бўйинсунингиз ва пайғамбарга бўйинсунингиз!»» (Нур: 54).

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳидоятнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш билан қўлга киритилишини баён қилиб:

﴿وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا﴾

«Агар Унга итаот этсангизлар ҳидоят топасизлар»– деди (Нур: 54).

Мўъминнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг итоатидан чиқиши ёки Унинг шариатидан бошқа йўлларга мурожаат этиши таъқиқлангандир. Акси тақдирда, у, мўъминлик доирасидан чиқади:

﴿وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْراً أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ﴾

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36);

﴿وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا﴾

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар!» (Ҳашр: 7).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган одамлар бир неча гуруҳдир. Уларнинг баъзилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи деб ҳисоблаб, Унинг ростгўйлиги ва умматига насиҳат қилган эканига очиқ далилар бениҳоя кўп бўлсада, Аллоҳ таоло биронта пайғамбар юбормаганини гумон қилдилар. Бу гуруҳдаги одамларнинг сони ўтмишда ҳам, ҳозирги кунимизда ҳам кўп бўлиб, улар бутпарастлар, даҳрийлар ва китоб аҳлларининг айрим тоифаларидир.

Бошқа гуруҳ эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканини тасдиқлайдилар, бироқ, араб миллати учунгина пайғамбар қилиб юборилган,– деб ўйлайдилар. Айрим одамлар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини Макка ёки Араб ярим оролигагина чеклаб қўядилар ва бу билан бир-бирига зид нарсаларни айтмоқдалар. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканига иймон келтиришса Унинг Аллоҳ таоло тарафидан олиб келган таълимотларини тасдиқлашлари лозим бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръондан хабар бердилар ва унинг Аллоҳнинг Каломи эканини айтдилар. Қуръон Каримда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир замон ва макондаги бутун инсониятга пайғамбар қилиб юборилгани таъкидланган. Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини тасдиқлашса, У берган хабарларни ҳам тасдиқлашлари керак. Акси тақдирда гаплари бир-бирига зид бўлади.

Учинчи гуруҳ эса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини тасдиқлашларини ошкор қилсаларда, лекин барча йўллар Аллоҳга олиб боришини ҳамда барча динлар Аллоҳнинг даргоҳида мақбул бўлишини гумон қилдилар ва буни «руҳонийлик» деб атадилар. Уларнинг кўплари яҳудий ва насроний динларини ҳам тўғри динлар қаторига қўшиш учун «самовий» ёки «иброҳимий» динлар деб атамоқдалар. Агар бу инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигини тасдиқлайдиган бўлсалар, Унинг берган хабарларини ҳам тасдиқлашлари лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг Исломдан бошқа динни қабул қилмаслигини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотларга иймон келтирмаган одам жаҳаннам аҳлидан бири эканини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин яҳудий, насроний ва бошқа барча динларни бекор қилганининг хабарини берган. Шунинг учун ҳам, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ё бу ишларда ҳам тасдиқлашлари ва Унга эргашишлари ёки Уни рад этишлари керак. Йўқса, уларнинг бир гаплари бошқасига терс тушмоқда.

Тўртинчи гуруҳ эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймонларини ошкор қилсаларда, бироқ: Унинг шариатининг ботин ва зоҳири бор. Унинг ботинини биз ва машойихларимизгина биламиз, деб гумон қилдилар. Натижада, ўзлари ихтиро қилган ва «Бу бизнинггина ихтисосимиз» деганлари «ботин» билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатининг зоҳирига қарши чиқдилар. Ботиний фирқаларнинг барчаси     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динини бекор қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари ва асҳобларини айблади, ўзларининг раҳбарлари ва машойихлари ҳаққида ғулув кетишди. Уларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймонлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатини бекор қилганлари ва «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динининг ботини» дея гумон қилишган янги динни пайдо қилишгани учун, нуқсонлидир.

Бешинчи гуруҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирганларини гумон қилдилар, бироқ бу иймонларида ғулув кетиб, Аллоҳдан бошқасига сиғиндилар: улардан тилакларини, мададу ёрдамни, эҳтиёжларини, мусибатларнинг кушойишини сўрадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Аллоҳ таолони ибодат билан яктолашни Аллоҳга ширк келтириш ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида ғулув кетиш билан буздилар.

Уларнинг айримлари мавлидларни ўйлаб топдилар ва меъёрдан ортиқ мадҳиялар қилдилар. Насронийлар Ийсо ибн Марямни улуғлаганидек Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам улуғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишларни таъқиқлаган бўлсаларда, улар бу таъқиқларни қилдилар.

Олтинчи гуруҳ эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлаганлари, иймон келтирганлари, номи зикр қилинса салавот айтганларини гумон қилсаларда, ўзларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан чиқиш ҳаққи борлигини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин охиратга тааллуқли ибодат ва ахлоққагина алоқадор бўлиб, дунёвий ишлар одамларнинг ўзларига ташлаб қўйилган, деб гумон қилдилар. Секуляр йўналишдаги одамларнинг кўпи шу фикрадир. Уларнинг ишлари, сўзларига зиддир. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган ва уни тасдиқлаган бўлсалар, У айтган хабарларни қабул қилишлари, дунё ва охиратга тааллуқли аҳкомларига фарқсиз итоат этишлари лозим. Акси тақдирда улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатига итоат этмаган бўладилар ва итоат этмаслик Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлигига бўлган иймонни задалайди.

Бу гуруҳдагиларнинг кўпчилиги шариат буйруқларини амалга оширмаслик учун турли таъвил ва изоҳларга берилишади. Натижада ўзларининг хоҳишларига муносиб бўлмаган аҳкомларни фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонига ёки муайян пайтларга хос деб гумон қиладилар. Хусусан, шаръий ҳукмлар улар иддао этаётган Ғарб ҳуррияти ёки демократия ёхуд инсон ва хотин-қизлар ҳуқуқи ва бошқа номларга зид келиб қолса, шундай қиладилар.

Уларнинг адашишларининг сабаби, улар замонавий Ғарб дунёқрашларига мутлақ иймон келтиришган ва унга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатини қиёслашган. Агар уларга исломий шариат муносиб келса уламо, воиз ва хатибга айланиб одамларни унга чақирадилар, уни ҳужжат қилиб кўрсатадилар. Агар мос келмаса исломий шариатни рад этадилар, таъвил қиладилар ва уни ёлғонга чиқарадилар. Ҳолбуки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотлардан бирон нарсани рад этган кимсанинг иймони бузилади. Ислом дини, Ислом даъвати бегона ва уларнинг гўзаллигига қарши бўлган матбуот сафарбарлиги боис, айрим одамлар кўнгилларида шариат аҳкомлари ҳақида чигалликларни ҳис этадилар ёки унга бўйинсунмайдилар ёхуд «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни олиб келмаган» деб умидвор бўладилар. Бу муаммо натижасида уларнинг қалбидаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймон задаланади. Чунки, бундай қилиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан мутлақ бўйинсунишга зиддир.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймон, Унга пайғамбар ва элчи дея рози бўлишнинг муқаррар натижаси, Унга олиб келган ёки хабар берган барча нарсаларига сиқилмай ёки текширмай ёхуд баҳсу мунозара қилмай ёда У олиб келган таълимотларнинг айримларини олиб, бошқаларини ташламай рози бўлиш, буюрган ва таъқиқлаган фармонларида итоат этишдир. Чунки банданинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мўъмин эканини гумон қилиб, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган баъзи нарсаларга қарши чиқиши ёки у ҳақида низолашиши ёхуд унга рози бўлмаслиги ёда Унинг ўрнига ўзини қўйиши ёда шунга ўхшаш нарсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган иймонни бузади.

Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан тақво қилингиз ва Унга қалбингиз билан таслим бўлиб, динингизни Аллоҳ учун холис қилингиз! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатга итоат этингиз! Чунки, иймон ўшандагина мукаммал бўлади.

Сонлари кўп, оғизларидан чиқаётган гаплари ширин, сўзамол, оммавий ахборот воситаларини қўлга олган ва бу борадаги овозлари баланд бўлсада, адашганларнинг ҳаёт дастурларидан ҳазир бўлингиз. Чунки ҳақиқат, тарафдорлари оз ва овози паст бўлсада ҳақиқатдир!

Аузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм.

﴿فَلا وَرَبِّكَ لا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً﴾

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65).

Аллоҳ таоло менга ва сизларга баракаларини ёғдирсин …

 

Иккинчи хутба

Аллоҳга Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек кўп, покиза ва муборакли ҳамду санолар бўлсин. Биз Аллоҳга ҳамду сано, шукрона ва истиғфорлар айтиб, тавбалар қиламиз. Мен «Шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расули» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёмат кунигача Унинг ҳидоятига издош бўлганларга салавоту баракотлар ёғдирсин.

Сўнг …

Бас, Аллоҳ таолодан тақво қилинглар ва Унгагина итоат этинглар:

﴿وَاتَّقُوا يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لا يُظْلَمُونَ﴾

«Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281).

Ҳой мусулмонлар, Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳидоят ва Ҳаққирост Дин билан барча оламларга раҳмат ва бутун инсониятга ҳидоят қилиб юборди. Аллоҳнинг раҳматини қабул қилиш эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш, Унинг шариатини қабул қилиш ва суннатига риоя этиш, демакдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатни рад этиш, Аллоҳ таолонинг раҳматини рад этишнинг айнан ўзидир.

Шунинг учун ҳам Қиёмат кунидаги энг бахтли инсонлар, Аллоҳнинг бу дунёдаги раҳматини қабул қилган инсонлардир. Шундай экан, сизлар Аллоҳнинг расули бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашингиз! Охират диёрида Аллоҳнинг раҳматидан энг узоқда бўлган инсонлар, Аллоҳнинг бу дунёдаги раҳматини қабул қилмаган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаган инсонлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахсига ёки пайғомига ёхуд шариатига ёда таржимаи ҳолига китоб аҳллари ёки даҳрийлар ёхуд араб зиндиқлари томонидан олиб борилган қоралашларнинг барчаси – Аллоҳ таолони қоралаш, Аллоҳнинг раҳматини рад этиш, демакдир. Аллоҳ таоло ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар айтаётган ифтиро ва туҳматлардан бутунлай пок ва айбсиздир.

Уларнинг ҳолларига вой бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қандай қоралайдилар, рад этадилар, масахара қиладилар ва Унинг шариатидан воз кечадилар?! Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун инсонлару жинлар, араблару ажамлар, мўъминлару кофирларга раҳмат қилиб юборилгандир. Ҳатто бу раҳмат забонсиз паррандаю ҳайвонот оламига ҳам етиб борган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва аҳдларга вафо қилишга чорлаб, барчанинг ўз ҳаққини кафолатлайди. Шу боис ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ таоло айтганидек, бутун Ер юзига раҳматдирлар:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ﴾

«Биз Сизни бутун оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё: 107).

Шунинг учун Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориш билан мўъминларга бу дунёда эришишадиган саодат ҳамда хотиржамлик ва Охиратда катта ютуқларни қўлга киритишлари учун раҳмат қилди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли ҳуқуқларини ҳимоя ва аҳдларига вафо қилиш билан кофирларга ҳам раҳм қилди. Шунинг учун ҳам улар Исломни сева бошладилар ва кофирларга кофир бўлганликалри учун хиёнат қилинмади. Мусулмонларнинг зиммаси ёки ҳимоясига кирган кофирнинг ўзи, оиласи ва мулкининг хавфсизлиги таъминланди: модомики аҳдини бузмас экан унинг ҳуқуқларига на тажовуз ва на зулм ва на хиёнат қилинди. Чунки бундай кофирга хиёнат қилган кимса, Аллоҳнинг динига хиёнат қилган бўлади.

Ҳатто Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситаси билан Исломга қарши жанг майдонида уруш олиб бораётган кофирларга ҳам жорий қилган ҳуқуқлари: уларни Исломга чақириш, урушнинг бошланишидан илгари Ислом ва жизъяни танлаш билан раҳм қилган бўлса, рафиқалари, фарзандлари, роҳиблари ва қарияларига ҳам, модомики қурол кўтариб мусулмонларга қарши урушмаётган бўлсалар, ўлдирмаслик билан раҳм қилди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динда парранда ва ҳайвонот оламига бўлган раҳмат, Оламлар учун юборилган раҳматни тугаллади. У махлуқотларни қийнамаслик, оч қўймаслик, кучлари етмайдиган нарсаларга мажбурламаслик, ўқ отиш учун нишон қилиб олмаслик, ўз ҳаққи билангина сўйиш, нишон қилмай едириб тўйдириш – раҳматнинг бир кўринишидир. Ҳолбуки, бир жувон қамаб қўйган мушугига овқат бермагани ёки уни қўйиб юбормагани учун жаҳаннамга киргани, бошқа бир жувондан эса бир итни суғориб қўйгани учун Аллоҳ миннатдор бўлгани ва унинг гуноҳларини мағфират қилгани ҳадисларда ворид бўлган.

Сизларга Аллоҳ меҳрибон бўлсин, Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбар ва пайғамбарлар имоми бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориш билан сизларга қандай неъматни ато этганининг қадрини билинглар! Сизларга пайғамбар ва расул юбориш билан Аллоҳнинг сизларга неъмат ато этганига ҳамду санолар айтинглар! Аллоҳга сизларни Ўз динига ҳидоят қилгани учун шукр қилинглар ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтиришнинг тақозоларини танинглар ҳамда Унинг суннатига эргашиб, ҳукмларини қабул қилинглар! Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимот ва аҳкомларга нисбатан кўнглингизда ғашлик бўлмасин! Чунки, У олиб келган нарса – Аллоҳнинг ҳузурида ҳақиқатдир. Унга қарши бўлган ҳар бир нарса, манбаси қаер ва гапирган одам ким бўлишидан қатъий назар – ботилдир:

﴿لَقَدْ مَنَّ اللَّهُ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولاً مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلالٍ مُبِينٍ﴾

«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яхшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164).

(Ҳой мўъминлар), Роббингиз буюрганидек пайғамбарингизга салавоту саломлар йўллангиз …   

                                                                     

 

Пайғамбарона ҳижрат (Шайх Абдулазиз ибн Тоҳир ибн Ғайс)

Пайғамбарона ҳижрат

Хатиб: Шайх Абдулазиз ибн Тоҳир ибн Ғайс

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Асл сарлавҳа:  الهجرة النبوية

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

﴿ يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

﴿ يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَولاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزَاً عَظِيمَاً﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг …

Мўмин биродарлар, шу кунларда исломий тарихимизда содир бўлган буюк ҳодиса хотираси кунларимизга зийнат бўлмоқда. Бу ҳодиса янги даврнинг эълони ва исломий даъват тарихидаги муҳим бурилишлардан бири эди. У – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳнинг Ҳаром Уйи – Каъбадан, ҳижрат диёри бўлган Мадинага кўчишлари эди. Бу ҳодиса исломий тарих ҳодисаларининг энг аҳамиятлисидир. Чунки у сабабли исломий давлат ва Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинадиган ва Унинг динини бутун инсониятга етказадиган исломий уммат пойдевори қурила бошлади:

﴿هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَكَفَى بِاللَّهِ شَهِيدًا﴾

«У (Аллоҳ) Ўз пайғамбари (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча (дин)ларга ғолиб-устун қилиш учун юборган зотдир. Аллоҳнинг Ўзи (ушбу ваъдасининг рўёбга чиқишига) етарли гувоҳдир» (Фатҳ: 28).

Аллоҳнинг қуллари, бу хотира такрорлангани сайин умримиз бир ёшга улғаяди ва кунларнинг ўтаётгани, Ер юзидаги умримиз чекланган, ўтаётган ҳар бир кун инсонни ажали сари яқинлаштиришини ёдга солади. Бу – кунлар ўтишининг биринчи ибрати бўлиб, ҳодисалар хотирасини янгилайди.

Замон ва макон кўринишларининг барчаси одамзот учун ибрат ва оят-аломатдир:

﴿إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُِوْلِي الألْبَابِ﴾

«Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир» (Оли Имрон: 190).

Ҳижрат – кўчиш ҳодисаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг динини етказиш, қавми ва одамларни Аллоҳ таолонинг йўлига бардошлик ва савоб умидида чорлаш билан ўтган ўн уч йилдан сўнгра содир бўлди. Бу давр мобайнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам азобланар, асҳобларининг қийноққа солингани ва қиймалаб ўлдирилганини кўрар ва бу манзара Унда сабр, ишонч ва Аллоҳ таолога бўлган итотагўйликдан бошқа нарсани кучайтирмас эди. Ясриб шаҳрининг ҳаж қилиш учун Маккага келган Авс ва Хазраж қабиласи аҳолисидан бир жамоат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймонга ва ўз жонларини ва оилаларини ҳимоя қилгандек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам ҳимоя қилишга байъат қилганларидан сўнг, Мадинага ҳижрат қилиш амри келди. Бу байъат, ушбу муборак ҳижратнинг дебочаси эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага, Роббиси сари ҳижрат қилиб чиқдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Аллоҳ учун ҳижрат қилган одамга катта мукофотларни ваъда қилган эди:

﴿وَمَن يُهَاجِرْ فِي سَبِيلِ اللّهِ يَجِدْ فِي الأَرْضِ مُرَاغَمًا كَثِيرًا وَسَعَةً وَمَن يَخْرُجْ مِن بَيْتِهِ مُهَاجِرًا إِلَى اللّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ يُدْرِكْهُ الْمَوْت فَقَدْ وَقَعَ أَجْرُهُ عَلى اللّهِ وَكَانَ اللّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا﴾

«Ким Аллоҳ йўлида ҳижрат ҳилса, ер юзида кўп паноҳ бўлгудек жойларни ва кенгчиликни топгай. Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 100).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қурайшликлар Уни ўлдириш ёки қамаш ёхуд қувғин қилиш учун тайёргарлик кўрган бир пайтда, ҳижратга равона бўлдилар. Қурайшликларнинг макру-режалари, ўзларининг ҳалокатларига сабаб бўлди. Чунки бу режа ва тадбирлар, Аллоҳ Ўз паноҳида асраган, мададлаган ва тўғри йўлга солиб қўйган кимсаларга таъсир қила олмайди:

﴿إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُون﴾

«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Иймон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» (Оли Имрон: 160).

Қурайш қабиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга суиқасд қилиш ва хуни тарқалиши учун турли уруғлардан ёшларни тайёрлаган бўлсада, Еру Осмонлар Подшоҳи уларнинг тадбирларини пучга чиқарди, ҳийлаларини ўзларининг кўксига қайтарди:

﴿وَإِذْ يَمْكُرُ بِكَ الَّذِينَ كَفَرُواْ لِيُثْبِتُوكَ أَوْ يَقْتُلُوكَ أَوْ يُخْرِجُوكَ وَيَمْكُرُونَ وَيَمْكُرُ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), кофирлар сизни ҳибс қилиш ё ўлдириш, ёки (Маккадан) чиқариб юбориш учун сизга макр қилган пайтларини эсланг! Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир» (Анфол: 30).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам севимли дўсти Абу Бакр разияллоҳу анҳу томон ҳижрат амрини етказиш учун йўл олдилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу Унинг гапларини эшитиши биланоқ, биринчи ғами ва қайғуси сафарда ҳамроҳ бўлиш бўлди ва: «Ё Расулуллоҳ, (Сизга) ҳамроҳ бўлайинми?!»– деб савол берди.

Оиша разияллоҳу анҳо айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни ўз одатларига хилоф ўлароқ тушлик пайти кириб келдилар ва Абу Бакрга: «Ҳузурингиздагиларни чиқаринг!»,– дедилар. Абу Бакр: Улар менинг икки қизим (Оиша ва Асмоъ), холос, дегач: «Менга чиқишга рухсат берилганини эшитдингизми?»– дедилар. Абу Бакр: (Мен сизга) ҳамроҳ (бўлайинми)?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳамроҳ (бўлинг),– дедилар. Абу Бакр: Ё Расулуллоҳ, менинг чиқиш учун тайёрлаб қўйган иккита туям бор. Улардан бирини Сиз олинг!,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни пулга сотиб оламан!»,– дедилар» (Имом Бухорий 1994, 2138).

Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг динга ёрдам бериш муҳаббати шу даражада эди: (Мен сизга) ҳамроҳ (бўлайинми)?! Унинг истаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ бўлиш эди.

Аллоҳнинг қуллари, бу ҳамроҳлик – боён ва давлатманд, кўнгилочар жойга кетаётган, маишатпарастлик учун бошқа давлатга отланган, барча нарсаси ҳатто хизматкорларигача муҳайё бўлган одамга эмас, қувғинга учраган ва бошига пул тикилган одамга ҳамроҳлик эди!! Абу Бакр разияллоҳу анҳу нега бу ҳамроҳликка ҳарис бўлиб, бу ҳамроҳлик билан севиниб, фахрланган эди? Бу – Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуни Уммат ичидан айириб турган, нафсини, оиласи ва бойлигини даъват ва ҳижрат учун фидо эттирган иймон эди. Абу Бакр разияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳнинг ҳаётини хатарга қўйди ва у, отаси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам турган ғорга тунлари келар ва эрталаб қурайшликларнинг хабарларини олиб келиш учун Макага тушиб кетар эди. Ғуломи Омир ибн Фуҳайра эса, ғор атрофида қўй сурувларини ўтлатар ва уларнинг сутини хожаси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга соғиб берар эди. Сирни маҳкам тутган ва белкамарини иккига йиртиб, унга озиқ туккан Асмоъ … Шунинг учун ҳам Асмоъни «Зун-нитоқайн» (Икки камарли) деб аталарди. Сиддиқ оиласининг барчаси Аллоҳ йўлида сафарбар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун хизматкор бўлишган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё учун эмас, ДИН учун ҳижрат қилган эдилар. Маккада қолган ўн уч йил мобайнида Ўзи ва саҳобалари турли қийноқ ва қийинчиликларга дучор бўлган бўлсаларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг амри билан ҳаёт кечирар, Аллоҳнинг динини етказиш ва инсониятга мангу саодат йўлини кўрсатишни хоҳлар эдилар:

﴿يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ شَاهِدًا وَمُبَشِّرًا وَنَذِيرًا • وَدَاعِيًا إِلَى اللَّهِ بِإِذْنِهِ وَسِرَاجًا مُّنِيرًا﴾

«Эй пайғамбар, дарҳақиқат Биз сизни (қиёмат кунида барча умматлар устида) гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ҳамда Аллоҳнинг изни-иродаси билан У зотга (яъни Унинг динига) даъват қилгувчи ва (Ҳақ йўлини кўрсатгувчи) нурли чироқ қилиб юборгандирмиз» (Аҳзоб: 45, 46).  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг динига чақириш учун ҳижрат қилдилар. Саҳобалар ҳам дунё учун эмас, динлари ва динларини ҳимоя қилиш учун ҳижрат қилдилар. Чунки уларнинг айримлари ҳижрат қилар экан фақат бойлигини, айримлари эса уйлари ва бойликларини ташлаб чиқдилар. Чунки улар бойликлари ва динга боқдилар ва молнинг ўрнини тўлдириш мумкинлиги, дин ўрнини эса тўлдириш мумкин эмаслигини сездилар. Бойлик, уй ва оиланинг камчилигини топиш мумкинлиги, диндан йўқотилган нарсанинг эса бадали йўқ эканини тушуниб етдилар.

Барча синиқни қоплай олар дин,

Диний синиқни қоплай олар ким?

Мадинага қилинган ҳижрат, саҳобаларнинг учинчи ҳижрати эди. Улар бундан илгари икки марта Ҳабашистонга ҳижрат қилишган, денгиз тўлқинлари билан курашиб, динлари учун ўз жонларини хатарга қўйишган эди. Мана энди улар ота юртлари, болалик чоғларини ўтказишган ватанларини тарк этиб, Аллоҳ ва Расулининг чақириғга «Лаббай!» дея Мадинага ҳижрат қилмоқдалар!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вазият юмшаши учун Савр ғорида дўсти билан уч кун тунадилар ва Мадинага отландилар. Қурайш қабиласи ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни телбаларча қидирар, айғоқчиларини ҳар тарафга ёйган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тутиб келган одамга катта пулларни ваъда қилган эди. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўсти билан яширинган ғорнинг оғзига ҳам келдилар ва Аллоҳ уларни ноумид қайтарди. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят бор: «Мен ғорда турганимизда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Агар биронтасининг нигоҳи оёғи босиб турган жойга тушса, бизни кўриб қолади!,– десам: «Ҳой Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима дейсиз?!»– деган эдилар» (Имом Бухорий 3653).

Агар банда Аллоҳ билан бирга ва Аллоҳнинг марҳамати узра бўлиб, Аллоҳ унга ёрдам ва мадад берса, (одамларни қўйинг, балки) бутун Коинот ҳам Аллоҳ тақдир қилганича зарар бера олади, холос: «Ҳой Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима дейсиз?!».

Ҳа, Аллоҳнинг бандалари, банда Аллоҳнинг ўзи билан бирга эканига ишонса ҳеч кимдан қўрмайди, Аллоҳнинг розилиги пайида бўлса қилаётган барча ишларида тўғри ва муваффақ бўлади:

﴿إِلاَّ تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا فَأَنزَلَ اللّهُ سَكِينَتَهُ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُ بِجُنُودٍ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُواْ السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللّهِ هِيَ الْعُلْيَا وَاللّهُ عَزِيزٌ حَكِيم﴾

«Агар сизлар унга (яъни, пайғамбарга) ёрдам қилмасангиз (Аллоҳнинг Ўзи унга ёрдам қилур). Уни кофирлар икки кишининг бири бўлган ҳолида (яъни, бир ҳамроҳи билан Маккадан) ҳайдаб чиқарганларида, унга Аллоҳ ёрдам берди-ку. Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар (яъни, фаришталар) билан қўллаб-қувватлади ҳамда кофир бўлган кимсаларнинг сўзларини тубан қилиб қўйди, Аллоҳнинг сўзигина юксак сўздир. Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир» (Тавба: 40).

Ҳижрат ўн уч йил давомида тинмаган хатар, очарчилик, қамал ва қийноққа тўзимли бўлгачгина келди. Меҳнатлар самараси қийинчилик ва сабрга кўра бўлди. Унутмайликки, бу дин ўз самараларини тўзимли ва бардошли инсонларгагина беради. Натижаларнинг тезроқ келишини умид қилган одам эса, маҳрум қолади. Бу – Коинотдаги қонуниятдир: Нарсаларнинг тезроқ бўлишини хоҳлаган, улардан маҳрум қолиш билан жазоланади. Дунёнинг чор атрофига нурлари ёғилган Мадина давлати, Маккадаги сабрнинг меваси эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан хуфёна чиқдилар. Чунки айғоқчилар изғиб юрарди. Мадинага кириб келишлари биланоқ ҳамма ёқ шодиёнага тўлди. Уни одамлар ўраб олишди ва ўз хонадонларида қолишни таклиф этишди. Шундай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар учун, Аллоҳ таолонинг қавли ва солиҳ бандаларга берган ваъдаси амалга ошди:

﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا﴾

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар» (Нур: 55).

Ислом даъвати қурайшлик камбағал одам – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва пайғамбарни тасдиқлаш ва унга иймон келтириш учун шошилиб атрофига тўпланган бир ҳовуч кучсиз ва қуллардан иборат гуруҳ воситасида дунёга ўз ёғдуларини сочди. Мана бугун у даъватни Ер юзидаги миллиардлаб кишилар давом эттирмоқдалар. Ислом эса Ер юзидаги барча хонадонга кириб, ҳақиқат нидолари ҳар ерда янграмоқда:

﴿يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ * هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ﴾

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир. У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар истамасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Сафф: 8, 9).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу иш (даъват) кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ таоло бу динни (Ер юзидаги) шаҳару қишлоқлардаги барча хонадонга азиз (инсон)ни Ислом билан азиз қилиб, хор (инсон)ни (эса) куфр билан хор қилиб олиб киради»,– дедилар. Бу ҳадисни Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) Тамим Дорий ривояти билан нақл қилди (16996).

Бу – Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб салаф солиҳ сингари ҳеч ўзгаришсиз, зиёда ва камчиликсиз юрган умматига берган ваъдасидир.

Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва фитналар кўпайган бир даврда Аллоҳ сизларни динига ёрдамчи қилиши учун ҳарис бўлингиз! Мен Аллоҳ таолодан бизни Ўзининг розилигига муваффақ қилишини сўрайман. Дарҳақиқат, Аллоҳ бунинг Ҳожаси ва барча нарсага Қодирдир.

Мен шу гапларимни айтиб Аллоҳга ўзим ва сизлар учун истиғфорлар айтаман. Бас, сизлар ҳам кечириши учун Ундан мағфират тилангиз. Дарҳақиқат, У Раҳмли ва Меҳрибондир. Куч ва қудрат Буюк ва Улуғ Аллоҳ билангинадир.

 

Иккинчи хутба

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Унга кўп, пок ва муборакли ҳамдлар ҳамда бандаларнинг энг афзали ва сараси бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ва унинг барча асҳобларига бир-биридан айрилмаган салавоту саломлар йўллайман.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, пайғамбарона ҳижрат бу Уммат тарихидаги буюк ҳодисалардан ҳамда исломий даъват йўналишининг бекатларидан бири бўлган. Дунёда юксалиш, охиратда олий мақомларга етиш ва одамларга ҳақиқат ва эзгуликни етказишни хоҳлаган Уммат, инсониятни тушган жарлигидан ҳамда кейинги даврларда бошидан кечираётган мағлубликдан чиқариб, роҳи ростга солиш, тарихни яна қайта яратиш, уни фаол майдонга олиб чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва салаф солиҳ давридагидек таъсирчан фаол қилишга кафил ва етарли бўлган дарсларни, ҳижрат ҳодисасидан чиқариб олиши ўта зарурдир.

Ҳижратда Аллоҳнинг амрига итоат қилиш, иймон ва ишонч, режалаштириш ва шошилмаслик, фидоийлик, ҳикмат ва чиройли тасарруф ва бошқа нарсалар борки, уни ҳижрат ҳодисасидан ўрганишимиз керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг ҳаёти Уммат учун маёқ, ибрат эса йўлланмадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

﴿لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِّمَن كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا﴾

«Ва (фақат) сизга Парвардигорингиз томонидан ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳ бўлган зотдир» деган (Аҳзоб: 2).

Аллоҳ таоло Умматга қадимги халқлар ҳаёти ва пайғамбарлар –Аллоҳ уларга салавоту саломлар йўлласин!– қиссасидан ибрат олишни тавсия қилиб шундай деди:

﴿لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لأُِوْلِي الأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَـكِن تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلَّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُون﴾

«Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан аввалги нарсаларни (яъни самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир Китобдир)» (Юсуф: 111).

Агар Уммат шу йўлдан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар сийратидан намуна олиб юрса, дунё ва охиратда зафар қучади, уларга лоқайд бўлса хор бўлиб, дунёдан ювилиб кетади.

Аллоҳнинг бандалари, шуни унутмангларки, саҳобалар Аллоҳнинг амрига итоат этиб Макка диёридан Мадина диёрига ҳижрат қилишган бўлса, бундан илгари аҳамияти нуқтаи назарида бу ҳижратдан қолишмайдиган бошқа ҳижратни ҳам қилишган эди. Бу ҳижрат – куфрдан иймонга, осийликдан итоатга қилинган ҳижрат эди. Бу, Аллоҳ учун қилаётган ҳаракатларида садоқатли бўлган ҳар бир мусулмон қилиши керак бўлган ҳижратдир. У Аллоҳга қилаётган осийлигидан воз кечиб, итоат ва нури сари интилиши, Аллоҳ томон ҳижрат қилиш учун Аллоҳ таъқиқлаган нарсалардан юз ўгириши зарур. Ибн Можа (раҳимаҳуллоҳ) Фузола ибн Убайд разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривоятини нақл қилди: «Мўъмин – одамлар ўз жонлари ва молларига хотиржам бўлишган, муҳожир эса хато ва гуноҳларни тарк қилган кишидир» (Ибн Можа 3934). Шундай экан, биз молу мулк ва сафарларни талаб қилмаган, инсон ҳаётини хатарга қўймаган, фақат азму ирода, Аллоҳга нисбатан ҳамда Аллоҳнинг динига ёрдам бериш ва шариатини барпо қилишда садоқат ва ихлоснигина талаб қилган ушбу ҳижрат ҳақида ўйлаб кўрдикми?!

Аллоҳ таолодан барчамизни солиҳ гапу амалларга муваффақ қилиши, залолат ва қинғир йўллардан йироқлатиши, бизга Ўз дини билан, динига эса биз билан ёрдам беришини сўраймиз …